#qonunchilikdagi_yangiliklar
Ўзбекистан Республикаси Президентининг “Мажбурий рақамли маркировкалаш жараёнларини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2024 йил 30 майдаги ПҚ-203 сон қарори билан мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларни маркировкалаш учун зарур бўлган ва импорт қилинадиган ускуналар (ТИФ ТН кодлари: 7616 999 009, 9029 900 009, 8544 499 500 ва 8528 529 000) 2024 йил 1 июндан 2027 йил 1 июнга қадар божхона божидан озод қилинди.

Эндиликда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган, ички бозорда сотилаётган ва кейинчалик экспортга чиқариладиган товарларнинг СТ-UZ сертификати расмийлаштирилади.
Товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни QR-код (матрик штрихли код) орқали тан олувчи хорижий давлатларга электрон шаклда расмийлаштирилади.

Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 ноябрдаги «Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3377-сон қарорига ўзгартириш киритилди.
Унга кўра божхона ҳақидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги белгилари аниқланган тақдирда, мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига юк-божхона декларацияси кўрик ҳужжати тузилганидан кейин ҳамда узум, вино ва коньяк маҳсулотлари экспортига юк-божхона декларацияси товарларни экспортга расмийлаштириш рухсат этилганидан сўнг 3 соатдан кўп бўлмаган муддатда расмийлаштирилади.
✅ Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда тайёрлаш ва уларнинг айланмасига қарши курашиш Кенгаши таркибига Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари И.М. Мухторов киритилди.