Samarqand viloyati bojxona boshqarmasi | Rasmiy kanal
1.33K subscribers
5.56K photos
794 videos
9 files
1.07K links
➡️ https://facebook.com/sambojxona ➡️ "Ishonch telefoni" (66) 233-63-00 ➡️ Murojaat uchun: @Gayrat_Sattarov
Download Telegram
Маълумки, мамлакатимиз аҳолисининг қарийб 50 фоизини хотин-қизлар ташкил қилади. Аёлларнинг барча соҳалардаги самарали меҳнати, айниқса, фарзандлар тарбияси, жамият ва оила ҳаётидаги улкан хизматларини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармасида Хотин-қизлар бошланғич ташкилотининг ташаббуси билан “Оила мустаҳкамлиги учун барчамиз масъулмиз!” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда бошқармада ҳамда божхона постларида хизмат олиб бораётган аёл ходималар иштирок этди.

Тадбирда Божхона қўмитаси Раисининг маслаҳатчиси, Хотин-қизлар маслаҳат кенгаши раиси У.Пирмухамедова сўзга чиқиб, муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва доимий қўллаб-қувватлашлари билан хотин-қизларнинг таълим соҳаси ва илм-фандаги ўрнини кенгайтириш, келажакда уларни илмий тадқиқот ва инновацион фаолиятга янада кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратаётганларини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, божхона органларида амалга оширилаётган ислоҳотларда хотин-қизларнинг ўрни, тизимда узоқ йиллар хизмат олиб бораётган аёлларнинг бугунги кундаги фаолияти ва ижобий тажрибалари, уларнинг жамият ҳаётидаги ва ёш кадрларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдаги фаоллигини ошириш каби масалалар кенг муҳокама қилинди.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсати хотин-қизларимизга чинакам бахтли яшаши, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, интеллектуал ва маънавий юксалиши, касбий ҳамда оилавий мажбуриятларни ҳамоҳанг тарзда бажариши учун кенг имкониятлар яратмоқда.

Учрашувда хизмат давомида юқори натижаларга эришган аёл-ходимларинг фаолияти эътироф этиб ўтилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
So`rang, javob beramiz!

SAVOL:

Oʻtgan yili Turkiya davlatidan tovar olib kelgandim. Ushbu tovarlar menga zurur boʻlganligi sababli tovarning kelib chiqish sertifikatisiz bojxona yuk deklaratsiyasini taqdim qilib, import bojxona bojidan ikki barobar toʻlaganman. Hozirda sertifikatni oldim. Endilikda import bojxona bojini qaytarib olsam boʻladimi? Agar qaytarish iloji boʻlsa tartibi qanday?
#Yashil_makon_лойиҳаси_амалда

🌿“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан жойларда кенг кўламли кўкаламзорлаштириш ишлари, баҳорги мавсумий кўчат экиш тадбирлари давом этмоқда.

🌿Жумладан, вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Я.Мирзарахимов бошчилигида божхона ходимлари томонидан Жомбой тумани “Қорамўйин” маҳалласи ҳудудидага мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиб, бу ерни яшил ҳудудга айлантиришда ўз ҳиссаларини қўшишди.

Бундай саъй-ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад – мамлакатимиз бўйлаб амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида қишлоқ ва шаҳар, маҳалла ҳудудларини, аҳоли турар жойлари атрофини бунданда кўркам кўринишга келтиришдан иборатдир.
Forwarded from SamTVR | MTRK
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"DIYOR YANGILIKLARI"  | SAMARQAND YANA BIR XALQARO ANJUMANGA MEZBONLIK QILMOQDA


#3-aprel
#SamarqandMTRK

https://t.me/SamTvr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг "Жартепа" чегара божхона пости ходимлари инсон саломатлигига зиён келтирувчи психотроп дори воситаларининг яширин айланмасини олдини олишди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📊 2024-yil yanvar-mart oyi davomida Samarqand viloyati bojxona boshqarmasi tomonidan 175,5 mln. AQSh dollari miqdorida tovarlarning eksport bojxona rejimiga rasmiylashtiruvi amalga oshirildi.

Bu o‘tgan yilning shu davriga nisbatan – 20,8 mln. AQSh dollarga yoki – 13,5 foizga ko‘paygan.
Бугун таниқли сиёсатчи, шоир, ёзувчи ва журналист Фармон Тошев 70 ёшни қарши олди.

Фармон Тошев “Меҳнат шуҳрати”, “Эл-юрт ҳурмати” ордени, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” фахрий унвони билан тақдирланган.

Айни пайтда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, Олий Мажлис Сенати аъзоси.

Вилоят божхона бошқармаси шахсий таркиби Ф.Тошевни туғилган куни билан самимий муборакбод этади.

———
Bugun taniqli siyosatchi, shoir, yozuvchi va jurnalist Farmon Toshev 70 yoshni qarshi oldi.

Farmon Toshev “Mehnat shuhrati”, “El-yurt hurmati” ordeni, “Oʻzbekiston Respublikasida xizmat koʻrsatgan jurnalist” faxriy unvoni bilan taqdirlangan.

Ayni paytda xalq deputatlari viloyat Kengashi deputati, Oliy Majlis Senati aʼzosi.

Viloyat bojxona boshqarmasi shaxsiy tarkibi F.Toshevni tugʻilgan kuni bilan samimiy muborakbod etadi.