Samarqand viloyat prokuraturasi
3.26K subscribers
20.6K photos
1.03K videos
47 files
1.3K links
Samarqand viloyat prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali
———
Официальный Telegram-канал прокуратуры Самаркандской области
Download Telegram
Вилоят прокурори Р.Машарипов, вилоят ДСБ бошлиғи А.Инагамов, туманга ташрифи чоғида туман прокурори С.Саидов ва туман ДСИ бошлиғи Ш.Эшмуродовлар билан биргаликда Булунғур туман ҳокимлигининг биносидаги таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишиб, қурилиш нормаларига қатъий риоя қилиш бўйича суҳбат ўтказишди.
Ургут туман прокурорининг ташаббуси билан сектор ҳудудида истиқомат қилувчи чин етим М.Абдухалимовани яшаш шароити ўрганилган ҳолда унга газ балони билан бирга газ плита, уй жиҳозлари, ошхона жиҳозлари, гилам кўрпа тўшак, ижара уйини 2 ойлик ижара пули яъни 1 млн. сўм пул маблағлари ҳамда бошқа рўзғор учун зарур буюмлар олиб берилиб, яшаши учун қулай шарт-шароит яратиб берилди.
“Прокурор ва ёшлар учрашуви”

Пахтачи туман прокуратураси ДХХ Нарпай туман бўлими билан биргаликда Пахтачи туманидаги "Кештали" маҳалласида ёшлар билан учрашув ўтказилиб, ёшларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди.

Мурожаатларни ечими юзасидан тегишли идораларга топшириқлар берилди.
Жинсий эркинликка қарши жиноят бўйича расмий баёнот.

2021 йил 02 январь куни 2004 йилда туғилган вояга етмаган П.Э. Каттақўрғон туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда фуқаро И.С. ўзининг “Матиз” русумли автомашинасида уни Каттақўрғон шаҳар “Чинобод” маҳалласи ҳудудига олиб бориб, зўрлик ишлатиб номусига текканлигини, шунингдек, фуқаро С.Р. ҳам “ВАЗ 2106” русумли автомашинасида уни Каттақўрғон тумани ҳудудида жойлашган “Сув омбори” ҳудудига олиб бориб, уни зўрлаб жинсий алоқа қилганлигини кўрсатиб уларга нисбатан чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширувга киришилиб, воқеа жойи кўздан кечирилган, ишга алоқадор шахсларнинг кўрсатувлари олиниб, вояга етмаган П.Э.нинг танасида тан жароҳатларига аниқлик киритиш мақсадида судга оид тиббиёт экспертиза тайинланган.

Ишда тўпланган далилларга асосан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 118-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда жиноят иши юзасидан ҳудудий тегишлилиги бўйича Каттақўрғон шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, П.Э.нинг аризасида кўрсатилган фуқаро С.Р. 2021 йил 13 январь куни ўзининг Каттақўрғон туман “Саройқўрғон” маҳалласида жойлашган уйида вафот этганлиги аниқланган.

Фуқаро С.Р.нинг ўлим сабабларини аниқлаш юзасидан Каттақўрғон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, 2021 йил 14 январь куни Каттақўрғон шаҳар прокуратурасига фуқаро С.С. ариза билан мурожаат қилиб, унда вояга етмаган фарзанди П.Э. 10 январь куни уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ташаббуси билан жорий йилнинг 15-16 январь кунлари ўтказилган спортнинг миллий кураш бўйича “Бош прокурор кубоги” мусобақасида умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон Кураш федерацияси Самарқанд вилоят бўлинмаси 1-ўринни эгаллаганлиги муносабати билан, бўлинма раиси Р.Машарипов мусобақанинг барча қатнашчиларига чуқур миннатдорчилик билдиради.
Forwarded from Bosh prokuratura
ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Махмуд Шухратович Истамов Бухоро вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

М.Истамов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

═══════════

НОВОЕ НАЗНАЧЕНИЕ

В соответствии с приказом Генерального прокурора Республики Узбекистан старший советник юстиции Махмуд Шухратович Истамов назначен прокурором Бухарской области.

М.Истамов ранее занимал должность заместителя председателя Центральной избирательной комиссии Республики Узбекистан.

👉 @uzbprokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Тадбиркорлар прокурорларнинг химоясида»
Оқдарё туман 2-секторидаги "Чорбоғ-2" маҳалласида яшаб, ҳарбий хизмат ўташ жараёнида ҳалок бўлган Н.Ражабовнинг яқинларидан туман сектор раҳбарлари хабар олиб, муаммоларини ўрганди ҳамда моддий ёрдам беришди.