Referee_time
804 subscribers
291 photos
186 videos
81 links
Referee Time | Futbol Analitika ⚽️
🤔 Penalti bormidi? Qizil kartochka-chi?
🚩 Har bir epizodga professional nigoh
📰 Futbol olami: Yangiliklar, gollar va emotsiyalar
Qoidalarni bilish — o'yinni tushunishdir!
​Savollar: @referee_time7
Download Telegram
Referee_time
Video
«Реал Мадрид» — «Атлетико Мадрид»

Валвердега кўрсатилган қизил қанчалик асосли эди?

Федерико Валверде Алекс Баэнага қарши оёқ билан зарба беришга ўхшаш ҳаракат қилди.

📌 У тўпдан узоқда эди ва контакт таянч оёғига амалга оширилди.

📖 Икки хил талқин бўлиши мумкин (12-қоида, IFAB):

🔴 Тажавузкор ҳаракат: тўпни ўйнаш нияти бўлмаган ҳаракат → қизил карточка.

🟡 Бепарво ҳаракат: тўпни ўйнашга уриниш, лекин тўпга  кечикиб кейин
футболчи оёғига  зарба бериш → сариқ карточка.

🔴 VAR хулосаси:
Бу ерда асосий нарса контактнинг кучи эмас, балки ҳаракатнинг характеридир: VAR ва бош ҳакам буни тажавузкор ҳаракат деб ҳисоблаши. Шундай экан, тажавузкор ҳаракат учун қизил карточка асосли.

🎯Ҳолат интерпретатив (талқин қилинадиган) вазият: қарор ҳакамнинг вазиятни қандай кўришига боғлиқ.

Шахсий фикрим: Бу бепарво ҳаракат (reckless foul) ва сариқ карточка.

Тажавузкор ҳаракат тўп учун кураш бўлмаган вазиятларда кўриб чиқилади. Одатда бу ўйин тўхтаган вақтда ва тўп ўйин эпизодидан узоқда бўлганда юз беради.
Феде вазиятида буни қўллаб бўлмайди. Чунки тўп ўйин масофасида эди. Валверде тўпга ўйнамоқчи бўлган,  тўғри кеч қолди,  тўпга эмас рақиб оёғига зарба берди.

@referee_time
6
Федерико Валверде қизил карточка сабаб 2 та ўйинга дисквалификация қилиниш хавфи остида.

👉 Асосий масала шундаки, ҳакам Хосе Луис Муниера Монтеро ўз баённомасида Вальверденинг ҳаракатини Баенага қарши «тўп ўйнаш масофасида бўлмаган ҳолда зарба берган» деб тасвирлаган.

▪️ Агар шу қарор ўз кучида қолса, у «Маллорка» ва «Жирона»га қарши ўйинларни ўтказиб юборади.

@referee_time
3🔥3
Антуан Гризманн «Орландо Сити» клубига ўтмоқда — “here we go!”
👉 Франциялик юлдуз футболчи MLS жамоаси билан оғзаки келишувга эришди.

📅 Битим 2026-йил июль ойидан кучга киради, у «Атлетико Мадрид» дан эркин агент сифатида кетади.

Март ойидаги трансфер варианти рад этилган эди, аммо ёз учун тўлиқ келишувга эришилди.

✈️ Гризманн шу ҳафта АҚШга йўл олади — бу ҳақда Marca хабар берди.

@referee_time
Кўзларингизга ишонмай, уларни бир ишқалаб қайта ўқидингизми?
Кўзлар алдамайди, ҳақиқатдан ҳам ҳисоб 30-0

Бу воқеа 22 март куни Ферер ороллари премьера лигаси очилиш ўйинида бўлди.«Тўршавн» мавсумни +30 гол билан бошлади. Улар «Хойвик» дарвозасига жавобсиз 30 гол жойлаб қўйди. Бунақаси гаджетлар йўқ замонларда, асфалт кўчаларда, икки ғиштдан дарвоза ясаб ўйнаган ўйниларда ҳам камроқ бўларди. Нариги маҳалладаги болалар ҳеч йўқ, 10та уриб ҳисоб 30-10 бўларди😁.

Бу ўйинда Жулиа Наоми Мортенсен нахт 6 голга муаллифлик қилган.

Энг қизиқи жадвалдаги 2-ўриндаги жамоа «Клакчевар Итроттарфелаг» "талаффуз қилгунимча тилим жингалак бўлди" рақибалари дарвозасига 11 жавобсиз гол киритишган.

Сиз ўйнаган ўйинларда энг йирик ҳисоб қандай бўлган, изоҳларда ёзиб қолдиринг.

@referee_time
🤯 «ПСЖ» ТРАНСФЕРНИ БОМБАСИНИ ТАЙЁРЛАМОҚДА – УЛАР ЯМАЛ УЧУН €350 МЛН ТАКЛИФ ҚИЛМОҚДА! 💸

Аввалроқ «ПСЖ» аллақачон Ямал учун €250 млн таклиф қилган эди: буни расман Хуан Лапорта тасдиқлаган, аммо «Барселона» ўшанда рад этган.

Энди эса парижликлар янада кучлироқ таклиф билан қайтишга тайёр! 🇫🇷

Шунингдек, келишувга Дуе ҳам қўшилиши мумкин.

@referee_time
🔥42
РАСМАН: Мо Салах мавсум охирида «Ливерпул» дан кетишини тасдиқлади 😱
Муҳаммад Салаҳнинг «Ливерпул» сафида эришган натижалари:
🏟️ 435 та ўйин
255 та гол
🅰️ 122 та ассист

🏆 Чемпионлар лигаси
🏆🏆 Премьер-лига
🏆 UEFA Суперкубоги
🏆 FIFA Клублар Жаҳон чемпионати. ғолиблиги
🏆 FA кубоги
🏆🏆🏆 EFL кубоги
🏆 Англия Суперкубоги

@referee_time
4
🏆 ЖЧ-2026 саралаши, Европа қитъаси ярим финал босқичи натижалари.

* белгиланган жамоалар кейинги финал босқичига йўлланма олишди.

@referee_time
🗣️ Тони Кросс:

“Мен нафақага чиққанимнинг сабаби — ўзимни аввалгидек яхши ҳис қилмайдиган ва жисмоний муаммолар бошланадиган нуқтага етиб боришни истамадим. Тўпни ҳис қилиш туйғуси эса ҳеч қачон йўқолмайди, у ҳали ҳам менда бор.

Мен ҳар доим қандай тарзда кетишни хоҳлашимни билардим — ўзимга муносиб тарзда, клубга муносиб тарзда ва мухлислар мени қандай эслаб қолишини истагандек. Чунки охирги образ мен учун жуда муҳим.

Мен бу қарордан жуда мамнунман; ҳаммаси айнан мен истагандек бўлди. Чемпионлар лигасини ютишимни режалаштирмаган эдим, чунки аллақачон кетишга қарор қилган эдим. Охир-оқибат ҳаммаси жуда яхши якунланди — Чемпионлар лигаси ва Ла Лига ғолиблики билан — бундан яхшироқ якун бўлиши мумкин эмас эди.”


@referee_time
Рафинья мушак жароҳати туфайли камида 4 ҳафтадан 5 ҳафтагача майдонга қайта олмайди.


Атлетико Мадрид (Ла Лига)
Атлетико Мадрид (Чемпионлар Лигаси)
Эспаньол (Ла Лига)
Атлетико Мадрид (Чемпионлар Лигаси)
Сельта Виго (Ла Лига)
Хетафе (Ла Лига)
Эҳтимолий Чемпионлар Лигаси ярим финаллари
Осасуна (Ла Лига)
Эҳтимолий Чемпионлар Лигаси ярим финаллари

@referee_time
4
Рафиния жароҳатидан кейин, «Барселона» Испания миллий терма жамоасига аниқ илтимос билан мурожаат қилди — Ламин Ямални Мисрга қарши ўйинда асосий таркибда туширмаслик ёки камида унинг ўйин вақтини максимум 45 дақиқа билан чеклаш.
Барса мураббийлар штаби яна бир муҳим ўйинчини йўқотгандан кейин жиддий хавотирда ва асабий ҳолатда экани айтилмоқда. Улар мавсумнинг бу муҳим босқичида Ямални жароҳат олиш хатаридан ҳимоя қилишга қатъий қарор қилган.

@referee_time
👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"FIFA Series" ўртоқлик ўйинлари доирасида жуда қизиқарли ҳолат рўй берди.

🟨 + 🟨=?!

Англия — Уругвай ўйинида бош ҳакам Угартега икки марта, 71-дақиқада қўполлики учун ва 81-дақиқада ҳакамга эътироз билдиргани учун сариқ карточка билан жазолади, аммо у майдондан четлатилмади.

Ўйиннинг статистикасида эса Хименес ва Угарте бир мартадан огоҳлантирилган деб қайд этилган.
Ҳакам негадир уни огоҳлантирганини унутиб қўйди. Бу ўртоқлик мақомидаги ўйинлар бўлгани учун ВАР дан фойдаланилмади.

Футболда мана шундай қизиқ ҳолатлар бўлиб туради.

@referee_time
👏2
Referee_time
Video
FIFA Series ўртоқлик ўйинида Марокашнинг голи нега бекор қилинди?

Марокаш пенальтини амалга ошираётганида 6-рақамли оқ либосли футболчи тўп тепилишидан олдин жарима майдонча ичига кириб олган эди. Қоиадаларга кўра жарима майдонча чизиқлари ҳам унинг ичи ҳисобланади.  Дарвозабондан қайтган тўпга биринчи бўлиб 6-рақамли футболчи етиб бориб гол урди.  Испаниялик ҳакам VAR тавсиясига кўра аввал такрор пенальти тепилиши керак деб кўрсатди,  кейин негадир қарорини ўзгартириб Экуадор фойдасига эркин зарба билан ўйинни қайта бошлашга қарор қилди. Бу ерда энг аҳамиятли жиҳат,  тўп тепилишидан олдин фақат ҳужумдаги жамоа аъзоси жарима майдонча ичига кириб олганмиди ёки ҳар иккала жамоа аъзоси? 

Ўйин қоидалари 14-қоида ПЕНАЛЬТИ

Агар ҳужумдаги жамоа аъзоси зарбадан олдин жарима майдонча ичига кириб олган бўлса ва у ўйинга таъсир ўтказган бўлса ва зарба гол билан якунланса  "пенальти такрор тепилади". Агар гол урилмаса ҳимояланаётган жамоа фойдасига "эркин зарба" белгиланади.
Агар у ўйинга таъсир ўтказмаган бўлса гол бўлса ҳисобланади,  гол урилмаса такрор тепилмайди пенальти,  ўйин давом этади.

Агар ҳар иккала жамоа аъзоси жарима майдонча ичига зарбадан олдин кириб олган бўлса ва у ўйинга таъсир ўтказган бўлса зарба гол билан якунланса пенальти такрор тепилади, гол билан якунланмаганида ҳам пенальти такрор тепилади.  Агар ўйинга таъсир ўтказмаган болса ва зарбаголбиланякунланса ҳисобланади. Гол билан якунланмаса зарба таркор тепилмайди.


Бу вазиятда 6-рақамли футболчи ўйинга таъсир ўтказган ва гол урган.  Ҳакам дастлабки қарори тўғри эди,  пенальти такрор тепилиши керак эди. Чунки ҳар иккала жамоа аъзолари ҳам зарбадан олдин жарима майдонча ичига кириб олишган эди. Хосе Луис Мунера Монтеро VAR нинг хато тавсияси билан тўғри қарорини, хато қарорга ўзгартирди. Улар ҳимояланаётган жамоа аъзолари қоида бузмаган деб қарор қилишди.

Бу вазиятда тўғри қарор пенальти такрор тепилиши керак.

@referee_time
👏3👍1
Referee_time
Video
Агар сиз ҳакам бўлганингизда қандай қарор қабул қилар эдингиз?

Жарима зарбаси бажарилаётганида ҳужум қилаётган жамоа дарвозабони ҳам рақиб ярим майдончасига келди. Узатма хато амалга оширилган, рақиб қарши ҳужумга ўтиб кетаётганида,  посбон қастдан дарвоза ортидаги тўпни майдонга отиб юборди,  мақсад рақибини гол уриш имониятидан маҳрум қилиб, ҳужумни тўхтатиш эди.
Ўйин қоидалари 12-қоидага асосан:
Агар ўйинчи, захира ўйинчи, алмаштирилган ёки четлатилган ўйинчи, вақтинча майдонни тарк этган ўйинчи ёки жамоа расмий шахси майдон ичига бирор буюмни отиб ёки тепиб юбориб, ўйинга, рақибга ёки ҳакамга халақит берса — ўйин буюм халақит берган ёки тегиб кетган (ёки тегиши мумкин бўлган) жойдан жарима зарбаси (ёки пенальти) билан қайта бошланади.

Бу вазиятда ҳакам ҳужумни давом эттиришга рухсат бериб (advantage)дан фойдаланди. Агар ҳакам афзаллик тамоилидан фойдаланса (DOGSO) яққол гол уриш имконидан маҳрум қилгани учун бериладигон қизил карточка сариқ карточкага тушунирилади.

Ҳакам дарвозабонга тўғридан тўғри қизил карточка кўрсатиб хато қилди.

Чунки, дарвозабон тўпни рақиб, ёки ўз жамоадоши, жамоа расмийларига улоқтиргани йўқ,  яни уни бу ҳаракати тажавузкор ҳаракат эмас қизил карточка бўлиши учун.

Ҳакам футболчига икки марта алоҳида алоҳида сариқ карточка кўрсатиб кейин қизил карточка берса тушунса бўлар эди. Чунки посбон ҳакам руҳсатисиз майдонни атайлаб тарк этиб тўпни олиб майдонга отиб юборди бу қоидаларга асосан: 

Буюм (ёки тўп) улоқтирилгандаги қоидабузарликлар
Барча ҳолатларда ҳакам тегишли интизомий чораларни қўллайди:
беэҳтиёткор (ўйламасдан қилинган) ҳаракат учун — қоидабузарни
👉 спортга хос бўлмаган хатти-ҳаракат учун огоҳлантиради (сариқ карточка)

Ҳамда рақибни аниқ гол уриш имконидан маҳрум қилгани учун  иккинчи марта огоҳлантириб сўнг қизил бериши керак эди. Яни икки бошқа бошқа қоида бузарлик учун жазо алоҳида алоҳида берилади. Иккала қоида бузарлик учун қўшиб битта карточка кўрсатилмайди.

Ушбу вазиятда энг тўғри қарор дарвозабон огоҳлантириш олишини ўзи етарли эди. Унга тўғридан тўғри қизил кўрсатиб, майдондан четлатиш хато қарор эди.

@referee_time
Ўзбекистон миллий жамоаси бугун Венесуэлага қарши ўртоқлик ўйинида дуранг қайд этди (пенальтилар сериясида ғалаба қозонди — 5:4).

Ушбу дуранг эвазига терма жамоамиз ҳисобига ФИФА рейтингида 0,03 балл қўшилди. Натижада Ўзбекистоннинг ФИФА рейтингидаги баллари 1465,34 очкога етди. Жамоамиз рейтингда 50-ўринни банд этиб турибди.

Венесуэла эса бугун 0,03 балл йўқотди ҳамда 1468,05 балл билан 49-поғонани эгаллаб турибди.

@referee_time
😁2
ХулианАлварез:


Яқинда миллий жамоа билан йиғилганимизда, кимдир мен ягона татуюровкасиз ўйинчи эканимни айтди.

Мен буни бошқалардан ажралиб туриш учун қилмайман. Болалигимда отам бизга доим айтарди: ‘Татуировка йўқ, сигарета йўқ, алкоголь йўқ.’

Ҳозир катта бўлдим, танлаш имконим бор — мен отамнинг сўзини икки қилмайман, менда бунга эҳтиёж йўқ.” 🙅‍♂️

@referee_time
👏43
📌 Бизнинг гуруҳ тўлиқ шаклланди
🇺🇿 Ўзбекистон vs Колумбия 🇨🇴
📅 18-июн | 07:00
🇵🇹 Португалия vs Ўзбекистон 🇺🇿
📅 23-июн | 22:00
🇨🇩 Конго vs Ўзбекистон 🇺🇿
📅 28-июн | 04:30

@referee_time
Италия, Косово, Дания ва Польша Жаҳон чемпионатига чиқа олмади.

Туркия, Босния, Чехия ва Швеция мундиалга боради.

@referee_time
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Босния — Италия ўйинида бир бирига ўхшаш вазиятда нега жазолар турлича бўлди?

Ўйиннинг 41-дақиқасида Амар Мемич ҳимоячилар ортидан очилиб, дарвоза сари бирга бир ҳолатга чиқиб кетаётганида Бастони сўнги чора сифатида уни тўхтатиб қолди бош ҳакам Климен Тюрпен бу вазиятни (DOGSO) рақибни яққол гол уриш имконидан маҳрум қилиш деб баҳолади ва футболчига қизил кўрсатиб уни майдондан четлатди.
«DOGSO» ни тўрт асосий банди мавжуд улар:
1-Ҳужум йўналиши дарвоза томонга бўлиши
2-Ҳужум бўлаётган нуқта ва дарвозагача масофа яқин бўлиши
3-Ўйинчилар сони ва жойлашувида ҳужум қилаётган жамоа устун бўлиши
4-Тўп назорати ёки аниқ назорат қилаолиш имконияти ҳужумчида бўлиши шарт.

68-дақиқадаги Матео Ратеги йиқитилган вазиятда итальян футболчи тўпни аллақачон ўзидан узоқлаштириб бўлган эди, агар қоида бузарлик бўлмаганида ҳам дарвозабон тўпга олдинроқ етиб олар эди, яъни тўп назорати ҳужумчида бўлмагани сабаб фақат сариқ билан чекланди. Бу рақибни умидли ҳужумдан маҳрум қилиш жазо сариқ карточка.

@referee_time
👍5👎1
Лионардо Спиназзола (кўз ёшлари билан):

«Ҳалигача бунга ишона олмаяпман. 10 киши бўлиб ҳам 3–4 та имконият яратдик ва пенальтиларгача етиб бордик. Италиялик болалар яна бир Жаҳон чемпионатини Италиясиз кўришади — уларнинг йиғлаётганини кўриш жуда оғир. Умид қиламанки, келажакда улар яна терма жамоа кўплаб мундиалга чиқишганини кўришади. Мен учун эса бу сўнгги имконият эди. Кечирасизлар.»

@referee_time