Salomatlik saboqlari
1.5K subscribers
2.83K photos
628 videos
13 files
5.08K links
Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ

- тиббий маслаҳат

- фойдалик тавсиялар
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Биласизми?

📌Кунига қанча сув ичиш керак?

Организмдаги сув балансини меъёрда ушлаб туриш учун қанча сув ичган маъқул экани ҳақидаги баҳсларга дуч келиб турамиз. Айрим мутахассислар 2 литр, бошқалари 3 литр, учинчи гуруҳ вакиллари эса эҳтиёжга қараб сув ичиш керак деб таъкидлайди.

🖇 Аслида эса ҳар куни ичиш учун мақбул сув миқдори бўйича умумий битта илмий хулосага келинмаган. Бу марказий асаб тизими ва бир нечта бошқа органларни ўз ичига олган организмдаги сувни тартибга солиш тизимининг мураккаблиги, шунингдек, тананинг индивидуал хусусиятлари билан изоҳланади.

📝 Инсоннинг сувга бўлган эҳтиёжи турли омилларга боғлиқ, уларнинг асосийлари:

🔸 жисмоний фаоллик даражаси;
🔸 атроф муҳитдаги иқлим шароитлари (ҳарорат, намлик даражаси);
🔸 умумий саломатлик ҳолати;
🔸 вазн;
🔸 махсус даврлар (ҳомиладорлик ва эмизиш).

🟢 Одамлар организми турлича бўлгани сабабли, вазн, терлаш, натрий йўқотиш ва иқлим шароитларига қараб эҳтиёжларини аниқлаб олгани фойдали.

👩🏻‍⚕️ Диетологларнинг фикрига кўра, ўртача ҳаво ҳарорати ва ўртача жисмоний фаоллик шароитида кунига ичиш керак бўлган тоза сув миқдорини бир килограмм вазнга 20-40 мл формуласи бўйича ҳисоблаш мумкин.

🧊 Шундай қилиб, катта ёшли эркаклар кунига ўртача 1,75 дан 2 литргача, аёллар 1,4 дан 1,6 литргача, болалар (ёшига қараб) 1 дан 1,6 литргача, ўсмирлар эса бир оз кўпроқ сув ичишлари керак.

🔄 Бу озиқ-овқат таркибидаги сувдан ташқари ўртача ҳисоб бўлиб, у ҳар бир киши учун алоҳида танланиши керак. Экстремал шароитларда танада кунига тахминан 8000 млгача сув йўқотилиши мумкин ва уни керакли миқдорда суюқлик ва электролитлар (натрий, магний, калий, кальций) билан тўлдириб олиш зарур.

🔗 Баъзида танадаги сувнинг умумий миқдори камайиши ёки кўпроқ суюқлик йўқотилиши натижасида сувсизланиш юзага келади.

🔻 Унинг умумий белгилари:

🔹 оғиз бўшлиғи, тил ва кўзларнинг қуруқлиги;
🔹 чанқаш ҳисси;
🔹 бош оғриғи;
🔹 чарчоқ.

📝 Кўп одамлар кунига етарли миқдорда сув ичиш борасида қийналишади. Бу борада кун бўйи тўғри сув ичишни одат қилиб олишга ва гидрация даражасини мувозанатда ушлаб туришга ёрдам берувчи айрим маслаҳатларни келтирамиз:

📎 эрталаб уйғонганингиздан сўнг дарҳол оч қоринга бир стакан илиқ сув (250 мл) ичинг;
📎 ичадиган сувингизни қуйидагича тақсимлаб олинг: тушликдан олдин 500 мл, тушдан кейин кечки овқатгача 500 мл, овқатланаётганда бир стакан;
📎 ҳар сафар чанқаганингизда, ҳатто, кечаси ҳам (лекин ётишдан камида 30 дақиқа олдин) сув ичинг.

🥘 Диетологлар овқатдан олдин, овқат пайтида ва ундан кейин мунтазам тозаланган сув ичишни тавсия қилади. Сувни овқатдан 15-30 дақиқа олдин ичиш идеал вариантдир. Бу ейилган овқатнинг тўлиқ ҳазм бўлишини таъминлайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати


🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Namangantoday.uz
Бахт ва бахтсизлик, омад ва омадсизлик ёнма-ён юради дейдилар. Ҳозиргина кулиб турган кўзларга ғам булути соя ташлаши ҳеч гап эмас экан. Ҳаёт деганлари жуда қизиқ, тасодифларга, қувончу ташвишларга тўла экан. Лекин инсон қачон, қай вақт бўлмасин, ҳамма нарсага ҳатто тақдирнинг оғир синовларига-да бардош беришни билиши ҳам шарт экан.

Ҳаётимдан жуда бахтиёр эдим, ишларим юришгандан-юришди. Савдода омадим кулган экан. Давлатманд бўлдим, қўша-қўша машиналар, қасрмонанд уйлар обрўйимга обрў қўшарди. Оиламдан ҳам кўнглим тўқ эди, оқила аёлим, шириндан-шакар фарзандларим бор эди. Мен баъзан туш кўраётганга ўхшардим, уйғониб кетишдан чўчирдим.
Кўнглимдаги ғашликнинг боиси бор экан. Боғимдаги гўзал, ақлли, доно гулим, якка-ю ёлғизим Нигора қизимнинг гулдек очилган пайтда хазон каби сўлиб бораётгани ақлу ҳушимни бошимдан учирди. Менга на бойлик, на қувонч татирди, уйқуларим қочди. Шифокорларнинг сўзига қараганда Нигора оққон экан.
Бормаган дўхтир, табиб, оёғим етмаган шифохона қолмади ҳисоб. Бор-будимни сарфладим, натижа бўлмади. Чет элдаги номдор профессорларгача бориб маслаҳатларига қулоқ тутдим. Нигора эса кун сайин ҳолсизланиб, кўзини очгани ҳам мадори қолмади.
Энг қора кун, мудҳиш фожеа рўй берди. Вужудим парчаланиб кетди. Энди мен ҳеч ким эмасман, инсон боласи учун фарзанд доғини кўриш дўзах оловидан-да кучлироқ эканини биласизми? Телбалардек қичқираман, дунёларига ўт қўйгим келади. Толесизлигимдан, қўлимдан ҳеч нарса келмаслигидан ўкиниб-ўкиниб йиғлайман. Кечалари самога термуламан, наҳотки ажал олдида инсон боласи шунчалар ожиз, нотавон бўлса?!
Давлатмандлик ҳам ғурбат экан-да… Ундан кўра бир бурда нонга қорним тўйиб-тўймаса ҳам майли эди, ёлғизгина жигаргўшам ёнимда бўлса қани эди… Оёқ остида думалаб ётган тошга айланиб қолсам эди…
Дардимга даво йўқлигини биламан, лекин нима қилай?!!

Санжарбек ҲАМИДОВ

(NAMANGANTODAY👇)
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
Ёз фаслида саломатликни сақлашнинг 7 муҳим қоидаси

Ёзнинг иссиқ ҳарорати инсон танасида айрим муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Шу сабабли бу фаслда гигиена қоидаларига риоя қилиш, нафақат шахсий тозаликни сақлаш, балки касалликларнинг олдини олишда ҳам муҳим аҳамиятга эга.
ССВ матбуот хизмати томонидан ушбу қоидалар ҳақида маълумот тақдим этилди.

1. Овқат тайёрлаш ва сақлаш. Биламизки, иссиқ об-ҳавода баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари жуда тез айнийди. Шу сабабли доим тоза ва озода жойларда таомланиш, тез бузиладиган маҳсулотлардан сақланиш зарур.  
Бозорлар, кўчалар ва йўл ёқаларида сотиладиган уй шароитида тайёрланган овқатлар ҳамда қўлбола ичимликларни асло истеъмол қилманг. Шунингдек, мева ва сабзавотларни яхшилаб ювинг. Гўшт ва сут маҳсулотларини фақат совутгичда сақланг.

2. Сув ҳавзаларида чўмилиш. Чўмилиш ҳавзаларидаги ифлосланган сув ўткир вирусли ичак инфекциялари, гепатит (А, Е), ичбуруғ, ичтерлама, лямблиоз каби хавфли касалликларни келтириб чиқаради. Шунингдек, очиқ сув ҳавзаларида сузиш турли тери хасталиклари, бурун, оғиз ва қулоқ шиллиқ қаватлари яллиғланишига ҳам олиб келиши мумкин.
Шу боис доим тоза ва дезинфекция қилинган сунъий сузиш ҳавзаларида чўмилиш лозим. Шахсий сочиқ ва сузиш воситаларини ишлатиш, уларни бегона одамларники билан алмаштирмаслик зарур.

3. Қўлларни тез-тез ювиш. Ёз фаслида совун ва антисептик геллар ёрдамида тез-тез қўлларни ювиб туриш терини озода сақлаб, зарарли бактерия ва вируслардан халос этади. Айниқса, овқатланишдан олдин ва кейин ҳамда ташқаридан уйга келганда бу одатни канда қилмаслик лозим.

4. Илиқ душ қабул қилиш. Жазирама ҳаво терида бактерияларни кўпайтириши мумкин. Шу боис иссиқ кунларда тез-тез илиқ душ қабул қилиш саломатлик учун фойдали. У инсонни тетиклантириб, танадаги ғуборларни кетказади.

5. Ҳожатхонадан фойдаланиш. Жамоат ҳожатхоналаридан фойдалангач, албатта, қўлларни совунлаб ювиш керак. Агар бунга имкон бўлмаса, антисептик воситаларни ишлатиш тавсия этилади. Шунингдек, жамоат жойларида эшик тутқичлари ва умумий фойдаланиладиган буюмларни ушлагандан кейин ҳам қўлларни совунлаб ювиш мақсадга мувофиқ.

6. Тоза сув ичиш. Иссиқ кунлари организм жуда кўп суюқлик талаб қилади. Бундай пайтда, албатта, тоза ва хавфсиз ичимликлар истеъмол қилиш керак. Айниқса, қайнатилган ёки фильтрланган тоза сув ичиш танада суюқлик балансини ушлашга ёрдам беради.

7. Уй ва иш жойида гигиена. Иссиқ кунларда уйларни тозалаш, намликни назорат қилиш ва ҳавони алмаштириб туриш жуда муҳим. Эшик тутқичлари, стол ва бошқа тез ифлосланадиган жойларни дезинфекция воситалари билан тозалаш турли касалликларга чалинишнинг олдини олади.

Бундан ташқари, иш жойида шахсий озодаликка риоя қилиш, иш қуролларини доимий тоза сақлаш, хона ҳавосини тез-тез алмаштириб туриш, кондиционер ва вентиляторлардан тўғри фойдаланиш саломатликни сақлашда жуда муҳим.

🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугун кечки ва тунги вақтларда 5—6 баллик геомагнит бўрони бўлиши прогноз қилинмоқда.

🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ТАВСИЯ

Мошнинг фойдали хусусиятлари

Мошда кўп миқдорда мия, юрак ва асаб тизими фаолиятини қўллаб-қувватлаб турувчи фойдали моддалар ― магний, фосфор, калий мавжуд.

Агар истеъмол қилинадиган таомлар рўйхатига мунтазам мошли овқат қўшилса, стресс ҳолатларни осонлик билан ўтказиш ва ўзини йўқотмасликка эришилади. Шунингдек, хотира ва кўриш қобилияти яхшиланади, суяклар ва бўғимлар янада мустаҳкамроқ бўлади.

Мошда аллергия ва астмани енгишда ёрдам бериш каби шифобахш хусусиятлар ҳам бор.

Юртимизда мошдан мошкичири, мошхўрда каби лаззатли таомлар тайёрланади ва хуш кўриб тановул қилинади.

🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Namangantoday.uz
Президент Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади. 

Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Океан» болалар реабилитация маркази - фарзандингиз саломатлигини тиклашда ва унда сузишга бўлган қизиқишни уйғотишда энг муносиб марказ!

🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Эртаки тарвуздан заҳарланмаслик учун уни қандай тўғри танлаш керак?

Кимёвий ўғитлар билан ҳаддан ортиқ ишлов берилган тарвузлар инсон саломатлигига жиддий хавф туғдириши мумкин.

Тарвуз сотиб олаётганда маҳсулотнинг бутунлигига, чиримаганига ва кимёвий ўғитлар билан меъёрдан ортиқ тўйинтирилмаганига эътибор қаратиш керак.

Агар таркибида нитрат моддаси меъёрдан ортиқ бўлган тарвуз истеъмол қилинса, унинг нохуш белгилари 4-6 соатдан кейин пайдо бўлади.

Бундай ҳолатда кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, қорин ва бош оғриғи, тана ҳароратининг 38-39 даражагача кўтарилиши каби аломатлар кузатилиши мумкин.

Заҳарланиш белгилари пайдо бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим.

©️Соғлиқни сақлаш вазирлиги

🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Буни билишингиз керак!

Кимлар аъзо ва тўқималар бўйича донор бўлиши мумкин?
Донорлик учун қандай қарши кўрсатмалар бор?
Юртимизда трансплантация амалиётларининг амалга оширилиши қандай кечмоқда?


Ушбу саволларга академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хируругия илмий-амалий тиббиёт маркази трансплантологи Акром Аҳмедов батафсил жавоб беради.

©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати


🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Буни билишингиз керак!

🌐 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг жорий йилда янгиланган ҳисоботига кўра, 2019 йилда дунёда астма билан касалланганлар сони 262 миллион нафарни ташкил қилган. Астма жиддий касаллик, аммо тўғри даволаш йўли билан уни назорат остида ушлаб туриш мумкин.

🌞 Афсуски, ёзнинг жазирама иссиқ кунлари бронхиал астма билан оғриган беморлар учун маълум қийинчиликлар вужудга келади. Аммо керакли эҳтиёт чораларини кўриш орқали уларни енгиллаштириш мумкин.

👩🏻‍⚕️ Бу борадаги тавсиялар билан эса Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори Шаҳло Ишмуҳамедова бўлишди.

©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати


🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
☪️ Ийдул Азҳо- Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Буни билишингиз керак!

💐 Аллергия энг кенг тарқалган сурункали касалликлардан бири. У мураккаб хасталик бўлиб, иммунитет тизимининг атроф-муҳитнинг баъзи таркибий қисмларига юқори сезувчанлиги билан юзага келадиган ҳолатдир.

🌐 ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда ҳар тўртинчи бола аллергиядан азият чекади.

🐝 Ҳашаротларнинг заҳри баъзи одамларда оғир ва ҳатто ҳалокатли реакцияларга олиб келиши мумкин. Инсект аллергия деб аталувчи бу хасталик ёз фаслида зўрайиши мумкин. Профилактика эса бу касалликнинг нохуш аломатларидан ҳимояланишга ёрдам беради.

👩🏻‍⚕️ Шундай экан, Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори Шаҳло Ишмуҳамедованинг бу борадаги тавсияларига қулоқ тутамиз.

©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати


🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шивитли чой овқат ҳазм қилиш муаммоларини енгиллаштиради

▪️ Шивитли чой ошқозон ярасини "тинчлантиради" ва ошқозондаги кислоталилик муҳитини нормаллаштиради, шу билан бирга қорин бўшлиғи мушакларини бўшаштиради ва газ ҳосил бўлишини камайтиради.

▪️Бу ичимлик таркибидаги антиоксидантлар танага турли хил ичак инфекцияларига қарши курашишда ёрдам беради, бу овқат ҳазм қилиш органларининг ва умуман тананинг соғлиғини яхшилайди.

🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Namangantoday.uz
ТАКОМИЛЛАШАЁТГАН ТЕЗКОР ВА МАЛАКАЛИ ТИББИЙ ХИЗМАТ

Сўнгги йилларда тиббиётнинг муҳим тармоқларидан бири - тез тиббий хизмат кўрсатиш тизими тобора такомиллашиб бормоқда. Бу борада  Президентимизнинг 2022 йил 16 июндаги “Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифаларнинг ҳаётга татбиқ этилиши соҳа ишини янги босқичга кўтаряпти.

Республика тез тиббий  ёрдам маркази Наманган филиалида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ташкилланган навбатдаги пресс-турда шулар ҳақида батафсил маълумот олинди.

Иштирокчилар дастлаб филиалнинг узлуксиз хизмат кўрсатиш инфратузилмаси, «Call-марказ», шунингдек, Наманган шаҳар тез тиббий ёрдам маркази ва иншоотлари, автомобиль парки  фаолияти билан яқиндан танишдилар.

РШТЁИМ Наманган филиали мажлислар залида кечган анжуманда РТТЁМ Наманган филали масъуллари вилоятда тез тиббий ёрдам хизматини кўрсатиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот бердилар.

Филиал раҳбари Адҳамжон Ирисбоевнинг таъкидлашича,  1 та тез тиббий ёрдам станцияси, 15 та шохобча ва 129 та постларда 234 та тез тиббий ёрдам бригадаси кечаю кундуз аҳоли хизматида. Энг замонавий хорижий автомашиналарда чақирувлар бўйича тезкор тиббий хизмат кўрсатилмоқда.

Келгусида тиббиётнинг мазкур тармоғи янада такомиллашади. Тез тиббий ёрдам бригадалари иши янада яхшиланади, вилоят ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази билан масофавий диагностика йўлга қўйилади. Хитойнинг «Citis» компанияси билан  ҳамкорликда янада замонавий «Салл-маркази» барпо этилади.

Пресс-тур қатнашчилари кадрлар малакасини ошириш, фаолият доирасини кенгайтириш, 112 хизмати билан интеграциялашув, муаммоли вазиятларни бартараф этиш каби саволларга жавоб олишди.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM