Alisher Рўзиохунов
1.82K subscribers
1.23K photos
220 videos
6 files
901 links
Журналист. Aksent бошловчиси, bugun.uz, abc, KyivPost, gazeta.uz ва Kun.uz мухбири.

Постлар шахсий.

🇷🇺 🇬🇪 🇰🇿 🇰🇬 🇹🇷 🇹🇯 🇦🇲 🇩🇪 🇧🇪 🇪🇺 🇨🇿 🇨🇭 🇺🇿 🇺🇸 🇰🇪 🇺🇦 👉 Saudi Arabia

Алоҳида кабинетда суҳбат учун @aruziohunov
Download Telegram
Андижонда бу шундай дейилади. Қотиб кулибман, даҳшат! Қайси бири сўзга кўпроқ таниш?
Хўп деб қўёвир (с). Шу қолиб кетибди.
Беш кун бўлди, хонадонимизда иссиқ сув йўқ, орада бир кундуз совуқ сув ҳам келмади. Пойтахт. Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик кўчаси.

Шу ҳар йилги куз-қиш мавсумига ўтиш бошланган.

Яна Ренессанс дейсизлар, а.
Танишинг, Jum. Офисимиз янги меҳмони.
Саёҳат қилинг. Тишлар ва кўзларни асранг. Негаки, қариганда хотирлаш учун саргузаштлар, китоб ўқишга кўз ва набираларни қучоққа олиб, суратга тушишда чиройли тишлар керак.
Мадина эса реал ҳаётда қорин факторини унутган😂😂😂🙈🙈🙈 https://t.me/MadinaNurman/2032
«UzAutoMotors иши» бўйича судда иштирок этяпман. Умуман шу ишни анча пайтдан бери кузатяпман. Шу постда масала юзасидан шахсий мулоҳазамни билдирсам.

Биринчи суд мажлисидан фарқли равишда, ўтган гал анча қизиқ савол-жавоб ва тортишув бўлди. Аммо Олий суд ахборот хизмати тарқатаётган расмий ахборотга (шу ва мана шу) эътибор қилсангиз, «Ўзавтомоторс» важлари зўр бериб келтирилади-ю, негадир Монополияга қарши курашиш қўмитаси вакилларининг гаплари битта жумла билан «ёпилади».

Аммо Kun.uz эълон қилган иккита видеода (айрим чўзилган қисмлари монтаж қилинган, аммо умумий контекст сақлаб қолинган) қўмита вакиллари ҳам дадил савол бериб, ўз манфаатини ҳимоя қилганига гувоҳ бўламиз. Расмий минбардан булар нега жарангламаяпти? Бу ҳолат менга жуда шубҳали туюлди.

Суд мажлиси гўё эски Ўзбекистон ва янги Ўзбекистоннинг курашидек, рост. Бир томонда либерал фикрли, монополистга қаршилар, иккинчи томонда консерватив, менимча, ишончсиз ва билган кишининг кулгусини келтирувчи важлар билан айни монополистларнинг ўзи. Негаки, қўмита вакилларининг савол-жавоби, ўзини тутиши чиндан ишончли чиқяпти. «Ўзавтомоторс» вакилларининг хатти-ҳаракати эса марҳум Хожибойнинг «қўйсанг-чи» мэмини эслатади.

Суднинг натижасини аввалдан тахмин қила олмайман, ахир бу — Ўзбекистон. Журналист Бобомурод Абдуллаев ишини ёритганимда ҳам кўпчилик унинг озод бўлишига ишонмаганди. Натижани эса биласиз.

Ёш ҳуқуқшунос, талаба ва ўрганувчилар учун «Ўзавтомоторс» кейси жуда уникал ҳисобланади. Мана батафсил мақола ва видеони кўринг.

Ps. Айтганча, ишни бошида текширувларга сабабчи бўлган депутатлардан бири — Расул Кушербаев билан интервью қилдим. Ўша интервьюда кўп гап чиқади, менимча эртага томоша қиласиз.

Спойлер: у судга катта умид боғламаяпти. Депутат бож масаласида жиддий курашни бошламоқчи.
Бир фойдаланувчи ажойиб изоҳ қолдирибди:

— Балки шапкасини бериш керакдир.

Менимча, компания қайта кўриб чиқиши керак бўлган масала жуда кўп.
Ucell деган расво компания бор. Хизмат ва алоқа сифати ҳақида кўп гапирилган, майли буни бир четга суринг. Бошқа қилиғи ҳам бор. Буни аввал ҳам ёзгандим.

Охирги ойларда тинимсиз реклама мазмунидаги хабарлар ола бошлагандим, бу ҳеч тиним билмаяпти. Танишимнинг тавсияси билан компанияга мурожаат қилганман. Хусусий тижорат корхоналари менга реклама юборишни қандай уддалаяпти, қизиққанман.

Менга маълум бўлишича, компания учинчи шахсга рақамимни бермаган, аммо улар билан тижорий шартнома имзолаб, рекламани Ucell ўзи юборяпти. Ишлам калламай қолди яна.

Алоқа оператори мижозларидан бир оғиз сўрамай рекламани босиб ётибди. Демак, хизмат учун тўлов олмаса ҳам бўлади, чунки мижозлари орқали рекламадан даромад топиш мумкин. Масалан, кун.уз Телеграм каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан бохабар бўлишингиз учун тўлов ундирилмайди, лекин реклама жойлаштириш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолган.

Бундан ҳам қизиғи - уларнинг хабарида реклама маркировкаси йўқ. Шу жойда Монополияга қарши курашиш қўмитасига салом. UzAutomotors'дан бўшаб олсангиз, бир қараб қўйинглар.

Рақамли иқтисодиётга ўтмоқчи бўлган давлатда алоқа оператори мижозларнинг шахсий маълумотларидан шундай фойдаланса, рақамли иқтисодиётни ҳам 25 йилда қура олмаймиз.

Ps. Ренессансга эса анча бор.
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов ва Тараққиёт стратегияси маркази раҳбари Элдор Туляков Тожикистонда президентлик сайловини бевосита кузатишмоқда.

МДҲ ва ШҲТ вакиллари ҳам бор. Шу икки ташкилот делегацияси дунёдаги исталган сайлов натижасини тан олса керак.
Ютуб ва Инстаграм оламида вайнер, влоггер ва интервьювер ҳаваскорлар кўпайган. Эринмай видеоларини кузатаман, ахир журналистнинг асосий иши - ахборот тўплаб, уни таҳлил этиш ва жамоатчилик эътиборига ҳавола этиш-ку.

Хуллас, шу тоифа ижодкорлар ичида ҳам ўзаро бўлиниш бор: кимдир қандайдир ўзига образ яратиб олган, барчасининг маълум миқдорда обуначиси, кузатувчилари бор. Аммо ҳаммасига хос битта умумий сифат мавжудки, у жамиятга салбий таъсир қилиши мумкин.

Уларнинг деярли барчаси видеоларда брутал сўзлашув тилидан фойдаланяпти. Бу томошабинларда муаллиф ўзини эмин-эркин тутиши, рост гапириши, халқчил ва самимий гапираётгани ҳақида нотўғри тасаввур пайдо қилиши мумкин. Кейинчалик, шундай образ орқали ахборот маконида сохта хабарлар, тор гуруҳлар манфаатидаги пропаганда ҳам тарқатилиши мумкин.

Дўстларимга шунчаки тавсия: брутал сўзлашув билан бошланган ҳар қандай видеодан сақланинг. Бу ҳиссиётлар билан ўйнашиш, дея қабул қилинг.

Брутал - қўпол, кескин, безбетларча. Дангал сўзи билан адаштирилмасин.
Forwarded from bakiroo
Депутат Расул Кушербаев бож масаласида жиддий курашни бошламоқчи, деб ёзилмоқда.

Бу жуда тўғри. Монополист «Ўзавтомоторс»га қарши ҳар қандай восита билан курашиш лозим.

Шу ўринда ҳурматли депутатимиздан EQUINOX, TRAVERSE, TRAILBLAZER ва TAHOE моделларини импорт қилишда «Ўзавтомоторс» бож тўловларини амалга ошираяптими ёки йўқми, шу масалани ҳам кун тартибига олиб чиқишни сўрайман. Бу моделлар истисно тариқасида бож тўловларисиз Ўзбекистонга келтирилаётган бўлиши ва давлатга тўланиши лозим божлар «Ўзавтомоторс» томонидан фойда сифатида ўзлаштирилаётган бўлиши мумкин. Ахир «Ўзавтомоторс»нинг ҳар бир қадами ва бизнес схемаси "давлат сири" грифи билан истеъмолчилардан яширилган.

Агар прейскурант нархларини калькуляцияга солсангиз мазкур истисноли схемадан Volkswagen Caddy ва Škoda Kodiaq моделларини импорт қилишда ҳам фойдаланилаётган бўлиниши мумкинлиги борасида гумонлар пайдо бўлади.

Ва табиийки, ўз-ўзидан савол туғилади: Нега «Ўзавтомоторс» бож тўламай авто импорт қилиши мумкин, бошқа импортерларга бу тирқиш тақа-тақ ёпиқ.

Ўзбекистонда қонун барчага баробар эмасми?
Монополист деса, хафа бўладиган «Ўзавтомоторс» компанияси матбуот хизмати суд мажлисидан муқобил видеони эълон қилди. Қизиқ, айрим кадрлар умуман йўқолиб қолган.

Судья сўз навбати Сахаповга, марҳамат деди-ю, лекин Сахапов чиқиши олиб ташланган. Судда Антимонополия қўмитаси вакили Сахаповнинг нутқида компания фаолиятига доир умумий маълумотлар бўлгани, ишга ё аризадаги даъвога оид гап йўқлигини таъкидлаганди. Менимча, «Ўзавтомоторс» ҳам шу гапга қўшилиб, Сахаповнинг нутқини видеодан қирқиб ташлаган. Сахаповнинг савол-жавобида ҳам компания манфаатига путур етказадиган қисми (6.00) олиб ташланган.

Наргиза Отахонова компания нархи кўтарилган, аммо етказиб берилмаган автомобиль учун қўшимча тўлов ундиргани ҳақида тан олиб гапирганди. Бундай «қовун» ҳам тозаланибди.

Отахоновага судья яхши савол берганди. Бу ҳам йўқолиб қолибди. Наргиза машина бутловчи қисмлари ўзгартилиб, тан нарх ошганини айтганди. Лекин 1996 йилдан буён ишлаб чиқарилувчи «Дамас»нинг конвейрдаги йиллари эскириб, амортизацион харажатларидан қолган пулларига қизиққан қўмита вакилининг саволига Сахапов бошқача жавоб берган.

У айтганки, йиллар давомида машина модели ўзгаришсиз қолмаяпти, бутловчи қисмлари алмаштирилиб, қолдиқ маблағлар шу ерга сарфланган. Латифада айтилгандек, ё мушук, ё гўшт йўқ.

Хуллас, видеони 21 дақиқагача кўрдим. Фойдасиз.
@the_bakiroo импорт қилинадиган машиналар бож тўлови масаласида зўр кейсни келтириб чиқарди. Яъни ану монополист деса, хафа бўладиган «Ўзавтомоторс» компанияси импорт қилиб, халққа сотаётган машиналар учун бож тўловини тўлайдими?

Шу саволга назарий жавоб бериш учун @the_bakiroo тенгламани ечган.

Агар компания чиндан импорт қилинаётган Caddy учун бож, ҚҚС ва утилизация йиғими тўласа, машинанинг Ўзбекистонга киришдаги нархи 5 314 доллар бўлиши керак. Чунки у сотувда 172,1 миллион ёки 16 минг 645 доллар.

Хуллас, ниманидир ҳиди келяпти, а?
Фейсбукдаги аккаунтим орқали қўйилган постга шундай изоҳ қолдирилган. Изоҳ қолдирувчи шартларнинг бирини бузгани учун, мурожаати бўйича тайёрланган материал эълон қилинмаган.

Буни тўғри, деб ўйлайсизми?
"Одам ўз қарорларини нотўғри бўлишидан қўрқади. Шунинг учун ўз қарорлари тўғри эканлигига ўзини умри давомида ишонтириб яшайди. Бу касалликка барчамиз чалинганмиз",

Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов дастурчи Павел Дуровнниг ёш кўриниш сирлари ҳақидаги фикрига муносабат билдирибди. Яъни кузатув ва тадқиқот натижасига кўра, турмушда яшаган жуфтлик ёлғиз инсонга қараганда кўпроқ умр кўради. Дуров эса ёлғизлик ёш кўринишга сабаб бўлиши ҳақида айтяпти. Демак, ёш кўринган одам кам яшайди, деган хулоса келиб чиқиши мумкин.

Шунинг учун, одамлар ишонч ва қарорларини нотўғри бўлишидан қўрқиб, турли оқлов ўйлаб топади.
Доллар курси нега ошди?

Иқтисодчи эмасман, лекин кузатувларим бўйича бир хулосани тақдим қиламан. Хорижий валютанинг қадри нега ошади? Менимча, бу аввало ўша давлат иқтисодиётига бўлган ишонч билан изоҳланади.

АҚШ сиёсатчилари пандемия иқтисодий инқирозини бартараф этиш учун иқтисодиётни рағбатлантирувчи навбатдаги моддий кўмак пакети тайёрлиги ҳақида маълумот беришди. Шу гапдан кейин жаҳонда АҚШ доллари қиймати яна ошди.

Молия вазири ўринбосари айтгандек, иқтисодий фаровонлик сиёсий қарорларга боғлиқ.
Мунозара клубининг илк йиғилишига ҳам 3 ой тўлди. Кейинги йиғилишда қандай макроиқтисодий мавзуда мунозара бўлишини истайсиз?
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расул Кушербаев — «Ўзавтомоторс», депутатга қарши иш ва ижро ҳокимияти ҳақида

Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев «Ўзавтомоторс» иши, судда гувоҳ сифатида сўроқ қилингани, депутатга босимлар ва парламент ҳаёти тўғрисида Kun.uz билан суҳбатлашди. У ижро ҳокимияти, хусусан маҳаллий ҳокимият органларини танқид қилиб, мулоҳазаларини билдирди.

👉 Мақолани ўқиш

📹 Тўлиқ видео

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская