Samarqand viloyati bojxona boshqarmasi | Rasmiy kanal
1.35K subscribers
5.04K photos
683 videos
9 files
896 links
➡️ https://facebook.com/sambojxona ➡️ "Ishonch telefoni" (66) 233-63-00 ➡️ Murojaat uchun: @Gayrat_Sattarov
Download Telegram
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Президент Фармонига биноан, бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари ҳамда ўз устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар томонидан ижтимоий соҳа ҳамда инфратузилмани ривожлантириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан жалб қилинган ва жалб қилинадиган давлат ташқи қарзи ҳисобидан (бундан тижорат банклари орқали қайта молиялаштириладиган ёки қайта кредитланадиган маблағлар мустасно) тўлиқ ёки қисман амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган товарларни (хизматларни) реализация қилишга доир айланма, шунингдек уларнинг импорти 2028 йил 1 январга қадар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришларга мувофиқ, йиғимлар эндиликда барча тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги кассалари орқали ҳам қабул қилиниши мумкин.

Бунга қадар йиғимлар фақатгина тегишли божхона постида тижорат банки томонидан ташкил қилинган банк кассасида ундирилар эди.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 707-сон қарорига мувофиқ фитосанитария талаблари енгиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш ва ўсимликлар карантини соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни олиб киришга Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан берилган карантин рухсатномаси ҳамда экспорт қилувчи мамлакатнинг ваколатли давлат органлари томонидан бериладиган фитосанитар сертификати ёки гувоҳномаси бўлган тақдирдагина рухсат берилади.

Қуйидаги ҳолларда ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга фақат Агентлик томонидан ҳар бир партияга алоҳида ҳолда бериладиган карантин рухсатномаси бўлган тақдирда йўл қўйилади:

Экспорт қилувчи мамлакатда ваколатли давлат органлари мавжуд бўлмаса;

Экспорт қилувчи мамлакатда фитосанитария сертификати (гувоҳномаси) талаб этилмайдиган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган ва унинг ташқарисига олиб чиқиладиган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар рўйхатига киритилган фитосанитар хавфи паст бўлган карантин остидаги маҳсулотларга.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Электротехника саноатининг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-15-сон қарори қабул қилинди.

2024 йил 1 февралдан электротехника саноати корхоналари томонидан ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун хомашё ва бутловчи қисмларни импорт қилишда, жумладан 120 кун кечиктириб тўлашда, қўшилган қиймат солиғини ҳисоб олиш имкониятини берувчи тизимда бир вақтнинг ўзида исталган миқдорда божхона юк декларациясини юбориш, импорт бўйича қўшилган қиймат солиғини биринчи навбатда солиқ органларида ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси ҳисобидан ундириш, сўнгра етмаган қисми бўйича ундирувни божхона депозитидаги маблағларга қаратиш тартиби жорий этилади.

Шунингдек, ушбу санадан бошлаб 15 турдаги маҳсулотларни мамлакатимизга олиб киришда уларнинг сифати, хавфсизлиги ҳамда сервис кафолатини таъминлайдиган ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили ёки расмий дилерлари мавжуд бўлиши талаб қилинади.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 январдаги “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги ЎРҚ-900-сон Қонуни билан Божхона қўмитаси ҳам йўл ҳаракати соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари қаторига кирди.

Қонунннинг 12-моддасига кўра қуйидагилар Божхона қўмитасининг йўл ҳаракати соҳасидаги ваколатлари ҳисобланади:

➡️ божхона постлари ҳудудларида йўл ҳаракатини ташкил этади;

➡️ божхона постлари ҳудудларини йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситалари билан таъминлайди;

➡️ чет давлатларда рўйхатдан ўтказилган ва ҳайдовчилари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Йўл ҳаракати қоидаларини бузган транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиб кетаётган ҳайдовчилардан ёки бошқа шахслардан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун тайинланган жарималар ундирилишини таъминлайди.

Божхона қўмитаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Қонун 2024 йил 21 июлдан кучга киради.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди.

2024 йил 1 июлдан уч йил давомида нуфузли халқаро брендлар остида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар учун зарур бўлган барча хомашёлар маҳаллийлаштириш даражасини камида 60 фоизга етказиш шарти билан божхона божидан озод этилди.

2024 йил 1 апрелдан бошлаб чегара божхона постларида мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотларини расмийлаштириш бўйича карантин, санитария-эпидемиология осойишталик ва ветеринария соҳаларидаги назорат функциялари божхона хизмати органларига ўтказилади.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, экспорт ҳажмини кўпайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 октябрдаги “Рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–5262-сон қарорида назарда тутилган маҳсулотларга импорт божхона божининг ноль ставкасини қўллаш муддати 2027 йил 1 январга қадар узайтирилди.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ташқи савдо ва ҳудудий саноатни ривожлантиришда тадбиркорлар бирлашмаларининг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2024 йил 14 мартдаги ПҚ-126-сон қарори билан Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳамда Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси негизида Давлат активларини бошқариш агентлиги муассислигида «Савдони ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти ташкил қилинди.

Компаниянинг фаолият йўналишларидан бири сифатида тадбиркорлик субъектларини транспорт логистикаси, сертификатлаш, стандартлаштириш ва сифат назорати, солиқ ва божхона маъмуриятчилиги ҳамда экспорт фаолияти билан боғлиқ бошқа масалалар бўйича ахборот ва маслаҳат билан қўллаб-қувватлаш ҳам назарда тутилган.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 мартдаги ПҚ-138 сон қарори билан Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида “Янги авлод” махсус саноат зонаси ташкил этилади.

Махсус саноат зонаси фаолияти давомида унинг иштирокчиларига махсус иқтисодий зоналари иштирокчилари учун белгиланган алоҳида солиқ, божхона имтиёзлари ва бошқа преференциялар татбиқ этилади.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистан Республикаси Ҳукуматининг айрим карорларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга мувофиқ, эндиликда

божхона ҳамроҳлигидаги кузатув учун божхона йиғимларини транспорт воситаси божхона ҳамроҳлигига олингандан сўнг хам тўлаш мумкин;

чегара ўтказиш пунктларида ундирилиши белгиланган чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистан Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимни божхона ҳудудида тўлаш имконияти яратилади.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

“Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.

Маълумки, хорижий автотранспорт воситасининг божхона ҳудудида туришининг умумий муддати календарь йил мобайнида жами тўқсон календарь кундан ошмаслиги лозим. Ўзгартиришларга кўра, ушбу муддат трансопрт воситасини вақтинча олиб кириш расмийлаштирилган кундан эътиборан ҳисобланади.

Божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод этилган муддат ўтгандан сўнг хорижий автотранспорт воситасини бир календарь йил давомида тўқсон календарь кундан ортиқ муддатга вақтинчалик олиб кирганлик учун олиб чиқиб кетиш муддатининг ўтказиб юборилган ҳар куни учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида йиғимни тўлаш шарти билан йўл қўйилади.

Бунинг учун божхона постига мурожаат қилаётганда йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ваколатли банк томонидан берилган ҳужжат нусхасини илова қилиш талаби Низомдан чиқариб ташланди.