Samarqand viloyat prokuraturasi
3.3K subscribers
21.1K photos
1.06K videos
49 files
1.33K links
Samarqand viloyat prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali
———
Официальный Telegram-канал прокуратуры Самаркандской области
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганидек, қонун устуворлигини таъминлашда ҳар бир давлат хизматчисига ҳалоллик вакцинаси зарур. Албатта, иш фаолиятида ҳалоллик бош мезони бўлган терговчигина адолатли қарор қабул қилади.

Самарқанд вилоят прокуратураси терговчилари ва иш ўрганувчиларига ташкил этилган навбатдаги ўқув-семинар машғулотининг бош мавзуси ҳам шу бўлди.

Машғулотни вилоят прокурори Р.Машарипов очиб, иштирокчиларга тергов ҳаракатларини ҳар томонлама, шаффоф ва ҳалол ўтказиш юзасидан кўрсатмалар бериб, ҳар қандай қонун бузилишига муросасиз бўлишни уқтирди.

Дастлаб машғулот иштирокчиларига вилоят прокуратурасидаги махсус тергов хонаси таништирилиб, криминалистик автомашина, техника ва воситаларнинг далиллар мақбуллигини таъминлашдаги имкониятлари бўйича кўникмалари оширилди.

Бу сафарги машғулот бошқача тарзда ўтказилиб, иштирокчилар вилоят ИИБ эксперт криминалистика бўлими ва суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказига борилиб, эксперт-мутахассислар билан учрашув шаклида олиб борилди.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” шиори остида ватанпарварлик ойлиги ўтказилган эди.

Булунғур туман прокуратураси ва туман Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда ватанпарварлик ойлиги учун куй-қўшиқлар ва жанг санъатини ижро этган тадбир иштирокчиларга совғалар улашилди.
Пахтачи тумани 2-сектор раҳбарининг ташаббуси билан ҳудудидаги "Зарафшон" маҳалласининг "Мардлик" кўчасига шағал ётқизилди. Ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.
Пахтачи туман 2-сектор раҳбарининг амалий ёрдами билан ҳудуддаги "Шамсназар" маҳалласидаги "Янгиобод" қишлоғи кўчаларига шағал тош ташланди. Кўчалар обод қилиш бўйича ишлар давом этмоқда.
БУГУНГИ ЁШЛАР – ЭРТАНГИ ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда 14-январь -"Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан Нарпай тумани 2-сектор ҳудудидаги 6-умумий ўрта таълим мактабида тадбир ўтказилди.

Тадбирда ўқувчилар томонидан саҳналаштирилган қўл жанги машқлари намойиш этилди.

Энг яхши иштирокчиларга мудофаа вазирлигининг ҳарбий автомобиллар назорати инспекцияси бошлиғи подполковник Б.Аннаев, туман халқ таълими бўлими мудири ўринбосари А.Рустамовлар фахрий ёрлиқ ва совғалар топширдилар.
Самарқанд тумани “Раджабамин” маҳалласида содир бўлган ёнғин юзасидан расмий баёнот.

2021 йил 18 январь куни соат 20:08 ларда Самарқанд тумани “Раджабамин” маҳалласида жойлашган фуқаро О.Н.нинг 3 ой олдин кўчиб кирган яшаш уйида ёнғин содир бўлган. Натижада уйнинг 50 кв.м. майдони, дарвозахонада турган 2021 йилда ишлаб чиқилган давлат рақамсиз “Дамас” русумли автотранспорт воситаси ҳамда ертўлада мавжуд бўлган 20 дона маиший газ балони ёрилиб яроқсиз ҳолга келган.

Дастлаб воқеа жойи туман ФВБ томонидан кўздан кечирилган бўлиб, кўздан кечириш давомида яроқсиз холга келган 20 та газ баллонлар аниқланган.

Ёнғин содир бўлгандан сўнг воқеа жойи тумани ИИБ ТБ томонидан қўшимча кўздан кечириш давомида уйда яроқсиз холга келган 20 та газ баллонлардан ташқари яна 23 дона газ баллонлар борлиги, шунингдек, О.Н.нинг яшаш хонадоннинг орқа қисмидан ер ости қувури орқали табиий газ тармоғига ноқонуний уланганлиги ва ушбу тармоққа газ тортиш ускунаси (насос) ўрнатилганлиги аниқланган.

Фуқаро О.Н. ўз кўрсатувида хусусий корхона билан тузилган келишувга асосан ўзининг автомашинасида корхонага тегишли газ баллонларга маиший газ тўлдириб, етказиш билан шуғулланишини, воқеа содир бўлган куни яшаш уйида электр симига лампочка патронини ўрнатаётган вақтда чақнаш содир бўлиб ёнғин келиб чиққанлигини, шундан сўнг уйда бўлган газ баллонлардан бир нечтаси портлаб кетганлигини баён қилган.

Олинган ашёвий далиллар бўйича Х.Сулаймонова номидаги Ўзбекистон Республикаси Экспертиза Марказига судга оид ёнғин экспертизаси тайинланган.

Ёнғин ва унинг натижасида келиб чиққан газ баллон портлаши натижасида жароҳатланганлар мавжуд эмас.

Ҳолат юзасидан Самарқанд туман ИИБ ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Терговга қадар текширув ҳаракатлари туман прокуратураси томонидан назоратга олинган.