QALB DAFTARI SAKIYNA
226 subscribers
464 photos
201 videos
153 links
Sakiyna tahallusi ostida
Муслима аёлнинг кундалик дафтари. Қалбдаги ўйлар, хаёт сабоқлари, муносабатлар, баъзида аччиққина танқидлар

Murojaat uchun:
👇👇👇
@Maftun_boldim_bot

t.me/sakiynadaftari
Download Telegram
#Эй аёллар! Эрларингиз асабий ва чарчаб келганида уларни тўғри тушунишга ҳаракат қилинг. Уйга кириб келганида табассумингизни дариғ тутманг. Чунки ташқаридаги олам мудҳиш ва машаққатлидир. Эркаклар рўзғорни эплаш, бир луқма ризқ топишда қандай қийинчиликларни бошдан ўтказаётганларини яхши билмайсиз.

SAKIYNA DAFTARI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзимга ўхшаганигамас, Aллоҳ насиб қилганига розиман

@SakiynaDaftari
ДАДА СИЗНИ ЯХШИ КЎРАМАН

Меҳрингиздан яшнаб юраман,
Мағрур қадам ташлаб юраман.
Дунёда энг табаррук инсон,
Дада сизни яхши кўраман.

Аламларим кўзларин ёпай,
Ёнингизга югурай, чопай.
Келинг бир бор бағримга босай,
Дада сизни яхши кўраман.

Борлиғингиз бизларга тортиқ,
Кимим бордир, падардан ортиқ.
Ҳол сўрмадим, ўзимдан ортиб,
Дада сизни яхши кўраман!

Фахрланиб дадам бор учун,
Энг мўътабар одам бор учун.
Ҳайқираман шу сўзни бугун,
Дада сизни яхши кўраман.

Жон дадам-а меҳрибон дадам,
Сўзларида сеҳри бор дадам.
Камтаргина хокисор одам,
Дада сизни яхши кўраман.

Қадрингизни билмаганим бор,
Айтганингиз қилмаганим бор.
Кечиримлар сўрайман такрор,
Дада сизни яхши кўраман.

Ўз дардингга ўралган дунё,
Ташвишлардан яралган дунё.
Айтолмадим шу сўзни гоҳо,
Дада сизни яхши кўраман.

Дунёда йўқ бағри бутуни,
Суйган дилни чиқмаскан уни.
Оиламиз тиргак устуни,
Дада сизни яхши кўраман.

Пешонасин терин сидирган,
Болаларин ризқин қидирган.
Фарзандим деб елиб-югурган,
Дада сизни яхши кўраман!

Ҳар кун сизни ўйласам ҳамки,
Меҳрингизга тўймасам ҳамки.
Кунда қучиб қўймасам ҳамки,
Дада сизни яхши кўраман.

Қучоғингиз бунчаларам кенг,
Жон болам-а, жоним болам денг.
Сўзларингиз тиллоларга тенг,
Дада сизни яхши кўраман.

Қилдиммикан бурчимни адо,
Дада омон бўлинг аввало.
Юрагимни ўртар бир нидо,
Дада сизни яхши кўраман.

Дардин еган ҳар ўғил-қизни,
Зориқтирмай ўстирган бизни.
Ота бўлиб англадим сизни,
Дада сизни яхши кўраман.

Бўғзимга не тиқилди шу дам,
Тўхтатолмас – кўз ёшин одам.
Жон дадам-а, – меҳрибон дадам,
Дада сизни яхши кўраман!

КАМОЛИДДИН ШУКУР.

@SakiynaDaftari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Одамлар ҳеч қачон рози бўлмайди

СAКИЙНA ДAФТAРИ
🌿 🌿 🌿 🌿

Бир донишманддан сўрашибди:
- Энг яхши кўрган инсонингиз ким?
- Тикувчимни яхши кўраман, - дебди донишманд.
Савол берганлар бироз эсанкираб қолишибди:
- Бу қанақаси?! Шунча дўстларингиз, яқинларингиз бор. Бу тикувчи сизга қандай қилиб бунчалик яқин бўлиб қолди?
- Чунки мен хар сафар унинг ёнига борганимда, у ўлчовларимни бошқатдан олади. Бошқалар ундай эмас. Мен хақимда бир марта хулоса қилишади, ўлгунча шу фикр билан юришади...

SAKIYNA DAFTARI
Одамлар Ишончига эришиш кўпчиликни қўлидан келади. Лекин уни бардавом сақлаш жуда қийин.
Ишонч борасида ҳам ўзимизни тергаб турайлик.

**
Энг катта ишонч бу – Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдек Улуғ зот бизни «УММAТИМ» деганликларидир.

@SakiynaDaftari
#Қуръоний дуо:

رَّبِّ أَعُوذُ بِكَ مِنْ هَمَزَاتِ الشَّيَاطِينِ
وَأَعُوذُ بِكَ رَبِّ أَن يَحْضُرُونِ

Яъни: "Эй, Роббим! Мен шайтонлар соладиган васвасалардан Сенинг паноҳингни сўрайман ва Эй, Роббим! Менинг ҳузуримга келишларидан Сенинг паноҳингни сўрайман". (Мўъминун, 97-98)
Омийн...!


SAKIYNA DAFTARI
​​Нафлий ибодатларнинг аҳамияти.

Нафлларни кўп адо қилувчи Аллоҳга энг яқиндир.
Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
"Бир ҳадиси қудсийда Аллоҳ таъоло шундай дейди:
"Менинг бандам нафл ибодатларни қанча кўпайтириб борса, шунча Менга яқин бўлиб боради. Хаттоки, шундай бир вақт келадики, Мен унинг тили бўламан, у орқали гапиради ва Мен унинг оёқлари бўламан, у орқали юради".
(Имом Бухорий ривояти)
Яъни, банданинг тилига Аллоҳ таъолога маҳбуб бўладиган сўзлар жорий бўлади ва (оёқлари ила фақат Аллоҳ таъоло рози бўладиган жойларга боради).
Бошқа бир ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Сиз нафлларни кўп адо қилаётган кимсани кўрсангиз, унга яқин бўлинг.(яъни, унинг суҳбатида бўлинг). Чунки, унинг қалбига Аллоҳ таъоло тарафидан ҳикматли сўзлар солиб қўйилади" деганлар.
(Имом Байҳақий ривояти)

("Ислааҳий мавааъиз" китобидан. 2-жилд, 29-бет. Абдулқайюм Комил таржимаси)

SAKIYNA DAFTARI
Одамлар сизни Аллоҳга яқин, тақводор инсон деб ҳурмат қилсалару, сизни эса ундай эмаслигингиз нақадар аянчли ҳол?!
Аллоҳим, ботинимизни зоҳиримизга қараганда гўзал қилгин.

SAKIYNA DAFTARI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Tik-Tok sahifasidan olindi.
Izohga hojat qolmagan deb o'ylayman.

@SakiynaDaftari
#Қуръоний дуо:

رَبَّنَا لَا تُزِغْ قُلُوبَنَا بَعْدَ إِذْ هَدَيْتَنَا وَهَبْ لَنَا مِن لَّدُنكَ رَحْمَةً ۚ إِنَّكَ أَنتَ الْوَهَّابُ

Яъни: "Эй, Роббимиз! Бизни ҳидоятга бошлаганингдан кейин қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан хос раҳмат ато қилгин. Шубҳасиз, Сен Ўзинг кўплаб ато қилувчисан". (Оли Имрон, 8)
Омийн..!

SAKIYNA DAFTARI
​​​Муслима аёлларга тавсиялардан: Доим таҳоратли ҳолда таом пиширинг.

Тарбия борасида энг биринчи нарса шуки, қачонки таом пиширсангиз, таҳоратли ҳолда пиширишга ҳаракат қилинг. Агар таҳорат олиш мушкил бўлса, у ҳолда ҳеч бўлмаганда зикрлардан бирортасини ўқиб пиширинг. Тилингиз ила “Субҳаналлоҳ”ни ўқиб олинг, “Алҳамду лиллаҳ”ни ўқиб олинг, “Аллоҳу акбар”ни ўқиб олинг, “Лаа илааҳа иллаллоҳ”ни ўқиб олинг. Бу зикр лафзларини аёл киши ҳар доим пок ҳолатда ҳам, узрли ҳолатда ҳам ўқий олади. Маълумки, аёлга узрли ҳолатда фақат Қуръони карим ва намоз ўқиш каби ибодатлар манъ қилинган.Бошқа барча турдаги зикрларни тили ила ўқий олади. Агар аёл киши таом пишираётиб, Аллоҳ таъолонинг зикрини қилса, албатта, бунинг баракаси бўлади. Агар пок кунларингизда ёд билган сураларингиз бўлса, Қуръони карим ўқишдаги баракалар таомингизга нозил бўлиши учун ўша сураларни ўқинг. Бу саҳобия аёлларнинг розияллоҳу анҳунна амалидир.

SAKIYNA DAFTARI
#аёллар
Қуръони каримни тиловат қилиб ёки зикр қилиб таом пиширсангиз, у таомни эрингиз ёки фарзандингиз еса, уларнинг қалбида ибодат ва яхши ишларга рағбат пайдо бўлади. Гуноҳ ишлардан эса нафрат пайдо бўлади.Биз еган таомимиз, танамизга гўшт бўлиб ўсади. Агар таом Аллоҳ таъолонинг зикри ила пиширилган бўлса, у таом сабабибдан ўсган танамиздаги гўштда Аллоҳ таъолонинг муҳаббати сингиб кетган бўлади.

Хазрати мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ.
Фарзандлар тарбиясининг энг гўзал услуби" китобидан.

Урду тилидан: Абдулқайюм Комил таржимаси.


SAKIYNA DAFTARI
#кундошлик

Ҳаёт ўзи шундай:
Бир кун бахтлисиз, уч кун нималардандир норози ва ғамгиндексиз.
Лекин ўша бир кунлик бахт энергияси 3 кунизни кемтикларини тўлдиришга етади. Ҳатто бахцизликни ҳис этишга улгуролмайсиз ҳам.
Саҳобия оналаримиз шунинг учун ҳам кундошликни жуда яхши қабул қилиб, Aллоҳ амрига розилик изҳор қилишган.

@SakiynaDaftari
#ҳожатмандлик

Кимдан нимадир сўрашингиздан, қандай муҳтожликда бўлишингиздан қатъий назар, сабабчисига мурожат қилишдан аввал Берувчи Раззоқ Зотга юзланинг.

Нимадир керак ва сиз саждада:
« Aллоҳим мани ҳожатим Ўзингга аён. Ўзимданда билгувчи Ўзингсан. Муҳтожлигим бор ва шу ҳожатимни ҳайрлисини бер» – денг.
ИншаAллоҳ оласиз.
@SakiynaDaftari
“Сизларни ўткир тиллар билан ранжитурлар”. (Аҳзоб сураси, 19-оят)

Шундай тиллар борки, улар нафслар учун малҳамдир.
Шундай кескир тиллар борки, агар кесса уни битиб тузалиши қийиндир.
Бошқаларга мурожаат қилаётганда оғзингиздан чиқаётган сўзларга огоҳ бўлинг!
(Интернет саҳифасидан)

(Кўпроқ ўзимга тегишли, шартакилик одатим борлиги учун)

@SakiynaDaftari
Aёлларни тушунмайман дейдиганларни тушунмайман.
Нимаси қийин?
Ҳамма гапга «ҲЎП» дейсиз тамом))

СAКИЙНA ДAФТAРИ
Forwarded from Канал йўқ
#Қандай қилиб аёллар оилада муносабатларни совуқлаштиришади, яъни талоққа олиб боради?

1. Доим норозилик охангида юришлиги
2. Эрни менсимай муомула қилишлиги
3. Эр фикрини эътиборга олмаслиги
4. Фақат иқтисодий муомула қилиши
5. Қаердалигини тинмай сўраб, назорат қилиши

Анашу факторлар бутун оилани йўққа чиқаради.

@oiladaintim
Унутманг! Узоқ деб ўйлаган нарсангизни кўз очиб юмгунингизча яқин қилиб қўювчи Аллоҳ бор. Шундай экан, дуода бардавом бўлинг ва асло умидсизликка тушманг!

SAKIYNA DAFTARI
#Аёлларни турмушга чиқишдан олдин бироз тўлишиши қадим одатлардан
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Онам мени тўлишишим, вазн олишимга уринардилар. Улар мени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бироз тўлишиб, семириброқ киритишни истардилар. То таррани хурмо билан емагунимча семирмадим. Ўшани еган эдим, жуда яхши ҳолатда тўлишиб, семирдим».
Ибн Можа ривояти.
Изоҳ: Тарра (арабчада, қиссаун)- кўриниши бодрингга ўхшаш, лекин ундан узунроқ мева. Мағрибликлар фаққус деб ҳам аташади. Бақара сурасининг 61-оятида тарра зикр этилади.

@SakiynaDaftari