Хил Монсано «Реал Мадрид» фойдасига икки марта қўпол хато қарор чиқарди. ВАР эса фақат биттасини тўғрилади
Ўйиннинг 49-дақиқасида Мадрид жамоасини 12-рақамли футболчиси гарчи тўпга аввал тегиниб кейин рақиб оёғига контакт қилган бўлса ҳам бу жиддий қоида бузарлик саналади. Футболчи тўпга биринчи бўлиб улгуриши доим ҳам жазодан сақлаб қолмайди. Футболчи ҳар доим ўз ҳаракатларининг оқибатларига жавобгар ва рақиб соғлики учун хавфли ҳаракат қилишга ҳақи йўқ. Футболчи рақиб соғлики учун хафли тарзда тик ояғлари билан, спортчини оёғининг химояланмаган қисмига давомли ва пауза билан зарба бераябди ва контакт бўлиши билан оёғини олиб қочишга урунмай уни бутун вазни билан босиб кейинги қадамни ташлаб оёғини кўтарди. Ҳакамнинг аниқ хатосини бу сафар ВАР тузатишга журъат қилолмади.
12-рақамли футболчи ҳаракати ўйин қоидаларини жиддий равишда бузиш тўғридан тўғри қизил карточка. Бу бепарво ҳаракат яни сариқ карточка билан чекланадигон қоида бузарлик эмас.
@referee_time

❤2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сиз футбол тарихида бундан ҳам тезкор кетма кет икки марта сариқ карточка олиб, майдондан хайдалган футболчини биласизми?
Голландия лигасида бўлган ушбу қизиқарли ҳолат. Футболчи аввалига рақибини тезкор қарши хужумини тўхтатиб қолиш учун либосидан тортиб қолди, кейин эса ҳакам хуштакини эшитиб, норози кайфиятда тўпни тепиб юборди. Бош ҳакам эса футболчига икки марта сариқ карточка билан огоҳлантириб, иккинчи сариқдан кейин, қизил карточка билан жазолаб майдондан четлатди. Қоидалар бунга нима дейди: Ўйин қоидалари 12-қоидага асосан, футболчи бир вақтнинг ўзида икки марта қоида бузарлик содир этса, ҳар бир қоида бузарлик учун алоҳида жазоланади.
Футболчининг ҳаракатлари "спортга ҳос бўлмаган ҳаракат — ўйинга ҳурматсизлик кўрсатиш" яни дастлаб рақибини либосидан тортиб қолиб умидли ҳужумдан маҳрум этгани ва хуштакдан кейин, ҳакам қароридан норози бўлиб атайлаб тўпни тепиб юборгани учун иккита огоҳлантириш(сариқ) билан жазоланди. Иккинчи сариқ эса табиийки қизилга айланади.

👍5❤2
Referee_time
Video
Сиз ҳакам бўлганингизда қандай қарор қабул қилар эдингиз?
Anonymous Poll
6%
Пенальти
3%
Гол
25%
Ҳужумчига сариқ(бепарво ҳаракат)
68%
Ҳужумчига қизил(жиддий қоида бузарлик)
4%
Дарвозабонга сариқ (Ўз соғлики учун хавфли ҳаракат) Эркин зарба
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Суперлигаси, 11-тур: «Насаф» — «Навбаҳор». Баҳсли вазият!
Ўйиннинг 23-дақиқасида жарима майдончаси ичида иккита 4-рақамли футболчи тўп учун курашга киришди. «Навбаҳор» вакили тўпга интилаётганда, рақиби уни либосидан тортиб, эркин ҳаракатланишига йўл қўймади. Бош ҳакам VAR’дан сўнг ҳам бу контактни пенальти учун «етарли эмас» деб баҳолади.
Ҳакам тортиб қолиш қисқа бўлгани учун, буни фол сифатида кўрмади.
Менинг фикрим: Пенальти ва сариқ карточка.
Қоидага кўра, «Насаф» ҳимоячиси тўпга улгураётган рақибини қасддан тўхтатиб қолди. Жарима майдончасида футболчи рақибини туртиб, тортиб, ушлаб қолиш орқали истиқболли ҳужум (SPA)дан маҳрум қилса сариқ карточка кучида қолади.
Либосдан тортиш —спортга ҳос бўлмаган ҳаракат — ўйинга бўлган ҳурматсизликдир. Спортга ҳос бўлмаган ҳаракатларда ҳар доим огоҳлантириш берилиши шарт.
Менимча, ҳакам босим сабабли «Насаф» дарвозасига пенальти белгилашга жазм қилолмади.
Сиз бу вазиятга қандай баҳо берасиз? Фикрларингизни изоҳларда қолдиринг.

👍8😁4🖕4
Referee_time
Video
АПЛда ажиб ишлар бўлмоқда, ёрдамчи ҳакам байроқчасини кўтарди ва ўйиндан ташқари ҳолат қайд этди, Оливер эса марказни кўрсатди
«Эвертон» — «Манчестер Сити» ўйинида 68-дақиқадаги «Эвертон» ҳисобни тенглаштирувчи голида «Эвертон» футболчиси узатма амалга оширганида Геҳи тўпни қабул қилишидан олдин, «Эвертон» футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда эди.
Қоидалар китобига назар ташлаймиз.
Ўйин қоидалари 11-қоида "ўйиндан ташқари ҳолат"
Бизнинг вазиятимизда эса айнан ёрдамчи ҳакам талқинига кўра «Эвертон» футболчиси рақибига ҳалал берган деб баҳолади. Лекин Гехи тўпни ҳеч қандай тўсиқсиз қабул қилади, уни назоратга олади ва дарвозабонга узатма беради. У ҳеч қандай босимни ҳисқилмайди. Бу вазиятни баҳолаш аниқ факт билан эмас балки талқин билан ечиладигон масала. Яни ҳар бир ҳакам вазиятни ўз фалсафасидан келиб чиқиб қарор чиқаради. Мен эса Майкл Оливернинг фикрига қўшиламан. Бу вазиятда голни инобатга олиш тўғри қарор бўлади.
Сиз бу голга қандай муносабатдасиз, фикрларингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.

Футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда турганининг ўзи қоида бузарлик эмас.
Қуйидаги ҳолатлардагина қоида бузарлик содир этилган бўлади:
1-Ўйинга ҳалал бериш яни ўйиндан ташқари ҳолатдаги футболчи шеригидан тўпни қабул қилса
2-Рақибга халақит бериш:
• рақибнинг тўпни ўйнашига ёки ўйнаш имкониятига тўсқинлик қилиб, масалан, унинг кўриш чизиғини аниқ тўсиб қўйса, ёки
• рақиб билан тўп учун курашга киришса, ёки
• яқинда турган тўпни ўйнашга очиқча ҳаракат қилиб, бу ҳаракат рақибга таъсир қилса, ёки
• рақибнинг тўпни ўйнаш имкониятига аниқ таъсир қиладиган ҳаракатни амалга оширса
3-Афзалликка эга бўлади, агар ўйинчи тўпни ўйнаб ёки рақибга халақит бериб, қуйидаги ҳолатларда иштирок этса:
• тўп дарвоза устуни, тўсини, ўйин расмий шахси ёки рақибга тегиб қайтса ёки йўналишини ўзгартирса
• тўп рақиб томонидан дарвозани сақлаб қолиш (сейв) пайтида атайлаб қайтарилган бўлса
Бизнинг вазиятимизда эса айнан ёрдамчи ҳакам талқинига кўра «Эвертон» футболчиси рақибига ҳалал берган деб баҳолади. Лекин Гехи тўпни ҳеч қандай тўсиқсиз қабул қилади, уни назоратга олади ва дарвозабонга узатма беради. У ҳеч қандай босимни ҳисқилмайди. Бу вазиятни баҳолаш аниқ факт билан эмас балки талқин билан ечиладигон масала. Яни ҳар бир ҳакам вазиятни ўз фалсафасидан келиб чиқиб қарор чиқаради. Мен эса Майкл Оливернинг фикрига қўшиламан. Бу вазиятда голни инобатга олиш тўғри қарор бўлади.
Сиз бу голга қандай муносабатдасиз, фикрларингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.
@referee_time
👍6
“Қизилқум” мухлислари ва бош мураббийи эътироз билдирган ҳолат:
Фарҳод Раҳматов пенальтини қайтарган ҳар икки ҳолатда ҳам чизиқдан чиқиб кетган эди.
Ўйин қоидалари 14-қоида "пенальти"
Дарвозабон зарба амалга оширилгунича энг камида битта оёғи чизиқ устида туриши шарт. Агар посбон зарбадан олдин икки оёғи билан чизиқни тарк этса ва зарбани қайтарса ёки дарвозабон ҳаракати, рақибига таъсир ўтказса зарба такрор бажарилади ва дастлаб оғзаки огоҳлантириш олади бу ҳолат яна такрор содир этилган тақдирда дарвозабон сариқ карточка билан жазоланади. Юқоридаги лавҳада ёрдамчи ҳакам ўйинга тўғри аралашган. Дарвозабон ҳар икки ҳолатда ҳам тўп тепилишидан олдин чизиқни тарк этиб қоида бузарлик қилган ҳолда тўпни қайтарган.

Про Лига «Жайҳун» — «Металлург» ўйинидаги икки баҳсли вазият
Футболда ҳар қандай контакт қоида бузарлик бўлавермайди. Қоида бузарлик бўлиши учун ушбу контакт интенсивлиги яни рақибга таъсири инобатга олинади. Ҳуллас содир этилган контакт кучи футболчини эркин ҳаракатланишига ҳалал бердими, қай даражада куч билан содир этилди, контактдан сўнг футболчи ўз ҳаракатини давом эттира оладими кўрилади. «Жайҳун» футболчиси бирга бир кетаётган вазиятда ортдан контакт бор, аммо бу контакт футболчи йиқилиши учун етарлими, буни ўйин динамикасида кўриш тўғрироқ. Видео тасвир алдаши мумкин. Бу вазиятда ҳакам фикрига қўшиламан.
Пенальти вазиятда эса тасвир жуда ҳира, ҳужумчи тиззасини ортига контакт борми аниқ кўришни илож йўқ. Менимча ҳужумчи симулация ишлатгандек. Пенальти белгилашга асос йўқдек кўринди.
Хулоса: Мен учун иккала вазиятда ҳам ўйинни давом эттириш тўғри қарор бўлар эди. ЎзФҲМ қандай реакция билдиради кутамиз.

❤1👍1😁1💩1
Referee_time
Video
⚽️ «Арсенал» — «Атлетико Мадрид»: Қизғин баҳс ва мунозарали вазият таҳлили
Ўйиннинг 80-дақиқасида «Арсенал» футболчиси дарвоза томон яккама-якка қочиб кетаётган бир пайтда, рақиби уни ортидан ушлаб тўхтатиб қолди. Бу вазиятда бош ҳакам сариқ карточка кўрсатиш билан чекланди, ВАР эса қарорга аралашмади.
Кўпчиликда савол туғилади:
Нима учун қизил эмас?
Қоидага кўра, вазиятни DOGSO (яққол гол уриш имкониятидан маҳрум қилиш) деб баҳолаш ва тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатиш учун бир вақтнинг ўзида қуйидаги 4 та мезон мавжуд бўлиши шарт:
Дарвозагача бўлган масофа: Ҳужумчи дарвозага яқин бўлиши керак. ✅
Ҳужум йўналиши: Ҳаракат бевосита дарвоза томон йўналган бўлиши лозим. ✅
Тўп назорати: Ҳужумчи тўпни назорат қилаётган ёки яқин сонияларда назоратга олиши аниқ бўлиши керак. ✅
Ҳимоячиларнинг сони ва жойлашуви: Бу энг муҳим нуқта! ✅/❌
Вазият таҳлили:
Ҳакамнинг талқинига кўра, қоида бузилган жойдан тахминан 4 метр нарида «Атлетико»нинг яна бир ҳимоячиси ҳужумчи билан параллел равишда ҳаракат қилаётган эди. Унда ҳужумчига қаршилик кўрсатиш ёки йўлини тўсиш эҳтимоли мавжуд бўлган.
Юқоридаги тўртта банддан атига биттаси бажарилмаса ҳам (бизнинг ҳолатда — ҳимоячилар жойлашуви), бу вазият DOGSO деб ҳисобланмайди. Шу сабабли, вазият «яққол гол уриш имконияти» эмас, балки «истиқболли ҳужумни тўхтатиб қолиш» (SPA) сифатида баҳоланиб, сариқ карточка билан чекланилди.
Бу вазиятда ҳакамнинг қарори қоидалар нуқтайи назаридан асослидир.
📢 Сизнинг фикрингиз қандай? Ҳимоячи етиб кела олармиди?

👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чемпионлар Лигаси 1/2
«Атлетико Мадрид» — «Арсенал» белгиланмаган “бахс”га айланган пенальти
Қаранг, бу ерда ҳакам Габриелга нисбатан қоида бузилиши учун ҳуштак чалди. Аслида бу вазиятда икки футболчи тўп учун курашга киришган, иккала футболчи ҳам тўпга улгуролмади ва ўзаро кичик тўқнашув содир бўлди. Контактдан сўнг тўп биринчи бўлиб «Атлетико» футболчиси оёғига тегади. Бу ҳолат бемалол ўзаро контакт, ўйин тўқнашуви деса бўлади. Яъни ҳеч қандай қоида бузилиши йўқ, кейинги эпизодда эса Калафиори, Гризманни оёғини босиб олади, устига устак сирпаниб ҳам ўтади бу контакт эса аниқ қоида бузилиши яъни пенальти.
VAR нега ўйинга аралашмади? Чунки бош ҳакам, дастлабки эпизодда фол кўрган, илк қоида бузилишни «Атлетико Мадрид» содир этган деб қарор қилди, ҳужумдаги фолларда ҳакам аниқ ва равшан хато қилса ҳам ўйинга аралаша олмайди, шу низомдан келиб чиқиб бу ерда VAR ўйинга аралаша олмас эди.
Хулоса: Тўғри қарор «Арсенал» дарвозасига пенальти белгиланиши керак.

💯5👍1👎1
«Бавария» — «ПСЖ» жамоалари жавоб ўйинидаги баҳсли белгиланмаган пенальти
Ўз жарима майдончаси ичида 17-рақамдаги Витиня тўпни узоқлаштириш мақсадида тепиб юборди. Кутилмаганда тўп унинг жамоадоши 87-рақамдаги футболчи қўлига тегади, ҳакам пенальти белгимади.
Қоидалар нима дейди?!
Ўйин қоидалари 12-қоида «handball» қўл билан ўйин бандига қарасак бу вазиятда фол йўқ. Чунки ҳар қандай тўпнинг қўлга тегиши, фол бўлавермайди. Агар тўп ўз жамоадоши боши билан узатган ёки тепган тўпи бошқа жамоадошининг қўлига тегса бу "жазоланмайдигон контакт" ҳисобланади. Қолаверса 87-рақамдаги футболчи кутилмаган зарбадан сўнг ўзини ҳимоялашга урунди масофа эса анча яқин эди бундай ҳолатларда қўл очиқ ҳолатда бўлса ҳам бундай қўл билан ўйнаш ҳолатлари жазоланмайди. Ҳакам бу вазиятда хатога йўл қўймаган.

«Бавария» — «ПСЖ» ўйинида ҳакам ўз ватандоши Мендешни хато қарор эвазига майдонда сақлаб қолди
Бу вазиятда ҳакам аввал ҳуштак чалиб «Бавария» фойдасига фол белгилаган. Аммо заҳира ҳаками 27-рақамдаги «Бавария» футболсиси қўли билан ўйнагани ҳақида ишора берди. Аслида Лаймер тўпни қўли билан эмас кўкраки билан тўхтатган эди. Ҳакам эса биринчи бўлиб қоидани «Бавария» футболчиси бузди деб қарор қабул қилди. Аслида 25-рақамдаги «ПСЖ» футболчиси қўл билан ўйнаб рақибни истиқболли ҳужумдан маҳрум қилгани учун иккинчи сариқ карточка билан жазоланиши ва майдондан четлатилиши керак эди. Мендешнинг қўли табиий эмас, танасининг ҳолатини қўлнинг ҳаракати ифодаламаётганди. Қўл сунъий равишда танасини катталаштирган ва бу "қўл билан ўйин" эди.
Хулоса: Ҳакамлар аслида мавжуд бўлмаган қоида бузарлик ўйлаб топишди. Тўғри қарор Мендеш қўл билан ўйнаб рақибни истиқболли ҳужумдан маҳрум этгани учун сариқ карточка билан жазоланиши ва бу иккинчи огоҳлантириш бўлгани учун майдондан четлатилиши керак эди.

👍5❤1