SAMARKANDNEWS.UZ
1.99K subscribers
39.4K photos
5.43K videos
109 files
14.8K links
Мурожаат йўллаш учун махсус бот манзилимиз: @samarkandnewsbot. Мурожаатда исм-фамилия тўлиқ кўрсатилиши лозим. Қўшимча маълумот учун телефон рақам киритилиши зарур. Ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмайди.
Download Telegram
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

🚫 Ҳайдовчига йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш зарурати бўлмаганда, кескин тормоз бериш тақиқланади.

☑️ Йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини тезликни, ҳаракат йўналишини кескин ўзгартиришга ёки ўз хавфсизлигини ёхуд бошқа фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ўзга чораларни кўришга мажбур қилувчи ҳуқуқбузарликни содир этиш 2 млн 700 минг сўм жарима солишга сабаб бўлади.
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

Автобусларнинг, таксиларнинг, маршрут таксиларининг, шаҳар электр транспортининг ва метрополитен вагонларининг ойналари ва ички жиҳозларига шикаст етказиш БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 350 минг сўмдан 2 млн 700 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

🔘 Ҳайдовчи мастлик ҳолати бўйича текширувдан бўйин товласа, 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача бўлган муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади ва 4 млн 500 минг сўм миқдорида жаримага тортилади.

➡️ Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилса, 9 млн сўм миқдорида жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади.

☑️ Мазкур ҳуқуқбузарликнинг мопед, велосипед ҳайдовчи, уловли аравани бошқариб борувчи шахс томонидан содир этилиши БҲМнинг 3 баравари (900 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

🚫 Ҳайдовчига транспорт воситасини спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёхуд кучли таъсир қилувчи моддалар таъсирида ёки ўзгача тарзда маст ҳолатда, сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори-дармонлар таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида бошқариш тақиқланади.
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

🚫 Ҳайдовчиларга ҳаракатланиш тезлиги билан боғлиқ қуйидаги ҳаракатлар тақиқланади:

🔸 тезликни мазкур транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўрсатилган энг юқори тезликдан ошириш;

🔸 тезликни транспорт воситасига ўрнатилган “Тезлик чекланган” таниқлик белгисида кўрсатилганидан ошириш;

🔸 зарурият бўлмаганда жуда паст тезликда ҳаракатланиб, бошқа транспорт воситаларига халақит бериш;

🔸 йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш зарурияти бўлмаганда кескин тормоз бериш.

@SAMARKANDNEWS_UZ
Kanalga aʼzo boʻling!
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

🚫 Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, ҳайдовчига тормоз тизими, руль бошқаруви ишламаётган, сутканинг қоронғи вақтида ёки кўриниш чекланган вазиятларда фара чироқлари ва орқа габарит фара чироқлари ёнмайдиган, ёмғир ёки қор ёғаётган вақтда ойна тозалагичи ишламайдиган транспорт воситасини бошқариш тақиқланади.

@SAMARKANDNEWS_UZ
Kanalga aʼzo boʻling!
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

🔰Қонунчиликка кўра, транспорт воситалари тезлигини:

аҳоли пунктларида соатига 70 километрдан;

мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари атрофидаги йўлларда 300 метргача бўлган масофада 30 километрдан;

турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) соатига 20 километрдан;

Нукус ва Тошкент шаҳарларида, вилоятлар ва туманларнинг марказларида, шунингдек шаҳарлар ҳудудларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 60 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.

@SAMARKANDNEWS_UZ
Kanalga aʼzo boʻling!
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

🔰 Қонунчиликка кўра, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини оширганлиги учун жавобгарлик белгиланган.

📌 Ҳайдовчиларнинг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига:

🔹20 километрдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориши БҲМнинг 1 баравари (340 минг сўм) миқдорида жарима солишга;

🔹40 километрдан ортиқ катталикда ошириб юбориши БҲМнинг 9 баравари (3 млн 60 минг сўм) миқдорида жарима солишга;

🔹40 километрдан ортиқ катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор ошириб юбориши транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 2 йил муддатга маҳрум қилиниб, БҲМнинг 25 баравари (8 млн 500 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

@SAMARKANDNEWS_UZ
Kanalga aʼzo boʻling!