Referee_time
810 subscribers
284 photos
181 videos
80 links
Referee Time | Futbol Analitika ⚽️
🤔 Penalti bormidi? Qizil kartochka-chi?
🚩 Har bir epizodga professional nigoh
📰 Futbol olami: Yangiliklar, gollar va emotsiyalar
Qoidalarni bilish — o'yinni tushunishdir!
​Savollar: @referee_time7
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Барса мухлиси ва 2025 йил «Барселона» — «Интер» ўйнини бошқариб борган ҳакам Симон Марченяк билан суҳбати

«Барселона» мухлиси: “Мен ҳали ҳам Барса–Интер ўйинидаги қарорларингизни кечиролмайман.”

Ҳакам: “Менинг қарорларим Барселона фойдасига бўлган.” + “Мен «Барселона» фойдасига 2 та қарор қабул қилганман.”

Барса мухлислари буни “ўғирланган ўйин” деб айтишади, аслида эса қизил карточка ҳам уларнинг фойдасига бўлган 🤣🖤💙


«Агар ҳалол бўлсак, менинг қарорларим аслида “Барселона” фойдасига бўлган, лекин VAR уларни тузатди. Бу ҳаёт.»

" «Барселона» мухлиси: Агар кейинги сафар Барса фойдасига пенальти белгиласанг, сенга 100 фунт бераман😊"



@referee_time
👍2
🇮🇹 Италия ҳакамлар бошлиғи спорт фирибгарлиги бўйича тергов сабаб ўзини вақтинча четлатди

Серия A ва Серия B ҳакамларини тайинлашга масъул бўлган шахс — Жанлукка Рокки— Милан прокуратураси томонидан спортдаги фирибгарлик (sports fraud) бўйича тергов олиб борилаётгани сабабли ўзини лавозимидан дарҳол вақтинча четлатган.
VAR назоратчиси Андреа Гарвасиони ҳам худди шу сабаб билан шундай қарор қабул қилган. Тергoв ўтган мавсумдаги Серия A ўйинларидаги ҳолатларни текширмоқда.
Рокки Италия ҳакамлар ассоциациясига (AIA) йўллаган баёнотида шундай деган:
“Бу қарор оғир ва қийин бўлди, лекин оилам билан маслаҳатлашган ҳолда қабул қилинди. Мақсад — ҳуқуқий жараёнлар тўғри давом этишига имкон бериш. Мен бу ишдан оқланиб, янада кучли бўлиб чиқишимга ишонаман.”


Италия ОАВларига кўра, Рокки VAR жараёнларига аралашганлик ва «Интер» учун маъқул ҳакамларни танлаш билан боғлиқ айбловларга дуч келмоқда.
«Интер» президенти Жозеппе Моратта бу ҳолат ҳақида шундай деди:

“Биз ҳамма нарсани оммавий ахборот воситаларидан билиб олдик ва ҳайратдамиз. Биз ҳеч қачон ҳакамларни ўз фойдамизга танламаганмиз. Inter бу ишга алоқадор эмас ва бўлмайди ҳам.”

Бу воқеа Италияда катта хавотир уйғотди, чунки у Calciopoli можоросини эслатмоқда — ўша пайтда «Ювентус» 2004–05 йилги чемпионликдан маҳрум этилган ва Серия B’га туширилган, эди.

@referee_time
4
FIFA келаётган Жаҳон чемпионатида сариқ карточкалар бўйича қўшимча “амнистия” жорий қилишни режалаштирмоқда

FIFA жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи ва чорак финаллар якунланганидан сўнг барча сариқ карточкаларни бекор қилишга келишишни режалаштирмоқда. Бу қарор футболчиларнинг жамоа учун муҳим плей-офф ўйинларини ўтказиб юбормаслигини таъминлаш мақсадида қабул қилинмоқчи.
АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган бу йилги турнирда тўпланган сариқ карточкалар учун дисквалификация қоидаларига оид янги тартиблар сешанба куни Ванкуверда бўлиб ўтадиган FIFA Кенгаши йиғинида муҳокама қилиниши ва тасдиқланиши кутилмоқда.

@referee_time
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзимизнинг 1-Лигамиздан шедевр.
Рабона услубида "гўзал" узатма ва қайчи услубида голни "шоколад"и.

Қайси ижро чиройлироқ узатма деганлар ⚡️, гол деганлар ♥️ босинг, иккаласи ҳам зўр дегандар эса 👍 ни босинг.

@referee_time
👍2051
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Машъал» — «Бухоро» ўйинида бош ҳакамнинг икки қўпол хатосини ВАР ҳакамлари тўғирлади

74-дақиқада дарвозабон тўпни ўйинга киритиб бергач тўп учун курашга киришган «Бухоро»нинг 22-рақамли футболчиси рақибининг бошига тирсаки билан зарба беради. Бош ҳакам эса футболчининг ҳаракатини бепарво ҳаракат деб баҳолаб уни сариқ карточка билан жазолади. Ўйин қоидаларига асосан футболчи ортдаги рақибини кўрмай қолиши, уни жазодан озод қилмайди. Ҳаводаги курашда, елкама елка курашдами фарқи йўқ. Футболчи ўзи содир этган ҳаракатларининг оқибатига жавобгар бўлади. 22-рақамдаги футболчи қўлининг қаттиқ қисми яни тирсаки билан зарба берди. Ўйин қоидалари 12.4-қоидага асосан: ортиқча куч билан рақиб соғлики учун хавфли ҳаракат қилса бу жиддий қоида бузарлик саналади ва футболчи майдондан четлатилинади. ВАР ҳакамлари тавсияси билан ҳакам қарорини ўзгартириб футболчига қизил карточка кўрсатди. Ҳакам яна хато қарорини ВАР орқали тузатди.

@referee_time
6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Супер Лигаси 10-тур. «Пахтакор» — «Насаф» ўйинидаги, сўнги дақиқалардаги «Насаф» дарвозасига белгиланган пенальти адолатли эдими?!

86-дақиқада «Пахтакор» бурчак зарбасидан тўпни ўйинга киритганида, жарима майдончаси ичида тўп учун курашга киришган «Насаф»нинг 32-рақамли футболчи рақиби «Пахатакор»нинг 55-рақамли футболчининг юзига чап қўли билан зарба берди, яни бу вазиятда контакт бор ва бу контакт рақиб юзига бўлди.
Хушвақтов атайлаб урмагани ва рақиб унинг ортида эканлиги, жавобгарликдан халос этмайди. Футболчи доим ўз ҳаракатлари оқибатига масъул бўлади.
ВАР ўйинга тўғри аралашди. Огоҳлантиришга асос эса бу бепарво ҳаракат(reckless foul). Бепарво ҳаракат ёки жиддий қоида бузарлик, ҳолатларида уч карра жазо тамоили сабаб карточка даражаси пастлаши қўлланилмайди. «Насаф» футболчиси қасддан рақиб юзига урмагани сабаб огоҳлантириш олди, буни қасддан содир этганида бу тўғридан тўғри қизил карточка бўлар эди.

Қарор: Пенальти + Сариқ карточка.

@referee_time
👎44👍175🤣5👏2
Referee_time
Video
Чемпионлар Лигаси 1/2финал «ПСЖ»  — «Бавария»

45+1 дақиқада «Бавария» дарвозасига белгиланган пенальти асослимиди?

Ҳа бу пенальти,  қўл билан ўйин

Келинг аввалам бор қўл билан ўйин ўзи нима танишиб чиқсак:
Ҳар қандай тўпнинг қўлга тегиши қоидабузарлик ҳисобланмайди.
Қуйидаги ҳолатларда қоидабузарлик деб баҳоланади, агар ўйинчи:
қасддан тўпга қўли билан тегса, масалан, қўлини тўп томон ҳаракатлантирса;
қўлини шундай ҳолатда тутсаки, бу унинг танасини (ғайритабиий) равишда катталаштиради. Агар қўл ҳолати ўйинчининг ҳаракати натижаси бўлмаса ёки мазкур вазиятда асосланмаган бўлса, у танасини ғайритабиий равишда катталаштирган ҳисобланади. Бундай ҳолатда ўйинчи тўп қўлига тегса жазоланиш хавфига эга бўлади;


Футболчи тўпни тепса ёки бош билан урса ва шундан сўнг тўп унинг ўз қўлига тегса, бу қўл билан ўйин ҳисобланмайди яни бу жазоланмайдигон контакт. Бунда қўлнинг ҳолати эътиборга олинади.


19-рақамли «Бавария» футболчиси дастлаб қўлларини ортга яширган ва танасига ёпишиб турган ҳолатда эди,  аммо у узатмадан сўнг қўлини ғайритабиий равишда катталаштириб тўп йўналиши томон олиб борди, тўп аввал танаси сўнг қўлига тегиши аҳамиятсиз чунки қўл нотабиий ҳолатда эди бу жазоланадигон контакт. Ҳакам дастлаб ўйин динамикасида пенальти белгиламади.  ВАР ҳаками эса уни эҳтимолий пенальти учун мониторга боришни тавсия қилди. ВАР такроридан сўнг ҳакам тўғри қарор қабул қилди.

Якуний хулоса: Пенальти

@referee_time
2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«ПСЖ» — «Бавария» 1/2 финал ўйинида ҳакам «Бавария»га пенальти совға қилиб берди

Жарима майдончаси ичида 14-рақамли «Бавария» ва 51-рақамдаги «ПСЖ» футболчилари тўп учун курашга киришган эди. Икки футболчи ҳам тўпга ҳаракат қилади ва «Бавария» футболчиси тўпни эмас аввал рақиб оёғига зарба беради.
Шундан кейин 51-рақамдаги футболчи тўпга ташланган эмас, ортаги таянч оёғи билан рақибини оғига тегади. Бош ҳакам пенальти белгилади. ВАР эса негадир ўйинга аралашмасликни лозим топди. Бу вазиятда биринчи қоида бузарлик «Бавария» футболчиси томонидан содир этилди. Диас рақиб оёғига тепмаганида тўпга биринчи бўлиб «ПСЖ»футболчи оёғи етиб борар эди. Аслида Луис Диаз бепарво ҳаракати(reckless foul) учун сариқ карточка билан жазоланиб, «ПСЖ» фойдасига жарима зарба белгиланиши керак эди.

@referee_time
4👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
FIFA ЖЧ-2026 учун мукофот пуллари миқдорини ошириш ҳақида қарор қабул қилди.

1. Турнирга тайёргарлик учун ҳар бир жамоага ажратиладиган субсидия 1,5 миллион доллардан 2,5 миллион долларгача оширилди.

2. ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритганлик учун бериладиган мукофот пули 9 миллион доллардан 10 миллион долларгача кўтарилди.

3. Қўшимча равишда жамоалар делегациялар яшаши учун субсидиялар, шунингдек, барча иштирокчилар учун умумий ҳисобда тахминан 16 миллион долларлик кенгайтирилган чипта квотасига эга бўлади.

Янги тақсимотга кўра:

🥇 Чемпион: 50 млн доллар
🥈 Финалчи (2-ўрин): 33 млн доллар
🥉 3-ўрин: 29 млн доллар
🏅 4-ўрин: 27 млн доллар
🔢 5–8-ўринлар: 19 млн доллар
📊 9–16-ўринлар: 15 млн доллар
📈 17–32-ўринлар: 11 млн доллар
📉 33–48-ўринлар: 10 млн доллар

Шу тариқа, ЖЧда иштирок этган ҳар бир мамлакат учун энг камида 12,5 миллион доллар миқдоридаги мукофот пули кафолатланди. Табиийки, ушбу сумма жамоанинг иштирокига қараб ошиб бораверади.

@referee_time
👍4
ФИФА эълон қилди: ИФАБ Жаҳон чемпионатидан бошлаб жорий этиш учун иккита янги қоидани бир овоздан тасдиқлади

🔴 Рақиб билан баҳслашаётганда оғзини ёпиб гаплашган футболчилар қизил карточка билан жазоланади

🟥 Шунингдек, ҳакам қарорига норозилик билдириб майдонни тарк этган футболчилар ҳам четлатилади (қизил карточка)

🤯 Сиз бу ҳақда нима деб ўйлайсиз?

@referee_time
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Пахтакор» — «Насаф» ўйинида биринчи бўлим қўшимча дақиқаларида узун пасдан сўнг, «Пахтакор» футболчиси бирга бир ҳолатга чиқиб кетаётганида 32-рақамли футболчи тактик фол эвазига тўхтатиб қолди. Бош ҳакам истиқболли ҳужумдан маҳрум қилиш(SPA) деб баҳолаб футболчини сариқ карточка билан жазолади. Мен эса ҳакам қарорига қўшилмадим бу ҳолат тўғридан тўғри қизил яни яққол гол уриш имкониятидан маҳрум қилиш(DOGSO). Ҳужумчи кўкраки билан тўпни тўхтатиб уни назорат қилаётган эди, дарвозбон тўпга ундан узоқроқ эди ва етиб олиш имконияти ҳужумчида юқорироқ. Контакт с сабаб ҳужумчи йиқилиб тўп ундан қочиб кетди.

Ҳужум йўналиши дарвозага
Тўп назорати ҳужумчида
Дарвозагача масофа яқин
Ҳужумчига қаршилик кўрсатадигон ҳимоячилар йўқ


Барча бандлар мавжуд ва бу қизил учун етарли эди. Ҳакам балки дарвозабон тўпга етиб олиши мумкин, тўп назорати ҳужумчида эмас деб баҳолагандир. ВАР ҳакамни мониторга келишини тавсия этиши керак эди.

Сиз ҳакам бўлганингизда қандай қарор қабул қилар эдингиз?

@referee_time
💯47👎257💩3🤮2👍1🤡1
Referee_time
Ўзбекистон Супер Лигаси 10-тур. «Пахтакор» — «Насаф» ўйинидаги, сўнги дақиқалардаги «Насаф» дарвозасига белгиланган пенальти адолатли эдими?! 86-дақиқада «Пахтакор» бурчак зарбасидан тўпни ўйинга киритганида, жарима майдончаси ичида тўп учун курашга киришган…
https://t.me/PenaltyNarzulla канали админи,
«Пахтакор» — «Насаф» ўйинидаги баҳсли пенальти асослимиди жавоб кутамиз деб биздан ҳурмат қилиб изоҳ сўраган экан. Бундай эътибордан бошим осмонга етди. Кеча бу ҳақида ўз фикрларимни постда жойлаган эдим. Бу таҳлил расмий аҳамиятга эга эмас субъектив фикрларим!
🤮16💩9👍4🤡2🔥1👏1🤣1
Referee_time
Video
⚽️ «Андижон» — «Динамо»: Ҳакам афзаллик бериши керакмиди ёки қизил карточка?

​Суперлиганинг 10-турида баҳсли вазият кузатилди: «Динамо» футболчиси (№10) рақибнинг истиқболли ҳужумини либосидан тортиб тўхтатди. Ҳакам афзаллик қоидасини қўлламай, ўйинни тўхтатди ва футболчига иккинчи сариқни кўрсатиб, уни майдондан четлатди.
IFAB қоидалари (12-қоида) бу ҳақда нима дейди?

Афзаллик ва карточка: Агар ҳакам қизил карточкага лойиқ фол вақтида афзаллик берса, бу фақат аниқ гол уриш имконияти (DOGSO) мавжуд бўлгандагина оқланади. Яни қизил карточка даражаси, сариқ карточкага тушади.

Истиқболли ҳужум (SPA): Агар фол истиқболли ҳужумни тўхтатиш учун ишлатилса-ю, лекин ҳакам афзаллик қўлласа, ҳужум давом этгани сабабли кейинги тўхталишда сариқ карточка кўрсатилмайди. Ҳаттоки бу иккинчи сариқ карточка бўлса ҳам.

Вазият таҳлили:
Ҳакам ҳужумда «идеал имконият» бор деб ҳисоблаганида, ўйинни давом эттириши мумкин эди. Бунда «Андижон» гол уриш имконига эга бўлар, «Динамо» футболчиси эса майдонда қоларди (чунки истиқболли ҳужум барибир содир бўлган ҳисобланиб, сариқ берилмасди).
​Бироқ, ҳакам иккинчи сариқ карточкали вазиятларда хавфни олдини олиш учун ўйинни тўхтатишни маъқул кўради.

Хулоса:
Ҳакамнинг қарори қоидага зид эмас, лекин «футбол руҳи» ва ҳужумкорлик нуқтаи назаридан афзаллик берилиши адолатлироқ бўларди. Чунки 3:1 ҳисобида «Динамо» учун футболчининг кейинги турни ўтказиб юбориши, ўша вазиятда гол ўтказиб юборишдан кўра оғирроқ йўқотишдир.

IFAB иқтибоси: «Афзалликни жиддий қоидабузарлик ёки иккинчи огоҳлантириш ҳолатларида қўллаш тавсия этилмайди, фақат аниқ гол уриш имконияти мавжуд бўлган ҳолатлар бундан мустасно».
Сизнингча, қайси қарор ўйин сифатига ижобий таъсир қилган бўларди? Жавобингизни изоҳларда қолдиринг

@referee_time
3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чемпионлар Лигаси 1/2 финал.
«Атлетико Мадрид» — «Арсенал»

41-дақиқада жарима майдончаси ичида 14-рақамдаги «Арсенал» футболчиси тўпни қабул қилиб олган эди ва унинг 17-рақамдаги рақиби орқадан танаси, кейин қўллари билан туртиб юбради. Ҳакам эса ўйин динамикасида дарҳол нуқтани кўрсатади. Бу контакт интенсивлики, футболчини мувозанадан чиқариш учун етарли даражада кучли ва бу қоида бузарлик. Бази нотўғри ракурсдан олинган такрорий лавҳалар, секинлашган кадр, жонли ўйин вақтидаги ҳолатни бузиб кўрсатиши мумкин. Дастлабки туртки контакт 17-рақамдаги футболчи танаси билан содир қилди, бу елкама елка кураш эмас. Бундай курашлар ён тарафдан бўлади. Ортдан қилинган бу контакт футбочини ҳаракати ва мувозанатини йўқотиши учун етарлича куч билан содир этилди.

Хулоса: Пенальти, ҳакам тўғри қарор қабул қилган.

@referee_time
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ВАРнинг ўйинга тўғри аралашуви «Атлетико Мадрид»ни мағлубиятдан қутқариб қолди.

53-дақиқада, ўз жарима майдончиси ичида «Арсенал» футболчиси, қўлларини нотабиий ёйиб танасини равишда катталаштирган, қўлнинг ҳолати танасининг ҳаракатини оқламаётган эди. Яни қўл, тана балансини ушлаб туришдаги, табиий ҳолатида эмас. Агар футболчи қўли танадан нотабиий равишда катталаштирган бўлса у, кейинга оқибатларга жавобгар ҳисобланади. Бош ҳакам негадир, дарҳол нуқтани кўрсатмади, ваҳоланки вазиятни яхши ракурсдан кузатаётган эди. ВАР эса ўйинга тўғри аралашиб, ҳакамни мониторга чақирди. Видео такрордан сўнг, ҳакам хатосини тўғрилади ва «Арсенал» дарвозасига пенальти белгилади.

@referee_time
6
ВАР «Атлетико»нинг жонига оро кирди

​Бош ҳакамнинг иккита хатосини ВАР ҳакамлари тузатишди.

Вазият таҳлили:
Жарима майдончаси ичида «Арсенал»нинг 10-рақамли футболчиси Эзе ва ҳимоячи Ганцко (17-рақам) тўп учун курашга киришади. Ганцко ҳаракатга кечикиб, рақибнинг тўп тепган оёғига ўта енгил контакт қилади. Бу тўқнашув рақибнинг йиқилиши учун етарли эмас эди, бироқ Эзе пенальти ишлаш мақсадида ўзини майдонга ташлайди. Ҳакам алданиб, пенальти белгилади. ВАР тавсиясидан сўнг видеотакрорни кўрган ҳакам ўз қарорини бекор қилди.

Мeнинг фикрим:
Бу ерда шунчаки пенальтини бекор қилиш камлик қилади. 12-қоидага асосан, агар футболчи симуляция ишлатиб, ҳакамни алдашга уринса, унинг ҳаракати спортга хос бўлмаган хулқ-атвор сифатида баҳоланиб, сариқ карточка билан жазоланиши лозим. Ўйин эса «Атлетико» фойдасига эркин зарба билан бошланиши керак эди.
​Афсуски, кўп ҳолларда ҳакамлар бундай айёрликларга алданиб қолишмоқда ва бу ўйин натижасига бевосита таъсир қиляпти. Агар қоида доирасида кескин чоралар кўрилса, футболчилар бундай «ҳийла»лардан тийилган бўларди.

Ўзбекистон тажрибаси ҳақида:
Суперлигамиз регламентига бу борада жуда зўр банд қўшилган: симуляция ишлатган футболчи ҳакам томонидан огоҳлантирилса, Лига уни қўшимча жарима билан ҳам жазолайди. Ҳам карточка, ҳам моддий жазо — бу тоза ва ҳалол футбол учун энг яхши лойиҳалардан биридир.

@referee_time
Карим Бензема, собиқ жамоадоши Ронулдуни кескин танқид қилди

“Криштиану агар унга лигада чемпион бўлишга рухсат берилмаса, лигадан кетиш билан таҳдид қилган. Шу сабаб у иш ташлаш қилган ва улар унинг талабларини қабул қилишга мажбур бўлишган. Бундай хулқни яхши футболчидан кўриш жуда хафа қилади. У ҳозирча ҳар бир ўйиндан кейин ўз клубига фойдали қарор чиқарган ҳакамларни гўёки мукофотламоқда, дейилмоқда.
Ҳозир Саудия лигасидаги ҳар бир клуб ва футболчи Роналду ва “Ал-Наср”ни лигани ўз фойдасига “сохталаштиряпти” деб айбламоқда. Лига фақат битта футболчи учун ҳамма нарсани қилаётгани жуда ачинарли. Бу каби ҳолатлар лига обрўсига жиддий зарар етказади, чунки бутун дунё энди нима бўлаётганини фош қилмоқда.”


@referee_time
😁10🥴43