SAMARKANDNEWS.UZ
3.86K subscribers
37.1K photos
4.97K videos
92 files
14K links
Мурожаат йўллаш учун махсус бот манзилимиз: @samarkandnewsbot. Мурожаатда исм-фамилия тўлиқ кўрсатилиши лозим. Қўшимча маълумот учун телефон рақам киритилиши зарур. Ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмайди.
Download Telegram
#Биласизми

🫖 Мутахассисларнинг фикрича, кунига 5 стакан кўк чой ичиш озишга ёрдам берар экан.
Соғлом ҳаёт

@SAMARKANDNEWS_UZ
Kanalga aʼzo boʻling!
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ҳамда ёлғиз яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда уларни кузатувчи шахсларга давлат спорт тадбирларига, театрларга ва музейларга кириш бепул этиб белгиланган.

@SAMARKANDNEWS_UZ
Kanalga aʼzo boʻling!
#Биласизми

🔰 Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади. Шунга кўра, нотариуслар томонидан битимни тасдиқлашда автомашина эгасининг турмуш ўртоғининг розилиги талаб этилади.

📁 Қуйидаги ҳолларда эса битимни тасдиқлаш учун эр ёки хотиннинг розилиги талаб қилинмайди:

🔹никоҳ қайд этилгунга қадар сотиб олинган;

🔹мерос тариқасида ёки ҳадя шартномаси бўйича олинган;

🔹никоҳ давомида сотиб олинган автомототранспорт воситаси никоҳ шартномасига асосан тақсимлаб олинган бўлса;

🔹эр-хотин ўртасидаги мулкни бўлиш тўғрисидаги суд ҳужжати ёхуд нотариал тартибда расмийлаштирилган келишув мавжуд бўлса.
#Биласизми

🔰 Даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар, ариза берувчининг талаби судда кўриб чиқиш учун қабул қилинади. Бу ҳолат даъво аризасини қабул қилишни рад этиш ёки уни қайтариш учун асос бўлмайди.

🗓 Даъво муддатининг ўтганлиги суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади.

@SAMARKANDNEWS_UZ
Kanalga aʼzo boʻling!
#Биласизми

🏢 Боқувчи вафот этганлиги муносабати билан етказилган зиённинг ўрни қуйидагича қопланади:

🔹вояга етмаган шахсларга — 18 ёшга тўлгунига қадар;

🔹18 ёшдан ошган ўқувчиларга — кундузги таълимни тугатгунига, лекин кўпи билан йигирма 3 ёшга тўлгунига қадар;

🔹55 ёшдан ошган аёлларга ва 60 ёшдан ошган эркакларга — умрбод;

🔹ногиронлиги бўлган шахсларга — ногиронлик муддатига;

🔹марҳумнинг қарамоғида бўлган болаларини, набираларини, ака-укалари ва опа-сингилларини парваришлаш билан банд бўлган ота-онасидан бирига, эрига (хотинига) ёки бошқа оила аъзосига — қарамоғидаги шахслар 14 ёшга тўлгунига қадар.

@SAMARKANDNEWS_UZ
Kanalga aʼzo boʻling!
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, ҳар қандай йўлларда:

юкхонасида одам ташиётган юк автомобиллари тезликни соатига 60 километрдан оширмасдан;

болалар гуруҳини ташкилий ташиётган транспорт тезликни соатига 60 километрдан оширмасдан;

механик транспорт воситаларини шатакка олган транспорт тезликни соатига 50 километрдан оширмасдан;

хавфли, оғир вазнли ва катта ўлчамли юкларни ташиётган, ташкилий жамланмада ҳаракатланаётган транспорт воситалари ДЙҲХХ билан келишилган тезликдан оширмасдан ҳаракатланиши керак.
#Биласизми

“Аёллар дафтари”га киритилган тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган хотин-қизларга асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари ва бошқа соҳаларда ишлатиладиган меҳнат қуроллари ва аппаратларини харид қилиш учун 7 миллион сўмгача Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда ёки 10 миллион сўмгача “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратилиши белгиланган.
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, оилавий боғчалар томонидан ёлланган тарбиячи ва тарбиячи ёрдамчисига тегишли тоифа бўйича 9 соатлик иш режимидаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларида ва ҳажмларда иш ҳақини тўлаш учун субсидия ажратилиши белгиланган.

@SAMARKANDNEWS_UZ
Kanalga aʼzo boʻling!
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, ФИДЕ рейтинги бўйича 1800 ва ундан юқори балл тўплаган шахматчиларга, истисно тариқасида, малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларидан ўтмасдан имтиҳонсиз шахмат бўйича тренерлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи тақдим этилиши белгиланган.

@SAMARKANDNEWS_UZ
Kanalga aʼzo boʻling!
#Биласизми

❗️Олий таълим муассасаларининг педагогика йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларнинг 3-4-курсларида ўқиётган шахслар давлат мактабгача таълим тизимида педагогик фаолиятни амалга ошириши мумкин.

☑️ Бунда уларга ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.

@SAMARKANDNEWS_UZ
Kanalga aʼzo boʻling!