Rustamovna's blog
35 subscribers
871 photos
127 videos
1 file
202 links
Oʻqiganlarim, eshitganlarim, yoqtirganlarim, fikrlarimni yozishga moʻljallangan kundalik, haftalik, yillik)

🤳🏻Mabodo gap boʻlib qolsa, aloqada @rustamovvna_bot

🧋Qiziq boʻlib qolsa, instagramda: https://www.instagram.com/rustamovna_books?r=nametag
Download Telegram
Не машаққатлар билан болангни ухлатганингда, эшикни қаттиқ тақиллатиб, асабингга теккан лўлига қанча бақирсанг ҳам айб бўлмаса керак-а?

Эшикни бузворай дейдия, уй эгалари бўлиб туриб шу даражада тақиллатмаган эканмиз. Шу совуқ ва ёмғирда зарилмикан эшикма-эшик юриб, яна камида манга ўхшаганлардан садақа эмас, қарғиш эшитиб...

«Кириб боламни ухлатиб бер» десам бўлар экан🐍🪾🪹
Биринчи қор ёғибдику))
Белиссимо кеч олиб кеганига промокод берган эди, шуни ишлатиш учун яна пицца заказ қилиб, алоҳида промокодлиниям кирғизгандим. Яна кеч қолиб, энди 2 та пиццага тушиб ўтирибди🤭
🤣3
Forwarded from Mutolaa Zavqi
Qomati kelishgan kishilar kaloriya iste'molini kamaytirganingiz uchun sizni malomat qilishmaydi.

Boy odamlar pulni tejaganingiz uchun sizni tanqid qilishmaydi.

Obro'li insonlar yomon do'stlardan voz kechganingiz uchun sizni koyishmaydi.

Dono kishilar esa shovqin va g'iybatdan ko'ra kitoblar va hikoyalar sukunatini tanlaganingiz uchun sizni malomat qilishmaydi.

Hayotida bir yo'lni tutmagan, maqsadsiz kishilar — eng ko'p muhokama qiluvchilardir. Chunki ularning qiladigan boshqa ishi yo'q.

@mutolaa_zavqdir
👍1
Бечора аёллар, нима бўлса аёл 🤣

*қайсидир туман ЗАГСидаги баннер экан😁
ChatGPT га шу матнни юбориб, ўзингиз ҳақингизда мазза қиб ўқишингиз мумкин, хоҳласангиз скриншот қилиб юборинг нима жавоб берганини 😂

Based on everything you know about me roast me and don’t hold back, say it in Russian.
Бири шу чангларга об-ҳавони ўзи айбдор деса, яна бири нон ёпиш фойдали дейди...

Биз ақлсизлар бундай ақлли гапларни тушунмай ўтиб кетсак керак-а)
🤯1
Бир фильмдан кейин ҳаво тозалагич/намлантиргич (қисқаси увлажнитель воздуха) олмасликка қарор қилган эдик. Лекин бу ҳаво олмасак бўлмаслигини тасдиқлаяпти, афсуски бола учун ҳам керак...

Додасини нархини қўйиб ташлашгандир, худди чироқ ўчганда шамни, коронавирус келганда маскаларни бизнесини қилгандек🥴
Magic moments

Болалардан болалигини олиб қўйиш керак эмас.

Шундай ота-оналар туркуми борки, балки ўзи учун тўғри деб билар қарорини лекин мен уларни оқламайман. Сабаби, ўзи шунақа байрамларни кўрган ёшлигидан, керак бўлса "қорбобо"га хатлар ёзган. Энди бўлса, боласига хато Янги йил байрамида қатнашишга қўймайди. Уйда ҳеч қандай байрам қилмайди, қилдирмайди. Болага орзу қилишга ҳам йўл қўймайди.

Бола катта бўлгандан кейин ўзи шундоқ ҳам байрамларни қизиғи қолмас экан.

Мени ота-онам янги йилда албатта цирк, тадбирлар, парклар, асосий арчага олиб боришар эди. Уйларни безатиб, кичик бўлса ҳам арча қўйишар, чиройли дастурхон қилиб, 31-куни кунларини ошхонада ўтказишар эди. Энди билсам буларни ҳаммаси биз болалар учун бўлган экан. Ўзларига қизиқ бўлмаган. Мана энди катта бўлдик. Улар ҳам олдингидек ҳаракат қилмай қўйишди.

Энди ўзимизда фарзанд бор, уни хурсанд бўлиши учун, эсда қоларли кунлари бўлиши учун биз ҳаракат қиламиз.

Ҳаёт ўзи шунақа экан, фарзандинг учун кўп ишлар қилар экансан🌲🍃🕊
3🕊1
Rustamovna's blog
Photo
Хуллас, гапни индаллоси болаларга бундай байрам йўқлигини сал каттароқ бўлганда, оқ-қорани фарқини тушунаётганда тушунтириш керак, ҳозир ҳатто қишки билан ёзги киймини фарқлай олмайдиган бечора боғча боласи боғчадаги ўртоқлари совғалари билан мақтанганда ўзини ғалати ҳис қилмаслиги учун ҳам арзимаган нарсалар билан бўлса ҳам уни хурсанд қилиш керак 🥨🫘
🐳2
Рецепт-рецептсиз одамни бошини қотириб юборишди.

Худди пандемия пайтидагидек, уйларига одамлар спирт, терафлю, нимесил, парацетамол, лоперамид ва яна шунга ўхшаш дориларни қаторлаштириб қўйди🙈🤹🏻‍♀

Чет эл, чет эл дейишадида, лекин бизда ҳатто онлайн навбатга тура олмайдиган шароитда бунақа томдан тараша тушгандек, эрталаб туриши билан рецептли бўлади дейиши ғалатида.

Энг қизиғи, поликлиникалар бунга тайёр эмас, ундан олдин анави қуриб кетгур DMED ни айтмайсизми, ҳали ичи хом. Сал тузукроқ дастурчиларни олиб, пухтароқ ишлашса бўлмасмикан деб ўйлаб қолади одам 😵‍💫

Энди босқичма-босқич қилишармуш, кўрамиз 🍄‍🟫
1
Қор билан танишдик 😁
4😍1🐳1
Rustamovna's blog
https://youtu.be/1AHaFE9NOYo?si=8_Mhxq5C6vjX1n_A
Мультик кўрамиз деб киришим билан чиқиб қолди Ютубдан, бошидаги 4 дақиқа бу видеони тинч ҳолатда ва албатта қоғоз-ручка билан кўриш кераклигини билдирди. Сизларга ҳам тавсия))
Русча табрикдан бошлайми😁