Samarqand viloyati bojxona boshqarmasi | Rasmiy kanal
1.33K subscribers
5.56K photos
794 videos
9 files
1.07K links
➡️ https://facebook.com/sambojxona ➡️ "Ishonch telefoni" (66) 233-63-00 ➡️ Murojaat uchun: @Gayrat_Sattarov
Download Telegram
Forwarded from "OVOZA" lavhalar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#samarqand #yashil #yolak
Yashil yo'lak hamma uchun emas

Muxbir: Xurshidjon Eshqobilov
Efir: 11.01.2023

Ko'rsatuvni ushbu havola orqali toliq holda tomosha qilishingiz mumkin

Biz ijtimoiy tarmoqlarda:
🕊Telegram 🌐 Facebook 🌐 Instagram 🌐 Youtube 🌐 TikTok 👍 Lavhalar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#yashil_energiya

Самарқандда олий таълим даргоҳларига қуёш панеллари ўрнатилмоқда

Мамлакатимизда электр энергиясига бўлган талабни таъминлаш мақсадида “Яшил иқтисодиёт” технологияларини барча соҳаларга жорий этиш чоралари кўрилмоқда.

Самарқанд вилоятида ҳам бу борада ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Вилоят божхона бошқармасида ташкил этилган Ишчи гуруҳ томонидан жойларга чиққан ҳолда ўрганиш ишлари олиб борилиб, маълумотлар “Яшил энергия” ахборот тизимига киритилмоқда.

Хусусан, Ишчи гуруҳи томонидан Самарқанд давлат тиббиёт университетида олиб борилаётган ишлар билан танишилди.

Бугунги кунда мазкур олийгоҳ эҳтиёжидан келиб чиқиб,
75 кВт/соат қувватли қуёш панелларини талабалар турар жойи биносининг том қисмига ўрнатмоқда.

Университет томонидан яна 100 кВт/соат қувватли қуёш панелларини харид қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Яшил технологиялар орқали ишлаб чиқарилаётган электр энергияси муассаса эҳтиёжи учун истеъмол қилинмоқда. Бу борада “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари” АЖ тизимига уланган.
#yashil_energiya

Самарқандда олий ўқув юртларига қуёш панелларини ўрнатиш назоратга олинган

Самарқанд вилоятида “Яшил иқтисодиёт” технологияларини олий ўқув юртларида жорий этиш юзасидан кунлик мониторинг олиб борилмоқда.

Вилоят божхона бошқармаси бошлиғи бошчилигида Ишчи гуруҳ Самарқанд давлат университети Ургут филиалида олиб борилаётган ишлар билан танишилди.

Режага кўра мазкур олийгоҳга 100 кВт/соат қувватли қуёш панеллари ўрнатиш белгиланган.

Университет томонидан қуёш панелларини харид қилиш бўйича etender.uzex.uz махсус ахборот порталига энг яхши таклифларни танлаб олиш юзасидан эълон жойлаштирилди.

Танлов натижалари 2023 йил 15 июнь куни якунланади ҳамда 25 июнга қадар ўқув биносининг том қисмига қуёш панелларини ўрнатиш ишлари якунланиши тўғрисида келишиб олинди.
#yashil_energiya

Самарқандда олий ўқув юртларига қуёш панелларини ўрнатиш назоратга олинган

Самарқанд вилоятида “Яшил иқтисодиёт” технологияларини олий ўқув юртларида жорий этиш назоратга олинган.

Вилоят божхона бошқармасида ташкил этилган Ишчи гуруҳ томонидан навбатдаги манзил Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиалида олиб борилаётган ишлар билан танишилди.

Бугунги кунда мазкур олийгоҳнинг ўқув биносининг том қисмига 70 кВт/соат қувватли қуёш панелларини ўрнатиш ишлари бошлаб юборилган.

Яқин кунларда университет томонидан яна 70 кВт/соат қувватли қуёш панелларини харид қилиш режалаштирилган.
#yashil_energiya

УНИВЕРСИТЕТ ФИЛИАЛИДА ЯШИЛ ЭНЕРГИЯ

⚡️Самарқанд вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган Ишчи гуруҳ томонидан вилоятда “Яшил иқтисодиёт” технологияларини олий ўқув юртларида жорий этиш назоратга олинган.

⚡️Мазкур соҳада Каттақўрғон шаҳари мисолида амалга оширилган ишларни кўридиган бўлсак, ижтимоий соҳа объектлари, давлат идоралари ҳамда аҳоли хонадонларига қайта тикланувчи яшил энергия манбалари бўлган: қуёш панеллари ва қуёш сув иситкичи (коллектор) ўрнатилиши давом этмоқда.

⚡️Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиалида ҳам жами 78 кWт қувватли қуёш панеллари ўрнатилиб, ҳозирда ундан самарали фойдаланиб келинмоқда.

⚡️Ушбу қуёш панелларидан олинаётган энергия филиалда электр энергиясига бўлган эҳтиёжни тўлиқ қоплаб, ҳар ойда 1450 кWт ортиқча энергия ишлаб чиқаришга эришилмоқда.

⚡️Энди мазкур олий таълим даргоҳида қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган ортиқча электр энергиясини ҳудудий электр тармоқларига ўрнатилган тарифларда шартнома асосида сотиш йўлга қўйилади.
#yashil_energiya

Самарқандда олий ўқув юртларига қуёш панелларини ўрнатиш назоратга олинган

Самарқанд вилоятида “Яшил иқтисодиёт” технологияларини олий ўқув юртларида жорий этиш юзасидан вилоят Божхона бошқармаси томонидан тузилган Ишчи гуруҳ томонидан кунлик мониторинг олиб борилмоқда.

Самарқанд давлат университетининг Кимё факультети биносининг том қисмига 110 кВт/соат қувватли қуёш панелларини ўрнатиш ишлари якунланди.
___________________________________________

Samarqandda oliy o‘quv yurtlariga quyosh panellarini o‘rnatish nazoratga olingan

Samarqand viloyatida “Yashil iqtisodiyot” texnologiyalarini oliy o‘quv yurtlarida joriy etish yuzasidan viloyat Bojxona boshqarmasi tomonidan tuzilgan Ishchi guruh tomonidan kunlik monitoring olib borilmoqda.

Samarqand davlat universitetining Kimyo fakulteti binosining tom qismiga 110 kVt/soat quvvatli quyosh panellarini oʼrnatish ishlari yakunlandi.
#yashil_energiya

КАТТАҚЎРҒОНДА ФОТО ЭЛЕКТР СТАНСИЯСИ ҚУРИЛИШИ БОШЛАНДИ

⚡️ Каттақўрғон тумани Бўстон ҳудуди Мейлихўжа маҳалласида 220 МВт бўлган фотоелектр стансияси БАА “Масдар” компанияси томонидан 500 гектар ер майдонда қурилиш ишлари бошланди.

⚡️ Лойиҳа қиймати 150 миллион доллар бўлиб, қурилиш жараёнларида 1000 нафарга яқин ва ишга тушгач 100 нафарга яқин доимий иш ўринлари яратилади.
_______________________________

KATTAQO‘RG‘ONDA FOTO ELEKTR STANSIYaSI QURILIShI BOShLANDI

⚡️ Kattaqo‘rg‘on tumani Bo‘ston hududi Meylixo‘ja mahallasida 220 MVt bo‘lgan fotoyelektr stansiyasi BAA “Masdar” kompaniyasi tomonidan 500 gektar yer maydonda qurilish ishlari boshlandi.

⚡️ Loyiha qiymati 150 million dollar bo‘lib, qurilish jarayonlarida 1000 nafarga yaqin va ishga tushgach 100 nafarga yaqin doimiy ish o‘rinlari yaratiladi.
#Yashil_Makon

Дарахт экиш ва уни парваришлаш мажбурият эмас, қадриятдир!

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мамлакатимизда жорий йил 25 октябрдан 1 декабргача кузги кўчат экиш тадбирлари ўтказилиши белгиланган бўлиб, бу борада Самарқанд вилоятида қизғин ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Жомбой тумани Узуновул массивида “Яшил макон” умуммиллий акциясида вилоят божхона бошқармаси жамоаси, туман ҳокимлиги, маҳалла фаоллари, нуронийлар ва ёшлар қатнашди.

Кўчат экишдан аввал жонлиқ сўйилиб, қуръон тиловат қилинди.

Тадбир доирасида минг тупга яқин мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Шунингдек, аҳоли учун кўчатлар ярмаркаси ташкил этилди.

Эътиборли жиҳати, кўчат экиш тадбирларида етти ёшдан етмиш ёшгача каттаю кичик барча фаол иштирок этди.

Яшиллик оламига бурканадиган бу масканда тумандаги 20-сонли умумий ўрта таълим мактаби ва янги қурилган кўп қаватли хонадонларда яшовчи халқимиз дам оладиган, мириқиб ҳордиқ чиқарадиган сўлим гўшаларга айланади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Yashil_Makon

Дарахт экиш ва уни парваришлаш мажбурият эмас, қадриятдир!

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мамлакатимизда жорий йил 25 октябрдан 1 декабргача кузги кўчат экиш тадбирлари ўтказилиши белгиланган бўлиб, бу борада Самарқанд вилоятида қизғин ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Жомбой тумани Узуновул массивида “Яшил макон” умуммиллий акциясида вилоят божхона бошқармаси жамоаси, туман ҳокимлиги, маҳалла фаоллари, нуронийлар ва ёшлар қатнашди.

Кўчат экишдан аввал жонлиқ сўйилиб, қуръон тиловат қилинди.

Тадбир доирасида минг тупга яқин мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Шунингдек, аҳоли учун кўчатлар ярмаркаси ташкил этилди.

Эътиборли жиҳати, кўчат экиш тадбирларида етти ёшдан етмиш ёшгача каттаю кичик барча фаол иштирок этди.

Яшиллик оламига бурканадиган бу масканда тумандаги 20-сонли умумий ўрта таълим мактаби ва янги қурилган кўп қаватли хонадонларда яшовчи халқимиз дам оладиган, мириқиб ҳордиқ чиқарадиган сўлим гўшаларга айланади.
#Yashil_Makon

Божхона қўмитаси бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Самарқанд туманидаги 20-сонли умумтаълим мактаби ва “Мотрид” оилавий шифокор пункти ҳовлисига мевали ва манзарали 420 та дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Тадбирда мактаб ўқувчилари, шифокорлар ва маҳалла фаоллари фаол иштирок этишди.