Яширин тарих!
3.46K subscribers
361 photos
49 videos
1 file
323 links
Каналда тарихнинг яширинган қирралари, геосиёсат ва спорт ҳақида шахсий дунёқарашлар юритилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркиянинг арвоҳ-самолёти AНKA III.

Эҳтимолий душманларга янги қуролини кўз-кўз қилмоқда. Шунингдек, Яқин Шарқда янги очилаётган интригада қатнашишга тайёрлигини билдирмоқчи.

👉 Яширин тарих!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нидерландиядаги Алкмар пишлоқ бозори — дунёдаги энг қадимий бозорлардан бири. Бу ерда пишлоқ савдоси 1365 йилдан бери амалга оширилади. Бозорда савдо қилиш ҳуқуқи фақат Пишлоқ гильдиясига тегишли бўлиб, улар бу анъанани асраб келмоқда. Бегона шахслар бу савдога қўшила олмайди — барча жараённи махсус тайёргарликдан ўтган, анъанавий кийимлардаги гильдия аъзолари амалга оширади. Улар пишлоқларни махсус хилпига солиб, елкаларида кўтариб ташийди ва миқдорини аниқ ўлчаб, савдосини ташкил қилади. Бу нафақат савдо, балки маданий томоша сифатида ҳам туризмнинг муҳим қисми ҳисобланади.

👉 Яширин тарих!
Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра туғилиш даражаси ўзгармаса, Хитой аҳолиси 2100-йилга бориб 700 млндан ошиқ сонга камаяди 🧐

Ҳиндистон 🇮🇳 +50 млн
Хитой 🇨🇳 -777 млн
Покистан 🇵🇰 +256 млн
Нигерия 🇳🇬 +239 млн
Конго ДР 🇨🇩 +318 млн
АҚШ 🇺🇸 +74 млн
Эфиопия 🇪🇹 +231 млн...

Ишонамизми?

👉 Яширин тарих!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1000 йиллар аввал ихтиро қилинган компьютер 🧐

👉 Яширин тарих!
Forwarded from Зўр Спорт
#Футбол

ФАНТАСТИК ФИНАЛ!

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси тарих яратди!

Осиё чемпионати финалида жамоамиз Саудия Арабистонига қарши 9 киши бўлиб ўйнаб, Осиё чемпионлигини қўлга киритди!

Биринчи бўлимдаёқ икки футболчимиз майдондан четлатилганига қарамай, ўсмирларимиз охиригача курашди, юрак билан ўйнади ва бутун халқни ғурурга тўлдирди!

Жасорат, ирода, муҳаббат — бу болаларда ҳаммаси бор!
Қаҳрамонларимизга олқишлар!

Боллар йиғлагани одамни терисини жимирлатиб юборди ЗЎР ўйин учун яна бир бор раҳмат

https://t.me/zor_sport
Қадимги Рим даврида ҳали техник ва механик қурилмалар йўқ бўлган пайтда, ҳали олтин ва нефть учун курашлар бўлмаган вақтларда асосий кимёвий элемент бу – туз бўлган.

Тузнинг ўша даврдаги аҳамияти: Озиқ-овқатни сақлаш (гўшт ва балиқни тузлаш орқали узоқ муддатга сақлаш), таомга таъм бериш, диний маросимлар ва шифобахш мақсадлар (туз турли диний урф-одатлар ва гигиенада ишлатилган), ҳайвонларга озуқа сифатида берилган.

Рим легионерларига (ҳарбийлар) баъзан маош сифатида туз берилган. Бу маош “salarium” деб аталган ва кейинчалик инглизча “salary” – маош сўзи шу сўздан келиб чиққан. “Солдат” сўзининг келиб чиқишини шунга боғлайдиганлар ҳам бор.

https://t.me/rostakasimtarix
Via Salaria –бу Римдаги энг муҳум ва энг қадимги савдо йўлларидан бири бўлиб, “Туз йўли” деб таржима қилинади.

Йўлнинг узунлиги тахминан 242 километр. У Римни Италиянинг шарқий соҳилидаги Адриатика денгизидаги Порто-д’Асколи шаҳри билан боғлаган. Йўл Сабинлар (италия қавми) ҳудудлари орқали ўтган – бу ҳудудда туз қадимдан ишлаб чиқарилган ва Римга етказилган. Туз тўғридан-тўғри денгиздан олиб келиниб, араваларда Римга ташилган.

Бу савдо йўлининг уруш даврида ҳам аҳамияти кучли бўлган. Римга ҳужум қилган Галлар қабиласи, готлар ва варварлар, кейинчалик Бизантия ва Лангобардлар ҳам Виа Салария йўлидан унумли фойдаланишгани учун ғолиблар қаторида бўлишган.

Шундай қилиб, қадимги даврларда ҳам савдо йўлларининг аҳамиятли жуда муҳим бўлган. Бугунги кунга келиб эса савдо йўлларига эгалик геосиёсатда асосий планга чиққан.

https://t.me/rostakasimtarix
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Викинглар мамлакати Норвегиядаги кўзни қувонтирадиган холат (менимча хайит намози).

Ливия собиқ президенти Муаммар Қаззофийнинг гаплари эсимга тушди: "Араблар бир дона ҳам қурол ишлатмасдан Европани забт этишади...".

👉 Яширин тарих!
Павел Дуров: Telegram фойдаланувчилар ёзишмаларини ҳеч қачон ошкор қилмаган, мессенжер бундай қилиш ўрнига бозордан чиқиб кетади

Павел Дуровнинг таъкидлашича, Франция ҳукуматининг янги қонун лойиҳаси мессенжерлардан полицияга шахсий ёзишмаларга кириш имконини берадиган «бэкдор» тизимларини жорий этишни талаб қилади. Бу ўзгартишлар ноқонуний наркотик савдоси билан курашиш ҳақидаги қонунга киритилмоқда. Қонун Франция Сенати томонидан қабул қилинган, аммо Миллий Мажлис уни рад этган.

У шуни ҳам қўшимча қилди: Telegram 12 йиллик фаолияти мобайнида ҳеч қачон фойдаланувчиларнинг шахсий ёзишмаларини ошкор қилмаган. Европа Иттифоқи қонунларига мувофиқ, мессенжер фақат суд қарори асосида гумон қилинган шахсларнинг IP-манзили ва телефон рақамини тақдим этиши мумкин, лекин ёзишмаларни эмас.

Шахсий фикр: ҳозирги геосиёсат криптовалюталар ҳаракат қиладиган блокчейнлар оламига ҳам таъсир қилмоқда.

👉 Яширин тарих!
Рим папаси Франциск вафот этди. Ватикан маълум қилишича, бу воқеа 21 апрель куни содир бўлган. Рим папаси 88 ёшида Ватикандаги Каса-Санта-Марта резиденциясида вафот этган.

👉 Яширин тарих!
Трамп маъмуриятидан "Signal" билан боғлиқ яна бир "калла қўйиш"

The New York Times нашрининг ёзишича, АҚШ мудофаа вазири Хегсет 15 март куни Яманга қилинган зарбалар ҳақидаги батафсил маълумотларни "Signal" мессенжеридаги гуруҳли чатда бўлишган. Ушбу чатда унинг хотини, укаси ва адвокати ҳам бор эди.

Маълумотларга кўра, Хегсет
F/A-18 Hornet ҳарбий учоқларининг парвоз жадвали ҳақида маълумот берган. Чатда иштирок этган хотини — Женифер, аввал Fox News’да продюсер бўлиб ишлаган ва Мудофаа вазирлиги ходими эмас. Укаси Фил ва адвокати Тим Парлаторе эса Пентагонда ишлайди.

Эй, шулар тинчгина Телеграмдан фойдаланса бўмасмикан? Дуров "гарантия" бериб турган бўлса 😂

👉 Яширин тарих!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мулоҳаза учун.

Видеода Исо алайҳиссалом ҳеч қачон ўз динини "христиан" деб номламагани ва фақат якка Худоликка даъват қилгани таъкидланмоқда.

👉 Яширин тарих!
Антиохия — бу қадимги шаҳар бўлиб, ҳозирги Туркиянинг жанубий қисмида, Ҳаттай вилоятида жойлашган. У ўз вақтида Яқин Шарқдаги энг муҳим шаҳарлардан бири ҳисобланган ва диний, сиёсий, савдо ҳамда маданий марказ сифатида катта аҳамиятга эга бўлган.

Шаҳарга тахминан милоддан аввалги 300-йилда, Искандарнинг сардорларидан бири Селевк I Никатор томонидан асос солинган. Шаҳарнм ўз отаси Антиохус шарафига "Антиохия" деб номланган.

Салавкийлар давлати ва кейинчалик Рим империяси таркибида бўлган.

Антиохия — Жанубий Туркиядан тортиб, Сурия ва Мисргача бўлган йўллар туташган стратегик жойда жойлашган. Бу уни савдо марказига айлантирган.

Яҳудийлар, юнонлар, римликлар ва бошқа миллат ва дин вакиллари бу ерда яшаган.

Христианлик тарихида муҳим аҳамиятга эга — айнан шу шаҳарда Исо пайғамбарга эътиқод қилувчиларга биринчи марта "масихчи" (христиан) деб ном берилган (Ҳаворийлар ишлари 11:26).

Шаҳар илк черков марказларидан бирига айланган.

Антиохия ўз замонида Александрия ва Римдан кейинги учинчи йирик илмий марказ бўлган.

Фалсафа, табиий фанлар ва тиббиёт соҳасида етук уламолар бу ерда фаолият юритган.

Бугунги кунда у Антакья деб аталади ва Туркия ҳудудида жойлашган. Қадимги Антиохиянинг кўп қисми археологик ёдгорлик сифатида сақланган. 2023-йилдаги ер силкинишлардан сўнг шаҳар катта зарар кўрган.

👉 Яширин тарих!
"Дар Антиохия" (шаҳарнинг шундай номи ҳам бор), Исо Масиҳга эътиқод қилганларнинг илк пайғамбарлар ва шогирдлари дуч келган ҳамда катта фитналар шаҳри

Шаҳарда Исо алайҳиссалом томонидан даъват қилинган диннинг тарафдорлари кўплигидан ташқари, унга қарши гуруҳлар ҳам бор эди. Булар:

1. Яҳудий диний элитаси

Антиохияда яҳудийлар катта жамоага эга эди. Улар орасидаги диний элита — фарисайлар ва садукайлар, Исо шогирдларини новаторлик ва бидъатчиликда айблаб, уларга қарши чиқарди.

Улар Павлус (Паул) ва Барнабас каби шахсларга даъват қилиш ва синагогаларда суҳбатлар ўтказишни тақиқлашга уринишган.

2. Рим маъмурияти

Илк босқичда Рим империяси масиҳчиларга нисбатан индифферент (бетараф) бўлган. Аммо уларни яҳудийлардан фарқли деб била бошлагандан кейин, сиёсий таҳдид сифатида кўра бошлади.

Масиҳийларнинг "Исо — Худо ва Подшоҳ" деган даъволари, рим императорини "илоҳ" деб тан олмасликлари Рим ҳукмдорлари томонидан исёнчилик деб баҳоланди.

3. Яҳудий миллатчилари

Айрим яҳудий гуруҳлар ўз дини ва миллий анъаналарини ҳимоя қилиш мақсадида, Исо шогирдларини динни бузувчилар деб ҳисоблашган.

Улар Антиохиядаги масиҳийларга қарши хуружлар ва фитналар уюштиришган. Баъзан Рим ҳокимиятини уларга қарши қайрашга ҳам уринганлар.

4. Ҳелленистик ва бутпараст аҳоли

Антиохия кўп миллатли ва динли шаҳар бўлиб, юнон ва рим бутпарастлари кўп эди.

Исога эътиқод қилганлар уларнинг бутларини инкор этгани, бир Худога ибодат қилгани учун маданий ва иқтисодий душман сифатида қабул қилинган.

Бу жамоалар кўпинча масиҳийларга нисбатан савдо бойкотлари, таъқиб ва ҳатто зўравонлик содир этишган.

5. Ички қарши туриш (жамоа ичидаги ихтилофлар)

Илк масиҳийлар жамоаси ичида ҳам фарқли қарашлар бўлган: яҳудий келиб чиқишли масиҳийлар ва яҳудий бўлмаган (гой) масиҳийлар орасида низолар келиб чиққан.

Антиохиядаги ихтилофлар Павлус ва Петрус ўртасидаги тафовутларда ҳам акс этган (Галатияга мактубда қайд этилган).

Антиохиядаги Исо шогирдлари турли тарафдан душманлик ва босимларга дуч келишган — диний, сиёсий, маданий ва ҳатто ички жамоавий жиҳатдан. Шунга қарамасдан, бу шаҳар христианликнинг илк марказларидан бирига айланган ва айнан шу ерда биринчи марта "масихчилар" (ἸΧΘΥΣ — христианлар) деб аталишган.

Исо алайҳиссалом эътиқоди кеймнги авлодга ўзгаришлар билан етиб боришида асосий рол ўйнаганлар кимлигини тушуняпсизми?

👉 Яширин тарих!