This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Унай Эмери ҳакамликдан норози: «Вилла»га қарши қўпол хато!
«Ноттингем Форест» — «Астон Вилла» ўйинида ҳакам ва VAR жиддий хатога йўл қўйди. Вазиятда мезбонларнинг 8-рақамли футболчиси тўп учун курашда кечикиб, рақибнинг (11-рақам) ҳимояланмаган оёқ қисмига, бутси таг қисми билан зарба берди.
Қоида нима дейди?
Хулоса:
Бу вазиятда ҳакам адашди, VAR эса масъулиятдан қочди. Тўғри қарор: 8-рақамли футболчига қизил карточка кўрсатилиб, майдондан четлатилиши керак эди.
Ҳакамликдаги бундай лоқайдлик ўйин тақдирига бевосита таъсир кўрсатди.
@referee_time

Рақибнинг хавфсизлигига таҳдид соладиган ёки ортиқча куч ёхуд ўта қўполлик билан бажариладиган тўп учун кураш ёки якка курашлар “қоидаларнинг жиддий бузилиши” сифатида жазоланиши керак.
Тўп учун курашда олддан, ён томондан ёки орқадан рақибга бир ёки икки оёқ билан сакраб ташланадиган ҳамда ортиқча куч қўлланиладиган ёки рақиб хавфсизлигига таҳдид солинадиган ҳаракат қилган ҳар қандай ўйинчи “ўйин қоидаларини жиддий равишда бузилиши”да айбдор ҳисобланади.
Хулоса:
Бу вазиятда ҳакам адашди, VAR эса масъулиятдан қочди. Тўғри қарор: 8-рақамли футболчига қизил карточка кўрсатилиб, майдондан четлатилиши керак эди.
Ҳакамликдаги бундай лоқайдлик ўйин тақдирига бевосита таъсир кўрсатди.
@referee_time
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Футболчиларнинг дод войидан зада бўлган ҳакам, оҳир оқибат уларга худди боғча болаларига қарагандек ўзини тутишга мажбур бўлди. Агар шу чизиқдан ўтсанг, тамом қизил оласан😁😊😁
Ҳакам ВАР билан тинчгина гаплашиб олиш йўлини топди. Ҳакамларга зўр лайфҳак😉
@referee_time
Ҳакам ВАР билан тинчгина гаплашиб олиш йўлини топди. Ҳакамларга зўр лайфҳак😉
@referee_time
😁4💯1
⚽️ Ўзбекистон футболи: Икки хил дунё ёки «Шимолий Корея» ёпиқлиги қачон тугайди?
Ўзбекистон футболидаги бугунги манзара икки хил тузумда яшовчи бир миллатга ўхшайди. Бири — очиқлик ва шаффофликка интилаётган ЎзПФЛ, иккинчиси эса номи демократик, аммо ички дунёси ташқи оламдан узилган, ҳар доим ҳаммаси идеал эканига бизни ишонтиришга уринадиган ЎзФҲМ (Ҳакамлар маркази).
Футболимизда ижобий ўзгаришлар кўп, аммо ҳакамлик мавзуси ҳар турда баҳс ва мунозаралар марказида қолмоқда. Энг ёмони — мухлислар онгида "ҳакамлар доим айбдор ва қайсидир жамоага қарши" деган тушунча илдиз отиб бўлган. Аслида эса бизнинг ҳакамлар савия ва билим жиҳатидан кучли, улар бемалол халқаро даражадаги ҳамкасблари билан беллаша олади.
Хўш, нега унда халқ уларга ишонмайди?
Сабаби оддий: Ёпиқлик. Англия, Испания ёки Италияда ҳам ҳакамлар қўпол хато қилади, ҳатто ВАР даврида ҳам. Аммо уларда нафрат камроқ. Чунки уларда лигалар ва ҳакамлик марказлари омма учун очиқ. Экспертлар вазиятларни видео-таҳлил қилиб беради, ВАР ва ҳакам суҳбатлари эшиттирилади.
Бизда эса ЎзФҲМ бу маълумотларни «давлат сири»дек маҳкам тутиб олган. «Қўқон-1912» — «Насаф» ўйинидаги ҳолат бунга яққол мисол. Ҳатто Лигага ҳам ёзувларни бермаслик ҳақидаги баёнотлар тизимнинг қанчалик «қобиққа ўралиб» қолганини кўрсатди. Натижада мухлислар эътироз тошларини кўз олдида бўлган Диёр Имомхўжаев ва ПФЛга отишмоқда. Чунки ЎзФҲМ раҳбариятини кўпчилик танимайди ҳам — улар худди Шимолий Корея каби ёпиқ.
Аслида ҳакамлик тайинловлари, уларни саралашга, ҳакамлик жараёнларини баҳолашга ПФЛ ҳеч қандай алоқадор эмас. Содда қилиб тушунтирсам, ҳакамлик мавзусидаги эътирозлар уларга бўлмаслики керак.
Бу тизимни ислоҳ қилиш ва адолатни таъминлаш учун қуйидаги 4 та муҳим таклифни илгари сурамиз:
1️⃣ Очиқ мулоқот: Кескин баҳсли вазиятларда ҳакам ва ВАР ўртасидаги аудиосуҳбатлар оммага эшиттирилиши керак. Мухлис ҳакамнинг нима сабабдан бундай тўхтамга келганини эшитсин.
2️⃣ Bodycam (Тана камералари): Лига тезроқ ҳакамларни тана камералари билан жиҳозлаши ва ундаги қайтаариқларни (highlight) ОАВга тақдим этиши лозим. Бу ўйин динамикасини ҳакам нигоҳи билан кўришга ёрдам беради.
3️⃣ Video Support (VS) тизими: Про Лигада видео-такрорлар тизимини жорий этиш. Бунда бош мураббийга бир ўйинда икки марта ҳакам қарорига эътироз билдириш ҳуқуқи берилади. Бу ВАР каби катта харажат ва кўп кадр талаб қилмайди.
4️⃣ Мустақил экспертлар гуруҳи: Худди Англиядаги каби, Лига қошида ЎзФА ва ЎзФҲМга алоқаси бўлмаган мустақил экспертлар гуруҳи тузилиши керак. Агар улар ҳакам хатосини тасдиқласа, ЎзФҲМ уни қанчалик ҳимоя қилмасин, ўша ҳакам маълум муддат ўйинлардан четлатилиши лозим.
Бу таклифларнинг татбиқ этилиши футболимизда шаффофликни таъминлайди ва ҳакамларга бўлган ишончни қайтаради. Адолат бор жойда эса ҳамиша ривожланиш бўлади.
Сиз бу таклифлар ҳақида нима деб ўйлайсиз? Фикрларингизни изоҳларда қолдиринг! 👇

❤6
Ҳурматли обуначилар каналим нимаси билан сиз учун қизиқ ва каналда қандай хато ва камчиликлар бор? Фақат ҳакамлик мавзусида юритайми ёки бошқа мавзулар ҳам қўшилсинми? Сиз учун нималар қизиқ.
Anonymous Poll
60%
Фақат ҳакамлик мавзусида юргазинг
21%
Расмий янгиликлар ва футбол иқтибослари ҳам жойланг
24%
Ора орада ретро голларни ҳам олдингидек жойлаб боринг
33%
Ёш ва энди ўсиб келаётган ҳакамлар учун тестлар ҳам киритинг
Referee_time
Video
Ўзбекистон Суперлигаси, 10-тур: «Қўқон-1912» — «Бунёдкор»
Вазият таҳлили: Футболчининг четлатилиши тўғрими?
Ўйиннинг 17-дақиқасида «Қўқон-1912» жамоасининг 5-рақамли ҳимоячиси ҳаводан келаётган тўпга етолмагач, уни қасддан қўли билан уриб юборди. Бош ҳакам дастлаб вазиятни «истиқболли ҳужумни тўхтатиш» деб баҳолаб, сариқ карточка кўрсатди. Бироқ VAR вазиятга аралашиб, ҳакамни монитор ёнига чақирди. Видеотакрордан сўнг сариқ карточка бекор қилиниб, футболчига қизил карточка кўрсатилди.
Қоида нима дейди?
Агар футболчи (ўз жарима майдончасидаги дарвозабондан ташқари) қасддан қўл билан ўйнаб, рақибни аниқ гол уриш имкониятидан (DOGSO) маҳрум қилса, майдондан четлатилади. Бунда қуйидаги мезонлар инобатга олинади:
Дарвозагача бўлган масофа;
Ҳужумнинг йўналиши;
Тўпни назорат қилиш ёки уни эгаллаб олиш эҳтимоли;
Ҳимоячиларнинг сони ва жойлашуви.
Хулоса:
Агар ҳимоячи тўпни қўли билан тўхтатиб қолмаганида, «Бунёдкор»нинг 9-рақамли ҳужумчиси тўпни қабул қилиб, дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борарди. VAR ҳакамнинг хатосини тўғри тузатди: 5-рақамли футболчи аниқ гол уриш имкониятидан маҳрум қилгани учун майдондан четлатилди. Бу — тўғри қарор.

❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Испания Ла Лига
«Эспаниол» —«Реал Мадрид» ўйинида Хил Монсанонинг қўпол хатосини ВАР тўғрилади
25-дақиқада 23-рақамдаги «Эспаниол» футболчиси рақиби ортидан тўпга оёғини ташлади ва улгурмади, аммо 7-рақамдаги «Реал Мадрид» футболчиси худди ортдан ортиқча куч билан зарба қабул қилиб олганидек, жароҳат олгандек кўрсатиб майдонга қулади. Ҳакам тўғридан тўғри қизил карточкани чўнтакидан чиқарди. ВАР эса уни мониторга чақирди. Хил Монсано видео такрордан сўнг қарорини сариқ карточкага ўзгартирди. Аслида бу ҳаракат ҳатто сариқга ҳам тортмайди бироқ бир жамоа томонидан қоида бузарликлар тизими кузатилса ва у айниқса муайян бир футболчига қаратилса ҳакам сардорни огоҳлантириши мумкин. Унга кўра кейинги қоида бузарлик ким томонидан содир этилса ҳам сариқ карточка билан жазоланади. Ҳатто у футболчи аввал қоида бузмаган бўлса ҳам унга "спортга ҳос бўлмаган ҳаракат— ўйинга нисбатан ҳурматсизлик кўрсатиш" учун сариқ карта(огоҳлантириш) билан жазолаши мумкин. Ҳакам эса шу асос билан футболчини жазолади.

Хил Монсано «Реал Мадрид» фойдасига икки марта қўпол хато қарор чиқарди. ВАР эса фақат биттасини тўғрилади
Ўйиннинг 49-дақиқасида Мадрид жамоасини 12-рақамли футболчиси гарчи тўпга аввал тегиниб кейин рақиб оёғига контакт қилган бўлса ҳам бу жиддий қоида бузарлик саналади. Футболчи тўпга биринчи бўлиб улгуриши доим ҳам жазодан сақлаб қолмайди. Футболчи ҳар доим ўз ҳаракатларининг оқибатларига жавобгар ва рақиб соғлики учун хавфли ҳаракат қилишга ҳақи йўқ. Футболчи рақиб соғлики учун хафли тарзда тик ояғлари билан, спортчини оёғининг химояланмаган қисмига давомли ва пауза билан зарба бераябди ва контакт бўлиши билан оёғини олиб қочишга урунмай уни бутун вазни билан босиб кейинги қадамни ташлаб оёғини кўтарди. Ҳакамнинг аниқ хатосини бу сафар ВАР тузатишга журъат қилолмади.
12-рақамли футболчи ҳаракати ўйин қоидаларини жиддий равишда бузиш тўғридан тўғри қизил карточка. Бу бепарво ҳаракат яни сариқ карточка билан чекланадигон қоида бузарлик эмас.

❤2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сиз футбол тарихида бундан ҳам тезкор кетма кет икки марта сариқ карточка олиб, майдондан хайдалган футболчини биласизми?
Голландия лигасида бўлган ушбу қизиқарли ҳолат. Футболчи аввалига рақибини тезкор қарши хужумини тўхтатиб қолиш учун либосидан тортиб қолди, кейин эса ҳакам хуштакини эшитиб, норози кайфиятда тўпни тепиб юборди. Бош ҳакам эса футболчига икки марта сариқ карточка билан огоҳлантириб, иккинчи сариқдан кейин, қизил карточка билан жазолаб майдондан четлатди. Қоидалар бунга нима дейди: Ўйин қоидалари 12-қоидага асосан, футболчи бир вақтнинг ўзида икки марта қоида бузарлик содир этса, ҳар бир қоида бузарлик учун алоҳида жазоланади.
Футболчининг ҳаракатлари "спортга ҳос бўлмаган ҳаракат — ўйинга ҳурматсизлик кўрсатиш" яни дастлаб рақибини либосидан тортиб қолиб умидли ҳужумдан маҳрум этгани ва хуштакдан кейин, ҳакам қароридан норози бўлиб атайлаб тўпни тепиб юборгани учун иккита огоҳлантириш(сариқ) билан жазоланди. Иккинчи сариқ эса табиийки қизилга айланади.

👍5❤2
Referee_time
Video
Сиз ҳакам бўлганингизда қандай қарор қабул қилар эдингиз?
Anonymous Poll
6%
Пенальти
3%
Гол
25%
Ҳужумчига сариқ(бепарво ҳаракат)
68%
Ҳужумчига қизил(жиддий қоида бузарлик)
4%
Дарвозабонга сариқ (Ўз соғлики учун хавфли ҳаракат) Эркин зарба
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Суперлигаси, 11-тур: «Насаф» — «Навбаҳор». Баҳсли вазият!
Ўйиннинг 23-дақиқасида жарима майдончаси ичида иккита 4-рақамли футболчи тўп учун курашга киришди. «Навбаҳор» вакили тўпга интилаётганда, рақиби уни либосидан тортиб, эркин ҳаракатланишига йўл қўймади. Бош ҳакам VAR’дан сўнг ҳам бу контактни пенальти учун «етарли эмас» деб баҳолади.
Ҳакам тортиб қолиш қисқа бўлгани учун, буни фол сифатида кўрмади.
Менинг фикрим: Пенальти ва сариқ карточка.
Қоидага кўра, «Насаф» ҳимоячиси тўпга улгураётган рақибини қасддан тўхтатиб қолди. Жарима майдончасида футболчи рақибини туртиб, тортиб, ушлаб қолиш орқали истиқболли ҳужум (SPA)дан маҳрум қилса сариқ карточка кучида қолади.
Либосдан тортиш —спортга ҳос бўлмаган ҳаракат — ўйинга бўлган ҳурматсизликдир. Спортга ҳос бўлмаган ҳаракатларда ҳар доим огоҳлантириш берилиши шарт.
Менимча, ҳакам босим сабабли «Насаф» дарвозасига пенальти белгилашга жазм қилолмади.
Сиз бу вазиятга қандай баҳо берасиз? Фикрларингизни изоҳларда қолдиринг.

👍8😁4🖕4
Referee_time
Video
АПЛда ажиб ишлар бўлмоқда, ёрдамчи ҳакам байроқчасини кўтарди ва ўйиндан ташқари ҳолат қайд этди, Оливер эса марказни кўрсатди
«Эвертон» — «Манчестер Сити» ўйинида 68-дақиқадаги «Эвертон» ҳисобни тенглаштирувчи голида «Эвертон» футболчиси узатма амалга оширганида Геҳи тўпни қабул қилишидан олдин, «Эвертон» футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда эди.
Қоидалар китобига назар ташлаймиз.
Ўйин қоидалари 11-қоида "ўйиндан ташқари ҳолат"
Бизнинг вазиятимизда эса айнан ёрдамчи ҳакам талқинига кўра «Эвертон» футболчиси рақибига ҳалал берган деб баҳолади. Лекин Гехи тўпни ҳеч қандай тўсиқсиз қабул қилади, уни назоратга олади ва дарвозабонга узатма беради. У ҳеч қандай босимни ҳисқилмайди. Бу вазиятни баҳолаш аниқ факт билан эмас балки талқин билан ечиладигон масала. Яни ҳар бир ҳакам вазиятни ўз фалсафасидан келиб чиқиб қарор чиқаради. Мен эса Майкл Оливернинг фикрига қўшиламан. Бу вазиятда голни инобатга олиш тўғри қарор бўлади.
Сиз бу голга қандай муносабатдасиз, фикрларингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.

Футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда турганининг ўзи қоида бузарлик эмас.
Қуйидаги ҳолатлардагина қоида бузарлик содир этилган бўлади:
1-Ўйинга ҳалал бериш яни ўйиндан ташқари ҳолатдаги футболчи шеригидан тўпни қабул қилса
2-Рақибга халақит бериш:
• рақибнинг тўпни ўйнашига ёки ўйнаш имкониятига тўсқинлик қилиб, масалан, унинг кўриш чизиғини аниқ тўсиб қўйса, ёки
• рақиб билан тўп учун курашга киришса, ёки
• яқинда турган тўпни ўйнашга очиқча ҳаракат қилиб, бу ҳаракат рақибга таъсир қилса, ёки
• рақибнинг тўпни ўйнаш имкониятига аниқ таъсир қиладиган ҳаракатни амалга оширса
3-Афзалликка эга бўлади, агар ўйинчи тўпни ўйнаб ёки рақибга халақит бериб, қуйидаги ҳолатларда иштирок этса:
• тўп дарвоза устуни, тўсини, ўйин расмий шахси ёки рақибга тегиб қайтса ёки йўналишини ўзгартирса
• тўп рақиб томонидан дарвозани сақлаб қолиш (сейв) пайтида атайлаб қайтарилган бўлса
Бизнинг вазиятимизда эса айнан ёрдамчи ҳакам талқинига кўра «Эвертон» футболчиси рақибига ҳалал берган деб баҳолади. Лекин Гехи тўпни ҳеч қандай тўсиқсиз қабул қилади, уни назоратга олади ва дарвозабонга узатма беради. У ҳеч қандай босимни ҳисқилмайди. Бу вазиятни баҳолаш аниқ факт билан эмас балки талқин билан ечиладигон масала. Яни ҳар бир ҳакам вазиятни ўз фалсафасидан келиб чиқиб қарор чиқаради. Мен эса Майкл Оливернинг фикрига қўшиламан. Бу вазиятда голни инобатга олиш тўғри қарор бўлади.
Сиз бу голга қандай муносабатдасиз, фикрларингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.
@referee_time
👍6
“Қизилқум” мухлислари ва бош мураббийи эътироз билдирган ҳолат:
Фарҳод Раҳматов пенальтини қайтарган ҳар икки ҳолатда ҳам чизиқдан чиқиб кетган эди.
Ўйин қоидалари 14-қоида "пенальти"
Дарвозабон зарба амалга оширилгунича энг камида битта оёғи чизиқ устида туриши шарт. Агар посбон зарбадан олдин икки оёғи билан чизиқни тарк этса ва зарбани қайтарса ёки дарвозабон ҳаракати, рақибига таъсир ўтказса зарба такрор бажарилади ва дастлаб оғзаки огоҳлантириш олади бу ҳолат яна такрор содир этилган тақдирда дарвозабон сариқ карточка билан жазоланади. Юқоридаги лавҳада ёрдамчи ҳакам ўйинга тўғри аралашган. Дарвозабон ҳар икки ҳолатда ҳам тўп тепилишидан олдин чизиқни тарк этиб қоида бузарлик қилган ҳолда тўпни қайтарган.

Про Лига «Жайҳун» — «Металлург» ўйинидаги икки баҳсли вазият
Футболда ҳар қандай контакт қоида бузарлик бўлавермайди. Қоида бузарлик бўлиши учун ушбу контакт интенсивлиги яни рақибга таъсири инобатга олинади. Ҳуллас содир этилган контакт кучи футболчини эркин ҳаракатланишига ҳалал бердими, қай даражада куч билан содир этилди, контактдан сўнг футболчи ўз ҳаракатини давом эттира оладими кўрилади. «Жайҳун» футболчиси бирга бир кетаётган вазиятда ортдан контакт бор, аммо бу контакт футболчи йиқилиши учун етарлими, буни ўйин динамикасида кўриш тўғрироқ. Видео тасвир алдаши мумкин. Бу вазиятда ҳакам фикрига қўшиламан.
Пенальти вазиятда эса тасвир жуда ҳира, ҳужумчи тиззасини ортига контакт борми аниқ кўришни илож йўқ. Менимча ҳужумчи симулация ишлатгандек. Пенальти белгилашга асос йўқдек кўринди.
Хулоса: Мен учун иккала вазиятда ҳам ўйинни давом эттириш тўғри қарор бўлар эди. ЎзФҲМ қандай реакция билдиради кутамиз.

❤1👍1😁1💩1