SAFAR
12.5K subscribers
4.29K photos
1.33K videos
19 files
4.49K links
Жамиятдаги долзарб ижтимоий воқеаларга муносабат, илм-фан янгиликлари ва шахсий кузатишлар.
P.S. Каналнинг Нозим Сафарига алоқаси йўқ.

ҳамкорлик учун: @safar_reklama_bot

админ: @safarblog_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сайловга саноқли кунлар қолганига қарамай, партиялар ташвиқот ишларини тўхтатгани йўқ. Шу йўсинда, Экопартия вакиллари ҳам пойтахт кўчалари бўйлаб тарғибот ишларини олиб бормоқда.

Видеода кўриб турганингиздек, волонтёрлар кўчаларда аҳолига партия дастури ҳамда номзодлар расми акс этган флаерларни тақдим қилмоқда.

Мақсад аниқ, натижани эса сайловдан кейин кўрамиз.

@safarblog
Science Corp 8 миллион одамнинг кўриш қобилиятини тиклаши мумкин

Компания Prima кўз шоҳпардаси имплантати бўйича илк клиник синовларни якунлади ва бу 38 нафар беморга ёш ўтиши туфайли ривожланадиган макуляр дегерация касаллиги оқибатида йўқолган кўриш қобилиятини тиклашга ёрдам берди. Бу касаллик туфайли бутун дунё бўйлаб тахминан 8 миллион одам марказий кўриш қобилиятидан айрилган.

Prima қандай ишлайди? Имплант симсиз фотоэлектрик чипдан иборат бўлиб, унинг ишлаш тизимига махсус кўзойнак ва кўчма процессор ҳам киради. Бундай тизим беморларга қайтадан китоб ўқиш, юзларни таниш ва кундалик ишлар билан шуғулланиш имконини беради.

Синов натижалари: Операциядан 6 ва 12 ой ўтгач, иштирокчиларнинг кўриш ўткирлиги сезиларли даражада яхшиланган, энг яхши натижаларда эса беморлар аввалги ҳолатига нисбатан 59 тагача ҳарфларни кўра олган. Энг муҳими, технология мавжуд кўриш қобилиятига салбий таъсир кўрсатмаган.

Стэнфордда бошланган ва Pixium Vision компанияси раҳбарлигида ривожлантирилган бу ишланма яқин йилларда оммавий қўлланилиши мумкин.

@safarblog
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
kun.uz доимгидек бир қадам олдинда. Ҳар ҳолда партияларни бир жойга тўплаб дебат ташкил этиш осонмас. Асосийси, бу дебат орқали партияларнинг салоҳиятига баҳо бериш мумкин.

Дебатда жамоатчиликни ташвишлантирган масалалар кўтарилди - коррупция, дарахтларнинг кесилиши, уй-жой билан таъминлаш муаммоси, йўллар ва ҳоказо. kun.uz даги ҳамкасблар нима муаммони олиб чиқишни яхши билишади. Одамлар партиялардан оддий саволларга оддий жавоб кутишади. Жамиятни ҳавойи гаплар-у, қуруқ ваъдалар билан қорнини тўйғазиб бўлмайди. Шу маънода спикерларнинг жавоблари ҳам оддий ва тушунарли бўлди, менимча.

Солиқ юки ошириладими-йўқми? Электр ва газга ижтимоий норма кўриб чиқиладими-йўқми? Ким қанча мактаб қуради? Йўлларни сифати яхшиланадими-йўқми? Мана шундай саволларга жавоб олиш мумкин бўлди.

Қисқача хулосам шу бўлдики, агар эртага қонунларни қабул қилишда ҳам мана шу дебатдаги тортишувлар бўлса, одамларни парламентга ишончи ортади.

#sаylоv24
@safarblog
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Адолат» СДП тиббиёт ходимларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлашни таклиф қилмоқда

Партия тиббиёт ходиларининг ҳуқуқларини кафолатлаш, шу билан бирга, чекка ҳудудлардаги оила­вий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиника­ларда тор соҳа мутахассислари фаолиятини йўлга қўйиш таклифини илгари сурмоқда.

Бундан ташқари, «Адолат» аҳолига кафолатли тиббий хизмат кўрсатиш ва соҳага замонавий технологияларни жорий қилиш мақсадида «Ақлли тиббиёт» тизимининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиб, соғлиқни сақлаш тизимини тўлиқ рақамлаштириш, «электрон поликлиника» ва «ягона электрон анкета» тизимларини йўлга қўйиш, тиббиёт даромад олиш манбаига айланиб қолмаслиги учун нодавлат тиббиёт ташкилотларини «тижорат ташкилоти»дан нотижорат ташкилотига ўтказиш тарафдори эканини маълум қилди.

#saylov24
@safarblog
Қисқа видеолар иш самарадорлиги ва мотивацияни пасайтириши ростми?

Ҳозирги кунда машҳур бўлган Reels ва TikTok каби қисқа видео платформалари миямизнинг ишлаш тартибини ўзгартирмоқда. Кўп қисқа контент томоша қилиш диққатни жамлаш қобилиятини туширади ва хотирага салбий таъсир кўрсатади. 15-60 сониялик видеолар «дарҳол мукофотланиш ҳалқаси»ни ҳосил қилади, бу ерда ҳар бир янги видеоролик дофамин – қониқиш гормони ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради. Вақт ўтиши билан мия бу схемага ўрганиб қолади ва шу даражадаги қониқишга эришиш учун янада кўпроқ стимуляция талаб этади. Шу боис қийин ва сабр талаб қиладиган вазифалар ўз жозибасини йўқотади.

Бундан ташқари, қисқа видеолар орқали мунтазам равишда «дофамин инъекциялари» олиш узоқ муддатли мақсадлардан қониқиш ҳиссини пасайтиради. Бу эса мотивациянинг тушишига олиб келади, ва кўп меҳнат талаб қиладиган ҳар қандай вазифа қизиқарсиз ёки ортга суриладиган бўлиб қолади.

📉 Қисқа видеоларни мунтазам кўриш нафақат самарадорликни туширади, балки тобеликни ҳам шакллантиради, бу эса диққатни жамлашни қийинлаштиради, мотивация ва узоқ муддатли вазифаларга қизиқишни йўқотади.

Мақсадларингизга эришиш учун рилз орқали таълим олишни тўхтатиб, жиддий ишлар билан шуғулланинг, шунда натижа узоқ куттирмайди)

@safarblog
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сайловда қандай овоз берилади?

Якшанба куни сайлов. Сайловда қай тартибда овоз бериш мумкинлиги тўғрисида видео тайёрланибди.

Юқоридаги видеода айтилганидек, сайловчиларга овоз бериш кунида 4 та сайлов бюллетени берилали.

биринчи бюллетень: оч кўк ранг бўлиб, унда В
Қонунчилик палатаси депутатлиги номзодлари;
иккинчи бюллетень: оч яшил рангли бўлиб, унда Қонунчилик палатаси сайловда иштирок этаётган сиёсий партиялар номи;
учинчи бюллетень: оч сариқ рангли бўлиб, Халқ депутатлари, вилоят, Тошкент шаҳар кенгаши депутатлигига номзодлари;
тўртинчи бюллетень: оч кулранг бўлиб, Халқ депутатлари, туман, шаҳар кенгаши депутатлари ҳақида маълумотлар киритилган бўлади.

Сиз ҳам овоз беришга тайёрмисиз?

#saylov24
@safarblog
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Айни пайтда одамлар икки тоифага бўлинган:

1. Ўзбекистонда туғилиш кўп, деб ҳисоблайдиганлар
2. Ўзбекистонда туғилиш камайиб кетди, деб ҳисоблайдиганлар.

Сизнингча, қайси бири тўғри?
1-👍
2-🔥

@safarblog
Расул Кушербаев ёзяпти, Ўзбекистонда атиги икки ҳафта ичида 24 721 қути акциз маркаси бўлмаган сигарет мусодара қилинган. Биргина Қорақалпоғистонда қўлга олинган контрабанда сигаретнинг умумий суммаси 57,4 млн. сўмдан ортиқ.

Мени қизиқтираётгани, жазо чоралари шунча кучайтирилганига қарамай, контрабанда товарлар айланмаси юқорилигича қолаётгани.

Акциз маркаси бўлмаган тамаки маҳсулотини ноқонуний сақлаш ва сотиш ҳатто 12 йилгача озодликдан маҳрум этилишга сабаб бўлиши мумкинлиги ҳам жиноятчиларни тўхтатиб қололмаяпти экан. Уларда бундай жасорат қаерда? Ёки муаммонинг бизга кўринмайдиган томонлари ҳам борми?

@safarblog
Исландия тўлиқ 4 кунлик иш ҳафтасига ўтмоқда ва бу шунчаки режа эмас натижа — мамлакатнинг 51% янги жадвал бўйича тўлиқ иш ҳақи эвазига ишламоқда. 😱

Стресс, хафсаласизлик йўқ, саломатлик даражаси қанча юқори бўлса, унумдорлик шунча кўп. Буни мамлакатда ўтказилган кўп сонли тадқиқотлар ҳам тасдиқламоқда.

Натижада мамлакат иқтисодиёти Европадаги кўплаб мамлакатларга қараганда тезроқ ўсмоқда, ишсизлик даражаси эса минимал.

Бу хабарни нега сиз билан бўлишгим келди, ҳайронман😄

@safarblog
Қарши шаҳридаги дўконлардан бирида.

Қизиқ, бу ерга ҳар куни нечта рус тилида сўзлашувчи потенциал харидор киради?

@safarblog
Сиз бугун палов едингизми?

@safarblog
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Saylov 2024



Выборы 2024
Соғ-саломат Комил Алламжонов Ўзбекистон парламент сайловида овоз берди ва бу орқали ўз фуқаролик вазифасини адо этди.

@safarblog
Хориждаги ватандошларнинг сайловда фаоллиги — ватанпарварликнинг бир намунаси

Бугун ижтимоий тармоқларда чет элдаги юртдошларимиз сайловда овоз бериш учун навбатда турганини кўриб, қалбимда фахр ҳисси жўшиб кетди. Улар Ватандан узоқда, лекин Ўзбекистоннинг равнақига бефарқ эмасликлари, сайловда фаол иштирок этаётганлари ҳайратланарли ва шу билан бирга, эътирофга ҳам лойиқ. Мусофир ҳамюртларимиз Ватан соғинчи ва келажак учун ҳаяжон билан овоз беришга ошиқардилар — бу юртга бўлган меҳр ва масъулиятнинг жонли кўриниши деб ўйлайман.

Уларнинг иш, ўқишларидан ортиб, сайловда фаол қатнашишга вақт ажратганини кўриб, мен ҳам оилам билан биргаликда сайлов участкасига бориб, фуқаролик бурчимни, сайлаш ҳуқуқимни бажардим.

Сайловда иштирок этиш орқали фуқароларимиз Ўзбекистонга нисбатан масъулиятини намоён қиляпти. Бугунги сайловлар орқали биттагина овоз бериб қўйиш эмас, балки ислоҳотларга ҳисса қўшиш имкониятига эга эканлигимизни англаш ҳаммамизга кучли мотивация берди. Бу фаоллик ва бирдамлик келажагимизга бўлган ишончни янада мустаҳкамлайди деган умиддаман.

#sаylоv24
@safarblog
Ёмон кайфият, бош оғриғи, уйқусизлик: ҳаммасига магнит бўронлари сабабчими?

Охирги пайтда одамлар бурни қичишсаям, магнит бўронларидан кўришга одатланиб қолишди. Ҳа, улар баъзида саломатликка таъсир қилиши мумкин, лекин ҳаммада эмас.

Асосий “қурбонлар” — юраги "заиф", қон томирлари "уринган" ёки FAD молекулалари кўп инсонлар, чунки улар магнит майдони ўзгаришини ҳис қилиш қобилиятига эга экан.

Бошқаларда ўзгаришлар деярли сезилмайди.

Кекса ёшдаги одамларга бу борада қийинроқ — уларда қон босимининг ошиши, юрак ритми бузилиши кузатилади. Қолаверса, қуёш фаоллиги даврида ташвишли кайфият устуворлик қилиши мумкин, худди юлдузлар ердаги одамларга "асабларни бироз таранглаштирамиз", деб кўрсатма бергандек.

Шундай қилиб, агар кимдир бўрондан шикоят қилса, бу баҳона эмаслигининг эҳтимоли катта. Агар баҳона бўлса ҳам, буни текширишнинг иложи йўқ)

@safarblog
⚡️U.S. News and World Report дунёнинг энг кучли армиялари рейтингини тузибди.

Ўзбекистон бу рўйхатда 19-ўринни эгаллаган.
Янги иш ҳафтасини яхши кайфиятда бошлаш учун етарли сабаб😁

@safarblog