QALB DAFTARI SAKIYNA
215 subscribers
464 photos
201 videos
153 links
Sakiyna tahallusi ostida
Муслима аёлнинг кундалик дафтари. Қалбдаги ўйлар, хаёт сабоқлари, муносабатлар, баъзида аччиққина танқидлар

Murojaat uchun:
👇👇👇
@Maftun_boldim_bot

t.me/sakiynadaftari
Download Telegram
Ayol kishi uxlab qolganda telefon qilishganini eshitmasligi mumkin, eshikni taqillatishganini eshitmasligi mumkin.
Lekin, bolasini qanday nafas olayotganini eshitadi!
Chunki u ONA!

@SakiynaDaftari
25 ёшингда маъмур бўласан, 30 ёшингда машина, 50 ёшингда бир уй, 60 ёшингда ҳовли оладирсан. 70 ёшингда атрофингда невараларинг айланиб юради. Янги мулклар сотиб олиш хаёллари билан яшаркансан ўлим фариштаси келади, қозонган ҳамма нарсангни бу дунёга ташлаб охиратга кетасан.
Ким бўлсанг ҳам, нима бўлсанг ҳам ҳикоянг ўлим билан тугайди.

Иҳсан Шеножак

@SakiynaDaftari
Беҳуда тортишув

Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- "Ҳақ бўлатуриб тортишувни тарк қилган киши учун жаннатнинг чеккасида бир уй бино қилинишига; ҳазил бўлса ҳам ёлғонни тарк қилган кишига жаннатнинг ўртасида бир уй бино қилинишига; хулқи гўзал бўлган киши учун эса жаннатнинг юқорисида бир уй бино қилинишига кафилман", дедилар".

Абу Довуд ривояти.

@SakiynaDaftari
Хотинига эҳтиром ва муҳаббат билан муомала қилган эркакни ғарбда жентльмен дейишади, бизда эса "иссиқ-совуқ қилинган".

Ҳаннан Муҳаммад

@SakiynaDaftari
Ko'z ko'rganda quvnaydigan jufti bo'lsin hammaning.

P/s: Eshttilami begoyimlar? Figurayam kerak, eriz o'zizga aytolmay boshqasiga dardini doston qib yursa yomonu "Semiz xotinimdan dod" - deb😂

@SakiynaDaftari
​​Таҳорат сувининг ҳикмати

Ашраф Али Таҳонавий айтадилар:
«7 ёшимда мураттаб қори бўлганман. Oтам мени илм ўқитишга берди. Дастлаб «Зарур масалалар» деган кичик китобни ўқидик. Унда шундай масала бор эди:
Пок одам таҳорат қилди, таҳоратидан тушган сувларни бир идишга тўплади. Ариқда оқиб ётган сувда таҳорат қилса бўлади, лекин таҳоратдан қолган сувда таҳорат қилиб бўлмайди. Яна бир киши кўчадан терлаб келиб, салқинлайман деб сувдан фойдаланди. Ундан қолган сувда ҳам таҳорат қилса бўлади. Лекин таҳорат қилинган сувда қайта таҳорат қилиб бўлмайди.
Шу масалани ўқиганимдан бери унинг ҳикматини ўйлардим. Таҳорат қилувчининг бадани тоза эдику, нега ундан қолган сувни ишлатиб бўлмайди?

Аллоҳ таоло: «Мен сизга бир неъмат берсам, уни яширмангиз» дейди. Кейинчалик, Худойи таоло менга гўзал даражаларни ато этди. Таҳорат қилувчи банданинг таҳорати суви билан қўшилиб, гуноҳлари ҳам ювилиб кетишини кўзларим билан кўрдим. Шунинг учун асли тоза таҳорат суви банданинг гуноҳлари билан қўшилиб, ифлос сувга айланаркан.

@SakiynaDaftari
1978 йилда эълон қилинган аёлларнинг ҳолатини солиштириш инфографикаси:

америкаликлар ғурурланадиган капитализмда - аёлларга гўзаллиги ва баданига қараб баҳо берилиши,

советлар фахрланадиган коммунизмда - аёл киши фақат меҳнатига қараб қадрланиши,

Исломда эса аёллар фаҳм-фаросати ҳамда қалбига қараб қадрланиши расмда қисқа тарзда баён қилинган.
Unvonuz

@SakiynaDaftari
#ҳадис

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таҳоратни Аллоҳ таоло буюрганидек мукаммал қилса, фарз намозлар ўзидан олдинги фарз намоз ораси(даги хатолар)га каффорат бўлади», дедилар»

Имом Муслим ривояти
Дунё матолари ичида уни топиш учун югуриб-елишга арзигулиги фақат солиҳа аёлдир.

@SakiynaDaftari
Аллоҳ таоло бирор бандасига неъмат берса, унга ҳасад қилманг. Чунки Аллоҳ у неъмат эвазига бандани нималардан маҳрум қилганини билмайсиз!

Аллоҳ таоло сизни бирор нарсадан маҳрум қилса, хафа бўлманг. Чунки Аллоҳ бу маҳрумлик эвазига сизга нималар тортиқ қилишини билмайсиз!

Ҳар қандай ҳолатда ҳам “Алҳамдулиллаҳ” денг!

@SakiynaDaftari
Қиёмат куни фақирлик ва бойлик тортилмайди. Аксинча, фақирликка қанча сабр қилингани ва бойликка қанча шукр этилгани тортилади. Ҳисоб-китоб шундай қилинади. Гап жуда ҳам фақир ва жуда ҳам бой бўлишда эмас.

Яҳё ибн Муъоз Розий роҳимаҳуллоҳ.

@SakiynaDaftari
ЯХШИ ОТА-ОНА БЎЛИШ СИРИ!

Ота-она бўлиш осон, лекин яхши ота-она бўлиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Қуйидаги кичик маслаҳатлар яхши ота-она бўлиш сари етаклайди:

😡 АСАБИЙЛАШМАНГ.
Сиз қанчалик мулойим ва сокин бўлсангиз, болангиз ҳам шунчалик осуда бўлиб ўсади.

🤥 АЛДАМАНГ.
«Овқат есанг, бувингникига олиб бораман!», дедингизми, олиб боринг ёки ундай ваъда берманг. Болага берилган ваъдани устида туриш муҳим. Шунда у сизга ишонади ва талабларингизни осон бажара олади.

🕺 УРМАНГ.
Болани уришдан ёмони йўқ. Урмай туриб ҳам жазолаш мумкин, урмай туриб ҳам ота-она ўз гапини ўтказиши мумкин. Уриш даражасига бордингизми, демак айб сизда.

🙅‍♂️ ҲАР НАРСАНИ МАН ҚИЛАВЕРМАНГ.
«У мумкин эмас, бу мумкин эмас», «Уни қилма, буни қилма», каби гапларни эшитаверган бола бора-бора бу гапларга эътиборсиз бўлиб қолади. Ўзингиз учун ажратиб олинг. Ҳақиқатдан мумкин бўлмаган нарсалар билан сизга шунчаки ноқулайлик келтирувчи нарсаларни. Масалан машина йўлга чиқиш ҳақиқатдан маън қилиниши шарт бўлган нарса. Қумда янги кийимда ўйнаши эса бу шунчаки сизга ноқулайлик келтирувчи нарса. Ҳақиқатдан мумкин бўлмаган нарсаларга йўл қўйманг. Сизга ноқулайлик келтирадиган нарсаларга бўлган муносабатингизни ўзгартиринг.

😊 ЎРНАК БЎЛИНГ.
Ўзингиз ҳунук сўзларни ишлата туриб болангизга «Ҳунук гапирма!» дея олмайсиз. Худди шундай куни билан телевизор ёнида бўлмсангиз, бола ҳам дарс қилмай телевизордан кета олмаганига ҳайрон бўлманг. Ўзгаришни ўзингиздан бошланг.

👉 АЙБИНГИЗНИ ТАН ОЛИШНИ БИЛИНГ.
Бирон ишда хато қилиб қўйсангиз болангиз олдида уни тан олишга одатланинг. Бундан бола хато қилишдан қўрқиб яшамай, хатони қандай қилиб такрорламасликни ўргансин.

😀 БОЛАНИ ЭРКА ҚИЛИШДАН ҚЎРҚМАНГ.
Етти ёшгача эрка бўлган бола ҳаётда катта ютуқларга эришади. Фақат эркалиги янги ўйинчоқлар билан эмас, сизнинг меҳрингиз билан қоплансин.

🙏 КЕЧИРИМ СЎРАШНИ БИЛИНГ
Сиз ҳам ноҳақ бўлишингиз мумкин. Боладан кечирим сўрашдан қўрқманг. Бундан у меҳрлироқ ва сабрлироқ бўлишни ўрганади.

🤗 ҚУЧОҚЛАНГ!
Болани кўпроқ қучоқлаб ўпишга одатланинг. Бола бунга руҳан ҳам жисмонан зор бўлади.

🙇 САБРЛИ БЎЛИНГ
Болага ота-онанинг жаҳли чиқишининг энг асосий сабаби сабрсизликдир. Боланинг қилиқларига, ишига, ўқишига, юриш-туришига озгина сабр билан ёндашсангиз, у сизни фақат суюнтираётганини ҳис қиласиз.

@SakiynaDaftari
Масофалар олис бўлгани сари, икки савол юрагингни қийнар экан:
У сени соғиняптими ёки унутяптими?

@SakiynaDaftari
#ибрат

31 декабр кечаси билан соатлаб кӯчада инсонларни тинчини бузиб, Аллоҳни бир лаҳза эсламаганларга эслатма...
Сиз хам шу йигити каби бӯла оласизми ?

Бу Сурияликлар фахри Абдурахмон Ан-Набхан.
У Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу витр намозиннг бир ракатида Қуръонни тўлиқ ўттиз порасини ўқиганларидан таъсирланди.
Абдурахмон Аллоҳ бизга Қуръонда босқичма босқич харакатланишни ўргатганини биларди. Шу сабаб Яратгандан куч қувват сўраб, аввалига бир ракатда ўн беш порани ўқиди.
Бир оз вақт ўтгач, нафл намозининг бир ракатида(қарийб 7 соат) Қуръонни тўлиқ ўқиб тугатди.
Аллоҳ бу ўн олти яшар ҚОРИдан рози бўлсин.

@SakiynaDaftari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Барча аъзоларимиз соғ-саломат, лекин, қалбимиз касал. Қаноат йўқ, ҳотиржамлик йўқ дунёга васваса бўлиб қолганмиз афсус!....

@SakiynaDaftari
Икки оғиз сўз қудрати:

СОҒ ОМОНМИСИЗ? - эшитиб қалбингиз ҳузур топади.

НИМА ДЕЙСАН? - юрагингиз тўхтагандек хис қиласиз, гуёки дунёда ортиқчадек сезасиз ўзингизни.

СОҒЛИГИНГ ЯХШИМИ? - яна яшагингиз келади.

ҚАЧОН ҚАРАМА КАСАЛСАН-А!? - дардингиз ўн чандон кўпаяди.

ХАФА БЎЛМА - хайрият кимдир менга қайғуряпти.

ЎЗИНГ АЙБДОРСАН! - ўлганни устига чиқиб тепиш.

БАХТЛИ БЎЛАСАН! - бахт сари учишга биринчи қанот.

БУ КЕТИШДА ҲЕЧ ҚАЧОН БАХТЛИ БЎЛМАЙСАН! - орзуга ўлим.

ҚЎЛИНГДАН КЕЛМАЙДИ, ОВОРА БЎЛМА! - оёқдан чалиб йиқитиш.

АЛБАТТА ЭПЛАЙСАН САНГА ИШОНАМАН - юқорига чиқиш учун зина.

БИЛМАДИМ, БУ КЕТИШИНГДА …. - Яхши кунларга бўлган ишонч тамом.

ҲАММАСИ ЯХШИ БЎЛАДИ – Эртанги кунингга умид.

Давом этаверсам ҳеч қачон тугамайди.

Азизларим икки оғиз сўзингиз билан кимгадир қанот бағишлашингиз мумкин ёки яна икки оғиз сўзингиз билан қанотини синдиришингиз мумкин экан.

Яхши сўз ҳам, ёмон сўз ҳам бир оғиздан чиқади, атрофдагилардан ширин сўзингизни аяманг...

@SakiynaDaftari