QALB DAFTARI SAKIYNA
216 subscribers
464 photos
201 videos
153 links
Sakiyna tahallusi ostida
Муслима аёлнинг кундалик дафтари. Қалбдаги ўйлар, хаёт сабоқлари, муносабатлар, баъзида аччиққина танқидлар

Murojaat uchun:
👇👇👇
@Maftun_boldim_bot

t.me/sakiynadaftari
Download Telegram
Ayta olganlarimiz, his qilganlarimizni yarmi ham emas!

@SakiynaDaftari
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

"Эй Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато қилгин. Албатта Сенинг Ўзинг кўплаб ато қилувчисан".

Оли Имрон сураси, 8-оят

@SakiynaDaftari
Бир одам ўғлини ўқитибди. Мулла бўлганидан кейин, энди тирикчиликни ҳам ўргансин, деган ўйда сафарга кетаётган савдогарларга қўшиб қўйибди.

Ўғил ярим йўлдан қайтиб келибди. Ота сабабини сўраган экан:

- Отажон, йўлда бир шернинг бир кийикни овлаганини кўрдим. Шер ундан еганича еб, қолганини ташлаб кетди. Кейин шоқоллар келиб, қолганини ейишди. Ҳодисани кузатиб туриб, шу шоқолларнинг ризқини берган Аллоҳ менинг ризқимни бермасмиди, дедим-да, қайтиб келавердим, - дебди.

- Ўғлим, сизни шоқол эмас, шер бўлсин, деган эдим-да, - деб жавоб берган экан отаси.

MуқимMаҳмуд

@SakiynaDaftari
Muhabbatning sabablari 4 ta:

1. Jamol (chiroy)
2. Kamol (fazilat)
3. Navol (ehson, qilingan yaxshilik)
4. Qarobat (qarindoshlik, yaqinlik)

Yorqinjon domla rohimahulloh ma'ruzalaridan

@SakiynaDaftari
Зулҳижжа ойда қилинадиган амал

Унинг аввалги тўққиз кунида рўза тутиш. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ундаги рўза тутилган ҳар бир кун бир йилнинг рўзасига, ундаги ҳар бир кеча қадр кечасига тенг бўлади".
(Имом Термизий Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган. 758-ҳадис)

@SakiynaDaftari
Forwarded from QALB DAFTARI SAKIYNA
#Ёрига муҳаббатли аёлдан...

Aёл бахти учун кўп нарса керак эмаслигини аёлларни ўзлари ҳам яхши билишади.

Севилишни истаган инсон севишни ҳам билиши, севгани ҳаққига ибодатларида дуо қилиши, ёри учун нима қилишидан қатъий назар (ҳатто тухум қовурса ҳам) меҳрини тортиқ қилиши, энг аввало икки дунё саодатини фақат шу жуфти ҳалоли билан бўлишини юракдан ҳоҳлаши лозим.

**
Aллоҳдан дуоларизда шундай сўранки:
«Роббим берган ҳар бир неъматингга шукур, аёллик бахтимни ҳайрли, барокатли ва оҳиратимда ҳам саодатли қил. Ёримни ишларига ривож бергин, сафарларини беҳатар қилгин, иймон ҳаловатини зиёда қилиб бергин.
Aллоҳим танимиз, руҳимиз, қалбимиз Ўзиннга омонат. Бизга Ўзинг етарлисан. Бахтимизни бардавом қил»!
Биз бахтли бўламиз иншаAллоҳ!

© Сакийнабону

t.me/SakiynaDaftari
#Такбир #Ташриқ

Ташриқнинг арабча матни:
اللَّهُ أَكْبَرُ اللَّهُ أَكْبَرُ لَا إلَهَ إلَّا اللَّهُ وَاَللَّهُ أَكْبَرُ اللَّهُ أَكْبَرُ وَلِلَّهِ الْحَمْد

Ташриқнинг ўқилиши:
«Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллаҳил-ҳамд».

Ташриқнинг маъноси:
«Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир, барча мақтовлар У Зотга хосдир!»

Қурбон Ҳайити куни масжидга уйдан етиб боргунча босиб ўтиладиган йўлда овоз чиқариб такбир айтиб борилади. «Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд»ни айтиш вожиб. Яъни ушбу такбир сийғасини бир марта айтиш вожиб, ундан кўп айтиш мустаҳаб ва савоб.

Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади:

«Саноқли кунларда Аллоҳни зикр қилинг».
(203-оят)

Ушбу оятда Аллоҳ таоло саноқли кунларда, яъни ташриқ кунларида Ўзини эслашга, зикр қилишга буюрмоқда.

Икрима розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳни саноқли кунларда эсланг» дегани «Ташриқ кунларида фарз намозларидан кейин «Аллоҳу акбар», «Аллоҳу акбар» деб такбир айтинг», деганидир».

Бу такбирни айтиш арафа кунининг бомдодидан бошлаб ийднинг аср вақтигача мустаҳабдир. Жамоат ила адо этилган ҳар фарз намозининг ортидан (айтиш) мисрда муқим бўлган кишига (мустаҳаб), эркакка иқтидо қилган аёл ва муқимга иқтидо қилган мусофир учун вожибдир.

Имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммад: «Ташриқ кунларининг охирги асригача», деганлар ва шунга амал қилинади. Агар имом тарк қилса ҳам, муқтадий уни тарк қилмайди. Мазкур такбир бевосита фарз намозидан кейин айтилади. Орага намозни бузадиган амаллар тушмаслиги керак.
Islom.uz

@SakiynaDaftati
Forwarded from QALB DAFTARI SAKIYNA

– Эшик тақиллаганда:
Aллоҳдан қўрқиб, биринчи бўлиб рўмолига югурган қизларни,
– Битта номаҳрам учун:
сочини 1000000 ҳил турмакка солган қизлар қаердан ҳам тушунсин?

http://t.me/SakiynaDaftari
#ўзимга_эслатма

Бу ҳаёт кучлиларники. Билаги эмас иродаси
кучлиларники. Ҳаётга енгилмасдан куч билан барча синовлар олдида туриш керак.

Битта синов келса бир бурчакда бўшашиииб ўтирсанг ўтираверасан. «Шустрыйлар» ютиб кетаверади ҳар доим. Шунинг учун ўзингга кел, кўзингни оч, мақсадингни эсла, қаттиқ ёпишиб ол мақсадинг томон кетган йўлга.

Йўлингдан ёнғин чиқадими, тиканми, барчасига тайёр бўл. Кўп-кўп дуо қил.
Кучли бўл.
Йиқилма,
йиқилсанг тур,
югур, югуролмасанг юр, юролмасанг эмакла.

Нима қилиб бўлса ҳам бор мақсадинг томон.
Инсонлардан ёрдам, дастак кутма.
фақат ва фақат Ўзидан ёрдам сўра.

Аллоҳ муваффақ қилсин!

Тунчироқ

@SakiynaDaftari
Forwarded from Mubaşşir Ahmad
Диндорликнинг чўққиси нафсни назорат қилишдир, бошқаларни эмас.

Жалолиддин Румий

@MubashshirAhmad
Barchangizga Qurbon Hayiti muborak bo'lsin!

@SakiynaDaftari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Истанбулда бир ой автомобиль бошқарган одам Ўзбекистонга бориб мутаҳассис ҳайдовчи бўлади.

@SakiynaDaftari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сиз билмаган Истанбул

SUBYEKTIV саёҳат йўналишидаги илк филмини тақдим этади. Уни кўриб Истанбулга албатта боргингиз келишига ишончимиз комил. Аллақачон борганлар эса шаҳарнинг уч-тўртта тарихий жойини кўриб, бозор айланиб қайтиб келганидан афсусланиши мумкин.

🍿 ТОМОША ҚИЛИНГ
Vaqt oliy hakam!

@SakiynaDaftari
Juma muborak bo'lsin qadrdonlar!

@SakiynaDaftari