Referee_time
804 subscribers
291 photos
186 videos
81 links
Referee Time | Futbol Analitika ⚽️
🤔 Penalti bormidi? Qizil kartochka-chi?
🚩 Har bir epizodga professional nigoh
📰 Futbol olami: Yangiliklar, gollar va emotsiyalar
Qoidalarni bilish — o'yinni tushunishdir!
​Savollar: @referee_time7
Download Telegram
Hayit ayyomingiz muborak bo‘lsin!
Yuragingiz tinchlikka, uyingiz barakaga, qalbingiz esa quvonchga to‘lsin.
Yaxshi niyatlaringiz ijobat bo‘lsin 🤲🏻💫

@referee_time
Биласизми? Бернардо Сила «Реал Мадрид» га қарши ўйинда илк қизил карточкасини олди. Силва клублар миқиёсида 600дан ортиқ ўйинда майдонга тушган. «Монака», «Сити», «Бенфика» жамоаларида ўйнаган. Жуда тартибли ва интизомли футболчи. Афсуски «Реал» га фарши ўйиндагиси Силва учун фаолиятидаги илк қизил карточка олиши бўлди.

@referee_time
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бразилия Б лигасида "футбол шоу".
Атига 19 сония ичида гол урилди, энг кулгули тамони ҳисобда олдинга чиқиб олган жамоа ҳаттоки тўпга бирор марта тегинмади.
«Новоризантино» жамоаси «Спортинг Ресиф» жамоасини қўпол хатосидан унумли фойдаланди.

Сизни жмоангизда ҳам аниқ шунақа ўзига гол олиб келадигон шерикингиз бор, ўзига юбориб қўйинг👇👇
https://t.me/+JgaqW4uJVBwzMTMy
https://t.me/+JgaqW4uJVBwzMTMy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бош ҳакам ва VAR «Манчестер Юнайнед» фойдасига иккинчи пенальти беришга журъат эта олмадими?

Жарима майдонча ичида «Борнмуд»нинг 3-рақамли футболчиси рақиби Амадни умуман тўпга ҳаракат қилмасдан қўлларидан ушлаб, уни туртиб юборди. Ҳакам вазиятни қулай ва яқин позицияда кузатиб турган эди. Ҳакам бу туртиш(push) рақибни мувозанатдан чиқариш учун етарли эмас деб баҳолади. Яни бу талқинга боғлиқ ҳолат, ҳакам Амад ўзи пенальтиишлашучунйиқилди деб баҳолади. VAR эса аниқ хато холатлардагина ўйинга аралашади. Аслида бу вазият пенальти + сариқ.

Шу ҳолатдан сўнг «Борнмуд» қарши ҳужумга чиқиб кетди. Магуайер жарима майдонча ичида рақибини аниқ гол уриш имконидан маҳрум қилди. Ҳакам пенальти + қизил кўрсатди.

Қоидаларга кўра агар футболчи жарима майдонча ичида тўп учун курашмасдан рақибини ушлаб, тортиб қолса ёки итариб юбориб қоида бузса бу рақибни аниқ гол уриш имкониятидан маҳрум қилса бу қизил карточка, рақибни истиқболли ҳужумдан маҳрум қилса сариқ карточка кўрсатилади.

@referee_time
👏5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Англия кубоги (Carabao cup final)
Ҳакам нега «Манчестер Сити» ҳужумни оҳирига якунлашига(advantage) имкон бермади?

50-дақиқада шаҳарликлар қарши ҳужумга чиқиб кетади ва «Арсенал» посбони жарима майдонча ташқаришида тўпга чиқишда хато қилади ва рақиби Доку тўпни эгаллаб олганида уни ушлаб тортиб қолади, лекин футболчи йиқилмай ҳаракатни давом эттиради ва Доку тўпни дарвоза чизиқи ёнида эгаллаб назорат қилаётганида ҳакам ўйинни тўхтатиб дарвозабонга сариқ карточка кўрсатиб, жарима зарбаси белгилайди.
Ўйин қоидалари 12-қоиданинг Афзаллик қўллаш(advantage) бандига кўра аввал ҳакам ўйнашга имкон берди, агар футболчи тўп билан ўйнаса, рақиб билан курашга киришса ёки рақибга тўсқинлик қилса, ҳакам ўйинни тўхтатиб, дастлабки қоида бузилган жойга тўпни қайтарди ва футболчини ҳолатга қараб қизил/сариқ карточка билан жазолайди. Сариқ берилганига асос посбон рақибни истиқболли ҳужумдан маҳрум қилгани учун кўрсатилди. Шахсий фикрим: Ҳакам ҳуштак чалишга бироз шошилди. Озроқ кутиши керак эди.

@referee_time
👏5
Referee_time
Video
«Реал Мадрид» — «Атлетико Мадрид»

Валвердега кўрсатилган қизил қанчалик асосли эди?

Федерико Валверде Алекс Баэнага қарши оёқ билан зарба беришга ўхшаш ҳаракат қилди.

📌 У тўпдан узоқда эди ва контакт таянч оёғига амалга оширилди.

📖 Икки хил талқин бўлиши мумкин (12-қоида, IFAB):

🔴 Тажавузкор ҳаракат: тўпни ўйнаш нияти бўлмаган ҳаракат → қизил карточка.

🟡 Бепарво ҳаракат: тўпни ўйнашга уриниш, лекин тўпга  кечикиб кейин
футболчи оёғига  зарба бериш → сариқ карточка.

🔴 VAR хулосаси:
Бу ерда асосий нарса контактнинг кучи эмас, балки ҳаракатнинг характеридир: VAR ва бош ҳакам буни тажавузкор ҳаракат деб ҳисоблаши. Шундай экан, тажавузкор ҳаракат учун қизил карточка асосли.

🎯Ҳолат интерпретатив (талқин қилинадиган) вазият: қарор ҳакамнинг вазиятни қандай кўришига боғлиқ.

Шахсий фикрим: Бу бепарво ҳаракат (reckless foul) ва сариқ карточка.

Тажавузкор ҳаракат тўп учун кураш бўлмаган вазиятларда кўриб чиқилади. Одатда бу ўйин тўхтаган вақтда ва тўп ўйин эпизодидан узоқда бўлганда юз беради.
Феде вазиятида буни қўллаб бўлмайди. Чунки тўп ўйин масофасида эди. Валверде тўпга ўйнамоқчи бўлган,  тўғри кеч қолди,  тўпга эмас рақиб оёғига зарба берди.

@referee_time
6
Федерико Валверде қизил карточка сабаб 2 та ўйинга дисквалификация қилиниш хавфи остида.

👉 Асосий масала шундаки, ҳакам Хосе Луис Муниера Монтеро ўз баённомасида Вальверденинг ҳаракатини Баенага қарши «тўп ўйнаш масофасида бўлмаган ҳолда зарба берган» деб тасвирлаган.

▪️ Агар шу қарор ўз кучида қолса, у «Маллорка» ва «Жирона»га қарши ўйинларни ўтказиб юборади.

@referee_time
3🔥3
Антуан Гризманн «Орландо Сити» клубига ўтмоқда — “here we go!”
👉 Франциялик юлдуз футболчи MLS жамоаси билан оғзаки келишувга эришди.

📅 Битим 2026-йил июль ойидан кучга киради, у «Атлетико Мадрид» дан эркин агент сифатида кетади.

Март ойидаги трансфер варианти рад этилган эди, аммо ёз учун тўлиқ келишувга эришилди.

✈️ Гризманн шу ҳафта АҚШга йўл олади — бу ҳақда Marca хабар берди.

@referee_time
Кўзларингизга ишонмай, уларни бир ишқалаб қайта ўқидингизми?
Кўзлар алдамайди, ҳақиқатдан ҳам ҳисоб 30-0

Бу воқеа 22 март куни Ферер ороллари премьера лигаси очилиш ўйинида бўлди.«Тўршавн» мавсумни +30 гол билан бошлади. Улар «Хойвик» дарвозасига жавобсиз 30 гол жойлаб қўйди. Бунақаси гаджетлар йўқ замонларда, асфалт кўчаларда, икки ғиштдан дарвоза ясаб ўйнаган ўйниларда ҳам камроқ бўларди. Нариги маҳалладаги болалар ҳеч йўқ, 10та уриб ҳисоб 30-10 бўларди😁.

Бу ўйинда Жулиа Наоми Мортенсен нахт 6 голга муаллифлик қилган.

Энг қизиқи жадвалдаги 2-ўриндаги жамоа «Клакчевар Итроттарфелаг» "талаффуз қилгунимча тилим жингалак бўлди" рақибалари дарвозасига 11 жавобсиз гол киритишган.

Сиз ўйнаган ўйинларда энг йирик ҳисоб қандай бўлган, изоҳларда ёзиб қолдиринг.

@referee_time
🤯 «ПСЖ» ТРАНСФЕРНИ БОМБАСИНИ ТАЙЁРЛАМОҚДА – УЛАР ЯМАЛ УЧУН €350 МЛН ТАКЛИФ ҚИЛМОҚДА! 💸

Аввалроқ «ПСЖ» аллақачон Ямал учун €250 млн таклиф қилган эди: буни расман Хуан Лапорта тасдиқлаган, аммо «Барселона» ўшанда рад этган.

Энди эса парижликлар янада кучлироқ таклиф билан қайтишга тайёр! 🇫🇷

Шунингдек, келишувга Дуе ҳам қўшилиши мумкин.

@referee_time
🔥42
РАСМАН: Мо Салах мавсум охирида «Ливерпул» дан кетишини тасдиқлади 😱
Муҳаммад Салаҳнинг «Ливерпул» сафида эришган натижалари:
🏟️ 435 та ўйин
255 та гол
🅰️ 122 та ассист

🏆 Чемпионлар лигаси
🏆🏆 Премьер-лига
🏆 UEFA Суперкубоги
🏆 FIFA Клублар Жаҳон чемпионати. ғолиблиги
🏆 FA кубоги
🏆🏆🏆 EFL кубоги
🏆 Англия Суперкубоги

@referee_time
4
🏆 ЖЧ-2026 саралаши, Европа қитъаси ярим финал босқичи натижалари.

* белгиланган жамоалар кейинги финал босқичига йўлланма олишди.

@referee_time
🗣️ Тони Кросс:

“Мен нафақага чиққанимнинг сабаби — ўзимни аввалгидек яхши ҳис қилмайдиган ва жисмоний муаммолар бошланадиган нуқтага етиб боришни истамадим. Тўпни ҳис қилиш туйғуси эса ҳеч қачон йўқолмайди, у ҳали ҳам менда бор.

Мен ҳар доим қандай тарзда кетишни хоҳлашимни билардим — ўзимга муносиб тарзда, клубга муносиб тарзда ва мухлислар мени қандай эслаб қолишини истагандек. Чунки охирги образ мен учун жуда муҳим.

Мен бу қарордан жуда мамнунман; ҳаммаси айнан мен истагандек бўлди. Чемпионлар лигасини ютишимни режалаштирмаган эдим, чунки аллақачон кетишга қарор қилган эдим. Охир-оқибат ҳаммаси жуда яхши якунланди — Чемпионлар лигаси ва Ла Лига ғолиблики билан — бундан яхшироқ якун бўлиши мумкин эмас эди.”


@referee_time
Рафинья мушак жароҳати туфайли камида 4 ҳафтадан 5 ҳафтагача майдонга қайта олмайди.


Атлетико Мадрид (Ла Лига)
Атлетико Мадрид (Чемпионлар Лигаси)
Эспаньол (Ла Лига)
Атлетико Мадрид (Чемпионлар Лигаси)
Сельта Виго (Ла Лига)
Хетафе (Ла Лига)
Эҳтимолий Чемпионлар Лигаси ярим финаллари
Осасуна (Ла Лига)
Эҳтимолий Чемпионлар Лигаси ярим финаллари

@referee_time
4
Рафиния жароҳатидан кейин, «Барселона» Испания миллий терма жамоасига аниқ илтимос билан мурожаат қилди — Ламин Ямални Мисрга қарши ўйинда асосий таркибда туширмаслик ёки камида унинг ўйин вақтини максимум 45 дақиқа билан чеклаш.
Барса мураббийлар штаби яна бир муҳим ўйинчини йўқотгандан кейин жиддий хавотирда ва асабий ҳолатда экани айтилмоқда. Улар мавсумнинг бу муҳим босқичида Ямални жароҳат олиш хатаридан ҳимоя қилишга қатъий қарор қилган.

@referee_time
👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"FIFA Series" ўртоқлик ўйинлари доирасида жуда қизиқарли ҳолат рўй берди.

🟨 + 🟨=?!

Англия — Уругвай ўйинида бош ҳакам Угартега икки марта, 71-дақиқада қўполлики учун ва 81-дақиқада ҳакамга эътироз билдиргани учун сариқ карточка билан жазолади, аммо у майдондан четлатилмади.

Ўйиннинг статистикасида эса Хименес ва Угарте бир мартадан огоҳлантирилган деб қайд этилган.
Ҳакам негадир уни огоҳлантирганини унутиб қўйди. Бу ўртоқлик мақомидаги ўйинлар бўлгани учун ВАР дан фойдаланилмади.

Футболда мана шундай қизиқ ҳолатлар бўлиб туради.

@referee_time
👏2
Referee_time
Video
FIFA Series ўртоқлик ўйинида Марокашнинг голи нега бекор қилинди?

Марокаш пенальтини амалга ошираётганида 6-рақамли оқ либосли футболчи тўп тепилишидан олдин жарима майдонча ичига кириб олган эди. Қоиадаларга кўра жарима майдонча чизиқлари ҳам унинг ичи ҳисобланади.  Дарвозабондан қайтган тўпга биринчи бўлиб 6-рақамли футболчи етиб бориб гол урди.  Испаниялик ҳакам VAR тавсиясига кўра аввал такрор пенальти тепилиши керак деб кўрсатди,  кейин негадир қарорини ўзгартириб Экуадор фойдасига эркин зарба билан ўйинни қайта бошлашга қарор қилди. Бу ерда энг аҳамиятли жиҳат,  тўп тепилишидан олдин фақат ҳужумдаги жамоа аъзоси жарима майдонча ичига кириб олганмиди ёки ҳар иккала жамоа аъзоси? 

Ўйин қоидалари 14-қоида ПЕНАЛЬТИ

Агар ҳужумдаги жамоа аъзоси зарбадан олдин жарима майдонча ичига кириб олган бўлса ва у ўйинга таъсир ўтказган бўлса ва зарба гол билан якунланса  "пенальти такрор тепилади". Агар гол урилмаса ҳимояланаётган жамоа фойдасига "эркин зарба" белгиланади.
Агар у ўйинга таъсир ўтказмаган бўлса гол бўлса ҳисобланади,  гол урилмаса такрор тепилмайди пенальти,  ўйин давом этади.

Агар ҳар иккала жамоа аъзоси жарима майдонча ичига зарбадан олдин кириб олган бўлса ва у ўйинга таъсир ўтказган бўлса зарба гол билан якунланса пенальти такрор тепилади, гол билан якунланмаганида ҳам пенальти такрор тепилади.  Агар ўйинга таъсир ўтказмаган болса ва зарбаголбиланякунланса ҳисобланади. Гол билан якунланмаса зарба таркор тепилмайди.


Бу вазиятда 6-рақамли футболчи ўйинга таъсир ўтказган ва гол урган.  Ҳакам дастлабки қарори тўғри эди,  пенальти такрор тепилиши керак эди. Чунки ҳар иккала жамоа аъзолари ҳам зарбадан олдин жарима майдонча ичига кириб олишган эди. Хосе Луис Мунера Монтеро VAR нинг хато тавсияси билан тўғри қарорини, хато қарорга ўзгартирди. Улар ҳимояланаётган жамоа аъзолари қоида бузмаган деб қарор қилишди.

Бу вазиятда тўғри қарор пенальти такрор тепилиши керак.

@referee_time
👏3👍1