Salomatlik saboqlari
1.43K subscribers
2.86K photos
639 videos
13 files
5.13K links
Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ

- тиббий маслаҳат

- фойдалик тавсиялар
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Download Telegram
Малакали тиббий хизмат юқоридан қуйига қараб ёйилмоқда

Соҳада кечаётган изчил ислоҳотлар баробарида ихтисослаштирилган тиббий хизмат юқоридан қуйига қараб ёйилиб бормоқда. Хусусан, пойтахтимизда жойлашган ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари етакчи шифокорларининг вилоятларга, туман марказлари, ҳатто олис қишлоқларда яшовчи фуқаролар ҳузурига йўл олиши одат тусига кириб қолди. Бинобарин, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг бир гуруҳ мутахассислари айни кунларда Наманган вилоятида бўлиб туришибди.
РИКИАТМ директори Хуршид Фозилов раҳбарлигидаги шифокорлар гуруҳи бугун марказнинг Наманган филиалида юрак ҳасталикларидан азият чекаётган кўплаб беморларни тиббий кўрикдан ўтказишди. Бош шифокор Жамшид Ирисов, олий тоифали кардиолог Воҳиджон Турдиев, аритмолог-жарроҳ Шоҳруҳ Эркабоев, функционал диагностика мутахассиси Шуҳрат Дониёровлар ўнлаб беморларнинг ҳолатини чуқур текшириб кўриб, уларни дарддан халос этиш бўйича зарур тавсиялар беришди.
Куннинг иккинчи ярмида Тошкентдан келган таниқли кардиологлар Поп, Чуст ва Тўрақўрғон туманидаги марказий шифохоналарда даволанаётганлар саломатлигини кўздан кечиришди. Уларни соғломлаштириш бўйича ҳам тегишли маслаҳатларни беришди. Ҳудудлардаги жараёнлар бу билан кифояланмади. Бир неча маҳаллалардаги хастаҳолларнинг яшаш жойларига борилди. Беморларни самарали даволаш чоралари изланди.
- Таниқли шифокорларнинг вилоятимизга келишлари маҳаллий тиббиёт ходимлар малакасини оширишда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда, - дейди РИКИАТМ Наманган филиали директори Солижон Мўминов.- Бугина эмас, кардиологик хизматни янги босқичга кўтариш юзасидан амалий ишларга киришяпмиз. Хусусан, яқин орада тиббиётни рақамлаштириш ва телетиббиётни жорий этиш бўйича дастлабки қадамлар қўйилади.
Дарҳақиқат, эртага яна бир тадбир ташкилланади. Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари иштирокида наманганлик кардиологлар учун кўргазмали анжуман уюштирилмоқда. Мақсад – кардиологиянинг сўнгги ютуқлари оммалаштирилиб, ҳудудий шифохоналарда фаолият олиб бораётган врачларнинг билим ва кўникмасини бойитиш орқали хизмат самарадорлигини янада оширишдан иборат.
Марказ ва минтақалар амалий ҳамкорлигини вужудга келтириш, яъни малакали тиббий хизматни юқоридан қуйига қараб йўналтиришдан кутилган натижа ҳам аслида шудир. Зеро, касалликка чалинганлар энди узоқларга бориб, таниқли докторларни излашмайди. Беморлар истиқомат қиладиган жойларга уларнинг ўзлари келишяпти.
Абдулла ҒОЗИЕВ.
📌Инсон бурни тахминан 1 триллионта ҳидни сезади.

«Соғлом ҳаёт»
🔸Тери танадаги энг оғир орган бўлиб, инсон умумий вазнининг 15 фоизини ташкил қилади.

«Соғлом ҳаёт»
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌Нурмат Отабеков: «Ҳозирги барқарор вазият - алдамчи»

🔸Вазиятни мураккаблаштириб юбориш ўз қўлимизда. Ҳозирда фуқароларимиз карантин чекловлари енгиллаштирилгани боис анча эркин бўлиб қолишди. Албатта тушунамиз, халқимиз зериккан.

🔸Аммо биз дока ниқобни тақмаслик учун эмас, тақиш учун сабаб қидиришимиз керак. Ҳозирги барқарорлик алдамчи вазият бўлиши мумкин», - деди Нурмат Отабеков.

🔸Унинг таъкидлашича, мутацияга учраган коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш зарур:

🚧зарурият бўлмаганда мамлакат фуқароларига чет мамлакатларга чиқишни чеклаш;

👶🏻мутацияга учраган коронавирус инфекциясининг янги штаммининг болалар ўртасида тарқалиш хавфи юқорилигини эътиборга олган ҳолда, мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар, коллежлар, олий ва ўрта махсус ўқув юртларида машғулотларни «гибрид» тарзда олиб боришни давом эттириш.

Манба
#ТАВСИЯ

Ҳар куни 3,5 гр. зира истеъмол қилиб юрилса, жигарни мустаҳкамлайди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
СУТ ИЧИНГ: ФОЙДАЛИ ИЧИМЛИКДАН ВОЗ КЕЧМАСЛИК УЧУН 7 САБАБ

Сутчалик кўп баҳсга сабаб бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари кам бўлса керак. Қандай сут ичган маъқул: ёғлими ёки ёзсизлантирилган? Пастеризация қилинганми ёки янги соғилган? Сутнинг зарари йўқми? Хавотир олманг: сигир сути менюда бўлиши шарт. Аксарият олимлар бу маҳсулот истеъмолининг тарафдоридир. Нима учун дейсизми? "Здоровье с Еленой Малышевой" сутнинг фойдали жиҳатларига доир маълумотлар билан бўлишди.

1. Юқори озуқавий қиймат
Сигир сути А, Е, К, С, D, В, РР, гуруҳлари витаминлари, минерал моддалар ва аминокислоталарга жуда бой. Сут ёғлари ҳайвон ёғлари орасида энг тўлақонлиси ҳисобланади, сут шакари эса овқат ҳазм қилишга ёрдам беради. Тузлар, кальций ва фосфор суякларни мустаҳкамлайди. Сут айниқса болалар учун фойдали - у болаларнинг тўлақонли ўсиши ва ривожланишига кўмак беради.

2. Юракка фойдали
Сутни ҳар куни истеъмол қилиш юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлайди ва юрак хуружи ҳамда инсульт хавфини 37 фоизга камайтиради. 324 дан ортиқ тадқиқотлар натижаларини таҳлил қилган Буюк Британия олимлари шундай хулосага келишди. Бу қон томирлари эластиклигини қўллаб-қувватлаш учун зарур калийнинг юқори миқдорда эканлиги билан изоҳланади. Сут шунингдек артериал қон босимини пасайтиришга ёрдам беради, шунинг учун у гипертониядан азият чекувчи кишилар учун зарур.

3. Мия ва асаб тизими учун фойдали
Сут асаб тизимига тинчлантирувчи таъсир кўрсатади, уйқусизлик билан курашишга ёрдам беради. Асал қўшилган илиқ сут бекорга уйқусизликка қарши энг машҳур халқ воситаси ҳисобланмайди.

4. Суякларни мустаҳкамлайди
Ичимликда кальций ионлари кўп, бироқ уни ўзлаштиришга ёрдам берувчи D витамини камроқ. Бу муаммони ҳал қилиш учун баъзи ишлаб чиқарувчилар D витамини билан махсус бойитилган сутларни сотувга чиқаришади.

5. Иммунитетни ошириб, инфекциялардан ҳимоялайди
Сут иммуноглобулинлар ишлаб чиқаришни рағбатлантиради, шунинг учун тез-тез шамоллаш ҳолатларида ва вирусли касалликларда сут ичишни тавсия қилишади. Буғда қайнатилган сутда эса табиий микробга қарши воситалар - лаотянин ҳам бор.

6. Ошқозон касалликларида ёрдам беради
Сигир сутида мавжуд моддалар ошқозон ва ичак шиллиқ қавати регенерация жараёнларида иштирок этади, шу билан бирга, бу маҳсулот қоплаб олувчи таъсирга эга. Сут шунингдек жиғилдон қайнашидан халос қилади, зеро унинг таркибида туз кислотаси билан осон реакцияга киришувчи ва уни тезда ўчиришга қодир металлар мавжуд.

7. Мушаклар массасини оширишга ёрдам беради
Маҳсулот казеин (бошқа ҳайвон ёғларига нисбатан тез ва осон ўзлаштирилувчи оқсил)га бой. Жисмоний машқлардан кейин истеъмол қилинган бир стакан сут мушаклар массасини ошириш учун керакли нутриентлар захирасини тўлдиради ва шу билан бирга, тўқлик ҳиссини беради.
Иссиқ нонни ейиш соғлиқ учун зарарлими?

🍞Нонни совитиб истеъмол қилиш яхшироқ, чунки бу ҳолатда нондаги крахмал махсус тузилишга эга бўлиб, нонда сақланиб қолади. Иссиқ нондан фарқли ўлароқ, совиган нон секин ҳазм бўлади ва бу жиҳатдан клетчаткага ўхшаб кетади.

Манба

«Соғлом ҳаёт»
#ТАВСИЯ

Ширин олма шарбати ва анжир жигарни қувватли қилади.

👉 Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нефрология нима?
Буйрак трансплантацияси-чи?
Бу борада Ўзбекистон тиббиёти қандай салоҳиятга эга?

Бу ҳақида Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази директори Ботир Даминов батафсил сўзлаб беради.

Манба

👉 Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
#ТАВСИЯ

Сабзини сувда қайнатиб, сўнг у асалга қўшиб ейилса, қонни тозалайди ва жигарга ёрдам беради.

👉 Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Forwarded from "Shifokor va hayot"
ТАЙИНЛОВ
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2021 йил 18 январдаги тегишли буйруғига асосан Қаҳҳоров Муроджон Пўлатович ВССБ бошлиғининг Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ҳамда репродуктив саломатлик бўйича ўринбосари вазифасини вақтинча бажурувчи этиб тайинланди.
Отамирзаевич Незомиддин Раҳимжонович эса вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси даволаш-профилактика ёрдами ва соғлиқни сақлаш кўрсаткичлари таҳлилини ташкиллаштириш бўлими бошлиғи этиб тайинланди.
Қайси турдаги нон энг фойдали?

🍞Ноннинг фойдаси унинг таркиби билан баҳоланиши мумкин. Таркибида қанчалик ингредиентлар кам бўлса, шунча яхши. Табиийки, бундай нон яроқлилик муддати шунча қисқа бўлади.

🥖Энг фойдалиси бутун донли ундан қилинган нондир. Бундай уннинг таркиби ичакни яхши ишлашига ёрдам берадиган моддалар ва клетчаткага бой бўлади.

🥨Ундан ташқари, бутун донли ундан қилинган нонни истеъмол қилиш инсулин миқдори ошиб кетмаслигини таъминлайди.

Манба«Соғлом ҳаёт»
Мутахассисларнинг фикрига кўра, инсон беш соатдан кам ухласа, бошқа турдаги инфекциялар каби коронавирус билан зарарланиш эҳтимоли 250% га ошади.

Уйқу сифатини яхшилаш учун олимлар доимий бир вақтда туриш ва ухлашга, шунингдек, уйғотувчи соатлардан воз кечишга маслаҳат бермоқда.

👉 Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Forwarded from Namangantoday.uz (Zokirovich)
⚡️«Ўзгидромет» тарқатган хабарларга кўра, ҳафтанинг биринчи ярмида баҳорий илиқ ҳаво сақланиб туради. Ҳафта охирига келиб эса қишки об-ҳаво қайтади. 

22 январда об-ҳаво кескин ўзгара бошлайди. Республика бўйича қор ёғади, фақат шимолий ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.
23 январда ҳаво жуда совуқ бўлиши кутилмоқда.

Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10 даража совуққача пасаяди, кундузи 2 даража совуқ 3 даража илиқни ташкил этади.

Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
ДОЛЧИН — ҚАНДЛИ ДИАБЕТГА ҚАРШИ…

Ёш ўтгани сари инсон ўз вазни ва қондаги қанд миқдорини назорат қилмаса, қандли диабетнинг II тури юзага келиш хавфи ортиб боради.

Буғдой маҳсулотлари: қора нон, сули ёрмаси ва кепакли ундан қилинган хамир маҳсулотлари секин ҳазм бўлувчилар сирасига киради. Улар истеъмол қилингач, қондаги қанд миқдори унчалик кўп кўтарилмайди. Қондаги қанд миқдори ўртача бўлиши учун кунига 200 гр. сули ёрмаси (овсянка) ёки 100 гр. дуккакли маҳсулотлар истеъмол қилиш зарур. Нонуштага сули ёрмаси тановул қилинг, оқ нон ўрнига эса кепакли ундан тайёрланган нон енг. Макарон маҳсулотлари харид қилганда унинг таркибида кепакли ун борлигига аҳамият беринг.

Долчин (корица): тадқиқотларнинг кўрсатишича, долчин қондаги қанд ва ёғ миқдорини туширади. Соғлом бўлиш учун эса кунига ярим чой қошиқ долчин тановул қилиш мақсадга мувофиқ. Долчинни сули ёрмаси билан бирга ёки мевалар билан бирга, шунингдек, қаҳва ёки какаога қўшиб истеъмол қилиш мумкин.

Сирка ва лимон шарбати: таомларингизга лимон шарбати қўшишни одат қилинг. Салатларга эса сирка, лимон шарбати, зайтун ёғи аралашмаси қўшинг. Бундай салат қондаги қанд миқдорини пасайтиради.

👉 Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Юқори қон босими (гиперторния) нима дегани ва у қанчалик хавфли?

📌Гипертония (гипертензия) кўпинча аниқ белгиларга эга эмас, аммо юрак-қон томир касалликлари, қон томирлари ривожланиш хавфини кескин оширади.

📌Қон босими икки рақамли форматда ўлчанади. Масалан, 120/80, 200/140, 90/60. Бу рақамлар қуйидагиларни англатади:

📌Биринчиси - систолик босим - юрак уриши пайтида қон қанча миқдорда (симоб миллиметрида) томир деворига урилишини кўрсатади. Иккинчиси, диастолик босим, юрак уриши ўртасида дам олгандаги қон босимини қайд этади.

📌Қон томирлар эластик бўлиб, қон босими ҳаддан ташқари кўтарилганда дош беролмаслиги мумкин. Ҳар қандай муҳим органларда томирнинг ёрилиши жиддий оқибатларга олиб келади.

📌Ҳозирги вақтда 130/80 қон босими юқори ҳисобланади. Илгари бу кўрсатгич 140/90 эди.

Манба: «Соғлом ҳаёт»

👉 Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Forwarded from Namangantoday.uz (Zokirovich)
Наманган аҳолиси ўтган 1 йилда 56,6 минг кишига кўпайди

Вилоят статистика бошқармаси маълумотларига кўра, Наманган вилояти доимий аҳолиси сони 2021 йил 1 январь ҳолатига 2 млн. 867,4 минг кишини ташкил этиб, 2020 йил бошидан 56,6 минг кишига ёки 2,0 % га ўсди. Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 1 млн. 852,9 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 64,6 %), қишлоқ аҳолиси сони 1 млн. 014,5 минг кишини (35,4 %) ташкил этди.

Наманган вилояти ҳудудлар бўйича доимий аҳолиси сони:

Наманган ш – 640,1 минг киши
Мингбулоқ – 128,4 минг киши
Косонсой – 212,8 минг киши
Наманган – 182,5 минг киши
Норин – 166,0 минг киши
Поп – 222,7 минг киши
Тўрақўрғон – 230,1 минг киши
Уйчи – 216,8 минг киши
Учқўрғон – 174,6 минг киши
Чортоқ – 202,2 минг киши
Чуст – 269,3 минг киши
Янгиқўрғон – 221,8 минг кишини ташкил этди.

Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
Forwarded from "Shifokor va hayot"
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ
БОШҚАРМАСИ БИЛДИРИШИ
Ижтимоий тармоқларда Наманган туманидаги “Садаф шифо” хусусий корхонаси раҳбари Пўлат Мўминовнинг стоматология хизмати кўрсатилишига электр таъминотидаги кетма-кет узилишлар халақит бераётганлиги баён этилган мурожаати тарқатилган эди. Хўш, ушбу чиқишга қандай муносабатда бўлинди?
Мазкур хусусий корхона раҳбари П.Мўминовнинг маълум қилишича, айни пайтга келиб муаммо ўз ечимини топган. Электр таъминоти узлуксиз равишда йўлга қўйилганлиги учун аҳолига доимий равишда стоматология хизмати кўрсатилмоқда. Нодавлат тиббиёт муассаси бир маромда фаолият олиб боряпти.
#ТАВСИЯ

Бир чой қошиқдаги укроп уруғини бир чойнак сувга дамлаб ичиш балғамнинг енгил кўчишига фойда қилади, сурункали йўтални қолдиради.

👉 Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
🥒Бодринг ўзида кўп сув сақлайди. Унда организмни намлантирадиган фойдали моддалар мавжуд.

У диабет билан курашишда ёрдам беради, буйрак фаолиятини яхшилайди, бўғим оғриқларини қолдиради.

🥒Шунингдек, соч ва тирноқларни юмшатади, ошқозон фаолиятини яхшилаб, қон босимини нормаллаштиради.

Манба: «Соғлом ҳаёт»