SAFAR
Болажон халқ Ҳаво ҳароратининг бирдан совушига қарамасдан Андижондаги тарғибот тадбирида 43 мактаб ўқувчилари уст кийимисиз байроқ кўтариб, мансабдорларни кутиб олишга сафарбар этилган. Кўча жуда совуқ. Энди тасаввур қилинг шу изғиринда курткасиз, ёш болага…
Андижондаги 43-умумтаълим мактаби директори ва мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди - Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси
Forwarded from davletovuz
Ўзбекистонда ҳали қиш келмади, аммо электр энергияси, иссиқлик таъминотидаги узилишлар, авариялар ҳаддан ташқари кўпайиб кетди, ижтимоий тармоқлардаги шикоятлар, арзларни кўриб дилинг оғрийди.
Энергетика тизими масъуллари эса эски ашуласини айтишмоқда. Тўғри, ҳаво кескин совиб кетди, иссиқлик ва газ таъминоти инфраструктураси йилдан-йилга абгор бўлиб бормоқда. Бу электр энергиясига қўшимча юк ташламоқда. Аммо бу бугунги гаплар эмас, неча йилдан бери такрорланаётган, одамлар тушуниш билан қабул қилмайдиган қуруқ гап-сўз бўлиб қолди.
Одамлар амалдорлар, масъулларни юзага келган мана шунақа пайтларда тушунишга ҳаракат қилмаяпти, аҳоли уларнинг гапига ишонишмаяпти. Ва бу уларнинг айби эмас. Чунки неча йиллардан бери берилаётган ваъдалар, ёлғонлар, тизимни ич-ичидан емираётган ўғриликлар одамларда ўз хулосасини чиқаришга “ёрдам берган”. Қанчалик оғриқли бўлмасин, тан олишимиз керакки, амалдорларимиз ва халқимиз параллел дунёда яшай бошлади. Халқнинг ўз ҳақиқати бор, чиновникнинг ҳам.
Назаримизда, давлат ўзи учун аниқлаб олиши керак. Модомики барча давлат ва ижтимоий хизматларини ўзи кўрсатмоқчи бўлса, кучи ва салоҳияти етадими? (Бизнинг-ча —йўқ). Балки хусусий секторнинг имкониятларидан фойдаланишнинг вақти келгандир. Давлат ўзининг асосий функциясини қаердадир чегаралаши, қаердадир бошқа “ўйинчи”ларга бериш керакдир. Масалан, Грузияда. Ва давлат хизмати кўрсатилмайдиган соҳаларда вазирлик ва идораларни, аввало, умуман ташкил қилмаслик, кейин кескин қисқартириш, ихчам ва самарали бошқарувни жорий қилиш ҳар доимгидан ҳам долзарблашди.
Яна бир масала. Ҳар йили июль-августдан ижтимоий муассасаларни, иқтисодиёт тармоқларини куз-қиш фаслларига тайёрлаш бошланиб кетади. Бу йил Тошкентда прокуратура органлари ходимлари уйма-уй, боғчама-боғча юришди. Ҳар йили шундай қилинади. Лекин натижа-чи? Прокурорлар 3-4 ой “жиддий шуғулланса-ю”, осмонга булут чиқса, Тошкентнинг у ёки бу туманида иссиқлик таъминоти аварияга учраса, электр таъминотида узилишлар оммалашса, балки тинчгина прокурорларнинг ўз хизмат вазифаларини бажаргани маъқулдир. Ўзиниям, ўзгаларниям чалғитмай. Ҳамма ўз ишини қиладиган вақт келди.
ИМҲО, албатта.

Ўзбекистон экспортининг деярли ярмини олтин ташкил қилмоқда
Сўнгги икки ой давомида олтин экспорт қилинмаган бўлса-да, жами 13,3 млрд долларни ташкил қилган экспорт ҳажмининг 5,8 млрд доллар қисми олтин экспортига тегишли. 2018 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 15,1 фоизга, 2019 йилда эса 28,1 фоизга тенг бўлган.
2020 йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистон импортининг ҳажми 16,7 млрд долларни ташкил қилган. Импортнинг 37,8 фоиз улуши машиналар ва транспорт асбоб-ускуналарга тўғри келади.
https://t.me/joinchat/AAAAAEyQD8VulSSE5-eDag

Йўқ светга пул олдиндан тўланиши белгиланмоқда
2021 йилдан барча электр энергияси истеъмолчиларига электр энергиясини етказиб бериш фақат олдиндан тўлов асосида амалга оширилади. Тўловни амалга оширмаган истеъмолчиларга нисбатан электр тармоқларидан тўлиқ узиш чораси кўрилади. Бу ҳақида Ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Амалдаги Вазирлар Маҳкамаси қарорининг мазкур бандига кўра, маиший истеъмолчилар ҳар ойнинг 10-санасига қадар ўтган ойда истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шартлиги белгилаб қўйилган.

Электр энергияси ва иссиқлик таъминоти бўйича шуғулланувчи ташкилотларни урушманглар. Ўзлари ҳам бечоралар совуқда ўтиришган экан. "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ биноси ҳам совиб кетган, шекилли ноябрда 18 та иситиш мосламаси сотиб олибди. 640 минг сўмдан.
https://t.me/joinchat/AAAAAEyQD8VulSSE5-eDag
https://t.me/joinchat/AAAAAEyQD8VulSSE5-eDag
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитой мактабларида робот овқат тарқатмоқда. Коронавирус сабаб овқатланиш тизими автоматлаштирилган
Ўзбекистонда эса аксар мактабларда ўша эски ошхоналар ҳам йўқ. Иситиш тизими носоз. Жиҳоз ва анжомлар етишмайди. Лаборатория хоналарида оддий колбалар ҳам қолмаган. Ҳожатхоналар аҳволи ҳақидаку гапирмай қўяверай. Шунчаки ҳавас қилишда давом этамиз. Оталаримиз ҳавас билан яшади биз ҳам шундай давом эттиряпмиз. Афсуски, болаларимиз ҳам ҳавасда умр кечирадиганга ўхшайди

Ўзбекистонда вакциналар ишлаб чиқариш бўйича биосаноат лабораториялари ташкил этилади. Лойиҳа қиймати 53 миллион доллар.
Айтганча, ўткан йили "Ўзбеккосмос" агентлиги ташкил этилганди. Нима бўлди ўша? Орбитага сунъий йўлдош чиқаришни режалаштириш бўйича чора тадбирлар йўл харитаси тузиш жараёни бошланишини жадаллаштириш ишларини амалга ошириш дастури устида тез кунларда босқичма босқич ишлаш кўзда тутилганми?
https://t.me/joinchat/AAAAAEyQD8VulSSE5-eDag
Айтганча, ўткан йили "Ўзбеккосмос" агентлиги ташкил этилганди. Нима бўлди ўша? Орбитага сунъий йўлдош чиқаришни режалаштириш бўйича чора тадбирлар йўл харитаси тузиш жараёни бошланишини жадаллаштириш ишларини амалга ошириш дастури устида тез кунларда босқичма босқич ишлаш кўзда тутилганми?
https://t.me/joinchat/AAAAAEyQD8VulSSE5-eDag
Kun.uz таҳририяти АОКА бош директорининг огоҳлантириш хатини журналистик фаолият эркинлигига босим ўтказиш дея атади. АОКА директори Асаджон Ходжаев Кунузга свет ва газ муаммоларини ёритгани учун огоҳлантириш хати жўнатган. АОКА кунузнинг свет ва газ муаммолари ҳақидаги мақолалари амалга оширилаётган ислоҳотларга ишончни сусайтириши мумкинлигидан хавотирда эканлигини билдирган.
https://t.me/kunuzofficial/106259
https://t.me/kunuzofficial/106259
Telegram
Kun.uz | Расмий канал
Асаджон Ходжаев Kun.uz’ни газ-свет муаммосини ёзгани учун огоҳлантирди. Таҳририят буни босим ўтказиш деб ҳисоблайди
Жойлардаги электр энергияси ва табиий газ билан боғлиқ муаммолар ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган қизиқарли ва танқидий постлар жамланиб…

Kun.uz таҳририяти АОКА бош директорининг огоҳлантириш хатини журналистик фаолият эркинлигига босим ўтказиш дея атади. АОКА директори Асаджон Ходжаев Кунузга свет ва газ муаммоларини ёритгани учун огоҳлантириш хати жўнатган. АОКА кунузнинг свет ва газ муаммолари…
"Сафари" телеграм канали ҳам АОКАнинг бундай огоҳлантириш хатини, ахборот тарқатганлик учун жиддий ҳуқуқий оқибатлар билан қўрқитишни журналистик фаолият эркинлигига босим ўтказиш дея баҳолайди. Шунингдек, сўнгги йиллар сўз эркинлиги бўйича амалга оширилган ислоҳотларга аҳоли орасида ишончни сусайтиришга уриниш дея ҳисоблайди.
АОКА газетаузга ҳам коронавирус бўйича маълумотлар таққосланган мақолалар учун огоҳлантириш жўнатипти. АОКА асл қиёфасини намоён эта бошлади. Цензор қайтди!
Қани яна қайси ОАВлар уларга ҳам босим бўлгани, огоҳлантиришлар жўнатилгани ҳақида хабар берар экан. Воқеалар ривожини кузатамиз.
https://www.gazeta.uz/ru/2020/11/26/aoka/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Газета.uz
АИМК предупредило «Газету.uz» из-за новости о статистике по COVID
Агентство информации и масскоммуникаций предупредило «Газету.uz» о «серьёзных правовых последствиях» за публикацию новости, в которой сравнивалась статистика пациентов в COVID-больницах и данные Минздрава о больных коронавирусом. Мы считаем письмо чрезмерной…
Буюк Британия элчиси АОКА томонидан оммавий ахборот воситаларига кўрсатилаётган босимга муносабат билдирди:
"Ҳайратдаман, масс-медияни қўллаб қувватлашда АОКАнинг иш услуби яқинда қанчалик ўзгарганини кузатиш қайғули. Демократик жамиятни эркин ОАВларсиз қуриб бўлмайди" - дея фикр билдирган Тим Торлот ўз твиттер саҳифасида
https://t.me/joinchat/AAAAAEyQD8VulSSE5-eDag
"Ҳайратдаман, масс-медияни қўллаб қувватлашда АОКАнинг иш услуби яқинда қанчалик ўзгарганини кузатиш қайғули. Демократик жамиятни эркин ОАВларсиз қуриб бўлмайди" - дея фикр билдирган Тим Торлот ўз твиттер саҳифасида
https://t.me/joinchat/AAAAAEyQD8VulSSE5-eDag
АОКА «Дарёуз»га ҳам огоҳлантириш хати жўнатган
Таҳририят бунга қуйидагича муносабат билдирган:
«Биз АОКАнинг бу хатини босим деб ҳисобламаймиз, чунки шу кеча-кундузда ОАВга бундан баттар, ростмана жиддий (ва баъзан тутуриқсиз) босимлар етарлича, йўқ жойдан яна бир босим ўйлаб топиш маъқул эмас. Бу — бор-йўғи олдига қўйилган кўплаб вазифалардан бирини (масалан, матбуот хизматлари фаолиятини лозим даражада мувофиқлаштиришни) эплай олмаётган давлат ташкилотининг ёқимсиз бир огоҳлантириш хати. Фақат ҳаддан ортиқ ўринсиз ва мантиқсиз.
Биз, бошқа бир мавзу сабаб асоссиз огоҳлантирилган «KunUz»ни ҳам қўллаб, унинг мана шу нуқтаи назарини қувватлаймиз — «Дарё» ОАВ сифатида қонун билан белгиланган ҳуқуқлари доирасида, мавжуд муаммоларни холис ва шу билан бирга борича ёритишда давом этади»
Шунингдек, Подробноуз сайтига ҳам огоҳлантириш юборилган

Онлайн ОАВлар бугун бир бирини қўллаб, сўз эркинлиги буғилишига қарши якдиллик кўрсатаётган бир пайтда УзАда "Жамият" газетаси бош муҳаррирининг журналистик жамиятни бўлишга қаратилган мақоласи эълон қилинди. Яна ўша мавзу. Онлайн ОАВлар, блогерлар, телеграм каналлар бир тийин, ҳақиқий маърифат газитда.
Айрим иқтибослар:
"Сайтларда эса кўряпмиз, баъзи танқидий материалларнинг умри бир кунга ҳам бормаяпти. Сайт раҳбари “тепа”дан танбеҳ эшитса, ўша заҳоти ўчиради мақолани. Ваҳима билан тарқатилган мақолани излаш учун сайтга кирсангиз, 404 туради тиржайиб. Шу журналистиками, қани бу ерда ижтимоий позиция? Журналистикани танқид ушлаб туради, айтган, ёзган гапига жавоб бермаса, унинг учун курашмаса, бундай касб нимага керак ўзи"?
"Уқувсиз, саводсиз ҳам, ишдан ҳайдалгану қайнонаси билан келишмайдиган ҳам блогер. Уларга қўйиб берса, эр-хотиннинг тўшагига ҳам кириб репортаж қилади"
Бировни омадига, технологик устунлигига ғаразлик билан қараганда кўра ОАВларга қарши ҳаракатлар пайти бир бирини қўллаши керак ҳақиқий журналист. Ким яхши ким расво, онлайн нашр vs босма матбуот баҳсларидан ҳечкимга фойда йўқ.

АОКАнинг ҳаракатларига Германия элчихонаси ҳам муносабат билдирди. Тушунишимизча АОКАнинг бу иши яхшигина қовунга айланмоқда. Ҳозирги АОКА ахборот майдонини кучли назоратда сақлаш мумкин эмаслигини тушунмаяпти. Хоҳлаган кичик ҳаракат ҳам геосиёсий муҳокамаларга сабаб бўлиши мумкин. Журналист ва блогер Макаренко АОКАнинг узр сўраши ва Ходжаевнинг истеъфосини сўрашга чақирмоқда. Менимча у хом хаёлларга берилмоқда.
Тармоқда АОКА каби ахборот майдони назорати институти тугатилиши лозимлиги ҳақида фикрлар кўп. Мен ҳам шундай қарашга эгаман. Бироқ бу ҳам хом хаёл. Демократик давлатлардан олинаётган ёрдам ва кредитлар келиши кафолатлари сақланиб қолинаверар экан сўз эркинли даражаси шу нуқтада қолаверади. Агарда улар билан алоқалар ёмонлашиб, ёрдам тўхтаса сўз эркинлиги ҳам катта эҳтимол билан эски ўрнига қайтади. Бироқ бу сафар буни амалга ошириш қийин бўлади. Очиқ репрессияга қўл урилишидан кўра бутун медиани сиёсий элитага яқин куч сотиб олиши эҳтимоли бор. Россиядаги каби. Биз катта оғалардан намуна олишни ёқтирамиз.
Бу тахминларнинг барчаси вазиятнинг салбий томонга ўзгариши бўйича. Ижобий тахминлар учун ҳозирча асослар кўрмаяпман.

Telegraph
Германия элчихонаси
АОКА расмий баёнот билан чиқди. Баёнот бериш учунгина баёнот берилган. Конкрет муносабат мавжуд эмас. Хуллас кўп гапириб ҳеч нарса демаслик санъати. Баёнот жуда узундан узоқ. Мавзуга алоқадор қисмини келтираман:
АОКА томонидан ижтимоий тармоқларда ёритилаётган материаллар борасида баёнот тақдим этиш учун етарли асос ва фактлар мавжуд бўлиб, айрим ОАВда динлараро низо келтириб чиқариш (Effect.uz, Hordiq.uz), порнография ва зўравонликни тарғиб қилиш (Nova24.uz) каби тақиқланган контентни тарқатиш ҳолатлари аниқланган эди.
Шунингдек, Агентлик Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади. Шу боис аниқланган қонун талабларига риоя этмаслик ҳолатлари юзасидан огоҳлантириш, кўрсатма ва тақдимномалар бериш ваколатига эга.
Хусусан, 20-23 ноябрь кунлари оммавий ахборот воситаси сифатида давлат рўйхатига олинган “Kun.uz”, “Daryo.uz”, “Gazeta.uz”, “Podrobno.uz”, “Repost.uz” веб-сайтларига амалдаги қонунчилик талабларига мос келмайдиган ахборотларни тарқатиш ҳолатлари бўйича огоҳлантириш хатлари юборилгани шулар жумласидандир.
Масалан, “Kun.uz” сайтида ижтимоий тармоқлардаги айрим фойдаланувчиларининг турли шарҳлари, ҳақоратли фикрлари ва чақириқлари жамоатчилик фикри сифатида тақдим этилган.
Шунингдек, 17 ноябрь куни “Gazeta.uz”, “Daryo.uz”, “Podrobno.uz”, “Repost.uz” веб-сайтларида жойлаштирилган материалларда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар статистикаси шубҳа остига олинган ва ушбу масала юзасидан расмий изоҳлар тақдим этилмаган.
Агентлик журналистиканинг асосий мақсади — жамиятга ҳар томонлама текширилган, барча нуқтаи назарлар мужассамлашган, холис ахборотни масъулият билан етказишдан иборат эканига ишонади.
https://aoka.uz/article/schntpbvwsih-rasmij-bajonot

Бу мавзуга якун ясаган ҳолда бир нарсани айтмасам бўлмайди
АОКА илгари ҳам ҳозир ҳам ахборот майдонини назорат қилувчи ташкилот бўлган. Алламжонов даврида ҳам унинг асосий мақсади ўзгармаган эди. Балки кимдир буни билмас лекин бу каби тақдимномалар, огоҳлантириш хатлари уни даврида ҳам мунтазам киритилган.
Ягона фарқи Комил Исмоилович 2017 йилда гуриллаб ёнган Автотест танқидлари сабаб журналист ва блогерларни лояллигига эришишга интилди ва буни уддасидан чиқди (ҳаммасини эмас албатта). АОКАга келганида эса бу хайрихоҳлик унга қўл келди. Ташкилотнинг ҳозирги раҳбарида бундай устунлик мавжуд эмас. Ахборот майдони фаол вакиллари унга хайрихоҳ эмас ва ҳечқачон бўлмаса ҳам керак. Унинг иш услуби бошқача.
АОКАни либерал раҳбар тарк этиб консерватор келди деб билиш янглиш тушунча. Бири либерал тўнни кия олди ва унга ярашди иккинчисида эса бундай ният ҳам йўқ. Бу Алламжоновни танқид қилишга уриниш эмас. У ўз даврида яхши ишлади. Янгича ёндашув ва қараш, креативлик бор эди. Бироқ ниятлар ҳозиргидан фарқ қилмасди. Ҳа методлари замонавийроқ, ният эса ўша-ўша. У либерал эмас. Вазият тақозоси билан шундай тусга кирган менеджер.
Буларни бари шахсий фикрларим. Етарли асосга эга бўлган хулосалар.

Кун фотоси: Мирзаобод тумани ҳокими Жонибек Яриев ўқувчилар билан синф хонасида
https://t.me/joinchat/AAAAAEyQD8VulSSE5-eDag
https://t.me/joinchat/AAAAAEyQD8VulSSE5-eDag
Дарахтга, табиатга бўлган ҳурмат. Бухоро. Хўжа Таббанд масжиди
Фото: Алишер Тагиров
https://t.me/joinchat/AAAAAEyQD8VulSSE5-eDag
Фото: Алишер Тагиров
https://t.me/joinchat/AAAAAEyQD8VulSSE5-eDag
Суриядан ўзбек аёллари ва болаларини олиб келиш бўйича учинчи гуманитар операцияга тайёргарлик кўрилмоқда. Бундан олдинги икки операцияда 220 нафар аёллар ва болалар олиб келинган эди.
https://t.me/joinchat/AAAAAEyQD8VulSSE5-eDag
https://t.me/joinchat/AAAAAEyQD8VulSSE5-eDag
Forwarded from Komil Allamjonov
Аслида ҳимоя шахсларга боғлиқ бўлиши керак эмас. Қонун устувор бўлиши, ҳар бир фуқаро, журналист, блогер ёки матбуот ўз ўзини ҳимоя, ҳақ-ҳуқуқини эса талаб қила олиши керак!
(Фикрларимни содда қилиб тушунтириб беришга ҳаракат қиламан).
Бошидан бошлаб...
Бугунги давр матбуотини агар янги туғилган чақалоқга тенглаштирсак, албатта у оёққа туриши, юриб кетиши учун, унга кўмак, ҳимоя керак эди. Худди шу ҳимоя АОКА вазифаларидан бири бўлган. Нима учун ўша даврдаги ҳукумат таркибидаги Матбуот ва ахборот агентлиги мавқеи кўтарилиб, президент администрацияси тузилмасига киритилди ёки унинг директори аввал вазир даражасида бўлса, кейинчалик президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосарига тенглаштирилди? Чунки матбуот 90 фоиз ҳолатда ҳукумат таркибига кирувчи ташкилотлар, вазирликлар, идоралар, қўмита ва ҳокимликлар, яъни ижро аппарати фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатади. Демак агар агентлик Вазирлар Маҳкамаси таркибида бўлса ва директор даражаси бошқа вазирлар билан тенг бўлса гапини ўтказа олиши, ҳимоя қила олиши, керак пайтда ҳисобот ва ахборот беришга ундаши қийин кечади. Бу ҳолатда матбуотни бугунгидек кўтариб бўлмас эди. Яна қонунларга ўзгартириш киритиш, кўплаб норматив ҳужжатлар яратиш ҳукумат таркибида тезроқ кечадими ёки ундан юқори президент администрацияси таркибидами?
Хуллас, АОКА юқорида айтганимдек гўдак матбуотга энага қилиб белгиланган эди ўшанда. Ва шунинг учун ҳам журналист ёки блогерлар томонидан қонунлар бузилса ҳам, хатолар бўлса ҳам кўз юмиб турайлик, матбуот жонланиб олсин, дея тарғиб қилар эдик. Орадан мана 4 йил вақт ўтди. Урилиб, сурилиб, гоҳида қашқа бўлиб, гоҳида ғурра, безори болалар билан уришиб, талашиб, матбуот анча етилиб, тишлари чиқиб, кўчада бемалол юра бошлади. Буни кузатиб турган энага ҳам секин аста ўзини орқага тортди. Бир сўз билан айтганда улар чинакам ҳаётга учирма қилинди.
Энди минбардан туриб, сизни ҳимоя қиламиз, бизнинг ҳимоямиздасиз дейдиган гаплар даври ўтди. Энди ҳар бир журналист ва блогер аввало ўзини ўзи ҳимоя қила оладиган даражада бўлиши керак. Қонунларни яхши билиши, журналистика этикаларига риоя қилиб ишлаши керак. Аслида бу соҳада ҳам тартиб бўлиши шарт. Бу жуда муҳим. Ана ўшандагина журналистнинг тили узун, боши мағрур бўлади.
(Вазият кўрсатяптики, спрос бошланди)
Ўтган ҳафта давомида бўлиб ўтган воқелар шуни кўрсатдики, матбуот гапини айта оладиган, ҳар қандай унга нисбатан огоҳлантиришларга муносабат, эътироз билдира оладиган, очиқ баҳслаша оладиган даврга ҳам етиб келди. Бу аслида Президент бошчилигида яратилган сўз эркинлиги концепциясининг амалда ишлаётгани белгиси бўлади. Сўз эркин бўлдики босим бўляпти дея оляпсиз, сизга эътироз билдирган давлат ташкилотига фикрингизни бемалол тенгма тенг айта оляпсиз. Бошингизга бир уриб мана сенга хат жим ўтир дейдиган даврлар ўтганидан дарак бу. Албатта қийинчиликлар кўп, лекин ким айтувди осон бўлади деб? Ушбу даражага етиб келишда бизга ҳам ўзи учун туриб бера олиш сизга ҳам осон эмас. Шунинг учун ҳам биз айнан шу сафар жим ўтирдик, кузатдик ва изоҳ бермадик. Баҳслар, тортишувлар фақат ривожлантиради давлатни.
Бир сўз билан айтганда қўлингизни тушурманг ҳурматли ҳамкасблар! Биз тўғри йўлдамиз. Энг асосийси билингки, ушбу жараёнга тўсиқ ёки қаршиликлар бўлиши мумкин, лекин бу фойдасиз. Катта ғилдирак жойидан қўзғалиб юриб бўлди. Энди у тўхтамайди. Чунки ушбу ислоҳотнинг концепцияси жуда пухта яратилган!
PS: ўз вазифасидан келиб чиқиб бизни ёмон деган амалдорлар эртага ишдан кетиб, оддий одам бўлиб, жамият қаторига қўшилса, матбуот қанчалар одамлар дардига малҳам эканлигини тушунади. Масалага қайси нуқтадан туриб қараш жуда муҳим!
#mediafreedom
@allamjonov_ki