QALB DAFTARI SAKIYNA
210 subscribers
464 photos
201 videos
153 links
Sakiyna tahallusi ostida
Муслима аёлнинг кундалик дафтари. Қалбдаги ўйлар, хаёт сабоқлари, муносабатлар, баъзида аччиққина танқидлар

Murojaat uchun:
👇👇👇
@Maftun_boldim_bot

t.me/sakiynadaftari
Download Telegram
#Er-xotin suhbatidan:

– Ba'zida sizga haddanda ziyod  havasim keladi.
– Nega, nimaga?
– Sizda shuncha shijoat qayerdan, uddalab bo'lmasdek tuyulgan  ishlarga qo'rqmasdan qo'l ura olasiz?
– Imkonsiz bo'lib ko'ringan ishlarga Alloh yo'l ko'rsatadi. Tavakkul faqat O'ziga.
©

@SakiynaDaftari
– Aёл киши тадбиркор бўлиши мумкинми?
– Мумкин, қачонки эри розилиги ва ҳамроҳлигида, шариатга зид бўлмаган соҳаларда, энг асосийси пул топганда бурни кўтарилиб кетмаслигига ишонганида.

( Кўп пули бор аёллар оилада ҳам раҳбар бўлишга интилиши - катта  фожеа).

@SakiynaDaftari
Forwarded from Mubaşşir Ahmad
"Уларнинг (аёлларнинг) ризқи бизнинг зиммамиздадир", ҳадисининг шарҳида Ибн Ҳазм раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Эр хотинига таомни мукаммал пиширилган ҳолда олиб келиши лозим. Чунки хамир қориш ёки пишириш билангина ейиш мумкин нарсалар ризқ дейилмайди".

Ибн Ҳазм зоҳирий олимлардан. У зотнинг сўзларини келтиришдан мақсад, ислом ўзининг турли мазҳабларида аёлнинг шаънини қандай улуғлаганидан хабардор этиш.

@MubashshirAhmad
Bor imkoniyatlardan foydalanib, yaxshi narsalarga loyiq bo'lib, halol va to'g'ri yo'lda yurib mazza qilib yashashning nimasi yomon?
Har doim o'zingizni yaxshisiga faqat yaxshisiga loyiq deb yashang. Va bu o'zini sevish deyiladi😊

@SakiynaDaftari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Kuz faslining o'zgacha tarovoti bor:
Ranglar jilosi, o'zgacha sakiynat!

@SakiynaDaftari
Masofalar uzoq bo'lsa-da duolarda uchrashgan yuraklar bordir.

- Jaloliddin Rumiy

@SakiynaDaftari
Воиз аёл Ислом арконлари ҳақида мавъиза қила туриб, агар эрингиз тўрттагача уйланмоқчи бўлса, қаршилик қилишингиз ножоиз, балки унга ёрдам беришингиз керак, деган эди, Робия исмли аёл ўрнидан туриб, келиб уни қучоқлади ва "эрингиз менга уйланганига тўрт йил бўлди, сизга қандай айтишни билмай юргандим, шунчалик тушунган аёл экансиз", деди. Шунда воиз аёлнинг ранги оқариб, қалтирай бошлади ва ҳушидан кетди. Ўзига келганда Робия "синглим, мен эрингизни кўрган ҳам эмасман, танимайман ҳам, сиз намоз, рўза ва бошқа Ислом арконлари ҳақида маъруза қилаверинг, лекин ўзингиз бошингиздан ўтказмаган ишлар ҳақида файласуфлик қилманг", деди. 😁

UnchaMuncha

@SakiynaDaftari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Dunyoni qay burchagini qaramang o'zbeklar albatta bor: yashashadi, ishlashadi, sayohat qilishadi.

Agar siz ham chet eldasiz,  yashayotgan  mahallada yangisizu, hali o'zbek qo'shnilarni topishga ulgurmagan bo'lsangiz, bolalar o'yingohiga chiqing. U yerda o'zbekzabon bolachalar chug'urlashib turgan bo'lsa, sekin intervyuni boshlang:😊
– Isming nima, yoshing nechchida?
– Qaysi domda turasilar?
......
Shundo qilib onalari bilan tanishasiz,  oz fursatdan keyin qo'shnichilik....
Siz yolg'iz emassiz, bo'lib ham Turkiyada😉

@Maftun_boldim
Фарзандингиз билан бирга овқатланасизми?

Бола ақлини танимасидан, бир ёшидан бошлаб ота ҳам у овқатланаётганида ўзини унга танитиб бориши керак. Ўзи овқатланиб кўрсатиши, бола онгини танимай туриб буни ўзига сингдира борса, унда бу кўникмага айланади. Кейинчалик дастурхон атрофида болани уришишга ҳожат қолмайди.

"Болаларни тинчит, кейин мен чиқиб овқатланаман" деган эркак қаттиқ адашади. Чунки болаларнинг тўнғичи етти-саккиз ёшга етгач, у укалари билан доимгидек бирга овқатланади, онасингининг ўрнини боса бошлайди.

Аммо уларнинг дастурхони атрофида энди "бегона", бунинг устига томдан тараша тушгандай ҳадеб дўқ-пўписа қилаверадиган ота ортиқча бўлиб қолаверади. Уларнинг дастурхон атрифида ўтириш, овқатланиш кўникмалари тўғрими-нотўғрими, аллақачон онг остига жойлашиб бўлган бўлади.

Эҳтимол уларнинг бу кўникмалари отасига маъқул келмас. Масалан, кичкинтой олдидаги таомни ейишдан олдин ўтирган жойида баъзи беозор қилиқлар қилиб, кайфиятини ўнглаш, яъни ўз иштахасини "чақиришга", ёки таом ейиш давомидиа ҳам шундай қилиқларни такрорлаб секин овқатланишга одатланган. Бу ҳолни кўрган отаси "тез-тез е, ўйнама" деб уни огоҳлантиради.

Бола инжиқланишга тушади. Оқибатда эркак фарзандларига дастурхон атрофида айтишга мўлжаллаган бошқа мавзудаги сабоқларни ҳам беролмайди, асабийлашади.

"Ота энди тарбия берадиган вақтим келди" деб ўйлаган, аммо анча кечиккан бўлади. Хатони тўғирлаш учун энди у сабр билан иш тутиши, аста-секин яхши сўзлар ва ўз ибрати билан уларга тарбия беришига тўғри келади.

©️ Яхши оталар китобидан

@SakiynaDaftari
- Бахилликдан ҳам хунук иш борми?
- Ҳа. Сахий саховати ҳақида сўзлаб юриши.

Mubashshirahmad

@SakiynaDaftari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Duo – eng qiyin, imkonsiz deb o'ylagan eshiklarni ham ochib beradi. Faqat holis bo'l, halol bo'l, ishonch ila so'ra.

@SakiynaDaftari
НАБИРАЛАРИМИЗ ЗОЕ БЎЛМАСИН!
 
Эй ғарбга ишқибозлар! Ғарб тегирмони сизнинг фарзандларингизга, набираларингизга раҳм қилмайди. Шайх Али Тантовийнинг набираси Муъмина ал-Изом ёзади:

“Бобом Али Тантовий бизни фарзандларимиз ёшлик пайтида Канадага кўчишдан ман қилган эдилар. Ўшанда бобомдан норози бўлган эдим. Ёшлик ғурури менда ҳукмрон эди. Бугун эса бутунлай бобомнинг фикрлари тўғри эканлигига иймоним комил бўлди.

Бугун ғарб давлатларида яшаш заҳмати остида кимнингдир фарзандининг дини зое бўлса бобомнинг гаплари ёдимга тушаверади. Бобом айтган эдилар:
  
“Исломни инкор қиладиган давлатларда яшаш наслни зое қилади. Гарчи фарзандингизни ҳимоя қила олсангизда, набирангизни ҳимоя қила олмайсиз. Уларнинг гуноҳини гарданингизга олманг!”.
  
Бир дугонам айтаяпти:
- Агар Америкага кетишга етадиган пулим бўлганида кетган бўлар эдим. У ер менга ҳам, фарзандларимга ҳам таъсир қилмайди. Асосий масала тарбияда, жойда эмас. Яхши тарбия қилинса қаерда бўлса ҳам фарзандлар яхши инсон бўлаверади!”.
  
Мен унга дедим:
- Жойни танлаш тарбиянинг ўзагидандир. Ҳакимдан эмас, тажрибали инсондан сўранг, деган гап бор. Менинг ҳаётий тажрибам бор.

Эшитинг: “Тўққиз йил олдин  Рамазон оиласининг тарихчиси вазифасини эгалладим. Олдин Байрутлик бир тарихчи бу иш билан шуғулланган экан. Мен ишни оила шажарасини ўрганишдан бошладим.

Улар оиласига мансуб бутун дунёдаги ҳар-бир шахсни онлайн ўрганиб чиқдим. Улар беш минг киши экан. Ҳайратда қолдим бу рақамдан. Мана сизга улардан мусулмон бўлмаган диёрларга кўчиб кетганларнинг ҳисоб-китоби:

100 йил олдин кўчиб кетганларидан 96 % бугун мусулмон эмас. 80 йил олдин кўчиб кетганларининг 75 % бугун мусулмон эмас. 60 йил олдин кўчиб кетганларининг бугун 40 % бугун мусулмон эмас. 40 йил олдин кўчиб кетганларининг бугун 25 % мусулмон эмас.
  
Эквадорда 80 йил олдин бир шайх кўчиб бориб илк масжидни қурган. Фарзандларини ислом қадриятлари асосида тарбия қилишга уринган. Шуларга қарамай бугун унинг бирорта набираси мусулмон эмас.
  
Барча оилаларнинг аҳволи шу. Бобомнинг 48 та набираларидан бугун Америкада яшаганимиз сабабидан 16 таси мусулмон эмас. Менинг ўзим 40 йилдан бери Америкада яшайман.
  
Эквадорда бугун Рамазоннинг набираларидан 98 таси яшайди. Уларнинг аждоди 1922 йилда у ерга кўчиб борган. Ҳозирда улардан бирортаси мусулмон эмас. Ҳаммаси насронийлик динида!
  
Мен Жорж Рамазон, Эмилиа Рамазон ва Кристиан Рамазон билан танишдим. Эмилиа Рамазонга Туркиянинг Аданасига бориб оиласини бирлаштиришини айтдим ва пул ҳам бердим. Аллоҳга қасамки, мен билган нарсалар қалбни қонга айлантиради!
  
Ақлли инсон бошқаларнинг хатосидан ибрат олади. Мен насиҳат қилдим. Ислом диёрларига яқиндан ҳам, узоқдан ҳам кўчиб борганларда бунақа рақамлар кўринмайди.

Мендан нега Туркияни танлаганимни сўрашади. Сабабини юқорида баён қилдим!”.

Азизларим! Пул учун, дунё учун фарзандларингизни, набираларингизни, аҳбобларингизни, дўстларингизни қиёмат кунигача зое қилманг.

Уларнинг дини ўзгаришига сабаб бўлманг. Уларнинг жаҳаннамга киришига сабаб бўлманг. Бу дунё фоний, унда озгина яшаймиз. Биз меҳмонмиз.

Фарзандларингизни сақлаб қолинг!

Ҳамидуллоҳ Беруний саҳифаларидан

@SakiynaDaftari
"Эримни қўлига қараб қолишни хоҳламайман", "Ўзимни бюджетим бўлишини хоҳлайман"... каби жумлаларни кўп эшитаман. Шундай ўйлайдиганларга мен бироз бошқачароқ вариантни айтмоқчиман:

"Эрим менга меҳр билан олиб келганини ейман/ишлатаман. Ўзим эса мазза қилиб уйда болаларим билан гўзал вақтлар ўтказаман".
Тунчироқ

@SakiynaDaftari
Дунё ҳаёти билан охират ҳаёти бир эркакнинг айни вактда никоҳида бўлган икки хотинига ўхшайди. Бири мамнун бўлса, иккинчиси куяверади.

Али ибн Абу Толиб

@SakiynaDaftari
Бир аёл деди:
«Худо хоҳласа, мен албатта солиҳ инсонга турмушга чиқаман! У билан бахтли ҳаёт кечираман». Айтгани бўлди.

Деди:
«Мен университетда ўқишга қабул қилинишимга ишонаман ва шунга интиламан! Ўзим истаган мутахассисликга кираман!». Айтгани бўлди.

Унга дедилар:
«Етар шунча туққанинг! Болалар чарчатишдан бошқасига ярашмайди».
Деди:
«Аллоҳ ёрдам беради. Фарзандаларим қобил, кўзимнинг қувончи бўлишади». Айтгани бўлди.

Эри катта туҳматга қолиб қамалди. Дедилар:
«Эринг туҳматга қолиб қамалди. Яқин орада чиқмаса керак. Унинг фақат ўлиги чиқади».
Деди:
«Йўқ, Худо хоҳласа, албатта чиқадилар. Мен уларни жуда ҳам чиройли кутиб оламан». Айтгани бўлди. Эрининг қандай чиққани ҳаммани ҳайратда қолдирди.

Бир киши деди:
«Мен ишдан ҳайдалишдан қўрқаман. Шунинг учун ишсиз қоладиган кунларимга ҳам пул йиғмоғим керак!» Айтгани бўлди. Ишдан бўшатилди.

Нимага бизнинг айтганларимиз рўёбга чиқади?

Чунки Аллоҳ таоло: «Бандам Мени қандай ўйласа, шундайман!» дейди. Агар Аллоҳ ҳақида чиройли гумон қилса, ўзига яхши. Ёмон ўйласа, ўзига ёмон.

Шунинг учун ҳам Мусо алайҳиссалом Нил дарёсига келиб, қочишга йўл қолмаганда ҳам Роббилари ҳақида чиройли гумон қилдилар. Қавмлари: «Энди қўлга тушдик» дейишса ҳам, улар: «Йўқ! Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатур» дедилар. Аллоҳ уларнинг айтганларини рўёбга чиқарди. Ақл бовар қилмас ҳолда дарё қоқ иккига бўлинди. Йўл очилди.

Ҳатто арзимас нарсалар ҳақида гапириш, ўйлашда ҳам диққат қилинг!

Дойим некбин (оптимист) бўлинг! Аллоҳ ҳақида чиройли гумон қилинг! У - КАРИМ, РОҲИМ!

Ёмонлик ҳақида ўйламанг! Агар қийин вазиятга тушиб қолсангиз «Инна маъия Роббий саяҳдийн» (Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатур) деб айтинг!

@SakiynaDaftari
Бир киши ҳикоя қилади:
Аёлим хотин-қизлар таълим оладиган институтда муаллима бўлиб ишлар эди. Мен ҳар куни уни ишга элтиб қўяр эдим. Аёлим мошинамдан тушиши учун доимо унга эшикни ўзим тушиб, очиб берар эдим. Менинг бу ишим институтда шов-шувга айланиб кетибди. Аёлимнинг ҳамкасабалари унга "Қаранг, қандай мулозаматли, романтик эрингиз бор, қанийди бизда ҳам шу каби умр йўлдош бўлса", дейишар экан. Ҳаттоки буни кўрган талаба қизлар ҳам аёлимдан ҳайратларини яшира олишмас экан.
Аммо, ҳеч бирлари билишмас эдики, мошинамнинг орқа эшиги дастаги бузуқ, ҳаттоки шишаси ҳам тушмас, ичкаридан очиб бўлмас эди. Ичкаридаги одамни тушириш учун фақатгина ташқаридан очиш талаб қилинар эди.
Аммо муҳими, ҳозирда ўша институтда ишлайдиган ва ўқийдиган уч нафар мударриса ва талабанинг хўжайиниман. Бу эшик бузуқ бўлсада, мен учун ризқ эшиги бўлди.

Акалар, мошинангиз эски, эшиги яхши ишламайдиган бўлса хам тушкунликка тушманг, ҳар ишда бир хайр бор)

@SakiynaDaftari
Замонамиз ота-оналари ўз бурчларини қанчалик "қойиллатиб қўяётганларини" билмоқчи бўлсангиз Youtube да энг кўп кўрилган видеоларни қаранг: аксари ёш болалар учун олинган мультфильмлар (ҳатто "исломий" мультфильмлар бўлса ҳам!), ашулалар ва шу каби нарсалар.
Қачон боласи йиғласа, асримиз ота-оналари қўлига телефон бериб, Youtube ни очиб беради. Баъзилар исломий тарбия беряпман, деб исломий мультфильм ё нашидлар қўйиб беради. Исломий тарбия осон экан-да! Бола ҳатто кипригиниям пирпиратмай, қорни очганиниям унутиб видеолардан кўзини узолмай,  Ютуб дунёсига шўнғиб кетади. Ундаги жозибадорлик, ранг-баранглилик болани "зомби"га айланади.

Соҳа эгаларининг айтишича, ижтимоий тармоқдан кўп фойдаланган одамларда  oxytocin, dopamine  каби ҳаётдан розилик, хурсандликни таъминловчи гормонлар ҳар сония катта миқдорда чиқаверади. Оқибатда уларда бу гармонлар табиий равишда чиқиши бузилиб, депрессия, тушкунлик, бахтсизликни жуда кўп ҳис қиладиган бўлиб қолади. Айниқса, болаларда бу янаям кучлироқ тарзда бўлади.

Унутманг, фарзанд ўстиришда осон йўл  тўғри йўл бўлмайди. Болага ётубни очиб бериб, бу билан чалғитишингиз, турли компютер ўйинлар олиб беришингиз, уларни кока - кола каби ичимликлар, ширинликлар билан алдашингиз - бу каби ишларнинг бари сигарет ёки наша олиб бериш каби ишлар тоифасидан. Ҳеч бири соғлом руҳиятга эга болани пайдо қилмайди. Аксинча, ундаги Аллоҳ яратган соғлом фитратни булғайди, йўқ қилади.
Ўйлаб кўринг.

Маҳмуд Усмон

@SakiynaDaftari
Dunyodagi eng arzon Tavar bu – odamlarning sizga bo'lgan fikri.

@SakiynaDaftari