Referee_time
801 subscribers
290 photos
186 videos
81 links
Referee Time | Futbol Analitika ⚽️
🤔 Penalti bormidi? Qizil kartochka-chi?
🚩 Har bir epizodga professional nigoh
📰 Futbol olami: Yangiliklar, gollar va emotsiyalar
Qoidalarni bilish — o'yinni tushunishdir!
​Savollar: @referee_time7
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"FIFA Series" ўртоқлик ўйинлари доирасида жуда қизиқарли ҳолат рўй берди.

🟨 + 🟨=?!

Англия — Уругвай ўйинида бош ҳакам Угартега икки марта, 71-дақиқада қўполлики учун ва 81-дақиқада ҳакамга эътироз билдиргани учун сариқ карточка билан жазолади, аммо у майдондан четлатилмади.

Ўйиннинг статистикасида эса Хименес ва Угарте бир мартадан огоҳлантирилган деб қайд этилган.
Ҳакам негадир уни огоҳлантирганини унутиб қўйди. Бу ўртоқлик мақомидаги ўйинлар бўлгани учун ВАР дан фойдаланилмади.

Футболда мана шундай қизиқ ҳолатлар бўлиб туради.

@referee_time
👏2
Referee_time
Video
FIFA Series ўртоқлик ўйинида Марокашнинг голи нега бекор қилинди?

Марокаш пенальтини амалга ошираётганида 6-рақамли оқ либосли футболчи тўп тепилишидан олдин жарима майдонча ичига кириб олган эди. Қоиадаларга кўра жарима майдонча чизиқлари ҳам унинг ичи ҳисобланади.  Дарвозабондан қайтган тўпга биринчи бўлиб 6-рақамли футболчи етиб бориб гол урди.  Испаниялик ҳакам VAR тавсиясига кўра аввал такрор пенальти тепилиши керак деб кўрсатди,  кейин негадир қарорини ўзгартириб Экуадор фойдасига эркин зарба билан ўйинни қайта бошлашга қарор қилди. Бу ерда энг аҳамиятли жиҳат,  тўп тепилишидан олдин фақат ҳужумдаги жамоа аъзоси жарима майдонча ичига кириб олганмиди ёки ҳар иккала жамоа аъзоси? 

Ўйин қоидалари 14-қоида ПЕНАЛЬТИ

Агар ҳужумдаги жамоа аъзоси зарбадан олдин жарима майдонча ичига кириб олган бўлса ва у ўйинга таъсир ўтказган бўлса ва зарба гол билан якунланса  "пенальти такрор тепилади". Агар гол урилмаса ҳимояланаётган жамоа фойдасига "эркин зарба" белгиланади.
Агар у ўйинга таъсир ўтказмаган бўлса гол бўлса ҳисобланади,  гол урилмаса такрор тепилмайди пенальти,  ўйин давом этади.

Агар ҳар иккала жамоа аъзоси жарима майдонча ичига зарбадан олдин кириб олган бўлса ва у ўйинга таъсир ўтказган бўлса зарба гол билан якунланса пенальти такрор тепилади, гол билан якунланмаганида ҳам пенальти такрор тепилади.  Агар ўйинга таъсир ўтказмаган болса ва зарбаголбиланякунланса ҳисобланади. Гол билан якунланмаса зарба таркор тепилмайди.


Бу вазиятда 6-рақамли футболчи ўйинга таъсир ўтказган ва гол урган.  Ҳакам дастлабки қарори тўғри эди,  пенальти такрор тепилиши керак эди. Чунки ҳар иккала жамоа аъзолари ҳам зарбадан олдин жарима майдонча ичига кириб олишган эди. Хосе Луис Мунера Монтеро VAR нинг хато тавсияси билан тўғри қарорини, хато қарорга ўзгартирди. Улар ҳимояланаётган жамоа аъзолари қоида бузмаган деб қарор қилишди.

Бу вазиятда тўғри қарор пенальти такрор тепилиши керак.

@referee_time
👏3👍1
Referee_time
Video
Агар сиз ҳакам бўлганингизда қандай қарор қабул қилар эдингиз?

Жарима зарбаси бажарилаётганида ҳужум қилаётган жамоа дарвозабони ҳам рақиб ярим майдончасига келди. Узатма хато амалга оширилган, рақиб қарши ҳужумга ўтиб кетаётганида,  посбон қастдан дарвоза ортидаги тўпни майдонга отиб юборди,  мақсад рақибини гол уриш имониятидан маҳрум қилиб, ҳужумни тўхтатиш эди.
Ўйин қоидалари 12-қоидага асосан:
Агар ўйинчи, захира ўйинчи, алмаштирилган ёки четлатилган ўйинчи, вақтинча майдонни тарк этган ўйинчи ёки жамоа расмий шахси майдон ичига бирор буюмни отиб ёки тепиб юбориб, ўйинга, рақибга ёки ҳакамга халақит берса — ўйин буюм халақит берган ёки тегиб кетган (ёки тегиши мумкин бўлган) жойдан жарима зарбаси (ёки пенальти) билан қайта бошланади.

Бу вазиятда ҳакам ҳужумни давом эттиришга рухсат бериб (advantage)дан фойдаланди. Агар ҳакам афзаллик тамоилидан фойдаланса (DOGSO) яққол гол уриш имконидан маҳрум қилгани учун бериладигон қизил карточка сариқ карточкага тушунирилади.

Ҳакам дарвозабонга тўғридан тўғри қизил карточка кўрсатиб хато қилди.

Чунки, дарвозабон тўпни рақиб, ёки ўз жамоадоши, жамоа расмийларига улоқтиргани йўқ,  яни уни бу ҳаракати тажавузкор ҳаракат эмас қизил карточка бўлиши учун.

Ҳакам футболчига икки марта алоҳида алоҳида сариқ карточка кўрсатиб кейин қизил карточка берса тушунса бўлар эди. Чунки посбон ҳакам руҳсатисиз майдонни атайлаб тарк этиб тўпни олиб майдонга отиб юборди бу қоидаларга асосан: 

Буюм (ёки тўп) улоқтирилгандаги қоидабузарликлар
Барча ҳолатларда ҳакам тегишли интизомий чораларни қўллайди:
беэҳтиёткор (ўйламасдан қилинган) ҳаракат учун — қоидабузарни
👉 спортга хос бўлмаган хатти-ҳаракат учун огоҳлантиради (сариқ карточка)

Ҳамда рақибни аниқ гол уриш имконидан маҳрум қилгани учун  иккинчи марта огоҳлантириб сўнг қизил бериши керак эди. Яни икки бошқа бошқа қоида бузарлик учун жазо алоҳида алоҳида берилади. Иккала қоида бузарлик учун қўшиб битта карточка кўрсатилмайди.

Ушбу вазиятда энг тўғри қарор дарвозабон огоҳлантириш олишини ўзи етарли эди. Унга тўғридан тўғри қизил кўрсатиб, майдондан четлатиш хато қарор эди.

@referee_time
Ўзбекистон миллий жамоаси бугун Венесуэлага қарши ўртоқлик ўйинида дуранг қайд этди (пенальтилар сериясида ғалаба қозонди — 5:4).

Ушбу дуранг эвазига терма жамоамиз ҳисобига ФИФА рейтингида 0,03 балл қўшилди. Натижада Ўзбекистоннинг ФИФА рейтингидаги баллари 1465,34 очкога етди. Жамоамиз рейтингда 50-ўринни банд этиб турибди.

Венесуэла эса бугун 0,03 балл йўқотди ҳамда 1468,05 балл билан 49-поғонани эгаллаб турибди.

@referee_time
😁2
ХулианАлварез:


Яқинда миллий жамоа билан йиғилганимизда, кимдир мен ягона татуюровкасиз ўйинчи эканимни айтди.

Мен буни бошқалардан ажралиб туриш учун қилмайман. Болалигимда отам бизга доим айтарди: ‘Татуировка йўқ, сигарета йўқ, алкоголь йўқ.’

Ҳозир катта бўлдим, танлаш имконим бор — мен отамнинг сўзини икки қилмайман, менда бунга эҳтиёж йўқ.” 🙅‍♂️

@referee_time
👏43
📌 Бизнинг гуруҳ тўлиқ шаклланди
🇺🇿 Ўзбекистон vs Колумбия 🇨🇴
📅 18-июн | 07:00
🇵🇹 Португалия vs Ўзбекистон 🇺🇿
📅 23-июн | 22:00
🇨🇩 Конго vs Ўзбекистон 🇺🇿
📅 28-июн | 04:30

@referee_time
Италия, Косово, Дания ва Польша Жаҳон чемпионатига чиқа олмади.

Туркия, Босния, Чехия ва Швеция мундиалга боради.

@referee_time
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Босния — Италия ўйинида бир бирига ўхшаш вазиятда нега жазолар турлича бўлди?

Ўйиннинг 41-дақиқасида Амар Мемич ҳимоячилар ортидан очилиб, дарвоза сари бирга бир ҳолатга чиқиб кетаётганида Бастони сўнги чора сифатида уни тўхтатиб қолди бош ҳакам Климен Тюрпен бу вазиятни (DOGSO) рақибни яққол гол уриш имконидан маҳрум қилиш деб баҳолади ва футболчига қизил кўрсатиб уни майдондан четлатди.
«DOGSO» ни тўрт асосий банди мавжуд улар:
1-Ҳужум йўналиши дарвоза томонга бўлиши
2-Ҳужум бўлаётган нуқта ва дарвозагача масофа яқин бўлиши
3-Ўйинчилар сони ва жойлашувида ҳужум қилаётган жамоа устун бўлиши
4-Тўп назорати ёки аниқ назорат қилаолиш имконияти ҳужумчида бўлиши шарт.

68-дақиқадаги Матео Ратеги йиқитилган вазиятда итальян футболчи тўпни аллақачон ўзидан узоқлаштириб бўлган эди, агар қоида бузарлик бўлмаганида ҳам дарвозабон тўпга олдинроқ етиб олар эди, яъни тўп назорати ҳужумчида бўлмагани сабаб фақат сариқ билан чекланди. Бу рақибни умидли ҳужумдан маҳрум қилиш жазо сариқ карточка.

@referee_time
👍5👎1
Лионардо Спиназзола (кўз ёшлари билан):

«Ҳалигача бунга ишона олмаяпман. 10 киши бўлиб ҳам 3–4 та имконият яратдик ва пенальтиларгача етиб бордик. Италиялик болалар яна бир Жаҳон чемпионатини Италиясиз кўришади — уларнинг йиғлаётганини кўриш жуда оғир. Умид қиламанки, келажакда улар яна терма жамоа кўплаб мундиалга чиқишганини кўришади. Мен учун эса бу сўнгги имконият эди. Кечирасизлар.»

@referee_time
Инфантино нуқта қўйди: Эрон терма жамоаси ЖЧ-2026 ўйинларини АҚШда ўтказади!

ФИФА президенти Жанни Инфантино Эрон миллий терма жамоасининг бўлажак Жаҳон чемпионатидаги иштироки ва ўйинлар ўтказиладиган жой борасидаги тушунмовчиликларга чек қўйди.

"Эрон Жаҳон чемпионатида иштирок этади. Биз бундан хурсандмиз, чунки бу жуда кучли жамоа. Мен футболчилар ва мураббий билан гаплашдим, ҳаммаси жойида. Эрон иштирокидаги баҳслар қура натижаларига кўра белгиланган жойларда, яъни АҚШ ҳудудида бўлиб ўтади",

дея Инфантинонинг сўзларини келтиради "The Guardian".

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон футбол федерацияси президенти Меҳди Тож терма жамоа ўйинларини хавфсизлик ва сиёсий сабабларга кўра АҚШдан Мексикага кўчириш бўйича музокаралар олиб борилаётганини маълум қилган эди. Бироқ ФИФА раҳбарининг баёнотидан сўнг, Эрон гуруҳ босқичи учрашувларини режадагидек АҚШ майдонларида ўтказиши маълум бўлди.

@referee_time
Жаҳон чемпионати 2026 да қатнашувчи барча 48 давлат номлари ва уларнинг қайси гуруҳлардан жой олгани аниқ бўлди.

Мундиалда сиз Ўзбекистондан ташқари қайси терма жамоага мухлислик қиласиз?

@referee_time
Зидан Италиянинг кетма-кет 3-та Жаҳон чемпионатига чиқа олмагани ҳақида:

“Ўша финалда Марко Матераззи опамни ҳақорат қилди. Мен шикоят қилдим, лекин ҳеч қандай чора кўрилмади. Мен жавоб қайтарганимда, ҳакам мени майдондан четлатди ва бу бизга Жаҳон чемпионлигига тушди. Карьерам қизил карточка билан якунланди, лекин мен уларга айтдим — бу уларнинг охирги Жаҳон чемпионлиги бўлади.”


@referee_time
👍6
Доннарумма 2015 йилда, атиги 16 ёшида профессионал футболда дебют қилган — ва шу вақтгача ҳали ҳам Жаҳон чемпионатида ўйнамаган.

Буффон эса Италиядан Жаҳон чемпионатида ўйнаган сўнгги дарвозабон ҳисобланади.

Агар Италия 2030 йилги Жаҳон чемпионатига йўлланма олса, Доннарумма илк бор мундиалда 31 ёшида иштирок этади.

Жуда ҳам ҳайратланарли факт 🇮🇹

@referee_time
3👍2
Златан Ибраҳимович:

“«Интер» да бизнинг қоидамиз бор эди: агар икки ўйин кетма-кет ютқазсак, маошлар кечиктириларди. Лекин Марио Болателли бу қоидани бузди.

Биз уч кун ичида кубок финали ва чемпионат ўйинини ютқаздик. Марио машғулотга келмади, Маурино уни топа олмади. 30 дақиқадан кейин президент ғазаб билан кириб келди, ёнида Балотелли билан.

У биздан сўради: ‘Марио италян тилини ўқий оладими?’ Биз: ‘Ҳа’ дедик. У эса деди: ‘Қизиқ, чунки у ҳозиргина мени кабинетимга келиб, маошини сўради.’

Биз қоидани тушунтирдик, лекин Марио жавоб берди: ‘Ҳатто 100 марта ютқазсак ҳам, мен ҳозироқ пулларимни олишни хоҳлайман.’

Шунда президент деди: ‘Бугундан бошлаб ҳаммага маош ўз вақтида берилади, лекин ҳеч ким ўзини Мариодек тутмасин.’

Бу икки мағлубиятдан кейин биринчи марта ўз вақтида маош олишимиз эди ва биз энди унга кўпроқ пас бера бошладик, гол урсин деб — чунки у ҳатто президентдан ҳам “кучли” эди.” 😄


@referee_time
😁5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фаросат жуда улуғ неъмат. У асли кўринмайди аммо агар у инсонда йўқ бўлса дарров сезилади

Бразилия А сериасидаги кеча бўлиб ўтган «Коринтианс» — «Флуминенсе»
ўйинида 2-бўлим 54-дақиқасида оқ либосдаги футболчи Аллан рақибига қарата беҳаё жест, ишора қилди, футболчи бош ҳакамга бу ҳақида шикоят қилди. Ҳакам вазиятни монитор орқали видео такрорда кўриб оқ либосдаги футболчига қизил карточка кўрсатиб, уни майдондан четлатди.

Футбол қоидадари 12-қоида 4-банд «интизом» бандининг футболчини майдондан четлатиш бўлимида аниқ кўрсатилган яни:
Ҳақоратли, ҳақорат қилувчи ёки беҳаё сўзлар ва/ё ҳаракатлар футболчини майдон четлатишга асос бўлади


Алланнинг бу хурмача қилиқи жамоаси ва ўзига ҳам қимматга
тушади. Футболчини жарима ва камида икки ўйинга дисквалификация кутиб турибди. Жамоа ҳам тартиб интизом қўтмитаси тамонидан жаримага тортилиш эҳтимоли юқори.

@referee_time
👍3
Уэйн Руни:
«“Милан”га қарши ўйиндан олдин Фергининг кўрсатмаларини эслайман. У Паркка қараб шундай деганди: “Сенинг бугунги вазифанг тўпга тегиш ёки пас бериш эмас, сенинг ишинг — Пирло. Тамом: фақат Пирло”.
Ўша пайтларда Андреа Пирло ҳар ўйинда ўртача 110 та пас берарди — бу ақл бовар қилмас кўрсаткич. Улардан 60–70 таси олдинга, жамоага зарар етказадиган паслар эди. Унинг бир ҳийласи бор эди: тўп унга қанот ҳимоячисидан келиб тушганида, у кутиб ўтирмай бир тегишдаёқ марказий ҳимоячиларимизнинг боши устидан Андрий Шевченко ёки Кака югуриб бораётган бўшлиққа ташлаб берарди. Пирло бундай паслар борасида мен кўрган энг зўр футболчи эди.
Шунинг учун Ферги Паркка деди: “Унга бундай пас беришга имкон қолдирмаслик керак. Сен бир қадамга ҳам орқада қолмаслигинг ва бир сонияга ҳам кечикмаслигинг шарт”. Менимча, ўша ўйинда Пирло атиги 40 тача пас бера олди ва уларнинг 95 фоизи орқага йўналтирилганди, чунки Парк берилган топшириқни ҳайратланарли даражада бажарган эди».


@referee_time
👍3
🇮🇹 Италия бош мураббийи Гаттузо:

«Италия гуруҳ босқичида атиги иккита ўйинда мағлуб бўлди, 18 очко тўплади, аммо барибир Жаҳон чемпионатига чиқа олмади. 🏆
Лекин Африкадан 10 та жамоа йўлланма олди? 🌍 Уларни ким томоша қилади?
Сиз ростдан ҳам телевизор қаршисида ўтириб, Кабо-Верде ёки Кюрасао ўйинларини кўрасизми? 📺🤔
Бу саралаш қоидалари абсурд ва адолатсиз.»


Халқимизда бир мақол бор: "Узумга бўйи етолмаган тулки, узумга қараб туф сассиқ" деб ўтиб кетган экан. 🦊🍇
Мундиалга Италияни олиб чиқаолмаган Гаттузо, ажратилган квотадан нолиябди.

Италия учун бу кетма-кет учинчи мундиалдан қолиб кетиши, демак муаммо тизим ва уларнинг ўзида.
📉 Маълумот учун Европага квота энг кўп 16та ўрин ажратилган. Босниядан ўта олмаган Гаттузо Африкага 9.5та квота берилишидан нолиши менимча кулгули. 😂
Женарронинг фикри қай даражада асосли ёки мантиқсиз, фикр ва мулоҳазаларингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг. 💬

@referee_time
Бернарду Силванинг қарори қатъий: у июнь ойида «Манчестер Сити» жамоасини эркин агент сифатида тарк этади.

Бернарду ва унинг вакиллари шу ойдан бошлаб барча вариантлар ва таклифларни кўриб чиқишни бошлайди, дея хабар бермоқда таниқли инсайдер Фабрисио Романо.

@referee_time
😢2👎1