SAFAR
7.16K subscribers
4.2K photos
1.29K videos
19 files
4.46K links
Мустақил журналист, публицист

ҳамкорлик учун: @safar_reklama_bot

админ: @safarblog_bot
Download Telegram
Кун фотоси

ТДТнинг Самарқанд саммити доирасида Регистон майдонида дарахт эккан саммит иштирокчилари.
Қозоғистонда октябр ойи давомида энг кўп сотилган автомобиллар Chevrolet маркасига тегишли бўлибди. Умумий ҳисобда октябрда сотилган барча автомобилларнинг 33%и (3137 дона) айнан Шевролет бренди остида экан.

Бу ҳақида маълумот берган UZAUTO MOTORS телеграм канали қўшни мамлакатда кенг танлов бўлишига қарамай улар барибир ўзбек автомобилини сотиб олаётганига алоҳида урғу берибди.

Қизиқ, кенг танловга эга эмаслигимиз ўзимизга аён, бунга йўл қўйиб беришаётган амалдорларимиз камлик қилгандек энди UzAM ни ўзлари шахсан телеграм канали орқали устимиздан кулишга ўтибди.
Forwarded from davletovuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:

- Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти саммити бўлиб ўтди;
- Саммит доирасида ўтган тақдирлаш маросимлари;
- Олимпия шаҳарчаси қурилишига тамал тоши қўйилди;
- Маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича йиғилиш
;
- Таълимнинг кучи - ўқитувчида, ўқитувчининг кучи эса унинг қўлидаги китобнинг сифати ва мазмунида.

Кўрсатувни бугун, 12 ноябрь куни соат 20:00 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 13 ноябрь куни соат 12:20 ва 17:20 да ҳам такроран намойиш этилади.
Айтишларича, UzAuto Motors сайтига хакерлар ҳужум қилибди. Сайтнинг харидлар бўлимидан 10 гигабайтлик маълумотлар ўғирланган, дейишмоқда.
Forwarded from davletovuz
Охирги кунларда жойларда электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда, газ босими тушиб кетган. Расмийлар ҳам буни тан олишмоқда. Сизда ҳам ушбу муаммолар кузатиляптими?
Anonymous Poll
84%
ҳа
13%
йўқ
3%
менга тааллуқли эмас.
Айтишларича, “Амирсой”да ҳам свет ўчиб қолган.
Forwarded from davletovuz
Коммуникация керак

Неча кунки, ижтимоий тармоқларнинг асосий мавзуси — ҳар соатда ўчаётган электр энергияси, соатлаб совуқда ўтирган одамлар, километрлик навбатда турган ҳайдовчилар, ҳатто шаҳарларда пасайиб кетган газ босими бўлмоқда. Оддий норозиликдан қарғишгача янграмоқда. Каналимиз орқали ўтказилган сўровномада ҳам қарийб 60 минг киши овоз бериб, уларнинг 84%и газ ва электр энергияси муаммосига дуч келаётгани ҳақида билдирган.

Лекин на Энергетика вазирлиги, на ҳукуматнинг бошқа масъуллари халққа нима бўлаётганини тўғри ва содда қилиб тушунтироляпти, қанақадир тушунарсиз баёнотлар, тушунарсиз носозликлар ҳақида гапириляпти, лекин ҳеч ким ҳеч нарсани тушунмаяпти. Қаҳрга тўла саволлар ҳавода муаллақ турибди: нега, нега айнан ҳозир ва нега шу ҳолатга келиб қолди? Май ойидан куз-қишга тайёргарлик ҳақида гапириладию, лекин ҳали қиш келмасдан, тузукроқ қор ёғмасдан бутун мамлакат тақдир ҳукмига ташлаб қўйилмоқда?

Халқ билан сифатли коммуникация керак. Халқ дардига кимгадир фойдали пайти қулоқ тутиш керак эмас, балки ҳар куни, ҳар соатда манзилли гапирилмас экан, халқнинг давлатга ишончини, агар қолган бўлса, борини ҳам йўқотиш мумкин. Энергетика тизими дабдаласи чиққан бўлса — гапирилсин, ким дабдала қилган бўлса — жазосини олсин. Халқ билсин, нега бундай бўлаётганини. Одамларни ўз дарди билан ёлғиз қолдиришнинг бадали қиммат бўлади.
Қирғизистонда 14 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 13:01 да зилзила содир бўлди. Зилзиланинг Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

Хўжаобод туманида — 2-3 балл, 17 километр;
Булоқбоши туманида — 2-3 балл, километр;
Жалақудуқ туманида — 2 балл, 25 километр.
Шу иккисини ўқиб, бир-бириғга боғлаб кўрилса, жуда антиқа хулоса чиқади. Яъни, комментларда айтилган гап инсонларнинг шу кеча-кундуздаги ҳаётига таъсир қила бошлади. Бу гаплар қандайдир 10 йилдан кейинги нарсани эмас, бугунги кунларимизни билдирмоқда.

Дунё 2022 йил билан яшамоқда, дунёда техника ривожланмоқда, бизда эса оддий свет йўқ. Шармандалик.
Шавкат Мирзиёев Туркиянинг Истанбул шаҳри Бейўғли туманидаги Истиқлол кўчасида юз берган портлаш оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Президент Режеп Таййип Эрдоғанга таъзия йўллади.
Президент фармойиши билан Саида Шавкатовна Мирзиёева Президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири лавозимига тайинланди. Ушбу шўъба янгидан тузилган бўлиб, Президент Администрацияси раҳбарининг жамоатчилик фикрини ўрганиш ва ахборот сиёсати учун масъул ўринбосари тизими таркибига киради.

Шунингдек, С.Ш.Мирзиёева ижтимоий соҳа, маданият ва таълим соҳаларидаги ислоҳотлар ижросининг боришини ҳам назорат қилади.
Бизда барчаси жуда оддий, ўртоқлар. Оддий фуқаро хоҳ Фейсбукка бўлсин, хоҳ ариза билан тегишли жойга ёзсин, эътибор бўлмайди. Эътибор бўладиган масалалар — тармоқларда тарқаладиган ҳолатлар. Масалан, истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилишига оид бирор ҳолат юз берди. Агар фуқаро шуни тинчгина ҳал қилмоқчи бўлса кўп эҳтимол ҳал бўлмайди. Тармоқларда шу нарсани айлантиришса эса агентлик дарров эътибор қаратади, ҳал бўлади.

Азиза Қурбонованинг ҳолати эса ҳаддан ортиқ кулгили. Кап-катта ҳокимликнинг шармандалиги. Матбуот хизматими, ҳокимми, ким ёзган бўлса ҳам истеъфо бериши керак. Шу гапни ҳокимлик номидан ёзишга ҳадди сиғган одам «давлат учун нима қилдинг» деган саволни бермаслиги керак. У ҳокимлик эмас, у бутун бошли Учтепа аҳли эмас. Шармандаларга шаҳар кенг, дегани шудир.
Телеграмдаги турли каналларда ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ишдан олиниши кутилаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Расмийлар, ҳозирча, бу борада муносабат бермади.
Адлия вазири Русланбек Давлетов Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланиши кутилмоқда. Адлия вазирлигида унинг ўрнини Акбар Тошқулов эгаллаши кутилмоқда.
❗️Президент фармони билан Русланбек Давлетов Президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси адлия вазири лавозимидан озод этилди.