Яширин тарих!
3.46K subscribers
361 photos
49 videos
1 file
323 links
Каналда тарихнинг яширинган қирралари, геосиёсат ва спорт ҳақида шахсий дунёқарашлар юритилади.
Download Telegram
Естественно, что министр иностранных дел "Кооператива Озеро" С. Лавров ведет себя как дворовый хулиган. Потому что у него нет иного понимания, кроме дихотомии "сильный" и "слабый."
Люди такого типа считаются только с кулаком под челюстью.

П. С. Ўзбекча ёзибсан деб ҳафа бўлмасин)

@Hamid_Sodiq каналидан олинди.

👉 Яширин тарих!
"Озеро" кооперативи Санкт-Петербургда сиёсий элитага яқин шахслар томонидан ташкил этилган корхона бўлиб, қуйида у ҳақда қисқа маълумотлар берилади:

1. "Озеро" ҳақида умумий маълумот
Ташкил топган йили: 1996 йил, 10 ноябр
Жойлашуви: Комсомол кўли, Санкт-Петербург яқини
Ташаббускорлар: Владимир Путин ва унинг яқин дўстлари (асосан КГБ собиқ ходимлари).

2. Кооперативнинг расмий мақсади
Ер сотиб олиш, Ҳовлилар қуриш, Инфратузилмани ривожлантириш (электр, газ, йўл ва ҳ.к.).

3. Аслдаги функцияси (тажрибага асосланган)
Сиёсий ва иқтисодий элитани бирлаштириш;
Ички ишончли тармоқ яратиш;
Давлат контрактлари ва молиявий манбаларни ўзаро тақсимлаш.

4. Кооператив аъзолари (баъзилари)
Владимир Путин — кейинчалик Россия Президенти
Юрий Ковальчук — "Россия" банкининг асосчиларидан
Николай Шамалов — "Согаз" суғурта компанияси асосчиси
Виктор Зубков — Россия Бош вазири бўлган
Андрей Фурсенко — таълим соҳасида юқори лавозимлар
Сергей Фурсенко — медиа ва спорт соҳасидаги раҳбар
Владимир Якунин — Россия темир йўллари раҳбари
Герман Греф — Сбербанк президенти.

5. Молиявий ва сиёсий таъсири
"Россия" банки орқали пул оқими назорати
Суғурта ва қурилиш компаниялари орқали давлат шартномалари
Давлат ресурслари, портлар ва энергетика соҳаларидаги хусусийлаштириш жараёнида фаол иштирок.

6. Халқаро танқидлар ва таҳлиллар
Transparency International: коррупциялашган элита тармоғи
OCCRP: геосиёсий таъсир қуроли сифатида баҳоланган
Carnegie ва Bellingcat: давлат ва шахсий манфаатлар ўртасидаги чегара йўқолган

7. Санкциялар ва сиёсий оқибатлар
Аъзоларнинг баъзилари Ғарб томонидан санкциялар рўйхатига киритилган.
Крим аннексияси, Украинадаги уруш ва ички сиёсатга таъсири орқали танқид қилинган.

👉 Яширин тарих!
Жаҳон харитасида икки нуқта бор-ки, у ердаги зиддият бутун дунёга, хусусан биз мусулмонларга қаттиқ таъсир ўтказади.

Бу Покистон ва Ҳиндистон зиддияти.

Шахсан мен Ҳиндистонни арини уясига ўхшатаман. Ҳар доим интрига қайнаб туради. Ҳиндларни ёввойи арилар каби қўзғатиш осон чамамда. Бир неча йиллар аввал мусулмонларга қилинган ҳужумлар бунга мисол.

Энг даҳшати иккала давлат ҳам ядровий қуролларига эга.

Кейинги постларда зиддиятлар ҳақида батафсил маълумот берилади.

👉 Яширин тарих!
Ҳиндистон 48 соат ичида визасиз СААРК тизими орқали мамлакатга кирган барча Покистон фуқароларини мамлакатдан чиқариб юборишини маълум қилди, деб хабар берди Ҳиндистон ТИВнинг биринчи ўринбосари Викрам Мисри.

Бу қарор Ҳиндистоннинг иттифоқ ҳудуди бўлган Жамму ва Кашмирда содир этилган террорчилик ҳужумидан сўнг қабул қилинди.

22 апрел куни Ҳиндистонда террорчилар тахминан 30 нафар сайёҳни отиб ўлдиришган. Бу воқеадан бир кун ҳам ўтмасдан, Ҳиндистон ҳудудидаги барча покистонлик визалари бекор қилинди ва уларга 48 соат ичида мамлакатни тарк этиш буйруғи берилди.

Исломободдаги бутун дипломатик ходимлар чақириб олинди.

Қуруқликдаги чегара ёпилди.

👉 Яширин тарих!
Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги қарама-қаршиликлар тарихи мураккаб ва кўп қиррали бўлиб, асосан 1947 йилда Ҳиндистон мустақиллиги ва икки давлатга бўлиниши (Partition) билан боғлиқ. Қуйида бу тарихни босқичма-босқич ёзилади:


1. Тарихий замин: Бўлинишгача бўлган давр

Буюк Британия мустамлакаси: Ҳиндистон 1858–1947 йилларда Буюк Британия мустамлакаси бўлган.

Мусулмон ва ҳиндлар ўртасидаги зиддиятлар: ХХ аср бошларидан бошлаб, мусулмонлар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида алоҳида сиёсий ҳаракатлар бошлашди. Бунинг натижаси сифатида 1906 йилда Мусулмон Лигаси ташкил этилди.

Мусулмонлар учун алоҳида давлат: Мусулмон Лигаси етакчиси Муҳаммад Али Жинна 1940 йилда Лахор резолюцияси орқали мусулмонлар учун алоҳида давлат талаб қилди.

2. 1947 йил – Ҳиндистоннинг бўлиниши

Ҳиндистон ва Покистон ташкил топиши: 1947 йил 14–15 август кунлари Британия Ҳиндистони икки давлатга – Ҳиндистон ва Покистонга бўлинди.

Катта қочқинлар тўлқини: 10 миллиондан зиёд инсон бошқа ҳудудларга кўчди. Бу кўчлар пайтида 1 миллионга яқин одам ҳалок бўлган, бу тарихдаги энг йирик этник тозалашлардан бири ҳисобланади.

3. Кашмир муаммоси

Кашмир ҳудудининг баҳсли мақоми: 1947 йилда Кашмир шаҳзода давлат бўлиб, унинг ҳокими ҳинд эди, лекин аҳолисининг кўп қисми мусулмон бўлган.

Биринчи Ҳиндистон–Покистон уруши (1947–1948): Кашмир устида биринчи уруш бўлиб ўтди, БМТ аралашуви билан тўхтатилди. Урушдан сўнг Кашмир иккига бўлинди: Ҳиндистон ва Покистон томонидан назорат қилинадиган қисмларга.

Бу муаммо ҳанузгача ҳал этилмаган ва икки мамлакат ўртасидаги асосий низо нуқтасидир.

Давоми бор...

👉 Яширин тарих!
4. Кейинги урушлар

1. Иккинчи уруш – 1965 йил: Кашмирдаги назорат чизиғини ўзгартириш уриниши, ҳарбий тўқнашувлар.

2. Учинчи уруш – 1971 йил: Бу уруш Покистоннинг шарқий қисмида (ҳозирги Бангладеш) бошланган. Ҳиндистон Бангладешнинг мустақиллигини қўллаб-қувватлади. Уруш натижасида Покистон мағлуб бўлди ва Бангладеш мустақил давлат сифатида ташкил топди.

5. Ядровий рақобат

Ҳиндистон 1974 ва 1998 йилларда ядровий синовлар ўтказган.

Покистон эса 1998 йилда биринчи марта ядровий қурол синовини амалга оширди. Бу икки мамлакат ўртасидаги низони янада хавфли қилиб қўйди.

6. Терроризм ва дипломатик инқирозлар

2001 йил: Ҳиндистон парламентига ҳужум.

2008 йил: Мумбайда террорчилик акти (173 одам ҳалок бўлди). Ҳиндистон бу ҳужумлар учун Покистонда жойлашган гуруҳларни айблади.

Бу ҳодисалар дипломатик муносабатларни янада таранглаштирди.

7. Замонавий муносабатлар

2019 йилда Ҳиндистон Кашмирнинг махсус мақомини бекор қилди. Бу Покистон томонидан қаттиқ танқид қилинди.

Ҳар икки мамлакатда миллий ғурур ва хавфсизлик масалалари муносабатларга таъсир этмоқда.

Сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий соҳаларда рақобат давом этмоқда.

👉 Яширин тарих!
Тошкент декларацияси — 1966 йил 10 январь куни Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги иккинчи йирик урушдан сўнг тузилган тинчлик келишувидир. Бу декларация Совет Иттифоқи (СССР) воситачилигида, Тошкент шаҳрида имзоланган.

Асосий маълумотлар:
Сана: 1966 йил 10 январь
Жойи: Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССР

Иштирокчилар:
Ҳиндистон бош вазири Лал Баҳодур Шастри Покистон президенти Аюб Хон СССР вазирлар кенгаши раиси Алексей Косыгин (воситачи сифатида)

Келишувнинг асосий шартлари:
Ҳар икки давлат 1965 йилги урушдан олдинги ҳолатга қайтишга ва ўз армияларини жанг олди чегараларига қайтаришга рози бўлди.
Ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва тинчликни тиклаш бўйича чоралар кўришга келишилди.
Ҳар икки давлат тинч йўл билан келишмовчиликларни ҳал қилишга рози бўлди.
Дипломатик муносабатларни тўлиқ тиклашга қарор қилинди.
Қочқинларнинг ҳуқуқлари ва хавфсизлигини таъминлаш назарда тутилди.
Декларациянинг аҳамияти:

Халқаро воситачилик намунаси: СССРнинг дипломатик аралашуви минтақада тинчликни тиклашга ёрдам берди.

Қисқа муддатли тинчлик: Урушдан сўнгги тезкор тинчлик ўрнатишга сабаб бўлди, аммо Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги узоқ муддатли низолар, хусусан Кашмир муаммоси, ҳал қилинмаган бўлиб қолди.

Драматик воқеа: Келишувдан бир неча соат ўтиб, Ҳиндистон бош вазири Лал Баҳодур Шастри Тошкентда вафот этди. Бу ҳодиса Тошкент декларациясига янада тарихий аҳамият қўшди.

👉 Яширин тарих!
Покистон Ҳиндистонни қўйиб туринг, Испанияда унданда катта масштабли ва муҳим жанжал бошланди. 😂

Эртанги Эл-классико ўйинига тайинланган ВАР ҳакамининг матбуот анжуманида гапирган гаплари расмдаги бўй-басти келишган "бобой' - Реал Мадрид президенти Флорентина Пересга ёқмай қолиб, ВАР ҳаками ўзгартирилмаса, жамоаси ўйинга тушмаслиги билан таҳдид қилмоқда.

Эртага Испания Қироли кубоги финал ўйинида Реал Мадрид Барселонага қарши майдонга тушиши лозим.

"Бобой" интрига уйғотишга, ОАВ эътиборини тортишга жуда уста.

👉 Яширин тарих!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
15 ҳис: жисмонийдан руҳий янгиланишгача

Бизда бешта эмас, балки ўн бешта ҳис мавжуд. Жисмоний ҳислардан (кўриш, эшитиш, ҳид билиш, таъм, тегиш) ташқари, бизда яна руҳ ҳислари (ақл, фикрлар; ирода, интилиш; ҳис-туйғулар; муҳаббат ва боғланишлар; тасаввур, кўринмасни кўриш) ва руҳий ҳислар (ибодат, Худога садоқат; ҳақиқатни англаш; юксак “мен”га сиғиниш; исботсиз ишонч; тафаккур, пок диққат) мавжуд.

Агар биз бу 15 ҳисни тўлиқ ўзлаштирсак, аслий моҳиятимизни очишга эришамиз.

👉 Яширин тарих!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Журналист: “Россия президенти Владимир Путин сизнинг Киевга ракета ва дрон ҳужумларини тўхтатиш талабингизга қулоқ солади, деб ўйлайсизми?”

Трамп: “Ҳа, мен қулоқ соламан”.

Ёшлигимизда Эргаш Каримовнинг совчи образидаги минятурасида Соиб Хўжаев шундай деганди: "Аввалги совчимизам мана шунақанги жинни бўлиб қолганди..." 😂

👉 Яширин тарих!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исо алайҳиссаломни Худо деб билувчи қавмларга қаратилган.

👉 Яширин тарих!
Мендaн талаб қилишяпти: "ҲАМАС ҳақида ёзинг!" деб.

Ёзаяпман:
Фаластин ҳудудида биринчи ҳақиқий террорчи ташкилот 1931 йилда пайдо бўлган.
Унинг аъзолари миллат белгисига қараб танланган қуролсиз инсонларга ҳужум қилар, жамоат транспортини ўққа тутади ва портлатар, одамлар гавжум жойларда — бозорларда, меҳмонхоналарда ва ҳоказоларда портлашлар уюштирарди. Бунинг барчаси — терроризм классикасига кўра — сиёсий мақсадларга эришиш учун ва жамоавий душмандан "ҳимоя" қилиш баҳонасида амалга оширилган.

Бу ташкилот нафақат террорчи, балки Эйнштейн, Муссолини ва "Британника" энциклопедиясининг фикрига кўра, фашистик ташкилот ҳам эди.

Оддий одамларга қарши амалга оширилган кўплаб ҳаракатлардан ташқари, уларнинг ҳисобида Ближний Шарқ ишлари бўйича Британия вазирининг ўлдирилиши ҳам бор эди. Улар томонидан амалга оширилган энг машҳур террорчилик акти эса — "Шох Довуд" меҳмонхонасининг портлатилиши бўлиб, натижада 91 киши ҳалок бўлган.

Мен ёзаётган террорчи ташкилот "Иргун Цваи Леуми" ("Миллий ҳарбий ташкилот") деб аталган ва унинг аъзолари сионистлар эди.

1948 йилда бу ташкилот аъзолари Исроил қуролли кучлари — ЦАХАЛ таркибига қўшилди, террорчилар етакчиси Менахем Бегин эса 1977 йилда Исроилнинг бош вазири бўлди.

Энди уларга 1938 йилда Ҳайфада бозорда сут бидонларига портлатувчи моддаларни яширинча жойлаштириш, ёки 1946 йилда Қуддусда меҳмонхона подвалларини махфий равишда мина қилишдек амаллар шарт эмас эди.
Улар шартли Ғарбнинг беқарор қўллаб-қувватлови ва чексиз ҳарбий бюджетга эга бўлишди.

Энди юзлаб арабларни ўлдириш учун шунчаки чарм курсисида ўтириб тугмани босиш кифоя эди ва сенга ҳеч ким "террорист" демайди.
Бозор, меҳмонхона ёки ҳатто шифохона портлатмоқчимисиз? Ҳеч нарсадан ўзингизни тийманг.
Энди сиз фашист эмассиз, балки Яқин Шарқдаги ягона демократсиз, "ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга" бўлган шахссиз — аёллар, болалар ва кексаларни ўлдириш орқали.
Бошига қайтсак, мен айтишим керакки, ҲАМАСИргун ташкилотидан ярим аср кейин, яъни 1987 йилда пайдо бўлган.

© Мурад Мусаев

👉 Яширин тарих!
Бу ўйин ҳақида ёзмасам бўлмайди.

"Эль Классико" (El Clásico) — бу футбол дунёсидаги энг машҳур ва тарихий қарама-қаршиликлардан бири бўлиб, Испаниянинг икки етакчи жамоаси — "Реал Мадрид" ва "Барселона" ўртасидаги тўқнашувни англатади. Ушбу дерби нафақат спорт майдонида, балки майдон ташқарисида ҳам катта аҳамиятга эга.

Қарама-қаршилик тарихи:

1. Илк учрашувлар:
Илк расмий учрашув: 1902 йил, Кубок финалида бўлиб ўтган.
Ла Лигадаги биринчи учрашув: 1929 йил.

2. Сиёсий ва маданий замин:
"Барселона" — Каталониянинг рамзи, маданий ва миллий мустақилликни ифода этади.
"Реал Мадрид" — Мадрид марказчилиги ва Испаниянинг бирлиги тарафдори, Франко даврида давлатнинг "севимли" жамоаси сифатида кўрилган.

3. Муҳим тўқнашувлар:
1943 йилдаги Кубок учрашуви: "Реал"нинг "Барса"ни 11:1 ҳисобида ютгани шубҳали босимлар остида содир бўлган деб қаралади.
2000 йил: Луис Фигунинг "Барселона"дан "Реал"га ўтиши тарихдаги энг баҳсли трансферлардан бири ҳисобланади.
2010-2011 йилларда Жозе Моуриньо ва Пеп Гвардиола давридаги жиддий тўқнашувлар ва юқори даражадаги қарама-қаршилик.

4. Юлдузлар қарама-қаршилиги:
Криштиану Роналду vs Лионель Месси — 2009–2018 йиллар оралиғида "Эль Классико" янада қизиқарли ва глобал даражага чиқди.

5. Статистика (2024 йил ҳолатига):
Умумий учрашувлар: 250+ та.
Ғалабалар сони: ҳар икки жамоа ўртасида анча баробарлашган, кўп ҳолларда ҳар иккиси 100+ ғалабага эришган.

Энг кўп гол урган футболчилар:

Лионель Месси — 26 гол
Криштиану Роналду — 18 гол
Альфредо Ди Стефано — 18 гол

Энг кўп ўйнаган футболчи:

Серхио Рамос — 45 та ўйин
Месси ва Хави — 42 та ўйин

6. Ахамияти:
Миллий чемпионатдан ташқари, бу учрашув:
Иқтисодий жиҳатдан йирик реклама ва трансляция даромадларини олиб келади.
Миллионлаб томошабинларни жалб қилади.
Испаниядаги ички сиёсий кайфиятни ҳам акс эттиради.

Давоми бор...

👉 Яширин тарих!
Эль Класико (Барселона ва Реал Мадрид ўртасидаги дерби) нафақат футбол, балки Испаниядаги сиёсий, маданий ва миллий қарама-қаршиликларнинг тимсоли сифатида ҳам катта аҳамиятга эга.

1. Кастилия (Мадрид) ва Каталония (Барселона) қарама-қаршилиги

Реал Мадрид – Испания марказий ҳокимиятининг, маданий яккалик ва испан миллий бирлик ғоясининг тимсоли.

Барселона – Каталония миллий озодлик, автономия ва ҳатто мустақиллик тарафдорларининг рамзи.

Бу қарама-қаршилик, айниқса, Каталониядаги мустақиллик ҳаракатлари кучайган вақтларда янада кучли сезилади.

2. Франко даври (1939–1975) ва репрессиялар

Франко режими даврида Каталония маданияти ва тили тақиқланган, Барселона клуби эса қаршилик рамзига айланган.

Реал Мадрид эса ҳукуматнинг "севимли клуби" сифатида кўрилган. Айниқса, Ди Стефанонинг Реалга ўтишидаги шубҳали қарорлар шундай фикрларни кучайтирган.

3. Сиёсий намойишлар ва футбол

Эль Класико пайтида Каталония мухлислари кўпинча стадионда "Эстелада" (мустақиллик байроғи) кўтаришади.

2019 йилдаги бир ўйинда, Барселона стадионида 50 минг мухлис "Spain, sit and talk" (Испания, ўтир ва мулоқот қил) деган баннерлар билан чиқиш қилган.

4. Халқаро эътибор

Эль Класико – бутун дунёда сиёсий контекстга эга бўлган кам сонли спорт воқеаларидан бири.
Бу қарама-қаршилик орқали дунё жамоатчилиги Каталония муаммоси, Испаниянинг ички сиёсий мувозанати ва миллий ҳудудий ихтилофлар ҳақида бевосита ва билвосита маълумотга эга бўлади.

👉 Яширин тарих!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мусулмон уламоларининг ихтиролари йўқ қилинганлиги ҳақида яна бир маълумот (Рус тилида).

👉 Яширин тарих!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Турклардан мана бу видеога жавоб.

Турк аскарлари Қуддус бўйлаб ҳаракат қилишмоқда (аслида ушбу видео аввалроқ чиққан чамамда).

👉 Яширин тарих!
Бош кийимга қараб сиёсий даврни аниқланг!

👉 Яширин тарих!
Трамп Зеленский билан кечаги учрашувдан олинган суратни аккаунтига жойлади.

Ҳамма ёқ сигнал. 🧐

👉 Яширин тарих!
АҚШ-Хитой иқтисодий уруши давом этмоқда.

Қайсидир Хитой корхонаси АҚШда ўтган ҳафтанинг ўзида "Хитойга бойкот" ёзувли 100 мингдан ортиқ футболка сотибди 😂

👉 Яширин тарих!