Salomatlik saboqlari
1.46K subscribers
2.85K photos
634 videos
13 files
5.11K links
Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ

- тиббий маслаҳат

- фойдалик тавсиялар
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Буни билишингиз керак!

Рамазон ойида саломатликка эътибор, айниқса, кучайиши табиий. Шу сабабли саҳарликка қандай маҳсулотлар истеъмол қилиш керак, деган савол бугунги кунда долзарб ҳисобланади.


Бу саволга тиббиёт фанлари доктори, профессор Низом Эрматов жавоб беради:

🍯 Саҳарлик қилишдан аввал бир стакан сувга асал қўшиб ичилса, ичак фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.

🫛 Дуккакли маҳсулотлардан нўхот, ловия, гречка, перловка истеъмол қилган афзал. Чунки улар организмни тўқ тутиб, ошқозонда узоқ вақт хазм бўлади.

🥛 Шунингдек, оқсил, енгил хазм бўлувчи ёғлар, витамин ва минераллар манбаи бўлган сут маҳсулотларини ҳам рационга киритиш мақсадга мувофиқ.

Саҳарлик пайти чой ва қаҳва истеъмолини камайтирган маъқул.

Манба

🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Жисмоний фаоллик саратонга чалиниш хавфини камайтиради

📌 Кўпчилик спорт ва жисмоний фаоллик саломатликка ижобий таъсир кўрсатиши ва умр кўриш давомийлигини ошириши, шунингдек кўплаб касалликлардан ҳимоя қилиши ҳақида эшитган. Aммо бу давримизнинг энг ҳалокатли касалликларидан бири — саратонга тегишлими?

📋 “Medicine and Science in Sports and Exercise” халқаро тиббиёт журналида жисмоний фаоллик ва саратон хавфи ўртасидаги боғлиқлик ҳақида кенг кўламли шарҳ нашр этилганди. Унда олимлар 45 дан ортиқ тадқиқот ва илмий мақолаларни таҳлил қилиб, жисмоний фаоллик бир қанча турдаги саратон хавфини камайтиради, деган хулосага келишди.

🏃‍♂️ Мунтазам равишда жисмоний машқлар билан шуғулланадиган респондентларда жисмоний машқлар қилишга хуши йўқ бўлганларга қараганда саратоннинг айрим турларининг ривожланиш хавфи 20-25 фоизга камроқ бўлган.

🩺 Шу билан бирга, спортнинг ўзи ушбу касалликдан ҳимоя қилади, дейиш нотўғри. Жисмоний фаоллик ўсимта ривожланишига олиб келиши мумкин бўлган биологик фаол моддалар даражасини пасайтиради.

🔬 Улар орасида баъзи гормонлар (масалан, эстрогенлар ва инсулин) ҳам, ҳужайра ўсишини рағбатлантирадиган ферментлар ҳам мавжуд. Уларнинг юқори концентрацияси ўсимта ўсишига олиб келадиган бир қатор ҳалокатли мутацияларни келтириб чиқариши мумкин.

⛹️ Спорт, тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи биргаликда ортиқча вазн билан курашишнинг энг яхши усулидир. Семириб кетиш саратоннинг бир неча турлари ривожланиш эҳтимолини ошириши маълум. Нормал тана вазнини сақлаб туриш метаболизмни яхшилайди. Бу эса тананинг ўсмага қарши ҳимоя тизимларини фаоллаштиради.

🦠 Жисмоний машқлар иммунитет тизимининг ишига фойдали таъсир кўрсатади. Бу бизни нафақат бактериялар ва вируслар каби ташқи таҳдидлардан, балки саратон ривожланишига олиб келадиган ички “бузилишлар”дан ҳимоя қилади. Яхши иммунитет организмга биринчи ўсма ҳужайраларини ўз вақтида аниқлаш ва уларни йўқ қилиш имконини беради.

🧘‍♂️ Шунингдек, ўз соғлиғига эътиборли бўлган ва фаол ҳаёт тарзига амал қиладиган инсонлар чекиш ва спиртли ичимликларни истеъмол қилиш каби ёмон одатларга мойил бўлмайдилар. Бу ҳам ўсма пайдо бўлиш хавфини камайтиради.

Олимлар ҳафтасига камида 150 дақиқа ўртача интенсивликдаги жисмоний машқлар билан шуғулланишни тавсия қиладилар. Кунига 15-20 дақиқа бундай машғулотларни бажариш ҳам фойдали.

🚴‍♀️ Ўртача интенсивликдаги машқларга тез юриш, рақс тушиш, велосипедда сайр қилишни киритиш мумкин. Ҳатто, уй бекалари учун хонадонни умумий тозалаш ёки томорқада ишлаш ҳам жисмоний фаолликка мисол бўла олади.

🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Буни билишингиз керак!

Рамазон ойида организмни толиқтирмаслик ва саломатликка зарар етказмаслик учун ифторлик дастурхонида қандай маҳсулотлар бўлгани маъқул?

“Оғиз очиш”дан сўнг таомлар танаввули тартиби қандай бўлиши керак?

Қайси маҳсулотларни истеъмол қилиш ёки чеклаш зарур?

Умуман, ифторликда овқатланиш рационини шакллантиришда нималарга эътибор бериш лозим?

Шу каби саволларга тиббиёт фанлари доктори, профессор Низом Эрматов жавоб беради.

🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Хурмо мўмин учун қандай ҳам яхши саҳарликдир”.

Абу Довуд ривояти.

Изоҳ: 100 грамм хурмо мевасида қуйидаги озуқавий моддалар мавжуд:
калория қиймати: 277 ккал
углеводлар: 75 грамм
бириктирувчи тўқима: 7 грамм
оқсил: 2 грамм
калий: 20 фоиз
магний: 14 фоиз
мис: 18 фоиз
марганец: 15 фоиз
темир: 5 фоиз
витамин В6: 12 фоиз
Шунингдек, мева соғлиқ учун фойдали бўлган антиоксидантларга бой
.

Манба

🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️
ЖССТ: Диарея йилига ярим миллиондан зиёд болалар ўлимига сабаб бўлмоқда

📋 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти диарея касаллиги бўйича янги ҳисоботини эълон қилди. Унда қайд этилишича, халқ орасида ичбуруғ деб аталувчи бу дард беш ёшгача бўлган болалар ўртасидаги ўлим ҳолатларининг иккинчи асосий омилидир.

📊 Ушбу хасталик ҳар йили дунё бўйича 525 минг нафар ўғил-қизнинг ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлмоқда. Таҳилларга кўра, диарея аксарият ҳолларда ифлосланган озиқ-овқат ва сув истеъмоли оқибатида юзага келади ва ривожланади.

📈 Бу борадаги вазият, афсуски, ҳамон хавотирли. Чунки Ер юзида қарийб 780 миллион киши тоза ичимлик сувидан, 2,5 миллиард одам эса оддий санитария-гигиена воситаларидан фойдаланиш имкониятидан маҳрум.

‼️ Айниқса, кам даромадли мамлакатларда аҳвол ёмон. Бундай минтақаларда уч ёшгача бўлган болалар йилига ўртача уч марта ўткир диарея билан оғриши ҳисоб-китоб қилинган. Негаки, тўйиб овқатланмаган ёки иммунитети заиф кичкинтойлар ўртасида ичбуруғга чалиниш хавфи юқори.

📌 Мутахассислар илгари диарея билан боғлиқ ўлим ҳолатларига асосан организмнинг сувсизланиши ва суюқлик йўқотиши сабаб бўлади, деган фикрда эди. Аммо энди хулосалар ўзгарган.

🧪 Боиси, айни пайтда диарея билан боғлиқ ўлим ҳолатлари ортишида септик бактериал инфекцияларнинг улуши юқори. Шу туфайли ичбуруғнинг тарқалиш статистикаси ривожланган давлатларда ҳам бир қадар ошган.

🔬Касаллик чоғида организмга тушган баъзи бактериялардан ажралган токсинлар қонга сўрилиб, бутун танани заҳарлайди. Оқибатда 2 соатдан 2 кунгача бўлган инкубацион даврда диареянинг илк белгилари намоён бўлади.

🩺 Ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш, ичнинг суюқ ёки қон аралаш кетиши, тана ҳарорати кўтарилиши, қорин оғриши, дам бўлиши каби симптомлар шулар жумласидан.

🏥 Агар ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаса, у ичакларнинг буралиб қолиши, парез, яъни фалажлик, инфекцион-токсик шок, нейротоксикоз каби оғир асоратларни келтириб чиқариши мумкин.

Шундан келиб чиқиб, ЖССТ ўз ҳисоботида тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш, санитария-гигиена талабларига амал қилиш орқали касаллик хавфини камайтириш мумкинлигини эслатиб ўтади.

"Диареяни даволашда оғиз орқали қабул қилинадиган регидратация тузларининг аҳамияти катта. Қолаверса, 10-14 кун давомида 20 мг. цинк таблеткалари билан қўшимча муолажа курси касалликни енгишда катта самара беради" — дейилади ҳисоботда.

Манба

🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥩 Рамазон ойида фақат Қўй гўшти истеъмол қилиш КОНИ ФОЙДА

🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ТАВСИЯ

Овқатдан кейин дарҳол тишларни ювишга шошилманг

Овқатлангандан сўнг тиш эмалининг сезувчанлиги ошиб кетади. Овқатланиб бўлибоқ тишларни ювишга шошилманг. Бу тишлар учун зарарли. Чунки таом таркибидаги турли кислоталар тишларга таъсирини ўтказади.

Масалан, мева шарбатлари кислоталарга мўл. Қолаверса, шакарга бой егуликлар ҳам кислота манбаи. Кислоталар таъсирида заифлашиб қолган тиш эмалига тиш чўткаси шикаст етказиши мумкин.

Стоматологлар овқатдан кейин, айниқса, кислотага бой овқатлардан сўнг, 30 дақиқагача тишни ювмай туришни тавсия қилишади. Бу орада тиш микрофлораси баланси тикланишга улгуради ва табиий ҳимоя тизимига эга бўлади.

🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Зайтун мойи билан лимон шарбати танани энг яхши тозалаш воситасидир

Зайтун мойи билан лимон шарбати ҳар қандай заҳарланишдан кейин танани мукаммал даражада тозалайди. Агар овқат ҳазм қилиш билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлса, ёғ ва лимон шарбати сизга керак бўлади.

Ошқозон ва ичакнинг шиллиқ қавати учун бу ўралган таъсирга эга бўлган ажойиб воситадир. Ошқозон-ичак тракти мукаммал ишлайди.

🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Буни билишингиз керак!

🌸 Баҳорда саломатликка, хусусан овқатланиш рационига алоҳида эътибор бериш лозим. Чунки табиатнинг уйғониши билан кучли витамин етишмаслигини ҳис қила бошлаймиз.

🥗 Бу умумий саломатликка таъсир қилиб, тери, соч ва тирноқларнинг ҳолатида ўз аксини топади. Мувозанатли овқатланиш ёрдамида эса ўз ҳолатимизни тиклай оламиз.

Бунда нималарга аҳамият беришимиз керак? Қандай маҳсулотларни рационимизга киритганимиз яхши?

‼️ Бу ҳақда тиббиёт фанлари доктори, доцент Дилафруз Абдуллаева батафсил гапириб беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Баҳорги аллергия қандай белгилар билан намоён бўлади?

🌱 Юртимизда Наврўзи олам шукуҳи... Табиат уйғониб, ён-атроф яшилликка бурканмоқда. Дов-дарахтлар куртак ёзиб, гулга киряпти. Бироқ кўкламнинг бундай ажойиб паллалари айрим инсонлар учун синов даври.

▶️ Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Илмира Разикова билан мавсумий аллергия, жумладан, поллиноз касаллиги хусусида суҳбатлашдик.

🌳 — Дарахтлар гуллаши, ўсимликлардан ажраладиган чанг зарралари иммун тизими заиф кишиларда аллергияга мойилликни юзага келтириши мумкин, — дейди мутахассис.

🍀 — Мавсумий аллергия асосан 20 микрометрдан 50 микрометргача бўлган ўсимлик чангчалари туфайли пайдо бўлади ва тиббиётда поллиноз деб аталади. У acocaн бурун шиллиқ пaрдaлaри, юқoри нaфac йўллaри ҳамда кўз кoнъюнктивacигa тaъcир кўрcaтaди.

📊 Бу турдаги хасталикни уч даврга бўлиш мумкин.

📌 Илк босқич март ойи бошидан май ойи ўртасигача давом этади. Яъни дарахтлар гуллаган пайтда беморларда хасталик қўзғалади. Иккинчи босқич май ойидан июль охири ва август бошигача кузатилади. Бу мавсумда дала ўтлари гуллайди. Учинчи босқич бошоқли ўсимликлар гулга кириши билан боғлиқ бўлиб, у август ойидан ноябргача бўлган даврни ўз ичига олади.

🌿 Баҳор ойларида чинор, сарв, қайин, эма, қайрағоч, тол, қарағай, қора терак, шумтол каби дарахтларнинг гуллаши баъзи кишиларда аллергик реакцияларни келтириб чиқаради.

🩺 Қолаверса, бу фаслда ҳавода тарқалган гулчанглар, чанг ва моғор миқдори ортиши кузатилади. Оқибатда аксириш, бурун битиши ва қичишиши ёки кўп миқдорда оқиши, кўзларнинг шишиши, ёшланиши ва баъзан йўтал каби аломатлар билан баҳорги аллергия белгилари намоён бўлади.

🔎 Шунингдек, тери кўчиши, қичишиш, қуруқлашиш, қизариш ва ундаги қизғиш тошмалар ҳам хасталикка хос симптомлардир.

👩🏻‍⚕️ Бундай вазиятда, албатта, аллерголог мутахассисга мурожаат қилиш лозим. Чунки ўзбошимчалик билан даволаниш аллергияни кучайтириш ёки бошқа касалликларни келтириб чиқариши мумкин.

🧪 Аввало, беморда кузатилаётган симптомлар аллергия белгиси эканлигини махсус қон тaҳлили ёрдaмидa аниқлаш лозим. IgE тecти — шулардан бири.

🔬 Бундай текширув учун ҳозир марказимизда юқoри тeзликкa эгa ва бир вaқтнинг ўзидa 200дан ортиқ турдаги аллергенларни аниқлай оладиган aвтoмaт иммунoфeрмeнт aнaлизaтoри — “Alisei” қурилмасидан фойдаланилмоқда. Таҳлил жавоблари чиққач, натижаларга кўра, муолажалар белгиланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Forwarded from Namangantoday.uz
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради

Давлатимиз раҳбари иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечиради ва йирик энергетика объектлари қурилишини бошлаб беради, маҳаллалар ҳаёти билан танишади. Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг келгуси вазифалари белгилаб берилади.

Шунингдек, ифторлик дастурхони ёзилиши режалаштирилган.

📝Namangantoday

➡️Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🕌 Аллоҳ йўлидаги биродарларни зиёрат қилиш фазли

🔹Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бирор касални бориб кўрса ёки Аллоҳ йўлидаги биродарини зиёрат қилса, бир нидо қилувчи: “Пок бўлдинг, юришинг ҳам пок бўлди ва жаннатдан ўзинг учун жой тайёрлаб қўйдинг”, деб нидо қилади”, дедилар.

Имом Термизий ривояти.

🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ТАВСИЯ

Олма қоқиси организмни токсинлардан тозалайди

Олма қоқиси таркибида В, С ва РР витаминлари, калий, кальций, темир, фосфор минераллари мавжуд.

Унда глюкоза кўп. Қоқи ўзида фойдалилик хислатларини сақлаб қолади ва микроэлементларга бой. Қоқи таркибида пектин бор. Пектин организмни заҳар, токсинлардан тозалайди. Қабзият қийнаётган бўлса, олма қоқиси жуда маъқул келади.

Олма қоқисини ўз ҳолича ёки гўшт қиймалагичдан ўтказинг. Қайнатиб олинг ва шакарни таъбга мослаб солинг. Дамланг. Дамламани асал билан ичиш мумкин. Қабзиятдан халос қилади. Дамлама ҳазм тизими фаолияти учун ҳам фойдали.

Афсуски, ортиқча вазнли, қандли диабети бор инсонларга олма қоқиси тавсия қилинмайди.

🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
‼️ Буни билишингиз керак!

🤰🏻 Қайси ҳолларда ҳомиладор аёлда кесарча кесиш амалиёти ўтказилишига шифокор кўрсатмаси берилади?

👩🏻‍⚕️ Фарзанднинг дунёга келиши учун шошилинч тарзда кесарча кесиш амалиёти қай ҳолатларда амалга оширилади?

📋 Бундай амалиёт ўтказилишидан олдин шифокор ҳомиладор аёлни қандай кўриклардан ўтказади?

🤱🏻Кесарча кесиш амалиётидан сўнг аёл кейинги фарзандларини табиий йўл билан дунёга келтириши мумкинми?

Ушбу саволларга юқоридаги видеолавҳада Тошкент шаҳар 4-сон клиник шифохонасининг туғруқ бўлими мудири Арофат Исаева батафсил жавоб беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Болалар қандай тиббий кўриклардан ўтиши керак?

📌 Боланинг соғлом улғайиши алоҳида парвариш ва эътиборни талаб қилади. Айниқса, ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол бўлиб камолга етишида тиббиёт мутахассисларининг тавсия ва маслаҳатлари жуда муҳим.

🏥 Шу сабабли жорий йилдан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан оила шифокорлари ва патронаж ҳамширалари учун алоҳида қўлланмалар тайёрланиб, тиббиёт муассасаларига етказилди.

👩‍⚕️ — Мазкур китобчадан ҳар бир ёш тоифасидаги ўғил-қизлар саломатлигини муҳофаза қилиш учун мақсадли тиббий кўрикларни қачон амалга ошириш белгиланган, — дейди Мирзо Улуғбек туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Севара Хусанова.

👶 — Хусусан, бирламчи тиббий-санитария муассасалари фаолияти доирасида янги туғилган чақалоқларнинг ҳолати туғуруқхонадан чиққанидан сўнг 3 кун ичида ва 15 ҳамда 30 кунликда оила шифокори ва патронаж ҳамшираси томонидан кузатиб борилади.

🖇 Ҳар ойда 1 марта боланинг бўй узунлиги, тана вазни, бош ва кўкрак айланаси, ВБИ (вазн-бўй индекси) ҳамда психомотор ривожланиши аниқланади. 2 ойликда эса чақалоқ невропатолог ва ортопед каби тор соҳа мутахассислари томонидан кўрикдан ўтказилади.

Шунингдек, гўдак саломатлиги йилда 4 марта, яъни 3, 6, 9 ва 12 ойликда, 2 ёшгача болалар эса йилда 2 марта, яъни 18 ойлик ва 2 ёшда патронаж ҳамшираси томонидан текшириб борилади.

🩺 1–3 ёшли болалар ҳар чоракда бир марта оила шифокори ва патронаж ҳамшираси томонидан тиббий кўрикдан ўтказилади. Бунда боланинг бўй узунлиги, тана вазни, бош ва кўкрак айланаси ҳамда ВБИ (вазн-бўй индекси) аниқланиб, керакли тавсиялар берилади.

🦷 Бундан ташқари, ҳар чоракда 1 марта уларнинг психомотор ривожланиши баҳолаб борилади ҳамда йилда 1 марта стоматолог, эндокринолог, ортопед, офтальмолог ва педиатр каби тор соҳа мутахассислари томонидан мақсадли тиббий кўриклардан ўтказилади.

🧠 3 – 5 ёшли болалар эса ҳар 6 ойда 1 марта тиббий кўрик билан қамраб олинади. Бунда уларнинг бўй узунлиги, тана вазни, бош ва кўкрак айланаси ҳамда ВБИ (вазн-бўй индекси)ни аниқланиб, зарур ҳолларда ота-оналарга тиббий маслаҳатлар берилади.

❇️ Бу ёшдаги болалар саломатлиги, шунингдек 3, 4 ва 5 ёшда йилига 1 марта ҳамда эмлангандан кейин 3 кун ичида 1 марта патронаж ҳамшираси томонидан кузатиб борилади.

👨‍⚕️ Қолаверса, ҳар 6 ойда 1 марта боланинг психомотор ривожланиши кузатилиб, йилда 1 марта стоматолог, эндокринолог, ортопед, офтальмолог ва педиатр каби тор соҳа мутахассислари кўригидан ўтади.

🔬 Режага кўра, 6 – 18 ёшли болаларнинг соғлиги йилда 1 марта оила шифокори томонидан текширилиб, саломатлик гуруҳларига таснифланади. Бунда уларнинг ҳам бўй узунлиги, тана вазни, бош ва кўкрак айланаси ҳамда ВБИ (вазн-бўй индекси) ва психомотор ривожланиши кузатилади.

Шунингдек, уларнинг саломатлиги йилда 1 марта стоматолог, эндокринолог, ортопед, офтальмолог ва педиатр томонидан текшириб борилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати


🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
‼️ Буни билишингиз керак!

🤱🏻 Ҳар бир она ўз фарзандининг соғлом, барча меъёрларга мос ҳолда туғилишини ва ривожланишини орзу қилади. Аммо, айрим сабабларга кўра бола кам вазнли бўлиб дунёга келиши мумкин.

Хўш, нима сабабдан бундай бўлади, бунинг олдини олиш учун аёл ҳомиладорлик вақтида нималарга эътибор бериши керак? Боланинг вазн меъёри ўзи қандай? Кам вазнли чақалоқни қай тартибда парвариш қилиш лозим?

‼️ Шу каби саволларга Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири, тиббиёт фанлари номзоди Фотима Абдураҳмонова батафсил жавоб беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати


🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Namangantoday.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда 4 эгизак туғилди

📝Namangantoday

➡️Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📍Нок - қалқонсимон без саломатлиги учун фойдали

Нок қалқонсимон гормонлар ҳосил бўлишида асосий роль ўйнайди. Бу гормонлар организмдаги ҳаётий жараёнларни тартибга солишда муҳим аҳамиятга эга.

✔️Бундан ташқари, бу мева организмга гемоглобин синтезини яхшилаш учун зарур бўлган темирни яхшироқ қабул қилишга ёрдам беради.

⭕️ Нокни мунтазам истеъмол қилиш қалқонсимон без фаолиятини яхшилашга ёрдам беради ва танани муҳим озиқ моддалар билан таъминлайди.

Манба:«Соғлом ҳаёт»

Яқинларингизга ҳам юборинг!

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
ИСРОФ
(Ибратли ҳикоя)

    Олмонияга  ўқишга борган бир араб йигит ҳикоя қилади:
    "Олмония саноатлашган, ўта ривожланган давлат. У ерда турли соҳаларга оид маҳсулотларнинг энг саралари ишлаб чиқарилади. Кўпчилик, бу мамлакат аҳолиси ниҳоятда тўкин-сочин, ўта дабдабада яшайди, деб ўйлайди. Сафаримдан олдин мен ҳам шу фикрда эдим. Ҳамбург шаҳрига келиб тушганимда, у ердаги танишларим бир ресторанда зиёфат уюштиришди. Ресторанга бордик. Қарасак, ресторанда одам кам. Бир нечта ёши катта аёллар бор. Бир четдаги столда ёш эр-хотин ўтирибди. Олдиларида иккита тарелкада овқат ва иккита ичимликдан бошқа нарса йўқ. Биз ҳам бир столга ўтирдик. Қорин ҳам очқаб кетганди. Шундан шеригим кўпроқ овқатга буюртма берди. Ресторан тинч экан, овқат ҳам тезда келди.
Овқатланиб бўлиб, туриб кетаётганимизда овқатнинг деярли учдан бири тарелкада ортиб қолган эди. Ресторан эшигига етиб бормаган ҳам эдикки, кимдир бизни чақирди. Қарасак ёши улуғ хонимлар ресторан бошлиғига нималарнидир гапиришяпти. Билсак, улар кўп овқат қолдириб кетаётганимиздан норози эканлар. Шеригим: “Ўзимиз буюртма берган овқат, пулини тўладик, сизларга дахли бўлмаган нарсага нега аралашасизлар?!”, деди. Хонимлардан бири бизга қаттиқ ғазаб билан қараб турди-да, телефон олдига бориб кимгадир сим қоқди.
   Кўп ўтмасдан, расмий кийимда бир киши кериб келди. У ўзини "ижтимоий таъминот муассаса"сининг зобити деб таништирди. Бизга 50 марка жарима солди. Биз жавоб қайтаролмадик. Шеригим узр сўраб 50 марка тўлади. Зобит самимий оҳангда: "Ортиб қолмаслигига кўзларинг етган таомни буюртма беринглар, пул ўзларингники, лекин ресурслар барчаники. Дунёда кўплаб одамлар ресурс, озиқ-овқат тақчиллигига дуч келмоқда, сизлар эса исроф қилаяпсизлар", деди.
   Биз роса хижолатда қолдик. Унинг гаплари ҳақ эди. Шеригим ўша жиноят қоғозини суратга олиб, ҳар биримизга эсдалик сифатида биттадан нусха берди. Биз уни ҳеч қачон исроф қилмаслигимизни эслатиб турсин учун, хонамиз деворига осиб қўйдик!
    "Пул ўзингники, лекин ресурслар барчаники!".
   
Aллоҳ таоло марҳамат қилган:
“Еб-ичинг, (лекин) исроф қилманг! Чунки У зот исроф қилувчиларни севмас!”
(Аъроф, 31).

           
Манба

🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Namangantoday.uz
10 апрель – Рамазон ҳайити

Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакатда жорий йилда Рамазон ҳайити 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

📝Namangantoday

➡️Обуна бўлинг 👉 https://t.me/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Юқори хавф гуруҳига мансуб беморларга қандай эслатмалар берилган?

🩺 Хабар берганимиздек, бугун юртимиз бўйлаб аҳоли ўртасида тиббий хатлов ўтказилиб, фуқаролар саломатлик кўрсаткичлари бўйича тўрт гуруҳга ажратиб олинмоқда.

🏥 Аввалроқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мазкур гуруҳларга кирувчи аҳолига алоҳида эслатмалар тайёрлангани ва 1 таянч гуруҳи — амалий соғлом шахслар, 2-паст хавф гуруҳига мансуб фуқаролар ҳамда 3-ўрта хавф гуруҳи кирувчи беморлар учун тавсиялар эълон қилинган эди.

🔖 Бу гал 4-юқори хавф гуруҳи учун мўлжалланган эслатмалар билан танишасиз.

🥗 Соғлом овқатланиш тамойилларига амал қилинг!
🍜 кун давомида ҳар 2 соатда оз-оздан парҳезбоп (буғда, қайнатиб ёки димлаб пиширилган таомлар) истеъмол қилинг;
🥩 ёғли гўшт, таркибида мол ёғи ва транс ёғлар (маргарин) бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини чекланг;
🧂таркибида ош тузи кўп бўлган маҳсулотлар ва тузламаларни камайтиринг;
🍰 ширинликлар, қанд-шакар қўшилган озиқ-овқат маҳсулотларини озайтиринг.


Жисмоний фаоллик!
🧘‍♂️ 5-10 дақиқалик эрталабки бадантарбияни хона деразасини очган ҳолда бажаринг;
🛏 кун давомида саломатлик ҳолатингизни инобатга олган ҳолда (кроватда ётган, ўтирган ёки турган ҳолатда ) 5-10 дақиқа жисмоний машқларни бажаринг.


🧑🏻Оилавий шифокор томонидан қисқача профилактик индивидуал маслаҳатлар!
🛏 кунлик меъёрий 7-8 соатлик уйқу;
😬 ҳар-хил асабийлашишдан сақланинг, стрессдан ўзингизни асранг;
👨‍👨‍👧‍👧 оила аъзоларингизнинг илиқ муносабатларини қадрланг
.

🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM