Salomatlik saboqlari
1.43K subscribers
2.86K photos
639 videos
13 files
5.13K links
Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ

- тиббий маслаҳат

- фойдалик тавсиялар
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Download Telegram
Попдан тезкор хабар

Ютуқлардан камчиликлар кўп, уларни бартараф этиш ғоят муҳим

Айни дақиқаларда Поп тумани ҳокимлиги мажлислар залида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тиббий ҳайъати сайёр йиғлиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилиш аввалида сўзга чиққан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдулҳоди Иминов соҳада кечаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида қайд этилган устувор вазифаларга эътиборни қаратди.
Кун тартибидаги масала - Поп тумани аҳолисига кўрсатилаётган тиббий хизмат ҳолати бўйича ўтказилган текширув якунлари муҳокама этилмоқда.
- Вилоятимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6110-сонли Фармони ижросини таъминлаш борасида изчил фаолият олиб борилмоқда. Бироқ Попда бу йўналишда амалга оширилаётган ишларда камчиликлар кўп,-деди маърузачи, ВССБ бош мутахассиси Ойбек Турдиматов.
Муҳокама чоғида қониқарсиз фаолият олиб борилаётган оилавий поликлиникалар раҳбарларидан масъулият талаб этилмоқда.
Суратларда: тиббий ҳайъат йиғилишидан лавҳалар.
#ТАВСИЯ

Занжабил одамнинг ичини юмшатиб, ичаклар фаолиятини яхшилайди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
#ТАВСИЯ

🌰Ёнғоқни мунтазам истеъмол қиладиганлар кексалик даврида сурункали касалликларга, хотира ва ақлий муаммоларга камроқ мойил бўлишади.

Кунига икки ёки учта ёнғоқ етарли.

👉 Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
#ТАВСИЯ

🍵Кўк чойнинг асосий афзаллиги унинг кучли антиоксидантларидир.

Кўк чой холестерин миқдорини пасайишига ёрдам беради, юрак саломатлиги ва қон босимини яхшилайди.

Кунига икки пиёла чой етарли.

👉 Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
ҚАЙСИ ГЎШТ НИМАГА ФОЙДА, НИМАГА ЗАРАР?

Қўй гўшти соғлом одам учун жуда фойдали, бироқ иссиқ мизожга ярамайди. Салбий таъсирини йўқ қилиш учун зирк ҳамда тотим билан пишириш тавсия этилади.

Мол гўшти меъдани мустаҳкамлайди, бироқ организмда савдо ва шиш пайдо қилади. Зарарини даф этиш учун занжабил, мурч ва шарбат билан истеъмол қилиш керак.

Эчки гўшти тез ҳазм бўлади. Шолғом ва ёғ қўшиб пиширилса, салбий таъсирлари бартараф этилади. Бироқ эчки гўштидан кабоб қилиб ейилса, қуланж пайдо қилишини ёдда тутинг.

От гўшти организмда иссиқ қон пайдо қилади. Бироқ бавосирни келтириб чиқаради. Зарарини даф этиш учун ҳалила мураббоси билан истеъмол қилинади.

Барра гўшти ҳам соғлом, ҳам бемор учун бирдек фойдали. Аммо у шиллиқ хилтларни пайдо қилишини унутмаслик керак. Чилонжийда ва сиканжубин билан зарарини камайтириш мумкин.

Қуён гўшти қалтироққа яхши. Аммо уйқусизликни пайдо қилади. Зарарини даф этиш учун ёғ, зира ва кашнич билан тановул қилиш керак.

Уй товуғининг гўшти бош мияни ҳўллайди ва уруғни кўпайтиради. Аммо унинг полвонлик, спорт билан шуғулланувчи инсонларга зиёни борлиги аниқланган. Товуқ гўшти шўрвасини истеъмол қилиш тавсия қилинади.

Каптар гўшти юз рангини тиниқлаштириб, семиртиради. Зарарли томони — қуланж пайдо қилади. Салбий таъсиридан қутулиш учун ёғда яхшилаб пишириш керак.

Бедана гўшти бўғим оғриқларида наф беради. Аммо иссиқ жигарга зарари бор. Сирка ва кашнич билан тановул қилинса, фойдалилиги янада ортиб, салбий таъсирлари камаяди.

Хўроз гўштининг фойдаси шуки, шўрваси қуланжга фойдали. Зарари — меъдага зиёни бор. Уни даф этиш учун эски шароб билан истеъмол қилинади.

👉 Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Forwarded from Namangantoday.uz (Namangantoday_bot)
Ўзбекистонда февраль ойида карантин чекловлари кучайтирилиши ҳақидаги миш-мишлар рад этилди

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков бу миш-мишлар ўринсиз эканлигини маълум қилди.

«Ўзбекистонда коронавируснинг янги штамми қайд қилинмаган. Янги штамм қайд қилинмагани туфайли эҳтиёт чораларини сусайтириш ярамайди. Биз ҳамон пандемия даврида яшаяпмиз.

Карантин чораларининг февраль ойида кучайтирилиши ҳақидаги гаплар ўринсиз. Бу борада фақат Республика махсус комиссияси қарор чиқариши мумкин. Бундай қарор чиқарилганда эса расман эълон қилинади», — деган Нурмат Отабеков.

Унинг айтишича, Ўзбекистонда ҳар куни турли ҳудудларда коронавирус аниқланмоқда. Шу жумладан, Тошкент давлат педагогика университетининг талабасида ҳам коронавирус инфекцияси қайд этилгани рост. Аммо бу янги штамм эмас, умуман эпидемиологик вазият ҳам барқарор. Ўша факультет талабаларига маълум муддат жавоб берилгани эса стандарт амалиёт.

«Такрор айтаман, касаллик бизга кириб келмабди, дея хотиржамликка берилиш, ҳимоя ва гигиена қоидаларини унутиш тўғри эмас. Эҳтиёт чоралари ҳамон амалда», — деган Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков.

Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
#Айтишларича

🍔Етарли даражада ухламайдиган одамлар кун давомида меъёридан кўпроқ овқат истеъмол қилишади.
Хуррак отиш нимаси билан хавфли?

🔸Хуррак отиш нафас олиш йўлларининг торайиши сабаб бўлади, натижада ҳаво оқими кирадиган томоқ юмшоқ тўқималари бир-бирига урила бошлайди.

🔸Хуррак кислород даражасининг пасайишига олиб келади. Шунингдек, кундузи ухлаб қолиш хавфи, асабийлашиш ва чарчоқни келтириб чиқаради.

🔸Хуррак отадиганлар кўпроқ юрак-қон томир касалликларига дучор бўлишади, шунингдек, сурункали касалликлар - диабет, гипертония касалликлари кучайиши кузатилади.

Манба: «Соғлом ҳаёт»

👉 Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Forwarded from Namangantoday.uz (Zokirovich)
🌦 #Об_ҳаво

⚡️25 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, бугун – 25 январ куни Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

🌪 Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

🌎 Ҳарорат кечаси -8...-3 даража совуқ, кундузи 0...+5 даража илиқ бўлади.

Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
🍳Тухумнинг фойдали жиҳатлари ҳақида

🥚Тухум оқсил, витамин ва минераллар манбаи ҳисобланади. Тухум:

🥘тўқ тутади;
🥚таркибидаги оқсил туфайли моддалар алмашинувини тезлаштиради;
🧠 мияга фойдали, чунки таркибида холин моддаси мавжуд;
🧬таркибидаги лютеин ва зеаксантин кўзларни катарактадан ҳимоя қилади;
🔸яллиғланишни камайтиради.

Манба: «Соғлом ҳаёт»

Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
#ТАВСИЯ

Ловия юрак ва ичак фаолиятини яхшилайди, қондаги қанд миқдорини барқарор қилади ва ортиқча вазндан ҳимоя қилади.

Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
🍯Совуқ сув билан аралаштирилган асалнинг фойдали хусусиятлари

🔸асал суви овқат ҳазм қилишини нормаллаштиради;

🔸иммунитетни оширади. Сурункали тумов, бронхитни даволайди, суюқ ва шилимшиқ балғамни ўпкадан ҳайдайди;

🔸паразитлардан ҳимоялайди;

🔸антибактериал, вирусга қарши таъсирини кучайтиради;

🔸йўғон ичак ишини нормаллаштиради;

Тиббий ва профилактик мақсадда асал сувини эрталаб оч қоринга ичиш керак. Бир ютишда бир стакан асал сувини ичинг. Бу жуда муҳим. Ошқозон сфинктери дарҳол очилади ва суюқлик ичакка киради, шундан кейин у қонга сингиб кетади.

Манба: «Соғлом ҳаёт»

Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
Forwarded from Namangantoday.uz (Zokirovich)
АСАБИЙЛИК – ХАСТАЛИКЛАР ИЛДИЗИ

Бугунги кунга келиб кўпгина кишилар овқат ҳазм қилиш аъзолари билан боғлиқ касалликлардан азият чекмоқда. Ҳар ким бу ҳолатни ўзича изоҳлайди: илм-фан ва техника тараққиёти жисмоний ҳаракатни камайтираётгани, экологик мувозанатнинг бузилиши ва бу кишиларда жиззакиликка мойилликни кучайтираётгани ошқозон-ичак хасталиклари кўпайишига сабаб бўлаётир. Айримларнинг эса бундай хасталикларни очлик ёрдамида даволаш мумкинлиги хусусидаги фикрлари баҳсларга сабаб бўлмоқда.

Батафсил: ➡️ https://namangantoday.uz/asabiylik-khastaliklar-ildizi

Каналга уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
Forwarded from Namangantoday.uz (Zokirovich)
🌦 #Об_ҳаво

⚡️26 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

💫 Гидрометеорология хизмати марказига кўра, бугун – 26 январ куни Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

🌬 Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

🌏 Ҳарорат кечаси -8...-3 даража совуқ, кундузи +2...+7 даража илиқ бўлади.

Каналга уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
Тишда пайдо бўлган тошдан қутилиш йўли:


Бунинг учун фақат қуйидагилар керак бўлади:
• 40 г ёнғоқ пўчоғи
• 1 стакан сув
• Ёнғоқ пўчоғини сувда 20 минут давомида паст оловда қайнатилади. Кейин оловдан олиб, совутилиб, докадан ўтказилади.
• Тиш чўткасини 10 минут давомида ёнғоқ пўчоғи қайнатмасида ивитилади. Сўнг тиш чўткаси билан тишларни яхшилаб ишқалаб тозаланади.
• Бу усул кунига 3 маҳал тишлар тошдан мусаффо бўлиб, тоза бўлгунигача давом эттирилади.
Икки ҳафта давом эттирилгач, натижа сизни қувонтиради.

Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
​​ЮРАК-ҚОН ТОМИР КАСАЛЛИКЛАРИ ЙИЛ САЙИН “ЁШАРИБ” БОРАЁТГАНИГА САБАБ НИМА?

Бутун дунёда бўлгани каби минтақамизда яшовчи аҳоли орасида ҳам юрак-қон томир касалликлари кенг тарқалган. Бунга тобора ўзгариб бораётган табиий иқлим, яшаш шароити таъсир этади.

▶️Хўш, йу йўналишда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ишлари қандай ташкил этилган?
▶️Кардиология соҳасида қандай натижаларга эришилмоқда?
▶️Юрак-қон томир тизимига оид касалликларнинг профилактикасини қандай ташкил этиш керак?

ССВ матбуот хизматининг шу каби саволларига Республика ихтисослаштирилган Кардиология илмий амалий тиббиёт маркази директори Хуршид Фозилов жавоб беради.

— Тиббиётнинг кардиология ихтисослигини бугунги кун талаби асосида янада ривожлантириш, олис қишлоқларда яшаётган аҳолига замонавий кардиологик ёрдам кўрсатиш борасида қандай ишлар олиб борилмоқда?

— Жаҳон тиббиётида ушбу йўналишда қандай ютуқлар қўлга киритилган бўлса, уларнинг барчаси Ўзбекистон тиббиётига ҳам жорий этилмоқда. Юрак-қон томир касалликларида коронарография ва стентлаш амалиёти бунга ёрқин мисолдир. Ана шундай юқори технологиялар тиббиётимизга кириб келиши туфайли кейинги йилларда миокарднинг ўткир инфарктидан содир бўлаётган госпитал ўлим ҳолатлари 9-10 фоизгача камайди.

Яна бир юқори технологик усул — юракнинг мураккаб аритмияларида қўлланадиган радиочастотали аблация ва юрак блокадаларида электрокардиостимуляция усуллари ҳам марказимизда самарали амалга оширилмоқда. Тиббиётнинг бундай ютуқларини ҳудудлардаги шифо муассасаларига ҳам жорий этиш энг муҳим вазифамиздир.

Ҳозирданоқ бу борада муҳим қадамлар қўйила бошланди. Жумладан, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қарши, Наманган, Урганч, Навоий, Самарқанд филиаллари, Фарғона, Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасидаги тиббиёт муассасаларида коронарография ва стентлаш амалиёти ўтказилаётгани ҳудудлар аҳолиси учун катта қулайлик бўлди.

— Ҳудудлардаги ҳомиладор аёлларнинг кўпчилиги қон босими ошишидан шикоят қилади. Бу табиий ҳолатми ёки бирор касаллик белгисими?

— Ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида баъзи аёлларда қон босимининг ошиши кузатилади. Бу организмда ҳомиладорлик туфайли рўй берадиган гормонал ўзгаришлар сабабли. Бироқ ҳолат жуда оғир кечса ва чўзилиб кетса, шифокорга ўз вақтида мурожаат этиш керак. Ҳомиладор аёл фарзандли бўлиб, туғруқхонадан чиққанидан кейин она-бола доимий патронаж кузатувида бўлади.

Тиббий кўрик вақтида аёлнинг қон босимини ўлчаш, агар босим юқори бўлса, тегишли шифокорлар кўригини ташкил этиш зарур.

— Юрак-қон томир касалликлари йил сайин “ёшариб” бораётгандай?..

— Тўғри, юрак-қон томир касалликлари анча ёшармоқда. Бунга ҳаёт суръатининг жадаллашуви асосий сабаб десак, муболаға бўлмайди. Сир эмас, бугун ахборот босими таъсирида яшаяпмиз.

Қолаверса, турмуш тарзимиз енгиллашгани сари жисмоний фаоллик сусайиб боряпти. Ёшлар орасида чекиш кўпроқ учрамоқда. Пала-партиш, норационал овқатланиш туфайли вазн ортиши юракка янада оғир зарба беради. Оқибатда қон таркибида биокимёвий ўзгаришлар юзага келиб, юрак-қон томир хасталиги кучайишига олиб келади.

— Қон босими фақат юрак-қон томир тизими касалликлари туфайли ошадими ёки бунга бошқа аъзо ва тизимлардаги ўзгаришлар ҳам сабаб бўлиши мумкинми?

— Албатта, бошқа аъзолардаги хасталиклар ҳам қон босимини ошириши мумкин. Масалан, буйрак-тош касалликлари, пиелонефрит, эндокрин касалликлар (бўқоқ, буйрак усти безининг катталашиши) туфайли қон босими ошиши кузатилади. Бироқ юрак-қон томир касалликларидан фарқли равишда бундай вазиятда артериал гипертония ўзига хосликка эга, яъни диастолик босим анча ошиб кетади, 140/100, 150/110 симоб устунини ташкил этади.

Бундай вазиятда беморнинг юрак-қон томир тизимидан бошқа аъзоларида касаллик бор-йўқлигини аниқлаб, тегишли шифокорга йўналтиришингиз керак.

Манба
Қандай қилиб машқ қилмасдан калория сарфлаш мумкин?

🌡Хона ҳароратини паст даражада сақланг, айниқса ухлаётганда. Совуқ ҳаво жигарранг ёғ миқдорини оширади, бу танани иситиш учун энергия сарфлайдиган ёғ тўқималарининг бир тури. Олимлар катталарда 50-100 г жигарранг ёғ энергия сарфини кунига 150-300 ккал га оширишини аниқладилар.

📌Полда ўтиринг. Агар телевизорни юмшоқ диван ёки стулда эмас, балки полда ўтириб кўрсангиз, танани маълум бир ҳолатда ушлаб туриш учун мушаклар кўпроқ ишлайди ва бу кўпроқ энергия талаб этади.

📌Сақич чайнаш соатига 11 ккал энергияни сарфлашга сабаб бўлади. Сақич камроқ калория истеъмол қилишга ҳам ёрдам беради.

📚Янги билимларни эгалланг. Мия тинч ҳолатда кунига тахминан 420 ккал сарфлайди ва танадаги барча глюкозанинг тахминан 60 фоизидан фойдаланади. Кучли ақлий меҳнатда эса сарфланадиган калория миқдори янада ошади.

Манба: «Соғлом ҳаёт»

Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
Forwarded from Namangantoday.uz (Zokirovich)
❗️Республика махсус комиссияси қарорига кўра, концерт-томоша тадбирларини жорий йилнинг 28 январидан бошлаб санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя этган ҳолда ташкил этишга рухсат берилди.


Каналга уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
Forwarded from Namangantoday.uz (Zokirovich)
❗️Республика махсус комиссиясининг умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлар томонидан соат 8:00 дан 23:00 гача бўлган даврида фаолият юритиши билан боғлиқ бўлган чекловлари бекор қилинди.

Ушбу хизматлар Вазирлар Маҳкамасининг “Тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларда жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 24 июлдаги қарори талаблари доирасида ташкил этилишига рухсат берилди.

Каналга уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
​​Узум мойи – шифонинг кони

Узум данаги мойи халқ табобатида қадрланади. Зеро, у узум данагидан олинган мой жуда фойдалидир.

Мазкур мойдан ҳар куни эрталаб 1 чой қошиқ ичиб турилса, юрак-қон томири хасталиклари, атеросклероз ва артрит касалликларига шифо бўлади.

Шу билан бирга, узум мойи иммунитетни ошириш хусусиятига ҳам эга. Бу хусусияти билан турли инфекцион хасталикларнинг олдини олишга кўмакчи бўла олади.

Бундан ташқари, узум мойи инсульт, инфаркт, тромбоз(тиқин) ва бошқа юрак касалликларидан халос бўлишига кўмакчи бўла олади.

Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
​​МИОКАРД ИНФАРКТИНИ БОШДАН КЕЧИРГАН БЕМОРГА УЙ ШАРОИТИДА ҚАНДАЙ ЁРДАМ БЕРИШ МУМКИН?

ССВ матбуот хизматининг кардиология соҳасига оид саволларига Республика ихтисослаштирилган Кардиология илмий амалий тиббиёт маркази директори Хуршид Фозилов жавоб беради (2-қисм).

— Юрак хуружи таҳдид солаётганини билдирувчи белгилар борми?

— Тўш соҳасидаги оғриқ, нафас қисилиши, тез-тез ҳолдан тойиш, юракнинг бетартиб ва тез уриши, бош айланиши, кўнгил айниши ҳолатлари юрак хуружидан огоҳлантираётган бўлиши мумкин. Юрак-қон томир касалликларининг атипик кўринишларида ошқозон соҳасидаги, пастки жағдаги оғриқ ҳам юрак хасталиги белгиси бўлиши мумкин. Бундай беморлар ўз билганича дори-дармон ичмасликни, зудлик билан шифокор кўригига бориб, тиббий кўрикдан ўтиши керак. Ўз вақтида кўрилган ҳар бир чора юрак касалликларининг олдини олишга сабаб бўлади.

— Миокард инфарктини бошидан кечирган беморларга уй шароитида қандай ёрдам бериш мумкин?

— Бундай беморлар стационарда даволаниб уйига қайтгач, диспансер назоратига олинади. Уларни уй шароитида реабилитация қилишда енгил машқларни бажартириш мумкин.

Масалан, енгил бадантарбия тавсия қилинади. Бемор қонидаги биокимёвий кўрсаткичларни, жумладан, липидлар миқдорини доимий текшириб туриш керак. Ўз вақтида тиббий кўрикларга жалб этиш, парҳезга амал қилиши, шифокор буюрган дориларни вақтида қабул қилишини кузатиб, оиладагиларга бемор парвариши бўйича маслаҳатлар бериш лозим.

— Қон босимининг пасайиши сабаби нимада? Бундай беморларга уй шароитида қандай ёрдам кўрсатиш керак?

— Қон босими пасайишининг бир неча сабаблари бор. Масалан, беморда ўткир миокард инфаркт ҳолати бўлса, қон босими бирдан тушиб кетиши мумкин. Юрак ритмининг кескин бузилиши ҳам қон босими пасайишига олиб келади.

Шундай ҳолатларда зудлик билан тез ёрдам чақириб, у етиб келгунига қадар беморни текис ҳолатда ётқизиш, хона эшик-деразаларини очиш, сиқиб турган кийимларни ечиш лозим. Қора чой, кофе бериш мумкин. Билиб-билмай ҳар хил дори-дармон бериш беморнинг аҳволини янада оғирлаштириши мумкин.

— Юрак-қон томир касалликларининг олдини олишда оддий ва осон усуллар борми?

— Бу борада ҳар бир инсон қуйидаги шартларга амал қилиши керак. Шу талаблар ортида соғлом юрак сири яширинган, дейиш мумкин:
— чекмаслик;
— бир кунда ўртача 3 километр пиёда юриш;
— доимий равишда мева-сабзавот истеъмол қилиш;
— қон босимининг 140 миллиметр симоб устунидан кам бўлиши;
— юрак уруши бир дақиқада ўртача 70 тадан ошмаслиги;
— қондаги холестерин миқдори ўртача 5 ммоль/л дан ошмаслиги;
— липидлар миқдори ўртача 3 ммоль/л дан юқори бўлмаслиги;
— ортиқча вазндан холи бўлиш.

Булар ҳар бир инсон амал қилиши мумкин бўлган энг осон ва оддий қоидалар. Профилактиканинг бундай самарали усуллари ҳақида аҳолини хабардор қилишда патронаж ҳамширалар бизнинг асосий таянчимиздир.

Манба