Referee_time
814 subscribers
281 photos
180 videos
80 links
Referee Time | Futbol Analitika ⚽️
🤔 Penalti bormidi? Qizil kartochka-chi?
🚩 Har bir epizodga professional nigoh
📰 Futbol olami: Yangiliklar, gollar va emotsiyalar
Qoidalarni bilish — o'yinni tushunishdir!
​Savollar: @referee_time7
Download Telegram
Referee_time
Video
​Про Лига: «Яйпан» — «Ғазалкент» учрашувида нималар бўлди?

​Ўйин сўнгида майдонда оммавий тартибсизлик келиб чиқди. Бош ҳакам худди испаниялик Матеу Лаоснинг рекордини янгилашни мақсад қилгандек, карточкаларни «аямасдан» чўнтагидан чиқарди.

Баҳсли вазият (78-дақиқа):
«Яйпан» футболчиси дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетаётганида, ҳимоячи уни ортидан қўллари билан тўхтатиб қолгандек кўринди. Ҳимоячи тўп учун курашишга урунмай, қўлларини олдинга чўзган — бу ерда елкама-елка курашдан асар ҳам йўқ.

Ҳакамнинг хатоси:
Бош ҳакам вазиятдан анча орқада қолиб кетди (аслида ҳакамлар вазиятга 10-15 метр яқинликда юриши тавсия этилади). Ҳакам ўйинни давом эттириш керак деб ҳисоблади. Шу воқеага эътироз билдирган 22-рақамли футболчи иккинчи сариқ карточка билан майдондан четлатилди.

Сўнгги дақиқалардаги «шоу»:
70-рақамли футболчи аввалига сариқ, сўнгра дарҳол қизил карточка билан жазоланди. Қизиғи, бу карточкалар ўйин жараёнидаги фол учун эмас, балки ҳакам билан баҳслашгани (дискуссия) учун берилди.


Субъективтаҳлил:
Менинг шахсий фикрим бу контакт қоида бузарлик учун етарли. 78-дақиқадаги ҳолат симуляция эмас, кўпроқ қоида бузарликка ўхшарди. Бу «сўнгги умид фоли» (DOGSO) сифатида баҳоланиб, тўғридан-тўғри қизил карточка берилиши керак эди. Сабаби:
Тўп назорати ҳужумчида;
Ҳужум йўналиши дарвоза томон;
Дарвозагача масофа яқин;
Қаршилик кўрсатадиган бошқа ҳимоячилар йўқ ва дарвозабон масофада.

Хулоса:
Ўйин сўнгидаги тартибсизлик Лига Тартиб-интизом қўмитаси томонидан кескин жазоланиши шарт. Учрашувда хавфсизлик ходимларининг камлиги ва ҳакам хавфсизлиги дарҳол таъминланмагани — бу Лига ва комиссарнинг хатоси.

​ЎзФҲМ ушбу вазият юзасидан қандай қарор чиқаришини кутамиз. Катта эҳтимол билан ҳакам жазоланади.

@referee_time
👍95
Referee_time
Англия премЬер лигаси «Манчестер Сити» — « Арсенал» 33-тур Ўйиннинг 83-дақиқасида қизил либосдаги 6-рақамдаги футболчи ва кўк либосдаги 9-рақамдаги футболчилар ҳаракати қандай жазоланишиши керак эди? Ҳаводаги тўп учун бу икки футболчи кураш олиб боради.…
Арсенал ҳимоячиси Габриел Манчестер Ситига қарши ўйинда зўравонлик ҳаракати учун қизил карточка олиши керак эди, деб ҳисоблайди Премьер Лига’нинг муҳим ўйин эпизодларини кўриб чиқувчи ҳайъати.

Бироқ, панель фикрига кўра, ҳакам Энтони Тейлор уни майдондан четлатиши керак бўлганига қарамай, бу ҳолат VAR аралашуви учун етарли даражада эмас деб баҳоланган.
Габриел бутун ўйин давомида Эрлинг Холанд билан кураш олиб борган, бу эса Премьер Лига пешқадамлари ўртасидаги муҳим баҳс эди.
82-дақиқада икки ўйинчи том маънода бошма-бош тўқнашди, ва Габриел пешонаси билан Сити ҳужумчисига туртган.
Ҳакам Энтони Тейлор ёрдамчисининг маслаҳатига кўра, ҳар икки ўйинчига тажовузкор ҳаракат учун сариқ карточка кўрсатишни маъқул кўрган.
VAR ҳаками Жон Брукс ҳам бу қарорни қўллаб-қувватлаб, марказий ҳимоячининг ҳаракатини “ҳаддан ташқари тажовузкор ёки зўравон эмас” деб баҳолаган.
Панель аъзоларининг кўпчилиги Тейлор кўрсатган сариқ карточкага қўшилмади ва 3:2 овоз билан “Габриелнинг олдинга қўшимча бош ҳаракати” зўравонлик сифатида баҳоланиши керак, деб қарор қилди.
Қолган икки аъзо эса “Габриел томонидан кучли таъсир ёки орқага ҳаракат деярли йўқ” деб ҳисоблаган.
Панель VAR аралашувига қарши 4:1 ҳисобида овоз берган.
Агар Габриел зўравонлик учун четлатилганида, у 3 та ўйинга дисквалификация қилинган бўлар эди.
Шунингдек, панель бир овоздан Энтони Тейлор Манчестер Сити ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановга қизил карточка кўрсатмагани тўғри қарор бўлганини тасдиқлади.
53-дақиқада Арсенал ҳужумчиси Кай Хаверц дарвоза томон яккама-якка чиқиб кетаётганда Ўзбекистонлик футболчи билан тўқнашувдан кейин йиқилди.
Тейлор жарима тўпи белгиламади ва VAR ҳам аниқ голли имкониятни барбод қилган ҳолат сифатида кўриб чиқмади.
Панель таъкидлашича, “Хаверц тўпни тўлиқ назорат қила олмаган ва Ҳусанов елкама-елка тўқнашув қилган.”

Англиялик мутахассислар ва менинг таҳлилим бир ҳил чиқибди. Бундай ҳолатлар менга дофамин беради. Топ экспертлар, инструкторлар ҳулосаси бир ҳил чиқса.

Аммо тан олай, Хусанов вазиятини каналга жойламаган эдим аммо бу вазиятда қизил карточка, Хусанов фол ишлатди, оёғи билан контакт қилган деб баҳолаган эдим. Буни ёзишдан мақсад холис ва нейтраллик ва мен ҳам мутлақ мукаммал эмаслигим. Фикрларим тўғри ва хато бўлиши ҳам мумкин демоқчиман.

@referee_time
👍61
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Унай Эмери ҳакамликдан норози: «Вилла»га қарши қўпол хато!

​«Ноттингем Форест» — «Астон Вилла» ўйинида ҳакам ва VAR жиддий хатога йўл қўйди. Вазиятда мезбонларнинг 8-рақамли футболчиси тўп учун курашда кечикиб, рақибнинг (11-рақам) ҳимояланмаган оёқ қисмига, бутси таг қисми билан зарба берди.

​Қоида нима дейди?
Рақибнинг хавфсизлигига таҳдид соладиган ёки ортиқча куч ёхуд ўта қўполлик билан бажариладиган тўп учун кураш ёки якка курашлар “қоидаларнинг жиддий бузилиши” сифатида жазоланиши керак.
Тўп учун курашда олддан, ён томондан ёки орқадан рақибга бир ёки икки оёқ билан сакраб ташланадиган ҳамда ортиқча куч қўлланиладиган ёки рақиб хавфсизлигига таҳдид солинадиган ҳаракат қилган ҳар қандай ўйинчи “ўйин қоидаларини жиддий равишда бузилиши”да айбдор ҳисобланади.


​Хулоса:
Бу вазиятда ҳакам адашди, VAR эса масъулиятдан қочди. Тўғри қарор: 8-рақамли футболчига қизил карточка кўрсатилиб, майдондан четлатилиши керак эди.
​Ҳакамликдаги бундай лоқайдлик ўйин тақдирига бевосита таъсир кўрсатди.

@referee_time
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Футболчиларнинг дод войидан зада бўлган ҳакам, оҳир оқибат уларга худди боғча болаларига қарагандек ўзини тутишга мажбур бўлди. Агар шу чизиқдан ўтсанг, тамом қизил оласан😁😊😁
Ҳакам ВАР билан тинчгина гаплашиб олиш йўлини топди. Ҳакамларга зўр лайфҳак😉

@referee_time
😁4💯1
⚽️ Ўзбекистон футболи: Икки хил дунё ёки «Шимолий Корея» ёпиқлиги қачон тугайди?

​Ўзбекистон футболидаги бугунги манзара икки хил тузумда яшовчи бир миллатга ўхшайди. Бири — очиқлик ва шаффофликка интилаётган ЎзПФЛ, иккинчиси эса номи демократик, аммо ички дунёси ташқи оламдан узилган, ҳар доим ҳаммаси идеал эканига бизни ишонтиришга уринадиган ЎзФҲМ (Ҳакамлар маркази).
​Футболимизда ижобий ўзгаришлар кўп, аммо ҳакамлик мавзуси ҳар турда баҳс ва мунозаралар марказида қолмоқда. Энг ёмони — мухлислар онгида "ҳакамлар доим айбдор ва қайсидир жамоага қарши" деган тушунча илдиз отиб бўлган. Аслида эса бизнинг ҳакамлар савия ва билим жиҳатидан кучли, улар бемалол халқаро даражадаги ҳамкасблари билан беллаша олади.
​Хўш, нега унда халқ уларга ишонмайди?
​Сабаби оддий: Ёпиқлик. Англия, Испания ёки Италияда ҳам ҳакамлар қўпол хато қилади, ҳатто ВАР даврида ҳам. Аммо уларда нафрат камроқ. Чунки уларда лигалар ва ҳакамлик марказлари омма учун очиқ. Экспертлар вазиятларни видео-таҳлил қилиб беради, ВАР ва ҳакам суҳбатлари эшиттирилади.
​Бизда эса ЎзФҲМ бу маълумотларни «давлат сири»дек маҳкам тутиб олган. «Қўқон-1912» — «Насаф» ўйинидаги ҳолат бунга яққол мисол. Ҳатто Лигага ҳам ёзувларни бермаслик ҳақидаги баёнотлар тизимнинг қанчалик «қобиққа ўралиб» қолганини кўрсатди. Натижада мухлислар эътироз тошларини кўз олдида бўлган Диёр Имомхўжаев ва ПФЛга отишмоқда. Чунки ЎзФҲМ раҳбариятини кўпчилик танимайди ҳам — улар худди Шимолий Корея каби ёпиқ.
Аслида ҳакамлик тайинловлари, уларни саралашга, ҳакамлик жараёнларини баҳолашга ПФЛ ҳеч қандай алоқадор эмас. Содда қилиб тушунтирсам, ҳакамлик мавзусидаги эътирозлар уларга бўлмаслики керак.

​Бу тизимни ислоҳ қилиш ва адолатни таъминлаш учун қуйидаги 4 та муҳим таклифни илгари сурамиз:

1️⃣ Очиқ мулоқот: Кескин баҳсли вазиятларда ҳакам ва ВАР ўртасидаги аудиосуҳбатлар оммага эшиттирилиши керак. Мухлис ҳакамнинг нима сабабдан бундай тўхтамга келганини эшитсин.

2️⃣ Bodycam (Тана камералари): Лига тезроқ ҳакамларни тана камералари билан жиҳозлаши ва ундаги қайтаариқларни (highlight) ОАВга тақдим этиши лозим. Бу ўйин динамикасини ҳакам нигоҳи билан кўришга ёрдам беради.

3️⃣ Video Support (VS) тизими: Про Лигада видео-такрорлар тизимини жорий этиш. Бунда бош мураббийга бир ўйинда икки марта ҳакам қарорига эътироз билдириш ҳуқуқи берилади. Бу ВАР каби катта харажат ва кўп кадр талаб қилмайди.

4️⃣ Мустақил экспертлар гуруҳи: Худди Англиядаги каби, Лига қошида ЎзФА ва ЎзФҲМга алоқаси бўлмаган мустақил экспертлар гуруҳи тузилиши керак. Агар улар ҳакам хатосини тасдиқласа, ЎзФҲМ уни қанчалик ҳимоя қилмасин, ўша ҳакам маълум муддат ўйинлардан четлатилиши лозим.
​Бу таклифларнинг татбиқ этилиши футболимизда шаффофликни таъминлайди ва ҳакамларга бўлган ишончни қайтаради. Адолат бор жойда эса ҳамиша ривожланиш бўлади.
​Сиз бу таклифлар ҳақида нима деб ўйлайсиз? Фикрларингизни изоҳларда қолдиринг! 👇

@referee_time
6
Ҳурматли обуначилар каналим нимаси билан сиз учун қизиқ ва каналда қандай хато ва камчиликлар бор?  Фақат ҳакамлик мавзусида юритайми ёки бошқа мавзулар ҳам қўшилсинми?  Сиз учун нималар қизиқ.
Anonymous Poll
60%
Фақат ҳакамлик мавзусида юргазинг
21%
Расмий янгиликлар ва футбол иқтибослари ҳам жойланг
24%
Ора орада ретро голларни ҳам олдингидек жойлаб боринг
33%
Ёш ва энди ўсиб келаётган ҳакамлар учун тестлар ҳам киритинг
Referee_time
Video
Ўзбекистон Суперлигаси, 10-тур: «Қўқон-1912» — «Бунёдкор»
Вазият таҳлили: Футболчининг четлатилиши тўғрими?

​Ўйиннинг 17-дақиқасида «Қўқон-1912» жамоасининг 5-рақамли ҳимоячиси ҳаводан келаётган тўпга етолмагач, уни қасддан қўли билан уриб юборди. Бош ҳакам дастлаб вазиятни «истиқболли ҳужумни тўхтатиш» деб баҳолаб, сариқ карточка кўрсатди. Бироқ VAR вазиятга аралашиб, ҳакамни монитор ёнига чақирди. Видеотакрордан сўнг сариқ карточка бекор қилиниб, футболчига қизил карточка кўрсатилди.

Қоида нима дейди?
Агар футболчи (ўз жарима майдончасидаги дарвозабондан ташқари) қасддан қўл билан ўйнаб, рақибни аниқ гол уриш имкониятидан (DOGSO) маҳрум қилса, майдондан четлатилади. Бунда қуйидаги мезонлар инобатга олинади:
​Дарвозагача бўлган масофа;
​Ҳужумнинг йўналиши;
​Тўпни назорат қилиш ёки уни эгаллаб олиш эҳтимоли;
​Ҳимоячиларнинг сони ва жойлашуви.

Хулоса:
Агар ҳимоячи тўпни қўли билан тўхтатиб қолмаганида, «Бунёдкор»нинг 9-рақамли ҳужумчиси тўпни қабул қилиб, дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борарди. VAR ҳакамнинг хатосини тўғри тузатди: 5-рақамли футболчи аниқ гол уриш имкониятидан маҳрум қилгани учун майдондан четлатилди. Бу — тўғри қарор.

@referee_time
1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Испания Ла Лига
«Эспаниол» —«Реал Мадрид» ўйинида Хил Монсанонинг қўпол хатосини ВАР тўғрилади


25-дақиқада 23-рақамдаги «Эспаниол» футболчиси рақиби ортидан тўпга оёғини ташлади ва улгурмади, аммо 7-рақамдаги «Реал Мадрид» футболчиси худди ортдан ортиқча куч билан зарба қабул қилиб олганидек, жароҳат олгандек кўрсатиб майдонга қулади. Ҳакам тўғридан тўғри қизил карточкани чўнтакидан чиқарди. ВАР эса уни мониторга чақирди. Хил Монсано видео такрордан сўнг қарорини сариқ карточкага ўзгартирди. Аслида бу ҳаракат ҳатто сариқга ҳам тортмайди бироқ бир жамоа томонидан қоида бузарликлар тизими кузатилса ва у айниқса муайян бир футболчига қаратилса ҳакам сардорни огоҳлантириши мумкин. Унга кўра кейинги қоида бузарлик ким томонидан содир этилса ҳам сариқ карточка билан жазоланади. Ҳатто у футболчи аввал қоида бузмаган бўлса ҳам унга "спортга ҳос бўлмаган ҳаракат— ўйинга нисбатан ҳурматсизлик кўрсатиш" учун сариқ карта(огоҳлантириш) билан жазолаши мумкин. Ҳакам эса шу асос билан футболчини жазолади.


@referee_time
Хил Монсано «Реал Мадрид»  фойдасига икки марта қўпол хато қарор чиқарди.  ВАР эса фақат биттасини тўғрилади

Ўйиннинг 49-дақиқасида Мадрид жамоасини 12-рақамли футболчиси гарчи тўпга аввал тегиниб кейин рақиб оёғига контакт қилган бўлса ҳам бу жиддий қоида бузарлик саналади. Футболчи тўпга биринчи бўлиб улгуриши доим ҳам жазодан сақлаб қолмайди. Футболчи ҳар доим ўз ҳаракатларининг оқибатларига жавобгар ва рақиб соғлики учун хавфли ҳаракат қилишга ҳақи йўқ. Футболчи рақиб соғлики учун хафли тарзда тик ояғлари билан, спортчини оёғининг химояланмаган қисмига давомли ва пауза билан зарба бераябди ва контакт бўлиши билан оёғини олиб қочишга урунмай уни бутун вазни билан босиб кейинги қадамни ташлаб оёғини кўтарди. Ҳакамнинг аниқ хатосини бу сафар ВАР тузатишга журъат қилолмади.
12-рақамли футболчи ҳаракати ўйин қоидаларини жиддий равишда бузиш тўғридан тўғри қизил карточка. Бу бепарво ҳаракат яни сариқ карточка билан чекланадигон қоида бузарлик эмас.

@referee_time
2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сиз футбол тарихида бундан ҳам тезкор кетма кет икки марта сариқ карточка олиб, майдондан хайдалган футболчини биласизми?

Голландия лигасида бўлган ушбу қизиқарли ҳолат. Футболчи аввалига рақибини тезкор қарши хужумини тўхтатиб қолиш учун либосидан тортиб қолди, кейин эса ҳакам хуштакини эшитиб, норози кайфиятда тўпни тепиб юборди. Бош ҳакам эса футболчига икки марта сариқ карточка билан огоҳлантириб, иккинчи сариқдан кейин, қизил карточка билан жазолаб майдондан четлатди. Қоидалар бунга нима дейди: Ўйин қоидалари 12-қоидага асосан, футболчи бир вақтнинг ўзида икки марта қоида бузарлик содир этса, ҳар бир қоида бузарлик учун алоҳида жазоланади.
Футболчининг ҳаракатлари "спортга ҳос бўлмаган ҳаракат — ўйинга ҳурматсизлик кўрсатиш" яни дастлаб рақибини либосидан тортиб қолиб умидли ҳужумдан маҳрум этгани ва хуштакдан кейин, ҳакам қароридан норози бўлиб атайлаб тўпни тепиб юборгани учун иккита огоҳлантириш(сариқ) билан жазоланди. Иккинчи сариқ эса табиийки қизилга айланади.

@referee_time
👍52
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Суперлигаси, 11-тур: «Насаф» — «Навбаҳор». Баҳсли вазият!

​Ўйиннинг 23-дақиқасида жарима майдончаси ичида иккита 4-рақамли футболчи тўп учун курашга киришди. «Навбаҳор» вакили тўпга интилаётганда, рақиби уни либосидан тортиб, эркин ҳаракатланишига йўл қўймади. Бош ҳакам VAR’дан сўнг ҳам бу контактни пенальти учун «етарли эмас» деб баҳолади.
Ҳакам тортиб қолиш қисқа бўлгани учун, буни фол сифатида кўрмади.

​Менинг фикрим: Пенальти ва сариқ карточка.
​Қоидага кўра, «Насаф» ҳимоячиси тўпга улгураётган рақибини қасддан тўхтатиб қолди. Жарима майдончасида футболчи рақибини туртиб, тортиб, ушлаб қолиш орқали истиқболли ҳужум (SPA)дан маҳрум қилса сариқ карточка кучида қолади.
Либосдан тортиш —спортга ҳос бўлмаган ҳаракат — ўйинга бўлган ҳурматсизликдир. Спортга ҳос бўлмаган ҳаракатларда ҳар доим огоҳлантириш берилиши шарт.
​Менимча, ҳакам босим сабабли «Насаф» дарвозасига пенальти белгилашга жазм қилолмади.
​Сиз бу вазиятга қандай баҳо берасиз? Фикрларингизни изоҳларда қолдиринг.

@referee_time
👍8😁4🖕4
Referee_time
Video
АПЛда ажиб ишлар бўлмоқда, ёрдамчи ҳакам байроқчасини кўтарди ва ўйиндан ташқари ҳолат қайд этди, Оливер эса марказни кўрсатди

«Эвертон» — «Манчестер Сити» ўйинида 68-дақиқадаги «Эвертон» ҳисобни тенглаштирувчи голида «Эвертон» футболчиси узатма амалга оширганида Геҳи тўпни қабул қилишидан олдин, «Эвертон» футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда эди.
Қоидалар китобига назар ташлаймиз.

Ўйин қоидалари 11-қоида "ўйиндан ташқари ҳолат"

Футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда турганининг ўзи қоида бузарлик эмас.
Қуйидаги ҳолатлардагина қоида бузарлик содир этилган бўлади:
1-Ўйинга ҳалал бериш яни ўйиндан ташқари ҳолатдаги футболчи шеригидан тўпни қабул қилса

2-Рақибга халақит бериш:
• рақибнинг тўпни ўйнашига ёки ўйнаш имкониятига тўсқинлик қилиб, масалан, унинг кўриш чизиғини аниқ тўсиб қўйса, ёки
• рақиб билан тўп учун курашга киришса, ёки
• яқинда турган тўпни ўйнашга очиқча ҳаракат қилиб, бу ҳаракат рақибга таъсир қилса, ёки
• рақибнинг тўпни ўйнаш имкониятига аниқ таъсир қиладиган ҳаракатни амалга оширса

3-Афзалликка эга бўлади, агар ўйинчи тўпни ўйнаб ёки рақибга халақит бериб, қуйидаги ҳолатларда иштирок этса:
• тўп дарвоза устуни, тўсини, ўйин расмий шахси ёки рақибга тегиб қайтса ёки йўналишини ўзгартирса
• тўп рақиб томонидан дарвозани сақлаб қолиш (сейв) пайтида атайлаб қайтарилган бўлса


Бизнинг вазиятимизда эса айнан ёрдамчи ҳакам талқинига кўра «Эвертон» футболчиси рақибига ҳалал берган деб баҳолади. Лекин Гехи тўпни ҳеч қандай тўсиқсиз қабул қилади, уни назоратга олади ва дарвозабонга узатма беради. У ҳеч қандай босимни ҳисқилмайди. Бу вазиятни баҳолаш аниқ факт билан эмас балки талқин билан ечиладигон масала. Яни ҳар бир ҳакам вазиятни ўз фалсафасидан келиб чиқиб қарор чиқаради. Мен эса Майкл Оливернинг фикрига қўшиламан. Бу вазиятда голни инобатга олиш тўғри қарор бўлади.

Сиз бу голга қандай муносабатдасиз, фикрларингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.

@referee_time
👍6
“Қизилқум” мухлислари ва бош мураббийи эътироз билдирган ҳолат:
Фарҳод Раҳматов пенальтини қайтарган ҳар икки ҳолатда ҳам чизиқдан чиқиб кетган эди.

Ўйин қоидалари 14-қоида "пенальти"
Дарвозабон зарба амалга оширилгунича энг камида битта оёғи чизиқ устида туриши шарт. Агар посбон зарбадан олдин икки оёғи билан чизиқни тарк этса ва зарбани қайтарса ёки дарвозабон ҳаракати, рақибига таъсир ўтказса зарба такрор бажарилади ва дастлаб оғзаки огоҳлантириш олади бу ҳолат яна такрор содир этилган тақдирда дарвозабон сариқ карточка билан жазоланади. Юқоридаги лавҳада ёрдамчи ҳакам ўйинга тўғри аралашган. Дарвозабон ҳар икки ҳолатда ҳам тўп тепилишидан олдин чизиқни тарк этиб қоида бузарлик қилган ҳолда тўпни қайтарган.

@referee_time