QALB DAFTARI SAKIYNA
215 subscribers
464 photos
201 videos
153 links
Sakiyna tahallusi ostida
Муслима аёлнинг кундалик дафтари. Қалбдаги ўйлар, хаёт сабоқлари, муносабатлар, баъзида аччиққина танқидлар

Murojaat uchun:
👇👇👇
@Maftun_boldim_bot

t.me/sakiynadaftari
Download Telegram
МАЙИЗ

Келин бўлганига кўп бўлмади. Эгизак қайинсингилчалари ортидан қолмайди.
— Яшириб е, қонинг кам, — деди бир куни онаси унга ярим елим халтача майиз узатаётиб. Шундай қилди. Ҳар куни бир сиқим ейди, сўнг яна тортмага солади.
Ўша куни эрталаб тортмадан елим халтачани тополмади. Қизчалардан гумон қилди.
— Нега менинг нарсамга тегасизлар?! — дея ўдағайлади қайинсингилларига. —Яна уйимга кирсанглар, қаттиқ хафа қиламан!
Ишхонасига келди, сумкасидан конспект дафтарни олаётиб, елим қопчада қолган бир сиқим майизга кўзи тушди. “Эсим қурсин! Кеча ишда ейман деб солиб қўйгандим-ку!”
Уйига келгунича, майиз воқеаси унутилгандек эди. Аммо очиқ турган тортмага кўзи тушгач, ичида нимадир чирт этиб узилгандек бўлди: майиз тўла елим халтача сиғмаганидан тортма ёпилмай қолганди. Ҳар куни чопқиллаб қаршилайдиган қизчалар ҳам кўринмасди…

@SakiynaDaftari
#қадр

Ким янги бизнес бошласа, шаҳарнинг энг "шык" қизларини тўплаб, меҳмон қилади. Қизлар эса ҳар бурчакда суратга тушиб, "бахтли онлар"ни интеренет саҳифаларида бўлишишади. Чиройли фуршет, текин тушлик, янги фотосессия ва 3-4 сўм эвасига "файз" бериб кетувчи гўзаллар ўзи ким?... Ҳусни билан тижорат қилувчиларми ёки универсал кўнгиллиларми?
Фойда эгаларичи? Бозорига аёллар билан сармоя киритувчиларми ёки чирой учун эҳсон берувчиларми?
Ҳа, бу маркетинг, бу реклама, бу бизнес.
Демак, иззатимиз чўққиси шу ергача экан...
🥀
©Ноила Ахмедова

@SakiynaDaftari
#илм
Барча лаззатлар фаноликка маҳкумдир. Фақат ўлимдан кейин ҳам қолиб, охиратда манфаат берадиган лаззатгина боқий қолувчидир. У лаззат – Аллоҳни таниш йўлидаги илм ва унга амал қилишдир.

@SakiynaDaftari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bugun, 22 yanvar
❄️ -4°...-7°, Qor

Hozir: ❄️ -3°, ↘️ 21 m/s

Tong: ❄️ -5°
Kun: ❄️ -4°
Oqshom: ☁️ -5°

Namlik: 88%
Shamol: G'arbiy, 12 m/s
Bosim: 769 mm sim. ust.

Oy: Yosh oy
Quyosh chiqishi: 07:44
Quyosh botishi: 17:28

@SakiynaDaftari
Бирор нарса ёдлаш учун энг муносиб вақт - саҳар вақти.

Изланишга, тадқиқ қилишга энг муносиб вақт - куннинг боши.

Ёзиш учун энг муносиб вақт - куннинг ўртаси.

Мутолаа ва музокара учун энг муносиб вақт - куннинг сўнгги, яъни охири.

© Абдулфаттоҳ Абу Ғудда, «Вақт қадри»

@SakiynaDaftari
Шу нарсаларни айнан 31 декабр куни сотиб олиб, дастурхонга қўйиб, дастурхонни бошқа кунлардан фарқли қилиб безатишдан мақсад нима?

Нега Рамазон ва Қурбон ҳайити кунлари эмас, нега Мавлид куни эмас, нега Исро ва Меърож содир бўлган кечада эмас, нега Ашуро кунида эмас, нега Арафа кунида эмас?

Нега беш вақт намозингизни масжида, жамоат билан адо этган кунингизда эмас?

Нега гуноҳларингизга дод деб йиғлаб, Аллоҳ таолога тавба қилган кунингизда эмас?

Нега Қуръони Каримдан бир бет ўқиб, унинг тафсирини ҳам ўқиган кунингизда эмас?

Нега Таҳорат, Намоз, Рўза, Закот, Ҳаж, никоҳ, фарзанд тарбияси, савдо борасида битта шаръий ҳукм ўрганган кунингизда эмас?

Нега қариндошингиз, қўшнингиз ҳолидан хабар олган кунингизда эмас?

Нега диндош биродарингизнинг ҳожатини чиқарган кунингизда эмас?

Нега ота-онангизни зиёрат қилиб, дуоларини олган кунингизда эмас?

Нега етимнинг бошини силаган кунингизда эмас?

Нега айнан 31 декабрда дастурхон безатиб, ухламай ўтирасиз?
©Нозимжон Ҳошимжон

@SakiynaDaftari
#ҳаёт сенга муҳаббатни ўргатади.
Тажрибалар кимга муҳаббат қилишни ўргатади.
Ҳолатлар сенга ким муҳаббат қилганини ўргатади.

@SakiynaDaftari
​​Ўқитувчи аёлнинг рўмол ўраши ўқувчиларга сифатли таълим беришга халақит килмаслиги ўз исботини топди.

Одинахон Йўлдошева – Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани 65-ИДУМИ информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиси, халқ таълими аълочиси.

Унинг 9–11-синфлардан олиб чиққан 9 нафар ўқувчисининг барчаси вилоят фан олимпиадасида ғолибликни қўлга киритиб, Республика босқичига йўлланма олди.

«Бундай натижага эришишида унинг ўқувчилари билан биргаликда тиним билмай шуғулланиши ва ўз касбига сидқидилдан ёндашиши сабаб.

Бу ютуқ Одинахон Йўлдошеванинг бошқа ҳамкасбларига ҳам намуна бўлишига ишонамиз», – дейилади вазирлик хабарида.
​​​​#ҳадис

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўп истиғфор айтишлари.

عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول: "والله إنى لأستغفرالله و أتوب إليه فى اليوم أكثر من سبعين مرة" رواه البخاري
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши айтадилар: Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни шундай деяётганларини эшитдим:
"Аллохга қасамки, мен кунда етмиш мартадан кўпроқ Аллоҳга истиғфор айтаман ва Унга тавба қиламан". (Имом Бухорий ривояти)
Ҳадис шарҳи:
Аллоҳ таъолонинг азамати ва қудрати ҳақида бандада қай даражада шуъур ва ҳис бўлса, у шу даражада ўзини ўзи бандалик ҳақларини адо қилишда ожиз деб билади.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламда бу нарса энг мукаммал даражада эди, шунга кўра, бандалик ҳаққини тўлиқ адо қила олмаслик ҳисси, У Зот соллаллоҳу алайҳи васалламда устунроқ эди. Шунинг учун У Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам қайта-қайта ва узлуксиз тавба қилар ва истиғфор айтар эдилар ҳамда уни изҳор қилиб, умматга таълим берар эдилар.

"Ториқус-соликийн" китобидан. Риёзус солиҳийн урду шарҳи.1-жуз, 88-бет.

Абдулқайюм Комил таржимаси.

@SakiynaDaftari
Тақдир тасодифларга тўла, кеча сизга бегона бўлган инсон бугун севгингиз сабабчиси...!!!
Мухаббатингиз...!!!
Мисли кўринмаган воқеалар хаётингизни ўзгартириб юборади тўғрими...???
Мен тасодифларга ишонаман!
Тақдирга ишонаман!!
Чунки у менга сени севишни ўргатган...!!!

@SakiynaDaftari
Болалик ажойиб даврда.
Бири билан ёмон аразлашиб қолган бўлсанг ҳам,
Синфдошинг отган тош бошингни ёрган бўлса ҳам,
"Кел, ярашайлик" деб бармоғини чўзса,
Лабингни буриб сен ҳам чимчалоғингни узатасан-у,
бошқа ўртоғинг келиб ўрталарингни "арра" қилса, тамом!
Ҳеч нима бўлмагандек, қўлларингни елкасидан ўтказиб кетаверасан.
У пайт сабаблар арзимас, ярашишимиз ҳам, кечиришимиз ҳам осон эди.
Ҳозир ҳам яқинимиз билан аразлашишимиз сабаблари арзимасгина.
Лекин айрилишимиз жуда осон.
Ё у бармоқ узатишни билмайди, ёки бизни беʼмани ғуруримиз қўлларини чўнтагидан чиқармайди.
Сабаблар арзимас,
Ғуруримиз осмон,
Ришталар қадрсиз...


Улғайдик-да, ҳаммаси қийинлашиб кетди.

SAKIYNA DAFTARI
Тавба қабул бўлишининг бир неча аломатлари бор:

1) Инсон келажакда гуноҳлардан сақланиб юради.
2) Яхши одамларга яқин бўлади.
3) Ёмонлардан узоқ бўлади.
4) Оз дунёга рози бўлади.
5) Охират тайёргарлиги ила машғул бўлади.
6) Гуноҳларига қалбида ғам бўлади.
7) Роббисидан қалбида рози бўлади.

«Мақомотэ сулук» китобидан. 45-бет.

Абдулқайюм Комил таржимаси.

@SakiynaDaftari
#Бир косага анорни доналарини тўплаб, эрини ишдан келишига, ётоқхонасига қўйиб қўйган аёлларимизга жаннати фирдавслар бўлсин.
Нақадар гўзал севги.

http://t.me/mirazizqalbdaftari
• Уруғни қаерга экканингни эсдан чиқарган бўлсанг, хотиржам бўлавер, ёмғир ёққан куни ўша уруғ бўй кўрсатади.

• Шундай экан яхшиликни қаерда бўлса ҳам, кимга бўлса ҳам қилавер!

• Сен раҳмат ёмғирининг қаерга ва қачон ёғишини билмайсан-ку, ахир.

• Умримиз қисқа, фурсатмиз оз..

• Баъзан эккан уруғларимиз биздан кейин мева беради...

@SakiynaDaftari
Маликалар муҳташам либос киядилар. Шармандаларча кийиниш пасткаш ва раққосаларнинг иши.

Малика Диана

@SakiynaDaftari
Koʻp kanallarda va ijtimoiy tarmoqlarda shu kabi fotosuratlar qoʻyilib:
"Masha Allah, SubhanAllah, Allohni qudratini qarang" degan ilovalar yozilmoqda.
Ey musulmon, axir buni fotoshop ekanini yosh bola ham biladiku!
Iltimos, bu qadar sodda boʻlmang. Ozgina aqlingizni ishlating.
Shundoq ham biz musulmonlar soddaligimiz uchun koʻp masxara boʻlib qolyapmiz.
Bu kabi postlarni koʻrgan ateistlar va gʻayridinlar kulishmaydimi?!
Oʻzingiz mayli, Islomni masxara qildirmang, iltimos!
Sizga ogʻizni ochib hayron qoldiradigan moʻjiza kerakmi? Uzoqqa borib yurmang, tanangizni oʻzi milliardlab moʻjizaga toʻlaku!
Koʻzingiz koʻryaptimi?
Yuragingiz urib turibdimi?
Hatto uyingizda osigʻlik turgan soat batareykasiz ishlamaydi. Ammo sizning yuragingizga elektr toki kerak emas, tinimsiz qon aylantirmoqda.
Yana moʻjizalar kerakmi?
Osmonga qarang.
Ajab, million tonnalik bulutlar qanday qilib paxta kabi suzib yurmoqda? Nega boshimizga qulab tushmayapti?
Tafakkur qilmaysizmi?!

Iltimos, islomni kulguga qoʻymang!

@SakiynaDaftari
Ибодат инсонни яратишдаги асосий мақсаддир.

Ўтган маърузаларда мен икки нарсага кўпроқ урғу беравердим:
1). Нафлий ибодатларга қараганда, гуноҳлардан сақланишлик фикри муҳимроқдир. Шунинг учун инсонга лозимки, ўзининг кундалик ҳаётида гуноҳлардан сақланишга эътибор қаратсин.
2). Бандаларнинг ҳақларини адо қилишга эътибор қаратсин. Чунки, одамлар бандаларнинг ҳақларини диндан ташқари деб билиб олганлар. Ваҳоланки, мен кўп маротаба айтганманки, диннинг беш қисми бор:
1). Ақоид.
2). Ибодатлар.
3). Муомалотлар.
4). Муошарат. (Ижтимоий алоқалар)
5). Ахлоқлар.
Лекин бугунги даврда одамлар динни ақидалар ва ибодатларда чеклаб қўйганлар. Қолган уч қисмини буткул диндан ташқари деб тушуниб олганлар ва уларда жуда катта гуноҳларга мубтало бўлишларига қарамасдан, уларни гуноҳ эканини қалбда ўйлаб ҳам ўтирмайдилар. Ваҳоланки, бандаларнинг ҳақлари масаласи шу даражада оғирки, токи, ҳақ соҳиби авф қилмагунича, фақат тавба ва истиғфор ила у гуноҳ авф бўлмайди. Лекин бу дегани, ибодатларнинг ўзи хеч қандай аҳамиятга эга бўлмайди дегани эмас. Чунки, Аллоҳ таъолонинг ибодати ҳар қандай бирор машруъ шаклда бўлсин, дархақиқат, айнан ўша ибодат инсонни яратишдаги асл мақсаддир.
Қуръони каримда Аллоҳ таъоло:

وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ

Яъни: "Мен жинлар ва инсонларни фақат Менга ибодат қилишлари учун яратдим" дейди. (Зарият, 56)

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ.
"Ислааҳий мавааъиз" китобидан. 2-жилд, 24-бет.

Абдулқайюм Комил таржимаси.

@SakiynaDaftari