Samarqand viloyat prokuraturasi
3.55K subscribers
23.2K photos
1.18K videos
61 files
1.47K links
Samarqand viloyat prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali
———
Официальный Telegram-канал прокуратуры Самаркандской области
Download Telegram
Самарқанд шаҳар прокурори Д.Сайидкуловнинг ташаббуси билан 2-сектор ҳудудида жойлашган "Фидоийлар" маҳалласининг ички йўллари таъмирланиб, маҳаллада ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.
ЁШЛАР ЎРТАСИДА НАВБАТДАГИ САЙЁР УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ.

Ургут тумани 2-сектор ҳудудидаги "Этак Бешкапа" маҳалла биносида туман прокуратураси, туман ДХХ ходимлари, маҳалла фаоллари ва ёшлари иштирокида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Унда тижорат банклари филиаллари, туман бандликка кўмаклашиш маркази, халқ таълими, мактабгача таълим бўлими раҳбарлари ҳам қатнашиб, уюшмаган ёшлар ҳамда "Ёшлар" ва “Аёллар" дафтарларига киритилган ёшлар ва хотин-қизларнинг муаммолари тингланди.

Тадбирда бир қанча мурожаатлар бўйича жойида ҳуқуқий тушунчалар берилиб, қолган мурожаатларни ҳам қисқа муддатларда ижобий ҳал этиш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилиб ижроси алоҳида назоратга олинди. Учрашув натижасида фаол қатнашган ёшларга бадиий китоблар совға қилинди.
ЙЎЛЛАРГА ТОШ ЁТҚИЗИШ ДАВОМ ЭТМОҚДА.

Нарпай туман прокурорининг ташаббуси билан сектор ҳудудидаги "Сохибкор" ва "Чорбоғ" маҳаллаларининг ички йўлларига туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси, ободонлаштириш бошқармаси ва бошқа корхона ходимларидан иборат ҳашарчилар томонидан тош ётқизилмоқда.
"ХОНАДОН-КЎЧА-МАҲАЛЛА" ТАМОЙИЛИ АСОСИДА ЎРГАНИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА.

Ургут туман прокуратура ва сектор ходимлари асосий эътиборни сектор ҳудудидаги муаммоларни “хонадон-кўча-маҳалла” тамойили асосида ўрганилишига қаратиб, мавжуд муаммоларни ўрганиб, жойида ижобий ҳал қилиб, вақт ва маблағ талаб қилаётган муаммоларни эса "Йўл харитаси"га киритиш бўйича тегишли кўрсатмалар бериб келмоқда.

Хусусан, бугун ҳам сектор ҳудудидаги "Сариқтепа", "Кенагас", "Қорабулоқ" ҳамда олис тоғли ҳудуд ҳисобланган "Омонқўтан" маҳаллаларида уйма-уй юриш ва аҳоли билан учрашувлар ўтказилиб, оилавий шароити оғир фуқароларга ҳомийлар ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
"Прокурор ва ёшлар учрашуви"

Жомбой туман 2-сектори биносида туман прокурори Ж.Ахмедов "Кукнумбаз" маҳалласи ёшлари билан учрашув ўтқазди.

Унда тижорат банклари филиаллари, туман бандликка кўмаклашиш маркази, халқ таълими, мактабгача таълим бўлими раҳбарлари ҳам қатнашишиб, уюшмаган ёшларнинг муаммолари тингланди.

Учрашув давомида кўплаб ёшларнинг кредит олиб тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, чорвачиликни ривожлантириш учун ер олиш ва бошқа масалалардаги мурожаат ва таклифлар тингланди.

Мурожаатларни ечими бўйича тегишли масъулларга кўрсатмалар берилиб, мурожаатлар ижроси алоҳида назоратга олинди.
Жорий йилнинг 12 январь куни вилоят прокурори Р.Машарипов, вилоят ДСБ бошлиғи А.Инагамов, туман прокурори С.Саидов ва туман ДСИ бошлиғи Ш.Эшмуродовлар Булунғур туман 4-сектор ҳудудидаги “Қўнғирот” маҳалласи биносини кўздан кечириб, бинони таъмирлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар беришди.

Шунингдек, тумандаги “Қўнғирот” маҳалласи ҳудудида солиқ ва банк ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳ аъзолари билан суҳбатда бўлиб, уларга олиб бораётган ишлари юзасидан тегишли топшириқлар бериш давомида “Қўнғирот” маҳалласининг “Зертош” қишлоғида яшовчи 79 ёшли Саримсоқов Қувон отанинг аҳволидан хабар олинди.