Alisher Рўзиохунов
1.82K subscribers
1.23K photos
220 videos
6 files
901 links
Журналист. Aksent бошловчиси, bugun.uz, abc, KyivPost, gazeta.uz ва Kun.uz мухбири.

Постлар шахсий.

🇷🇺 🇬🇪 🇰🇿 🇰🇬 🇹🇷 🇹🇯 🇦🇲 🇩🇪 🇧🇪 🇪🇺 🇨🇿 🇨🇭 🇺🇿 🇺🇸 🇰🇪 🇺🇦 👉 Saudi Arabia

Алоҳида кабинетда суҳбат учун @aruziohunov
Download Telegram
Хайрли тонг, миллат. Автомобиль давлат рақами шунақа шаклда ҳам берилар экан. Энди кўрибман.
«Ва Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир». (Бақара, 271-оят)
Ўртоқлар, сиёсатни яхши тушуниш учун сиёсий назариялар эмас, иқтисодий мунозараларни кузатиш керак. Бу — менинг шахсий хулосам.

Шундай экан, Youtube'даги Беҳзод Ҳошимов каналига обуна бўлинг. Видеоларини кузатиб боринг. Баъзан русча, инглизча, лекин ўзбекча субтитрлари бўлади. Бўлмаганига Беҳзод ака, субтитир қўйинг, кенг омма суҳбатлардан баҳраманд бўлсин.

Мен суҳбатлар орасидан Тимур Ишметов, Одилбек Исоқов, Сергей Гуриев, Иса Ҳалафир, қўйинки ҳаммасини алоҳида ажратиб кўрсата оламан. Шунчаки, мароқ билан томоша қиламан.
Бошгинамга ағанаган катта тоғлар, алвидо.
Мен кетарман ҳасратланиб, руҳи соғлар, алвидо!
Бу дунёнинг шўришига навниҳоллар тебранинг,
Эслироқ боғбони йўқ, қолди боғлар, алвидо!

Шайтанатдаги Анварни эсладингизми? Ажойиб персонажнинг прототипи аслида шоир, ношир ва журналист Асқар Қосим бўлади. У 40 ёшида ўз жонига қасд қилган. Ўзбек бўлиб, туғилмасайдим, кўрмас эдим шунчалар хорлик, сатрлари учун таъқиб этилган. Китобларни аввал шунчаки ўқиб қўйган эканман. Энди ҳар бир диалогни ҳис этяпман.

PS: сиёсийлаштирилмасин. Бу бир йил аввалги постим.
Ҳукумат матбуот котиби бош вазир танқиди тўғрисидаги постимни савол остига олибди. Яъни мен Ариповга нисбатан халқда ишончсизлик яратишга уриниб, оммада англашмовчилик ва турли муҳокамаларга сабаб бўлувчи постни ёзишни мақсад қилганмидим?

Қисқа жавоб: йўқ.

Кенгроқ айтганда эса менинг постимда билдирилган маълумот ҳукумат йиғилишида янграганини АОКА раҳбари Асад Хўжаев ҳам тасдиқлабди-ку. У ҳолда Асад Хўжаев ҳам халқни бош вазирга қарши қайрамоқчими?

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раддия берди, деб айтишганди. Хабарни ўқидим. Унда аввало, ҳукумат йиғилиши қайси масалага бағишлангани, селекторда UzAuto Motors ё қўмита фаолияти юзасидан ахборот тингланмаган, қўмита ҳисоботи эшитилмагани айтилади. Менинг постимда ҳам шундай бўлганди, деганмидим?

Хуллас, мен учун ҳамма гап айтилибди. Мен бу мавзуга нуқта қўйдим.
Яна ҳалиги гап, вазир Бобожонов, тизимни ислоҳ қилиш керакми? https://t.me/TYUZBEK/12419
Шахсимга нисбатан ғаламислик бошланди. No name Замир Холмахмадов (эмишки, иқтисод фанлари номзоди, доцент) бош вазир танқиди масаласидаги постимга муносабатда шахсиятга ўтлаб кетган.

Қисқача қилиб, шу шахсни камера қаршисида теледебат, суҳбатга таклиф этаман. Афсуски, бир суткада алоқага чиқмаса, бисотимдаги айрим фактларни оммага ошкор қилиб, хулоса чиқаришни халққа қолдираман. Шу керакмиди сизларга?
Маҳалламиз мушукларига мазззааа.
Хуллас, менинг постимга муносабат билдирган одамлар ва уларнинг фикри:

Фозил Додиев, иқтисод фанлари номзоди (Банк-молия академияси кафедра мудири) — Шаффофлик ва очиқлик компания обрўсини оширади, миш-мишни камайтиради

Замир Холмахмадов, иқтисод фанлари номзоди (Молия институти Молия-банк иши кафедраси мудири) — Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳақиқатан ҳам “популизм” билан шуғулланмоқдами?

Тоҳир Маликов, иқтисод фанлари доктори (Молият институти профессори) — Холисона хулоса олиш - бунинг нимаси ёмон?

Одил Олимжонов, иқтисод фанлари доктори (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридига институт лойиҳа раҳбари) — Кимда ахборот бўлса, у дунёни бошқаради!

Шунча профессор-доцентлар муносабат билдиришга ташна бўлиб турган экан, бизда монетар-фискал сиёсат юритилиши бўйича мингдан ошиқ савол бор эди. Афсус, аввалроқ билмаган эканмиз. Сизларни таниб олдик. Майли, биз популист, сиз реал масалада муносабат билдира оласизми?

Бизнинг саволларга ҳам жавоб берасизми? Буюртмалардан вақтингиз ошса, алоқага чиқинглар, ҳурматли профессорлар!
Мафкуравий баннерлар: тарғиботнинг бу шакли бюджетдан миллионлар сарфлашга арзийдими?

Ўқиш учун
Профессор-доцентлар бир суткада алоқага чиқишини таклиф этгандим. Афсус бундай бўлмади. Мен эса улара топшириқ бериб, уларга масалани шундай ёзишни уқтирган шахснинг шарифини маълум қиламан: Иминов.

Менинг постимдан кейин, қўзиқориндай пайдо бўлган пррофессор-доцентларнинг муносабатлари ёзилиши, қандай ёзилиши ва эълон қилиниши айнан Иминов томонидан айтилган. Бу топшириқни профессор-доцентлар бажарди.

Яна огоҳлантириб айтаман, шахсим ва фаолиятимга турли қаршиликлар давом этса, мен ҳам давом этаман. Иминов топшириқларни қандай бериши, кимга ҳисоб бериши ҳам қизиқ-ку. Айниқса унинг исми ва лавозимини ҳамма билиб олсинми? Топшириқлар беоилгани бўйича фактларчи? Шу керакми?
Бугун Вазирлар Маҳкамаси биносида ўтган мажлисда иштирок этдим. Ундан кейин, сенатор Содиқ Сафоев билан қисқача суҳбатлашдик.

Ҳа, бироз гапни айлантириши бор. Лекин унинг дипломатик назокати ва харизмаси, нутқ маданияти ва фикрлашига тан бераман.

Келгусида Сафоев билан очиқ суҳбат қилишни истайман. Агар шу ташкил этилса, қандай жўяли саволларингиз бор?
Расмлар ҳам гапиради. Kun.uz фотобанкида турли қизиқарли суратлар мавжуд. Уни энди алоҳида каналда кузатиб боришингиз мумкин. Марҳамат. https://t.me/kunuzphotos
Ўртоқлар, айтганча, мен судга кетяпман. Ўзавтомоторс ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўртасидаги низо бўйича иш кўриляпти, эсингизда бўлса. Бугун суд ишни ёпиқ тарзда кўришга ўтиши мумкин, негаки, судга махфий ҳужжатлар тақдим этилган. Агар судья ҳужжатларни муҳокамага қўймай ёхуд булар халқ манфаати юзасидан очиқ кўрилиши тарафдори бўлса, иш очиқ қолади.

Сизнинг фикрингиз қандай?
Ўзбекистонлик тадбиркорлар, бардам бўлингиз. Ҳақиқий кулфат энди келади. Парламент иқтисодиётни нокаут қилувчи қонун лойиҳасини қабул қилиб, Сенатга аллақачон юборибди. Батафсил мақолани эса бир соат ичида ўқинг.
«Ҳар доим яхшироқ бўлишини истадик, лекин доимгидек бўлиб қолди» — Россия собиқ бош вазири Виктор Черномирдин

Депутати олий жаноблари тасдиқлаган қонун лойиҳаси камбағални янада камбағал қилади. Расво қонун лойиҳаси уларнинг калласига ўзи келдими ё «юқоридагилар» топшириғими, билмадим.

Сенатдан ҳам умидим йўқ. Нопрофессионал, казо-казолар тўпланиб олган Сенат аслида Билдерберг клубининг йиғилишига ўхшаб, масаланинг моҳияти нимада эканлигини билмай, тайёрланган саволларни ўқиб, кетаверади.

Кейин қонун лойиҳаси президент имзосидан ўтиши керак. Президентнинг атрофида иқтисодни яхши тушунган, халқпарвар одамлар қолганми? Буни билиб оламиз.

Ушбу имтиёзлар қаторида «эркатой» монополистларга ҳам насиба бор. Агар президент қонун лойиҳасига имзо чекмай, уни қайта ишлаш учун қайтариб юборса, «эркатой»лар ҳархаша қилади. Негаки, улар имтиёз олиши учун яна қанчадир вақт кутишни истамайди. Шунинг учун қонун лойиҳаси зудлик билан қабул қилиняпти.

Қонун қабул қилинсин, ўша «башоратдаги» муаммолар бўлсин-чи, кейин ўйлаб чиқамиз. Мана шу важ билан қонун имзоланиши мумкин. Пандемия, Сардоба ва табиий офатлар туфайли рейтинги тушиб бораётган ҳукуматнинг обрўси яна тушади. Бизнес олами энди қатиқни ҳам хўплашни ичишга ўрганади. Ўзбекистондаги беқарор бизнес муҳити шунга тарбия қиляпти.

Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Шуҳрат Ғаниев шу масалага масъул эди. Мана садоқат, мана ватанпарварлик меваси.
«Биз 2019 йилда 2,6 триллион сўм соф фойда кўрдик». Расул Кушербаевнинг бож масаласидаги таклифига «UzAuto Motors» муносабат билдирди

ўқиш учун

Вай, маззами, маззами сизларга, а? )))
Озиқ-овқат маҳсулотлари нархи барқарорлигини сақлаш масалалари муҳокама қилинди

👉 https://kun.uz/40189111

«Ҳар доим яхшироқ бўлишини истадик, лекин доимгидек бўлиб қолди» — Россия собиқ бош вазири Виктор Черномирдин
Audio
Судда. Тадбиркорнинг чин иқрорлиги. Уни бу ҳолатга келтирган одамлар ким? У нега шунчалик куюниб кетяпти? Гап ўзи нима тўғрисида?

Тез орада Kun.uz'да чиқади.

PS. Шунчаки материал тайёрлаб улгурмаяпман. Жуда хафаман.