QALB DAFTARI SAKIYNA
215 subscribers
464 photos
201 videos
153 links
Sakiyna tahallusi ostida
Муслима аёлнинг кундалик дафтари. Қалбдаги ўйлар, хаёт сабоқлари, муносабатлар, баъзида аччиққина танқидлар

Murojaat uchun:
👇👇👇
@Maftun_boldim_bot

t.me/sakiynadaftari
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сафафр

Сафар инсонга жуда кўп ҳикматларни ҳадя этади.
Улардан энг асосийси: "Дунёда саёҳатчидек яшаш лозимлиги. Яъни, ортиқча юкларсиз, фақат зарур эҳтиёжларнигина олиш, қаерда бўлсак ҳам Aллоҳга қайтиш борлигини ёдда тутишлик".

**
Самалёт жуда баландларга парвоз қилганида, булутлар уммондек чексиз бўлиб кўринади. Одамларни қийнаётган, асли ўша дахшатли кўринган муаммолар бу чексизликда ҳеч нима эмас. Зарра миқдоридан ҳам кичик.
Муаммоларим бор деб куйиниш эмас, бу муаммоларга ечим бергивчи Роббим бор деб дуоларда бардавом бўлайлик.

@SakiynaDaftari
Замонавий дунёда таомнинг мазаси муҳим эмас, уни расмга қанчалик чиройлик тушиши муҳимдек.
П/с: ҳамма шу дунёга ўз ҳиссасини қўшаяпти. Aжиб замонлар...

@SakiynaDaftari
Баъзан масофа сақлаган яхши..
(Aйрилиб) кетилса, камроқ азобланиш учун.......

(Нуқталар ўрнида ҳислар ётади, доимгидек).

@SakiynaDaftari
" Бахтнинг шартларини камайтирсанг, унинг сабаблари кўпаяди".

Субҳаналлоҳ нақадар мўжаз ва очиқ фикр. Қанчалар муҳтожмиз мана шу тавсияга амал қилишга. Бу қолибга бошқа қанчадан қанча нарсаларни солса бўлади.

Қуръон ва суннат нусуслардан аён бўлган нарса шуки: инсон бахтли бўлиши учун икки дона сабаб керак:
ИЙМОН ВA ТAҚВО

SAKIYNA DAFTARI
#табассум

Онам билан суҳбатдан парча:

-Светни ўчириб юбор қизим
-"Свет"ни русчасини айтинг😅..
-"Чироқ"ни ўчириб юбор, қизим!

@SakiynaDaftari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда доимий яшовчи киши вилоятдаги ота ҳовлисига бир-икки кунга борганда намозини тўлиқ ўқийдими ё қисқартириб?

@SakiynaDaftari
Abu Sulaymon doroniy aytadilar:

"Kim rizqida Allohga ishonsa xulqu go'zallashadi, halimligi ortadi, nafsi sahiy bo‘ladi va nomozida vasvasasi kamayadi"

(Hilyatul-avliyo)

@SakiynaDaftari
#Ҳадис шарҳи

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, яқинда «Бировни яхши кўрсанг, ўзига айтиб қўй» мазмунидаги ҳадис эшитдим. Агар ушбу мазмундаги ҳадис бўлса мазмунини тушунтириб бeрсангизлар.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Бу эркак ва аёлни орасидаги муҳаббат ҳақида эмас. Бирор инсонни Аллоҳ учун дўст тутса, яхши кўрса ўшани билдириб қўйишдир. Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати

SAKIYNA DAFTARI
Жанубий Aфрикадаги университетнинг кириш эшигида шундай ёзув бор:

"Бирор давлатни йўқ қилиш қилиш учун атом бомбаси ёки узоқ масофали ракета қуролларидан фойдаланиш шарт эмас. Фақатгина таълим сифатини пасайтириб, имтиҳонларда кўчиришга (шпаргалкадан фойдаланишга) имкон бериш етарлидир...

Беморлар - шифокорларнинг қўли билан ўлади,
Бинолар - муҳандисларнинг қўли билан қулайди,
Пул - иқтисодчиларнинг қўли билан йўқолади,
Инсонийлик - дин вакилларининг қўли билан унутилади,
Aдолат - ҳуқуқшуносларнинг қўли билан топталади...

Таълимнинг барбод бўлиши - халқнинг вайрон бўлишидир!"

@SakiynaDaftari
ТАРОЗИ ТЕКШИРИЛМАГАЧ...

Солиҳлардан бири айтади: «Бир беморни кўргани бордим. Ўлими яқинлашиб, ўзини билмай ётган экан. Унга ҳар қанча шаҳодат калимасини талқин қилсам ҳам, тили ҳеч айланмасди. Ўзига келгач:
– Биродар, шаҳодатни шунча талқин қилсам ҳам тилингизга сира келмади-я, тинчликми ўзи? – деб сўраган эдим:
– Тарозининг тили (палласи) тилимни босиб, гапиртирмай қўйди, – деди.
– Нима, тарозидан уриб қолармидингиз? – деб сўраган эдим:
– Йўқ, Аллоҳга қасамки, ундай эмас. Бироқ тарозимнинг тўғрилигини вақтида текшириб турмас эдим,
– деб жавоб берди у.

"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан

@SakiynaDaftari
#Қуръоний дуо:

رَبِّ لَا تَذَرْنِي فَرْدًا وَأَنتَ خَيْرُ الْوَارِثِينَ

Яъни: "Эй, Роббим! Мени танҳо қолдирма ва Сен ворисларнинг энг яхшисисан". (Анбиё, 89)
Омийн...!

@SakiynaDaftari
Хатми Қуръондан сўнгги дуо мақбулдир.

Хатми Қуръон одобларидан бири шуки, ўзгаларни ҳам чақириб жамоавий дуо қилишдир. Чунки, дуонинг қабул бўладиган вақтларидан бири хатми Қуръон вақтидир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

من قرأ القرآن ثم دعا أمن على دعائه أربعة آلاف ملك

Яъни: "Ким Қуръон ўқиса, сўнг дуо қилса, унинг дуосига тўрт минг фаришта омийн деб туради" деганлар. (Имом Дорамий ривояти).

"Қуръон ошиқлари" китобидан. 32-бет.

Абдулқайюм Комил таржимаси.

SAKIYNA DAFTARI
#Бугун, 21 январ
🌧 +13°...-4°, Ёмғир

Ҳозир: ☀️ +3°, ↙️ 10 м/с

Тонг: 🌤 +5°
Кун: ☁️ +13°
Оқшом: ☁️ +10°

Намлик: 51%
Шамол: Шимоли-шарқий, 10 м/с
Босим: 760 мм сим. уст.

Ой: Ёш ой
Қуёш чиқиши: 07:44
Қуёш ботиши: 17:26
Бугун. Қизиқ факт.

21 аср.
21 йил
21 кун

@SakiynaDaftari
"Яхши кўрган кишимиз касал бўлса, синов деймиз. Ёмон кўрганимиз хасталанса, жазо.
Аллоҳнинг қадарини хоҳишингизга кўра тақсимлашдан эҳтиёт бўлинг!"

©Mubashshirahmad

@SakiynaDaftari
«Баъзи аёллар кечалари жуда кўп ибодат қилишди. Ва уларнинг биридан бу ҳақида сўралганда, у айтди: «Тунги намоз юзни чиройли қилади. Юзим чиройли бўлишини истайман».

 Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ

@SakiynaDaftari
- Нима қилсам экан?

- "Ким Aллоҳга тақво қилса, у зот унинг йўлини очиб қўюр" (٦٥:٢)

- Aмалга ошармикин?

- "Бу эса, Aллоҳга қийин эмас." (١٤:٢٠)

- Лекин қўрқябман!

- "Бас Роббинг ҳукмига сабр қил. Aлбатта сен кўз ўнгимиздасан.." (٥٢:٤٨)

SAKIYNA DAFTARI
МАЙИЗ

Келин бўлганига кўп бўлмади. Эгизак қайинсингилчалари ортидан қолмайди.
— Яшириб е, қонинг кам, — деди бир куни онаси унга ярим елим халтача майиз узатаётиб. Шундай қилди. Ҳар куни бир сиқим ейди, сўнг яна тортмага солади.
Ўша куни эрталаб тортмадан елим халтачани тополмади. Қизчалардан гумон қилди.
— Нега менинг нарсамга тегасизлар?! — дея ўдағайлади қайинсингилларига. —Яна уйимга кирсанглар, қаттиқ хафа қиламан!
Ишхонасига келди, сумкасидан конспект дафтарни олаётиб, елим қопчада қолган бир сиқим майизга кўзи тушди. “Эсим қурсин! Кеча ишда ейман деб солиб қўйгандим-ку!”
Уйига келгунича, майиз воқеаси унутилгандек эди. Аммо очиқ турган тортмага кўзи тушгач, ичида нимадир чирт этиб узилгандек бўлди: майиз тўла елим халтача сиғмаганидан тортма ёпилмай қолганди. Ҳар куни чопқиллаб қаршилайдиган қизчалар ҳам кўринмасди…

@SakiynaDaftari