SAFAR
12.2K subscribers
4.34K photos
1.34K videos
19 files
4.5K links
Жамиятдаги долзарб ижтимоий воқеаларга муносабат, илм-фан янгиликлари ва шахсий кузатишлар.
P.S. Каналнинг Нозим Сафарига алоқаси йўқ.

ҳамкорлик учун: @safar_reklama_bot

админ: @safarblog_bot
Download Telegram
Дунё тан олган ўзбек рассоми 72 ёшли Исфандиёр Ҳайдар 3-хонали уй билан тақдирланди. Шу ёшгача сарсон-саргардон, ўзга-юртлар аро кезиб юрган рассом, энди тинч, хотиржам, ўз уйида ижод қилади.

Исфандиёр Ҳайдарнинг 50 йиллик ижодий фаолияти давомида юзлаб асарлари намойиш этилди. Тадбир Артел компанияси ва Халқаро пресс клуб билан ҳамкорликда ташкил этилди. Рассом манзара, портрет, маиший жанрларда ижод қилади. Унинг “Олтин куз”, “Ойдин кеча”, “Қиш”, “Бухоро” каби картиналари дунё санъат аҳли томонидан эътироф этилган.

 Ҳозирги кунда унинг асарлари Америка, Италия, Германия, Туркия, Мексика, Украина, Россия, Нидерландия, Япония, Мексика, Қозоғистон Республикаси, Франциянинг “Лувр”, Ўзбекистоннинг  “Санъат”  ва Анқара музейларида сақланади. 

@nozimsafari
Россия мухолифат лидери Навальныйни иккинчи марта заҳарлашга уринишган

Россия давлат хавфсизлик хизмати вакиллари Алексей Навалнийни Берлинга учишидан олдин уни заҳарламоқчи бўлди, дея ёзмоқда «Times» нашри ўз манбасига асосланиб.

@nozimsafari
114 та ноёб Қуръон китоблари Ўзбекистонга қайтарилади

Дунё бўйлаб тарқалиб кетган 114га яқин Қуръони каримнинг қадимий қўлёзма китоблари буюк алломалар, мутафаккирлар ва тарихий шахсларга тегишли эканлиги айтилмоқда. Улар қаторида Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Ҳусайн Бойқаро, Амир Олимхон каби тарихий шахслар фойдаланган манускриптлар мавжуд. Лойиҳа Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бутунжаҳон жамияти томонидан амалга оширилмоқда. Аввалроқ жамият Ўзбекистонга Катталангар Қуръон тарихий китобини қайтарган эди.

15-18 декабрь кунлари Тошкентда Ўзбекистон маданий мероси анъанавий ҳафталиги ўтказилади. Маълумотлар конгресс ташкилотчилари томонидан тасдиқланди.

@nozimsafari
Фалсафашунос тадқиқотчи, публицист Хуршид Йўлдошев Ислом дунёсининг узоқ муддатлик таназзули ва ҳозирги кундаги ғарбдан ортда қолаётгани сабаблари ҳақида яхши таҳлилий мақола ёзипти. Мақолада ёндашув анчайин холис ва теран. Унга кўра, “Дунё учун фойдали, охират учун бир пул.” ғояси мусулмонларни ҳар жиҳатдан ортда қолиб, ғайридинлар олдида ожиз позицияга келтирган. Охират учун фойдасиз, дунё учун фойдали нарсаларни инкор қилиш ортидан бугунги дунё мувафаққиятларининг аксарияти ғарбда пайдо бўлган.

Чунки ғарб протестантлиги "бугунги дунё муваффақияти, охират муваффақиятига олиб келади" деган қадриятига ишонишган. Ва дунёвийликни инкор қилмай илм-фанга кенг йўл очиб беришган. 12 асрлардан бошлаб эса Ислом дунёси Ғаззолий ва унинг издошларининг консерватив қарашлари, илм фанни инкор қилишлари, илм эгаларини кофирга чиқаришлари оқибатида таназзулга учрай бошлаган. Муаллиф Христианликда рўйберган протестантлик инқилоби каби ўзгариш исломда рўй бермаганини мусулмонларнинг тараққиёт яратувчилари эмас ундан шунчаки фойдаланувчиларга айланишига сабабчи дея билади.

"Бизга Ғарбнинг эътиқоди эмас, технологияси, фани керак дейишади. Йўқ, азизлар! Бизга бугун олсак, эртага эскирадиган технология керак эмас. Биз уларнинг ана шундай юксак илм-фан ва техниканинг вужудга келишига туртки берган ғояларини, қадриятларини олишимиз керак. Булар ўзгача фикрга толерантлик, янгиликка очиқлик, дунёвий муваффақият, манфаат кўзланмайдиган оддий қизиқишлар, ҳоббиларни буюк кашфиётларнинг дебочаси деб билишдир.

Бизга техника эмас, техникани яратган қадрият керак. Бизга эски кашфиётлар эмас, янгилари керак. Аммо шуни ҳамон мусулмон аҳли тушунгани йўқ. Ҳамон биз Ғарбдан илм-фанини олайлик, қадрияти керакмас деб юришибди. Ҳатто мусулмонлар орасидан чиққан, нисбатан илғорроқ фикрлайдиганлар ҳам шу гапни такрорлайди. Биз тараққийпарвар ҳисоблаган жадид боболаримиз ҳам шундай деган. Аммо уруғни олсангиз-у, уни ўстиришга мос тупроғингиз бўлмаса, бундан не наф? Нега шундай?

“Ҳикмат мўминнинг йўқотган нарсаси, уни қаерда топса, олишга ҳақлидир”, деган ҳадис бор. Ҳикматни ўз ҳудудингдан топсанг ёки ўз диндошингдан эшитсанг, қабул қилгин демаган, балки қаерда бўлса ҳам, ким айтса ҳам деган. Аммо мусулмонлар бу йўлдан кетмади, нега?

“Ким бир қавмга тақлид қилса, у ўшалардандир”, деган ҳадис ҳам бор. Бу ерда қандай жиддий огоҳлантириш борлигини мусулмон одам тушунади. Ғайридинга тақлид қилиб, ўшалардан бирига айланиб қолиш хавфи бор экан, ким ҳам таваккал қиларди? Бу ҳадисни кўпинча, ўзга қавмнинг динига, динидаги бирор одат, ишончга тақлид қилиш деб талқин қиладилар. Демак, ўша қавмдан қурол-яроғ, дори-дармон, моддий дунё ҳақидаги билимларни олиш мумкин, аммо принципларини, қадриятларини, маданиятини олиб бўлмайди. Чунки буларнинг манбаси уларнинг дини бўлиши мумкин. Шу тарзда ўртага охират тикилган пайтда таваккал қилмай, энг хавфсиз мавқе эгалланади, ўзга қавмнинг барча қадриятлари инкор қилинади. Балки у қадрият ўзга қавмники эмас, умуминсоний бўлса-чи? Барибир, бизда эмас, уларда борми, демак уларники. Эҳтиёт бўлган маъқул.

Мана шу эҳтиёткорлик меъёридан ошиб кетган. Диний элита ана шу асосга кўра, ўзгаларда кўринган қадриятлар кириб келишидан қўрқса, дунёвий элита янгича қадриятлар одамлар дунёқарашини ўзгартириб, ҳокимиятига рахна солишидан қўрқади. Шу билан диний ва дунёвий элитанинг қараш ва манфаатлари бир жойда кесишиб, турғунликни пайдо қилади"

Мақолани албатта ўқиб чиқинг.

Батафсил ўқиш: https://khyuldoshev.wordpress.com/2020/12/13/oxiratparastlik/amp/?__twitter_impression=true
Инглиз олимлари Абу Али ибн Синонинг қиёфасини тиклашди

Ибн Сино қиёфаси Ҳамадондаги қабри кўчирилиши пайтида олинган фотосуратлардан реконструкция қилинган. Файласуф алломанинг кўриниши тахминан юқоридаги суратдагидек бўлган

Манба: https://pubmed.ncbi.nlm.nih.gov/23084546/

@nozimsafari
Бухоро прокурори иши бўйича идоралараро комиссияси тузилди

Жорий йил 11 декабрь кунидан буён интернет тармоғи орқали Бухоро шаҳар прокурори Ж.Фозилов томонидан тарқатилган видеомурожаатларда прокуратура органларининг айрим ходимлари томонидан қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўйилаётгани маълум қилинган.

Мазкур Комиссия мурожаатда келтирилган қонунбузарлик ҳолатларини жойига чиққан ҳолда, Ж.Фозиловнинг барча важларини бевосита ўзининг иштирокида чуқур ва холисона ўрганилишини ташкил этади.
Комиссия таркибига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий Мажлис Сенати, Президент ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонасининг масъул ходимлари киритилди.
Комиссия мурожаатда келтирилган қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан жойига чиққан ҳолда, Ж.Фозиловнинг барча важларини бевосита ўзининг иштирокида чуқур ўрганилишини ташкил этади.

UzA

@nozimsafari
​​Пойтахтнинг «Янги ҳаёт» тумани ҳудудида қурилаётган «Minerva City» «шаҳар ичида шаҳар» тамойилига асосланган бўлади дейишяпти. Бу шуни англатадики, янги қурилаётган шаҳарда ҳамма нарса – бизнес ва савдо марказлари, турар жой бинолари, гольф майдонлари, кафе ва ресторанлар, боғча ва мактаблар, университет, IT-парк, хуллас барча зарур шарт-шароит мавжуд бўлади. Бундан ташқари 40 қаватли эгизак бинолар барпо этилади.

Бу ерда қурилаётган хонадонлар аҳолининг катта қисмини қамраб олади. Яъни сиз ҳам улардан бирини харид қилиб, замонавий шаҳарнинг аъзосига айланишингиз мумкин.

Аҳамият берган бўлсангиз, сўнгги пайтларда қурилаётган “сити”ларимизда албатта IT-парк бор. Бу жуда тўғри қарор деб ўйлайман. Келажакда кўп нарсалар айнан IT соҳасига боғлиқ бўлиши ҳозирданоқ сезила бошлади. Ёшларимиз бўш вақтини мана шунақа паркларда ўтказишса, бизданам Илон Маскка ўхшаган вундеркиндлар чиқиши аниқ.

«MJ Developers» раҳбари Мурари Лал Жалан бошчилигида қурилаётган «Minerva City» лойиҳасида таълимга алоқадор объектларни кўпайтиришаётгани мақташга арзигулик иш бўлибди. Шунча қулайликларга эга, аҳолининг катта қисмини ўзига сиғдира оладиган шаҳарда, шубҳасиз, ҳар қандай бизнес гуллаб-яшнайди.

Батафсил маълумотни minervacity.uz сайти орқали билсангиз бўлади
Давлат терроризми: Навальныйни заҳарлаган ФСБчилар фош этилди

Россия мухолифати лидери Алексей Навальный ўзинининг "Новичок" гуруҳига кирувчи тақиқланган кимёвий қурол билан заҳарланиши бўйича суриштирувни эълон қилди. Унга кўра 10га яқин ФСБ генераллари, химик ва тиббий ходимлари ҳамда агентларининг бу ишда қўли борлигини аниқланган. Бу Россия махсус хизматларининг сўнгги йиллардаги иккинчи шармандали фош этилиши. Бундан олдин Сергей Скрипални Англияда заҳарлаган икки нафар ГРУ ходимлари кимлиги маълум бўлган эди.

ФСБ ходимлари йиллар давомида Навальныйни кузатиб, айнан юрган маршрутлар бўйича ҳаракатланишган. У қайси шаҳарга бормасин 3-4 нафар ходим ҳам ўша шаҳарга боргани аниқланган.

Бундан ташқари, махсус хизмат ходимлари бундан олдин ҳам Навальный ва унинг рафиқасини заҳарлашга уринишган экан. Бироқ операция омадсиз кечиб, етарли доза қўлланмаганлиги сабабли улар ўзларини заҳарлашга уринишганини пайқашмаган ҳам.

Навальныйнинг заҳарланиши бўйича тергов иши очилмади. Алексей Навальный бу ишни "Давлат тероризми" дея атаган.

https://youtu.be/smhi6jts97I

@nozimsafari
Бугун "Ўзбекистон маданий бойлиги янги Ренессанс пойдевори" IV Халқаро конгрессига старт берилади

Ҳафталикнинг ушбу муҳим тадбири бугун, 15 декабрь куни Ёшлар саройи биносида бошланди. Конгрессда Олий Мажлис Сенати раиси ўринбосари Содиқ Сафоев, Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ раҳбари Акмал Саидов ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари, элчилар, дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатларидан 300 дан ортиқ таниқли маҳаллий ва хорижий олимлар қатнашмоқда.

Конгресс Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш Бутунжаҳон жамияти томонидан уюштирилган. Ҳафталикнинг кейинги кунларида миллий либослар кўргазмаси, "Фариданинг икки минг қўшиғи" фильми премьераси, хорижий киноижодкорлар билан ижодий учрашувлар каби кўплаб тадбирлар бўлиб ўтади
Туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси бекор қилиниб, ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Қонун лойиҳасига кўра, Жиноят кодексидан туҳмат ва ҳақорат қилганлик учун мавжуд бўлган озодликдан маҳрум қилиш жазоси бекор қилиниб, ўрнига жарима ёки мажбурий жамоат иши жазоси қўшилмоқда.

Шунингдек, қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ва Жиноят кодексига ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда. Порнографик маҳсулотларни тарқатиш ва шавқатсизликни тарғиб қилганлик учун ҳам жарима миқдорлари оширилмоқда.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан мақулланиб Сенатга юборилган. Умид қиламизки ёлғон ахборот тарқатиш учун жавобгарлик белгилаш бўйича баҳсли ва нозик мавзу пухта ўрганиб чиқилган. Мансабдор шахслар ва расмий ахборот хизматларининг ҳам бу борадаги жавобгарлиги алоҳида белгиланиши ва кескинроқ жазоланиши лозим. Йўқса бу лойиҳанинг мақсади фақат журналист ва блогерларни назоратлаш бўлиб кўринади.

Ўзбекистонда ёлғон ахборотлар нафақат баъзан ОАВ орқали балки расмий манбаларда ҳам учраб туради. Айниқса эълон қилинадиган статистик маълумотлар, ҳисоботлар ва расмий баёнотлар бу борадаги зулматли ўрмонга ўхшайди. Қонун лойиҳаси матнини кутиб қоламиз. Жавобгарлик белгиланиши шартлари, мезонлари ва механизми қандайлиги жуда қизиқ.

@nozimsafari