Samarqand viloyat O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibi I Baxtigul Gʻaniyeva
287 subscribers
12.7K photos
656 videos
7 files
3.19K links
Samarqand viloyat
O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibining rasmiy kanali


Telegram: @uzdavkarantin_antikor_bot
Veb sayt: https://samkarantin.uz/


Korrupsiyaga qarshi xizmat: +99871 202 64 64
Ishonch tel: +99871 202 84 84
Download Telegram
#Яшилмакон
#Умуммиллийлойиҳа
#Доларб40кун
#Самарқандвилояти
#Тайлоқтумани

🌱 Жорий йилнинг 10 декабрига қадар дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинди. Мазкур топшириқ ижросини бажариш мақсадида, Тойлоқ туманидан ўтувчи Тошкент-Термиз йўлининг чекка қисмларида туман ҳокимлиги, ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлими, ИИБ, туман прокуратураси ҳамда ҳамкорлигида 500 тупдан ортиқ манзарали дарахтлар экилди.
🌱 Тошкент-Термиз йўналишидаги М-39 автомобиль йўлининг ўнг ва чап томонларида 400 туп Каталпа, 300 туп Сафора, 200 дона Элдор сосна, 5000 дона тут дарахти кўчатларини экиш учун 10 та сув томчилатиб суғоришга мўлжалланган ер қудуқлар (скважний) ўрнатилиб, дарахт кўчатларини экиш учун хандакларни ковлаш ишлари амалга оширилди.

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA
#Самарқандвилояти
#Тайлоқтумани
#Семинар

Жорий йилнинг 18 ноябр куни Тайлоқ туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда Тайлоқ туман 2 сон касб-ҳунар мактабида "Сабзавотчилик ва иссиқхона маҳсулотларини етиштириш" мавзусида кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Семинарни “SYNGENTA” ва “YARA” компаниясининг ходимлари олиб боришди.
▶️ “SYNGENTA” компанияси деҳқонларга ва фермер хўжаликларига турли хилдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари уруғларини етқазиб бериш билан бирга, техник кўмак кўрсатиш ва маҳсулотларни ҳамкорликда етиштириш билан шуғулланади.
▶️ “YARA” компанияси эса қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилари учун зарур бўлган, баланслашган озиқа элементларга бой бўлган минерал ўғитларни етқазиб беради.
Мазкур кўргазмали семинарда ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ва туман бўлими ходимлари, фермер хўжалик раҳбарлари, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа мутасадди ташкилот ҳамда корхона раҳбарлари, ходимлари иштирок этишди.
Семинарда барча қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг очиқ ва ёпиқ майдонларда етиштириш технологияси, экилиши ва етилиши муддатлари, бизнинг иқлим шароитимизда экилиб юқори ҳосил бериши мумкин бўлган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг (помидор, бодринг, карам, гулкарам, маккажўхори, редиска, булғор қалампири, бойимжон, брокколи в.ҳ) дурагай навлари, уларнинг касаллик ва ҳашаротлар билан зарарланиш даражалари ҳамда чидамлилиги ҳақида семинар иштирокчиларига тўлиқ маълумот бериб ўтилди.
Савол ва жавоблар билан қизиқарли давом этган ушбу семинарда, иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга тўлақонли маҳлумотлар берилди.

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA
#Назорат
#Иссиқхона
#СамарқандВилояти
#ПахтачиТумани
#ТайлоқТумани

❇️ Вилоятимиз бўйлаб иссиқхоналарда карантин назоратлари мунтазам олиб борилмоқда.Жумладан, жорий йилнинг 24-25 ноябр кунлари Пахтачи ва Тайлоқ туманларидаги иссиқхоналарда етиштирилаётган маҳсулотларда фитосанитар назоратлари олиб борилди.
▶️ Пахтачи тумани "Буркут"МФЙ ҳудудида жойлашган "Алишоҳ нарпай иссиқхонаси" да "Сентинин нигатов" навли маккажўхори парвариш қилинмоқда, маккажўхорида замбуруғ, бактерия ва вируслар вужудга келтирадиган касалликлар ҳақида, уларга қарши курашишда ўсимлик қолдиқларини йўқотиш, ерни кузда шудгорлаш, уруғни экишгача дорилаш, уруғликни соғлом ўсимликлардан тайёрлаш, касалликка чидамли навларни экиш, зараркунанда, ҳашаротларга вақтида қарши чора-тадбирларни қўллаш ҳақида керакли тавсиялар берилди.

Агроном энтомологлар: Ш.Рамозонов, А.Абдунабиев, Н.Турақулов

▶️ Тайлоқ туманидаги "Сиёб Шавкат Орзу" ф/х даги иссиқхонада майдони 2 га помидорнинг “МУAЛЛA” навида; “Карим Aгро Жаҳон” ф/х майдони 2 га бўлган майдонга булғор қалампирининг "Рокки" навида; “Aкмал Тошпулатович” ф/х да майдони 0.40 га да бодрингнинг Ф1 дурагайларида назорат ишлари олиб борилди.

Инспекторлар: Ҳотамов Ш,
Агроном энтомологлар: Р.Ҳусниддинов, Б. Шодийев, С.Aкрамов


Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA