Samarqand IIB | Rasmiy kanal
17.8K subscribers
29.2K photos
7.41K videos
62 files
11.3K links
Download Telegram
#diqqat

Hurmatli fuqarolar!

Ish va yashash joylarida, xususan, savdo do‘konlarida qarovsiz va yoqilgan holda qoldirilgan elektr uskunalari yong‘in va boshqa ko‘ngilsiz holatlarga sabab bo‘lishi mumkin. Shu sababli, ehtiyot choralarini ko‘rishingizni hamda elektr va gaz jihozlarini yana bir bor ko‘zdan kechirishingizni so‘raymiz.

---------

#диққат

Ҳурматли фуқаролар!

Иш ва яшаш жойларида, хусусан, савдо дўконларида қаровсиз ва ёқилган ҳолда қолдирилган электр ускуналари ёнғин ва бошқа кўнгилсиз ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин. Шу сабабли, эҳтиёт чораларини кўришингизни ҳамда электр ва газ жиҳозларини яна бир бор кўздан кечиришингизни сўраймиз.

👉https://t.me/samiibuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Diqqat

Samarqand va Qashqadaryo viloyatlarini bogʻlovchi “Taxtaqoracha” dovonida kuchli qor yogʻmoqda

Haydovchilardan qoidalarga rioya qilishlarini soʻrab, zarurat boʻlmasa, dovon yoʻlida transport vositasida harakatlanmaslikni tavsiya qilamiz.

——————-

#Диққат

Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи "Тахтақорача" довонида кучли қор ёғмоқда

Ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраб, зарурат бўлмаса, довон йўлида транспорт воситасида ҳаракатланмасликни тавсия қиламиз.

Сайт I Facebook I You Tube I Instagram I Telegram I TikTok I Twitter
#диққат

Қидирувда кўмак сўраймиз!

2022 йил 02 март куни Пахтачи тумани Тома МФЙ “Садаф” кўчасида яшовчи руҳий касал, 1997 йилда туғилган Шовдирова Сарвиноз Исмат қизи яшаш уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб бедарак йўколган.

Эгнидаги кийимлари: қора рангли кўйлак, пастки қисмида қора рангли гамаж, оёғида қизил рангли резина тапочка бўлган.

Алоҳида белгилари: бўйи тахминан 165-170 см, ўртача гавдали, сочи қора рангда 4-5 см узунликда, юзи узунчоқ, қошлари қора, кўзлари ўртача катталикда, қорачиқларининг ранги қора, тишлари табиий ҳолатда.

Шовдирова Сарвиноз Исмат қизини кўрганлар ёки у ҳақида маълумотга эга бўлганлар +998664031202, +998979331113, +998662311111 ёки 102 рақамларига қўнғироқ қилишлари сўралади.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Каналимизга қўшилинг
👇👇👇
https://t.me/samiibuz
#диққат

Ўғрилик содир қилган шахсни топишда амалий ёрдам сўраймиз

Ушбу расмдаги шахс 2022 йилнинг 5 апрель куни Самарқанд тумани Миронқул МФЙ ҳудудида ўғрилик жиноятини содир этиб, ҳозирда тергов ва суриштирув органларидан яшириниб юрибди.

Ушбу шахснинг кимлиги ёки қаерда яшириниб юрганлиги тўғрисида маълумотга эга бўлганлар Самарқанд тумани ИИБнинг +998915321717 ёки +998982009395 телефон рақамларига хабар беришларини сўраймиз.

Маълумот берган фуқароларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

👉https://t.me/samiibuz
#диққат

Қидирувда кўмак сўраймиз!

2022 йил 22 апрель куни Самарқанд шаҳар Огаҳий МФЙда яшовчи 11.04.2000 йилда туғилган Раҳимов Фаёзбек Ҳамроқулович яшаш уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб бедарак йўколган.

Алоҳида белгилари: Бўйи 165-170 см, юзи узунчоқ, сочлари қора рангда қалин, кўзлари ўртача катталикда, бурун соҳаси қиррали, қошлари қалин қора рангда.

Эгнида: Қора рангли куртка, ичида қизил-қора чизиқли кўйлак, кўк рангли жинси шими, қора рангли эркаклар кросовкаси бўлган.

Раҳимов Фаёзбек Ҳамроқуловични кўрганлар ёки у ҳақида маълумотга эга бўлганлар ++998662311111 ёки 102 рақамларига қўнғироқ қилишлари сўралади.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Каналимизга қўшилинг
👇👇👇
https://t.me/samiibuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Қадрли ёшлар!

Шу йилнинг 26 май куни Пастдарғом тумани, 27 май куни эса Пайариқ туманлари марказида “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!” шиори остида ёшлар фестивали бўлиб ўтади. Унда турли спорт мусобақалари, миллий ўйинлар, санъат, мусиқа, рақс, китобхонлик кўрик танловлари, Заковат интелектуал ўйини, эстрадамиз юлдузлари иштирокида гала консерт ва бошқа кўплаб тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Барчангизни Ёшлар фестивалига таклиф этамиз!

Каналимизга қўшилинг
👇👇👇
https://t.me/samiibuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

Шаҳар кўркига доғ тушираётганларни огоҳлантирамиз!

Самарқанд шаҳридаги кўкаламзорлаштирилган майдонларда дам олиб, ўзидан кейин чиқиндиларни ташлаб кетаётган фуқароларга (асосан талабалар) мурожаат қилиб, ушбу ҳаракатлари билан шаҳар кўркига доғ тушириш баробарида ўрнатилган қоидаларни бузаётганликларини эслатамиз ва огоҳлантирамиз!

Жахонгир Сагдуллаев, Самарқанд вилояти ИИБ матбуот котиби

👉https://t.me/iibpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

Самарқанд вилояти ИИБ огоҳлантиради:

Фарзандингизни машинада қолдирманг!

Жазирамада машинангиз салони саноқли дақиқаларда хавфли бўлиши мумкин.

Каналимизга қўшилинг
👇👇👇
https://t.me/samiibuz
#диққат

Университет хиёбони(бульвар)нинг бир қисмида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади

Самарқанд шаҳрининг Университет хиёбонида асфальт қопламасини ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан Университет хиёбонининг Бўстонсарой, Шоҳрух Мирзо, Абдураҳмон Жомий, Орзу Маҳмудов ҳамда Садриддин Айний ва Регистон кўчаси билан туташга кесишмаларидан вақти-вақти билан ёпилади ва ўша ҳудудда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Университет хиёбонининг Бўстонсарой, Шоҳрух Мирзо, Абдураҳмон Жомий ва Орзу Маҳмудов кўчаси билан туташган қисмидан ёпилган ҳамда ишлар якунлангач навбати билан очиб борилади ва транспорт воситаларининг ҳаракати тўлиқ тикланади.

Каналимизга қўшилинг
👇👇👇
https://t.me/samiibuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

Самарқанд вилояти ИИБ огоҳлантиради:

Фарзандингизни машинада қолдирманг!

Жазирамада машинангиз салони саноқли дақиқаларда хавфли бўлиши мумкин.

Каналимизга қўшилинг
👇👇👇
https://t.me/samiibuz