Samarqand viloyat O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibi I Baxtigul Gʻaniyeva
293 subscribers
13.7K photos
810 videos
7 files
3.45K links
Samarqand viloyat
O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibining rasmiy kanali


Telegram: @uzdavkarantin_antikor_bot
Veb sayt: https://samkarantin.uz/


Korrupsiyaga qarshi xizmat: +99871 202 64 64
Ishonch tel: +99871 202 84 84
Download Telegram
#Яшил_макон_кузги_мавсум
#Долзарб_40_кун

🌱Иштихон туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси долзарб 40 кунлик тадбирлари кўтаринки кайфият билан бошланган.

Бу йил туманда кузги мавсум давомида 406 минг тупдан ортиқ турли хилдаги манзарали, мевали ва бутасимон дарахт кўчатлари экилиши белгиланган.

Бугун 29 октябрь куни эрта тонгдан туманнинг “Зарбанд” МФЙ ҳудудидаги бўш турган 20 гектар ер майдонида яшил боғ барпо этиш мақсадида 4000 тупдан ортиқ ҳар хил турдаги мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Тадбирда туман Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлими, туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Мазкур ҳудудда экилаётган дарахт ниҳоллари парвариши ва агротехник тадбирлар олиб борилишига алоҳида эътибор қаратилиш мақсадида масъуллар белгиланиб, иккита ер ости сув чиқариш қудуғи ҳозирланди. Экилган дарахтлар томчилатиб суғориш усулида парваришлаш ишлари олиб борилиши кўзда тутилмоқда.

🌱Самарқанд вилоятида 2022 йилнинг куз мавсумида мевали, манзарали дарахтлар ва бута кўчатларини экилиши бўйича, белгиланган режага кўра вилоят ҳудудига 6 145 000 туп кўчатлар экилиши режалаштирилган бўлиб, шундан;
- автомобиль йўллари ёқасида 407 минг,
- ихота дарахтзорлар барпо этиалидган ерларда 226 минг,
- фермер хўжаликлари экин майдонлари четларига 2 042 минг,
- корхоналар ва хизмат кўрсатиш соҳалари ҳудудларида 670 минг,
- Ободонлаштириш бошқармалари объектлари ҳудудларида 463 минг,
- туман (шаҳар)лардаги маҳаллалар ҳудудларида 1 995 минг,
- Олий ва ўрта махсус таълим объектлари ҳудудларида 73 минг,
- халқ таълими объектлари ҳудудларида 121 минг,
- мактабгача таълим йўналиши объектлари ҳудудларида 72 минг,
- соғлиқни сақлаш объектлари ҳудудларида 75 минг дарахт ва бута кўчатларини экилиши лозим.

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати.

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

Facebook I Instagram I Youtube