Samarqand viloyati bojxona boshqarmasi | Rasmiy kanal
1.33K subscribers
5.56K photos
794 videos
9 files
1.07K links
➡️ https://facebook.com/sambojxona ➡️ "Ishonch telefoni" (66) 233-63-00 ➡️ Murojaat uchun: @Gayrat_Sattarov
Download Telegram
Самарқанд ва Шинжон-Уйғур ҳамкорлиги ривожланади

Самарқандга ташриф буюрган Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони (ШУАР) Халқ ҳукумати раиси Эркин Тунияз бошчилигидаги делегация ва Самарқандлик тадбиркорлар иштирокида бизнес форум ўтказилди.

Маълумки, бугунги кунда Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик савдо шеригига айланди. Масалан, биргина Самарқанд вилоятининг Хитой билан 2023 йилдаги ташқи савдо айланмаси 859,7 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Самарқандлик тадбиркорлар Хитой билан ҳамкорликда инвестициявий лойиҳалар асосида қўшма корхоналар очмоқда. Натижада савдо иқтисодий алоқалар ривожланиб, товар айирбошлаш ҳажми ҳам ўсиб бормоқда.

Форум аввалида Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ва Эркин Тунияз икки минтақанинг иқтисодий салоҳияти, мавжуд ресурслар ва фойдаланилмаётган имкониятлар ҳақида сўз юритди ҳамда тадбиркорларни муҳим йўналишлар бўйича ҳамкорлик қилишга чорлади.

Тадбирда Урумчи божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ли Цинхуа хоним ҳамда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Жасурбек Файзуллаев иштирок этишди.

Учрашув давомида Марказий Осиё ва Хитой божхона хизматлари раҳбарларининг 2023 йил 17-18 октябрь кунлари Пекинда бўлиб ўтган учрашуви натижаларига кўра эришилган келишувларни амалга ошириш истиқболлари юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Божхона органлари томонидан божхона тўловларидан имтиёз қўлланилган корхоналар бўйича мониторинг ишлари давом эттирилмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг
297-моддаси 8-банди ҳамда Солиқ кодексининг 246-моддаси 9-бандларида халқаро молия институтларининг маблағлари ҳисобидан олиб кириладиган товарларга божона тўловларидан имтиёз қўлланилиши белгиланган.

Аммо, ўрганишлар давомида Навоий вилоятида фаолият олиб борувчи жамият томонидан 2023 йилда тузилган “Вақтинчалик экспорт ва импорт” шартномасига мувофиқ хориждан “юк кўтариш ва пайвандлаш ускуналари” имтиёз олиш мақсадида амалдаги қонунчилик талабларини четлаб ўтган ҳолда ўз маблағлари ҳисобидан олиб келинганлиги маълум бўлди.

Натижада, ушбу товарларга қўлланилган божхона имтиёзлари бекор қилиниб, 753 млн. сўмлик божхона тўловларини тўлаш мажбурияти тикланди.
Forwarded from ZAMON | RASMIY
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
09:00 31.03.2024

PSIXOTROP DORI VOSITALARI ANIQLANDI

#Samarqand

muxbir: Malika Saidova

https://t.me/zamon_lavhalar
Бугун Самарқанд шаҳрида Осиё-Тинч океани минтақасида савдони соддалаштириш масалаларига бағишланган 11-форум ўз ишини бошлади.

Форумда дунёнинг 30 дан ортиқ давлатидан 250 дан кўпроқ хорижий меҳмонлар, жумладан, 10 дан ортиқ халқаро ташкилот вакиллари иштирок этмоқда.

Форумнинг очилиш маросида Божхона қўмитаси раисининг ўринбосари Нодир Мусамухамедов бошчилигида божхона ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Тадбирда савдо, транспорт ва логистика, рақамлаштириш, шунингдек, электрон маълумотлар алмашинуви орқали савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш ва бизнеснинг янги механизмларини ишлаб чиқишда халқаро ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Бу борада чегара ҳудудларида замонавий савдо ва логистика марказлари, соддалаштирилган божхона йўлаклари ва махсус иқтисодий зоналарни ташкил этиш энг самарали чора-тадбирлар ҳисобланади.

Бунда барча мамлакатлар учун замонавий технологиялардан тенг фойдаланишга имкон яратиш, савдо ва юк ташиш соҳасидаги тартиботларни соддалаштириш бўйича энг самарали чора-тадбирларни қўллаш, товарлар ҳаракатини тартибга солувчи жараёнларни рақамлаштириш жуда ҳам муҳимдир.

Бу борада Божхона қўмитаси Ўзбекистоннинг бошқа вазирлик ва идоралари қатори савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш, хусусан, рақамлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Форумда сўзга чиққан Божхона қўмитаси ходими Шукурулло Мўминов, Ўзбекистон Республикасида савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш мақсадида божхона операцияларининг 90 фоизидан ортиғи рақамлаштирилганлигини таъкидлаб ўтди.

Хусусан, тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнларида инсон омилини сезиларли даражада қисқартиришга хизмат қилаётган масофавий электрон декларациялаш божхона постлари ташкил этилгани алоҳида эътироф этилди.
Самарқанд вилоятида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда озиқ-овқат ишлаб чиқариш соҳаларида амалга оширилаётган лойиҳалар ўрганилди

Божхона қўмитаси раиси ўринбосари Н.Мусамухамедов ҳамда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти ва масъул ходимлари Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган бир қатор корхоналарнинг озиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш жараёни ҳамда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Учрашувлар давомида масъуллар Жомбой туманида фаолият олиб бораётган 70 хил турдаги ҳалол колбаса ва гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Nishon Baxt” МЧЖ фаолияти ўрганилди.

Шунингдек, Н.Мусамухамедов Булунғур туманида хорижий брендларни жалб қилган ҳолда кетчуп ва соус ишлаб чиқариш лойиҳаси билан ҳам яқиндан танишди.

Ҳусусан, қиймати 115 млрд сўмга тенг бўлган “Дядя Ваня”, “Боярин” ва “Скатерть самобранка” каби халқаро брендлар остида 10 турдаги йилига 2500 тонна маҳсулотларни ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширилиши жараёнлари ўрганилди.

Мазкур корхона 2025 йилда ишга тушиши натижасида 200 та янги иш ўринлари яратилади.

Учрашув давомида тадбиркорларнинг соҳага оид таклиф ва фикрлари тингланиб, божхона соҳасида яратилаётган қулайликлар ҳамда амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари ҳақида маълумотлар берилиб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Viloyat boʻyicha eksport qilingan tovarlar hajmi oshdi

📊 2024-yil yanvar-mart oyi davomida Samarqand viloyati bojxona boshqarmasi tomonidan 175,5 mln. AQSh dollari miqdorida tovarlarning eksport bojxona rejimiga rasmiylashtiruvi amalga oshirildi.

Bu o‘tgan yilning shu davriga nisbatan – 20,8 mln. AQSh dollarga yoki – 13,5 foizga ko‘paygan.

➡️ Eksport qilingan tovarlar asosan:

🍇🍒 Meva-sabzavot mahsulotlari – 42,9 mln. AQSh dollar yoki 24,4%;

⚙️🔩 Metallar va ulardan tayyorlangan buyumlar – 38,6 mln. AQSh dollar yoki 22,0%;

👕👖 To‘qimachilik mahsulotlari – 24,5 mln. AQSh dollar yoki 14,0%;

🍶🎁 Oziq-ovqat mahsulotlari – 19,3 mln. AQSh dollar yoki 11,0%;

🚐🚙 Transport va uning ehtiyot qismlari – 12,8 mln. AQSh dollar yoki 7,3%;

🍾 🚬 Spirtli ichimliklar va tamaki mahsulotlari – 11,3 mln. AQSh dollar yoki 6,4%;

🏮 💈 Kalava ip – 8,1 mln. AQSh dollar yoki 4,6%;

🏺🧿 Keramik buyumlar – 3,5 mln. AQSh dollar yoki 2,0%;

👕 Boshqa mahsulotlar – 14,6 mln. AQSh dollar yoki 8,2%.