Samarqand viloyat prokuraturasi
3.78K subscribers
24.4K photos
1.24K videos
67 files
1.55K links
Samarqand viloyat prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali
———
Официальный Telegram-канал прокуратуры Самаркандской области
Download Telegram
Вилоят прокурори Р.Машарипов ҳамда Каттақўрғон шаҳар прокурори Ш.Джумаев томонидан 19.12.2020 йилда яраштирилган C.Хамидовлар оиласидан хабар олиниб, оилани қийнаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан мутасадди раҳбарларга топшириқлар берилди.
Вилоят прокурорининг 02.12.2020 йилдаги 19-Ф-сонли фармойишида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, Нарпай туман прокурорининг топшириғига асосан туман прокуратураси ходимлари ва ишчи гуруҳ аъзолари таълим муассасаларига боришиб, у ердаги шароитларни ўрганиб, ўқитувчи ва ўқувчилар билан учрашишиб улар билан фикр алмашишди.
Пахтачи туман 2-сектор ҳудудида қишлоқ хўжалиги бўйича маҳаллий ўғит жамғариш ва техникалар таъмирланиши жадал давом этмоқда.
Пахтачи туман 2-сектор раҳбарининг ташаббуси билан ҳудудидаги "Боғолони" маҳалласидаги Истиқлол ва Мехр кўчаларига шағал тош тўкиш ва текислаш ишлари амалга оширилмоқда.
Кам таъминланган оилалар учун “Сариқтепа” маҳалласида ҳар бири икки сотихли 55 дан ортиқ иссиқхоналар ташкил этилиб, ишсиз фуқароларни бандлиги таъминланди.

Ургут тумани прокурорининг ташаббуси билан камбағалчиликни қисқартириш мақсадида 2-сектор ҳудудида жойлашган “Сариқтепа” маҳалласида узоқ йиллар давомида фойдаланилмасдан бўш турган 2 гектар ер майдонида "Қайроқли тезкор томорқа хизмати","Янги томорқа хизмати" МЧЖлар ҳамкорлигида 55 нафардан ортиқ ишсиз оилаларга имтиёзли банк кредити асосида енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриб берилмоқда.

Камбағалликни камайтириш, аҳолида тадбиркорлик руҳини уйғотиш, инсоннинг ички куч-қуввати ва салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, янги иш ўринлари яратиш орқали ижтимоий сиёсатни амалга ошириш, демакдир.

Бугун кўрилаётган чоралар орқали фуқароларимизда тадбиркор бўлишга иштиёқ ва ишонч ортиб, кўпроқ даромад олишга интилиши ошиб бормоқда.
Самарқанд шаҳар прокурори Д.Сайидкуловнинг ташаббуси билан 2-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи тадбиркорлар билан учрашув ўтказилиб, тадбир давомида тадбиркорларнинг мавжуд муаммолари ҳал қилиш бўйича чора-тадбирлар белгиланиб олинди.