Referee_time
801 subscribers
288 photos
186 videos
81 links
Referee Time | Futbol Analitika ⚽️
🤔 Penalti bormidi? Qizil kartochka-chi?
🚩 Har bir epizodga professional nigoh
📰 Futbol olami: Yangiliklar, gollar va emotsiyalar
Qoidalarni bilish — o'yinni tushunishdir!
​Savollar: @referee_time7
Download Telegram
Ламин Ямал Криштиану Роналду ҳақида фикрлари:

"Криштиану 41 ёшида ҳам ҳар бир ўйинда гол ура олиши жуда ҳайратланарли. У мен учун илҳом манбаи." ❤️

@referee_time
👍4
Криштиану Роналду Жр:
Отам менга шундай деган эди, мен яна бир неча йил футбол ўйнайман. Шунда сен профессионал футболга кириб келасан ва биз бирга «Ан Наср» ва Португалия терма жамоасида бирга ўйнаймиз.

Сиз Роналду ва ўғли бир вақтда ва бир майдонда тўп суришига ишонасизми, фикрларингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.

@referee_time
🔥4😁1
Ўзбекистон Супер Лигаси 7-тур.
«Динамо» — «Локомотив»

90+3 дақиқада бош ҳакам оқ либосдаги 37-рақамдаги футболчига қизил карточка кўрсатди. Бу вазиятда футболчи ҳис туйғуларга берилган ва ҳакам шаънига ҳақоратли нимадир гап айтган. Ҳакамлар одатда оддий норозиликлар учун футболчини оғзаки огоҳлантиради ёки сариқ карточка кўрсатади. Лекин футболчи ҳақорат қилса ёки қўпол ишора қилса унга ўйин қоидаларига асосан қизил карточка кўрсатилади. Бош ҳакам бироз аввал Вадим Абрамовга ҳакам қарорига эътирози учун сариқ карточка кўрсатган эди.
Қоидаларга асосан четлатилган футболчи техник зонада бўлмаслики керак аммо тасвирларда футболчи заҳира ўриндиғида ўтирган эди. Бу ИФАБ қоидаларига зид, футболчи ечиниш хонасига кириб кетиши керак. ПФЛ регламентига асосан ҳакам қарорига эътироз билдириб футболчи сариқ ёки қизил карточка олса у лига тарафидан жаримага тортилади. Мухлислар ҳакамни ҳақорат қилгани учун жамоа жавобгар ҳисобланади. ПФЛ тартиб интизом қўмитаси «Динамо» жамоасини жазога тортиши мумкин.

@referee_time
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Про Лига «Бух ДУ» — «Арал» ўйинида бош ҳакам дастлаб бухороликлар дарвозасига пенальти белгилади бироздан кейин ёрдамчи ҳакам билан маслаҳатлашиб қарорини ўзгартирди.

Жарима майдонча ичида тўп учун курашга киришган оқ либосдаги футболчи тўпга блок қўйиш учун ташланади, аммо у тўпга кеч қолиб, сариқ либосдаги рақибини оёғини илиб олади. Катта тезликда кетаётган вақтда енгил оёғга контакт ҳам футболчини мувозанатдан чиқишига сабаб бўла олади. Бош ҳакам вазиятни тўғри позициядан назорат қилаётган эди ва иккиланишсиз пенальти белгилади.
Ёрдамчи ҳакам эса ҳужумдаги футболчи контакт бўлишидан олдин атайлаб пенальти ишлаш учун мувозанатини йўқотиб ўзини майсага отган деб бош ҳакамга тавсия берди ва пенальти бекор қилинди. Ёрдамчи ҳакам ҳужумчини ортида эди, у контактни кўриши қийинроқ эди.
Бу вазиятда менинг фикрим:
Ҳакамни дастлабки оний лаҳзалар ичида чиқарган қарори тўғри эди. Пенальти бекор қилиниши хато қарор бўлди. Тўғри қарор пенальти.


@referee_time
👍2
Пеп Гвардиола «Арсенал» жамоаси билан кўп жиҳатдан чемпионлик тақдирини ҳал этувчи ўйин олдидан фикри:

“Биз 49 та ўйинда атиги 3 марта мағлуб бўлган,«Арсенал» га қарши ўйнаймиз. Улар Чемпионлар Лигасида ҳали бирорта ҳам мағлубиятга учрамаган!”
“Арсеналга бўлган ҳурматим жуда катта… уларни бир марта ютишнинг ўзи қийин, бир неча ҳафта ичида икки марта ютишни тасаввур қилинг!”


@referee_time
👍4
УЭФА Чемпионлар Лигаси чоршанба кунги 23:59 да бўлиб ўтадигон «Бавария» — «Реал Мадрид» ўйинини Славениялик ҳакамлар жамоаси бошқариб боради. Бош ҳакам Славко Винчич.


@referee_time
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😍 "Пушкаш" мукофоти учун яна бир даъвогар гол.
Куни кеча, футбол бўйича Марокаш чемпионатида супер гол урилди. "MАС" клуби вакили Эл-Жабли бу йилги эҳтимолий "Пушкаш" мукофоти ғолиблиги учун асосий даъвогар голлардан бирини киритди ва жамоасига муҳим бўлган очколарни келтириб, турнир жадвалида биринчи ўринга "олиб чиқди".


No comment....

@referee_time
😱5🔥1
🌍🇮🇹 Италия 2026 йилги Жаҳон чемпионатида ўйнаш учун яна бир сўнгги имкониятга эга бўлиши мумкин 🤯

FIFA Эрон терма жамоаси Жаҳон чемпионатида қатнашмаслиги мумкин бўлган ҳолат учун эҳтимолий плей-офф вариантини кўриб чиқмоқда 🇮🇷
Плей-офф қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:
🔸 Европа зонасидан икки мамлакат
🔸 Осиё зонасидан икки мамлакат �
Эроннинг турнирда иштирок этиши ҳозирча жуда ноаниқ ҳолатда қолмоқда дея хабар бермоқда goal.com

@referee_time
🔥2😁2
Чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб ўйини 23:59
«Атлетико Мадрид» — «Барселона»
Метрополитанода бугун «Барселона» ремонтада қила оладими, ёки Симоне шогирдлари учинчи марта «Барселона» ни мусобақадан чиқариб юборадими?

@referee_time
🔥1🗿1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Англия премьер лигаси «Манчестер Юнайнед» — «Лидс»

Ўйиннинг 54-дақиқасида майдон марказида қизил либосдаги 6-рақамли футболчи, рақиби оқ либосдаги 9-рақамдаги футболчини сочидан тортади. Бош ҳакамни ВАР ҳаками эҳтимолий қизил карточка учун мониторга чақиради ва бош ҳакам видео такрордан кейин 6-рақамли футболчига қизил карточка кўрсатиъ майдондан хайдайди. Унинг ҳаракатлари ўйин қоидалари 12-қоида "Қоида бузарлик ва интизомсиз ҳаракат" қоидаси "Тажовузкор ҳаракат" бандидаги ҳолат яни:
бу ўйинчи томонидан тўп учун курашсиз ҳолатда рақибга, жамоадошига, жамоа расмий шахсига, учрашув расмийларига, томошабинга ёки бошқа ҳар қандай шахсга нисбатан ҳаддан ташқари куч ишлатиш ёки шафқатсизлик кўрсатишга уриниш ёки уни амалга оширишдир (контакт бўлган-бўлмаганидан қатъи назар).

«Манчестер Юнайнед» футболчиси тўп учун курашмасдан рақибининг сочидан тортиб қолади ва бундай ҳаракат тажовузкор ҳаракат деб баҳоланади. Тортиб қолишда кучнинг аҳмияти йўқ.
Ҳакамлар қарори тўғри.

@referee_time
3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Супер Лига 7-тур «Насаф» — «Бухоро»
«Насаф» ўйинида 79-дақиқада Эшмуродовни майдондан четлатилиниши.

Ўйиннинг 79-дақиқасида «Насаф» сардори ҳакам шаънига қандайдир ҳақоратли сўз ишлатган. Эътибор қилсак голдан кейин майдон маркази томон кетаётган бош ҳакамга эътироз билдирид қандайдир ҳунук гап айтган ва ҳакам футболчини майдондан четлатган. Қоидаларга асосан футболчи аниқ ҳакамни ҳақорат қилган ёки уни шаънига қарата номақбул сўз айтган. Оддий эътироз учун ҳакамлар сариқ карточка кўрсатади. Бу жамоада тартиб ва интизом йўқолганидан дарак беради. ЎзПФЛ тартиб интизом қўмитаси бу ҳолат ҳақида балки маълумот берар. Жамоа сардори бир неча ўйинга дисквалификация қилиниши ва жарима жазоси билан жазоланади. Лига бундай ҳолатлар учун кескин ва бу жуда ҳам тўғри қарор деб биламан. «Бухоро» голига тўхталадигон бўлсак "ўйиндан ташқари ҳолат" ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Чунки майдондаги футболчи инерция сабаб майдон ташқарисига чиқиб кетди ва у майдонга қайта олмагани унинг хатоси ҳисобланади.

@referee_time
2
УЕФА «Барселона» футбол клуби томонидан Марк Пубильнинг қўли билан боғлиқ эпизод бўйича берилган норозиликни қабул қилиб бўлмайдиган деб топди.

«Назорат, этика ва интизом қўмитаси бу шикоятни қабул қилиб бўлмайдиган деб ҳисоблайди».

▪️ УЕФА фикрича, ушбу эпизод Иштван Ковач томонидан тўғри баҳоланган.

@referee_time
3😁3
🆕‼️: УЕФА Ханси Фликнинг сўровига жавоб берди

«Атлетико Мадрид» футбол клуби томонини қўллаб-қувватлади ва «Барселона»нинг «Метрополитано» майдони ҳақидаги даъволарини рад этди.

◉ Бугун эрталаб чим ўлчаб кўрилганда, унинг баландлиги 26 мм экани аниқланди ва бу УЕФА қоидаларига тўлиқ мос келади.
◉ Ташкилот майдон ўйин учун идеал ҳолатда эканини тасдиқлади. Бу ҳолат аввал ҳам — Ла Лига ва Копа дел Рей мусобақаларида, «Барселона» «Атлетико» майдонида ўйнаган пайтларда ҳам шундай бўлган.
◉ «Атлетико» бу ҳолатни Ханси Флик ва «Барселона» томонидан ўйин натижасига таъсир қилиш учун босим ўтказиш сифатида баҳоланмоқда.

🗞️ Mundo Deportivo

Маълумот учун: Суперлига регламенти 4.6-бандга асосан майдон чими 15-30 мм атрофида бўлиши шарт ва бу регламентнинг 15.31- бандига асосан учрашув стартидан 15 дақиқа олдин ва танаффус вақтида майдон чимини суғоририлиши талаб этилади. УЕФА ва ЎзПФЛсининг майдон бўйича талаблари бир ҳил. Бу Лигамизни савиясини баҳолаб беради.

@referee_time
😁3🤨3🔥1👏1
Муссо ва Фермин ўртасидаги эпизод жазоланадими?

ЙЎҚ

👉🏻 Фермин ҳаводаги тўпга сакраб бош билан зарба беради ва ерга тушиш жараёнида Муссонинг оёғига келиб урилади.

🔎 Муссонинг оёғи ғайритабиий баландликда эмас — у оддий тарзда зарбани тўсишга ҳаракат қилган.

▪️ Бу ҳолат ўйиннинг табиий эпизоди ҳисобланади, қоида бузилиши йўқ.

🎥 Шу сабабли VAR ҳам аралашмаган — қарор тўғри қолган.

@referee_time
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Атлетико Мадрид» — «Барселона»
Бу вазиятда бош ҳакам хатосини ВАР тузатиб кетди.

78-дақиқадаги эпизодда ВАР бош ҳакамни эҳтимолий қизил учун мониторга чақирди. Тюрпен дастлаб сариқ карточка бермоқчи эди, истиқболли ҳужумни тўхтатган деб баҳолади. Видео такрордан сўнг қарорни ўзгартирди.
Ва бу — тўғри қарор. Эрик дарвозабон билан бирга бир кетаётган ҳужумчини тўҳтатиб қолганида, Кунде тўпдан жуда узоқ, дарвоза эса жуда яқин, тўп эса ҳужумчи назорати остида эди. Жарима майдони чизиғигача 7 метр масофа бор — бу ердан бемалол зарба бериш мумкин, айниқса дарвозабон олдинга чиқишини ҳисобга олсак.
Кунде диагонал бўйлаб ўзининг 11–12 метр масофасини ҳужумчининг 7 метр югуришидан аниқ секинроқ босиб ўтарди.
Бу эпизодда сариқ карточка бўлиши мумкин эмас.

@referee_time
2🔥2👎1
Уго Экитике учун мавсум якунланди ва у мундиални ўтказиб юборади. Унинг жароҳати жиддий ва етти-саккиз ойдан кейин майдонга қайтиши мумкин.

@referee_time
😨2😢1