Referee_time
801 subscribers
294 photos
191 videos
83 links
Referee Time | Futbol Analitika ⚽️
🤔 Penalti bormidi? Qizil kartochka-chi?
🚩 Har bir epizodga professional nigoh
📰 Futbol olami: Yangiliklar, gollar va emotsiyalar
Qoidalarni bilish — o'yinni tushunishdir!
​Savollar: @referee_time7
Download Telegram
📣 Чемпионлар лигаси 2025/26 — 1/8 финал
Биринчи ўйинлар (10 март, 2026)
УЕФА томонидан тайинланган ҳакамлар 👇


🕒 22:45 (Ўзбекистон вақти)
📍 Истанбул — «Али Сами Йен Спор Комплекси – Рамс Парк»

⚽️ «Галатасарай» (Туркия) — «Ливерпуль» (Англия)

👨‍⚖️ Ҳакам: Хесус Гиль Мансано (Испания)
🚩 Ёрдамчи ҳакамлар: Анхель Невадо, Гуадалупе Поррас Айусо (Испания)
🧑‍⚖️ Тўртинчи ҳакам: Хуан Мартинес Мунуэра (Испания)
🖥 VAR: Гильермо Куадра Фернандес (Испания)
🎧 AVAR: Валентин Писарро Гомес (Испания)

🕒 01:00 (11 март, Ўзбекистон вақти)

📍 Бергамо — «Нью Баланс Арена»

⚽️ «Аталанта» (Италия) — «Бавария Мюнхен» (Германия)

👨‍⚖️ Ҳакам: Эспен Эскас (Норвегия)
🚩 Ёрдамчи ҳакамлар: Ян Эрик Энган, Исаак Элиас Башевкин (Норвегия)
🧑‍⚖️ Тўртинчи ҳакам: Сигурд Крингстад (Норвегия)
🖥 VAR: Тиаго Бруно Лопеш Мартинш (Португалия)
🎧 AVAR: Деннис Йохан Хиглер (Нидерландия)

🕒 01:00 (11 март, Ўзбекистон вақти)

📍 Ньюкасл — «Сент Жеймс Парк»

⚽️ «Ньюкасл Юнайтед» (Англия) — «Барселона» (Испания)

👨‍⚖️ Ҳакам: Марко Гуида (Италия)
🚩 Ёрдамчи ҳакамлар: Джорджо Перетти, Джузеппе Перротти (Италия)
🧑‍⚖️ Тўртинчи ҳакам: Маттео Марченаро (Италия)
🖥 VAR: Даниэле Киффи (Италия)
🎧 AVAR: Марко Ди Белло (Италия)

🕒 01:00 (11 март, Ўзбекистон вақти)

📍 Мадрид — «Эстадио Метрополитано»

⚽️ «Атлетико Мадрид» (Испания) — «Тоттенхэм Хотспур» (Англия)

👨‍⚖️ Ҳакам: Сердар Гёзюбююк (Нидерландия)
🚩 Ёрдамчи ҳакамлар: Патрик Иния, Рожер Хониг (Нидерландия)
🧑‍⚖️ Тўртинчи ҳакам: Йерун Маншот (Нидерландия)
🖥 VAR: Пол ван Букел (Нидерландия)
🎧 AVAR: Роб Диперинк (Нидерландия)

@referee_time
УЕФА Чемпионлар Лигаси – 1/8 финал (1-ўйин)

🇪🇸 “Реал Мадрид” – “Манчестер Сити” 🇬🇧

📍 “Сантьяго Бернабеу” стадиони, Мадрид (Испания)

🕒 2026 йил 11 март,
чоршанба – 01:00 (Тошкент вақт)

Ҳакамлар бригадаси – Италия 🇮🇹

🧑‍⚖️ Бош ҳакам: Маурицио Мариани (Италия 🇮🇹)
🚩 Ёрдамчи ҳакам 1: Даниэле Биндони (Италия 🇮🇹)
🚩 Ёрдамчи ҳакам 2: Альберто Тегони (Италия 🇮🇹)
📋 Тўртинчи расмий: Маттео Маркетти (Италия 🇮🇹)

🎥 VAR: Марко Ди Белло (Италия 🇮🇹)
🎥 AVAR: Даниэле Киффи (Италия 🇮🇹)

⚽️ 1/8 финалнинг илк учрашувида “Сантьяго Бернабеу” стадионида ўйинни тўлиқ италиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. 🇮🇹🔥

Реал Мадрид мухлисларига юбориб қўйинг

@referee_time
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚨 Стадионда протест: мухлислар VAR ускуналарини узиб ташлади

ошириш имконини бермаслик учун майдон ёнидаги мониторни токдан узиб қўйишди.
2-Бундеслигадаги SC Пройсен Мюнстер ва Герта Берлин ўртасидаги ўйин кутилмаган бурилиш олди. Ҳакам Феликс Бикель эҳтимолий пенальтини текшириш учун VAR мониторини кўришга борганида, экран тўсатдан ўчиб қолди.
Пройсен Мюнстер рангларидаги ниқобли шахслар ўз секторлари олдидаги металл тўсиқларга чиқиб, VAR ускуналарининг симини узиб қўйишган. Шу сабабли ҳакам вазиятни яна бир бор кўриб чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди.
Бу воқеа мухлислар томонидан олдиндан режалаштирилган VAR’га қарши акциянинг бир қисми эди. Кейинчалик улар баннер ҳам ёйишди.

Сиз нима деб ўйлайсиз VAR ҳозирги замонавий футболга қанчалик зарур,
классик футбол динамик ва қизиқарли эдими, ёки ҳозирги футбол? Фикрмнгизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.

@referee_time
«Манчестер Сити»нинг кейинги 7 та ўйини 🚨⤵️

▪️ «Реал Мадрид» (меҳмонда) — Чемпионлар лигаси, 1/8 финал, биринчи ўйин
▪️ «Вест Хэм» (меҳмонда) — Премьер-лига
▪️ «Реал Мадрид» (уйда) — Чемпионлар лигаси, 1/8 финал, жавоб ўйини
▪️ «Арсенал» (нейтрал майдон) — Карабао Кубоги финали
▪️ «Ливерпуль» (уйда) — Англия Кубоги, чорак финал
▪️ «Челси» (меҳмонда) — Премьер-лига
▪️ «Арсенал» (уйда) — Премьер-лига

Сити ушбу ўйинланинг нечтасида ғалаба қозона олади деб ўйлайсиз?

@referee_time
Жаҳон чемпионати тарихидаги энг йирик мағлубиятлар:

1930 Уругвай vs Югославия 6–1
1930 Аргентина vs Америка Қўшма Штатлари 6–1
1934 Италия vs Америка Қўшма Штатлари 7–1
1938 Швеция vs Куба 8–0
1950 Уругвай vs Боливия 8–0
1954 Венгрия vs Жанубий Корея 9–0
1958 Чехословакия vs Аргентина 6–1
1962 Венгрия vs Болгария 6–1
1966 Ғарбий Германия vs Швейцария 5–0
1970 Мексика vs Эль Сальвадор 4–0
1974 Югославия vs Заир 9–0
1978 Ғарбий Германия vs Мексика 6–0
1978 Аргентина vs Перу 6–0
1982 Венгрия vs Эль Сальвадор 10–1
1986 Совет Иттифоқи vs Венгрия 6–0
1990 Чехословакия vs Америка Қўшма Штатлари 5–1
1990 Ғарбий Германия vs Бирлашган Араб Амирликлари 5–1
1994 Россия vs Камерун 6–1
1998 Нидерландия vs Жанубий Корея 5–0
1998 Аргентина vs Ямайка 5–0
2002 Германия vs Саудия Арабистони 8–0
2006 Аргентина vs Сербия ва Черногория 6–0
2010 Португалия vs Шимолий Корея 7–0
2014 Германия vs Бразилия 7–1
2018 Англия vs Панама 6–1
2022 Испания vs Коста-Рика 7–0

@referee_time
👏2🔥1
Чемпионлар Лигасидаги 1/16 финал дастлабки ўйинларга аниқ ҳисобни таҳмин қилиб 100.000 сўм ютиб олинг.

Шарти телеграм ва инстаграм саҳифамга обуна бўлиш ва таҳминий ҳисобларни бугун 00:00гача изоҳларда қолдириш. Ким биринчи бўлиб ҳамма ҳисобни тўғри топса картаси ёки телефон номерига 100.000 ўтказиб берилади.

Дўстларга ҳам юбориб қўйинг
https://t.me/+JgaqW4uJVBwzMTMy
https://t.me/+JgaqW4uJVBwzMTMy
2026-27 йилги мавсумдан бошлаб Ла Лигада «ўйиндан ташқари ҳолат» ни аниқлаш тўлиқ автомат тизимга ўзгартирилади

🚨 Хавьер Тебас:
“Келаси мавсумдан бошлаб, тўп ичига махсус чип жойлаштирамиз. Бу чип тўп узатилган айнан ўша пайтда ўйинчи офсайдда бўлган-бўлмаганини аниқлайди.”
“Биз бу масала видеодаги қайси кадрлар танланишига боғлиқ бўлишини истамаймиз. Офсайдни аниқлашни тўлиқ автоматик тизим орқали амалга оширишни хоҳлаймиз.”


@referee_time
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чемпионлар Лигаси «Галатасарой» — «Ливерпул»

Ўйиннинг 69-дақиқасида бурчакдан узатилган тўп «Ливерпул» нинг 5-рақамли футболчиси Конатенинг қўлига тегиб, кейин «Галатасарой» сардори оёғидан дарвоза тўридан жой олди, дастлаб ҳакам Ҳил Монсано голни инобатга олди, ўйин протоколига асосан VAR голни текшириб бекор қилди чунки қўл билан ўйин бўлган эди.
Ўйин қоидалари(Laws of the game) 12-қоида "қўл билан ўйин" банди:
Агар гол қўл билан урилса ёки қўлга тегиб дарҳол гол урилса қўлнинг ҳолатидан қатъий назар бу фол(hand ball) деб баҳоланади. Бунда қўлнинг ҳолати, танага ёпишгани, тасодифан қўлга тегиши аҳамияти йўқ. Шу сабабли гол қоидаларга асосан тўғри бекор қилинди.

@referee_time
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чемпионлар Лигаси «Галатасарой» — «Ливерпул»

«Галатасарай» нинг иккинчи голи "ўйиндан ташқари ҳолат" деб баҳонланиб бекор қилинди.

Ўйиннинг 61-дақиқасида марказдан тўп 45-рақамдаги Осимҳемга узатилди, шу тўп узатилган ҳудудда «Галатасарай» жамоасининг 53-рақамли футболчиси "ўйиндан ташқари ҳолатда эди ва у у ўйинга фаол аралашди ва тўп учун курашаётган 26-рақамдаги «Ливерпул» футболчисига ҳалал берди ўйин қоидалари (Laws of the game) 11-қоида "ўйиндан ташқари ҳолат" қоидаси "рақибга ҳалал бериш" банди: рақибга тўпни ўйнаш ёки уни ўйнаш имкониятига эга бўлишга тўсқинлик қилиб, рақибнинг кўриш чизиғини очиқ-ойдин тўсиб қўйса, ёки
• тўп учун рақиб билан курашга киришса, ёки
яқинида жойлашган тўпни ўйнашга очиқ-ойдин уриниб, бу ҳаракат рақибга таъсир қилса, ёки
• рақибнинг тўпни ўйнаш имкониятига аниқ таъсир қиладиган очиқ ҳаракатни амалга оширса

Бу вазиятда 53-рақамли футболчи рақибга тасир қилувчи аниқ ҳаракат қилиб ҳалал берди. Гол тўғри бекор қилинди.

@referee_time
1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чемпионлар Лигаси «Нюкасл» — «Барселона» 90+4 дақиқада қайд этилган пенальти асослимиди?

Ҳа, пенальти асосли

90+5 дақиқада «Барселона»нинг 20-рақамдаги футболчиси жарима майдончаси ичида рақибини алдаб ўтади ва унга блок қўйишга ҳаракат қилган 12-рақамдаги футболчи тўпга улгура олмайди ва рақибини оёғига зарба беради ва рақибни йиқилишига сабаб бўлди.
Бу вазиятда пенальти тўғри қарор бўлди.

Нега пенальти ҳакам қўшиб берган 4 дақиқа ўтганидан кейин қайд этилди деган саволга эса жавоб қуйидагича: Ҳакам ўйинга +4 дақиқа қўшиб берди аммо пенальти қўшилган вақтдан яна +20 сония ўтганда белгиланди. Бунга сабаб «Нюкасл» қўшиб берилган вақт ичида заҳирадан футболчи майдонга ташлади, қоидаларга асосан бунда ҳакам яна +30 сония вақт қўшиб беради. Қоида бузарлик эса +20-сонияда содир бўлди. Демак пенальти ўйин вақтида қайд этилган.

@referee_time
Ҳанси Флик:

“Камп Ноу”да сиз мутлақо бошқача ўйин кўрасиз.

“Бугунги энг яхши янгилик — бу натижа. Биз энг яхши ўйинимизни кўрсата олмадик, лекин бизда бўлган имкониятдан фойдаландик. Бу майдонда ўйнаш осон эмас.”

@referee_time
👍3
Бугунги учрашувларда қайд этилган натижалар:

«Байер» 1-1 «Арсенал»
«Реал» 3-0 «Ман Сити»
«ПСЖ» 5-2 «Челси»
«Будё-Глимт» 3-0 «Спортинг»

@referee_time
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Доннарумманинг Винисиусга қарши ҳаракатида пенальти борми?

ҲА.

👉🏻 Италиялик дарвозабон тўп учун ташланади ва вақтда Винисиус тўпни ёнга олади ва дарвозбон тўпга ташланганида рақибини ўнг оёғига тегади шундан кейин 7-рақамдаги футболчи майдонга қулайди.

▪️ Ҳакам Маурицио Мариани қоидабузарликни майдоннинг ўзида тўғри баҳолади ва VAR ҳам бу қарорни тасдиқлади.

@referee_time
🇪🇺 Чемпионлар Лигаси, 1/8 финал босқичидан ўрин олган дастлабки учрашувлар натижалари.

АПЛ жамоаларининг бирортаси плей-офф босқичида ғалаба қозона олмади.

«Будё/Глимит» жамоаси эса сенсация қилишда давом этмоқда.
Унинг ўлжалари «Атлетико», «Сити», «Интер» ва бугун «Спортинг». Кейинги босқичда бу шоввозлар «Арсенал» ёки «Байер04»га ҳам сюрприз тайёрлаб қўйса керак.

@referee_time
Федерико Валверде:

"Вини мендан, пенальти тепишни хоҳлайсанми деб сўради".

" Винисиус «Реал Мадри» афсонаси ва менинг яқин дўстим. Мен ҳам, бошқа жамоадошларимиз ҳам пенальтини унга ишониб топширишимизни айтдик".

"У пенальтини ноаниқ амалга оширди, бундай ҳолатлар бўлиб туради, бу футболнинг бир қисми"

деди у «TNT SPORT»га берган интервьюсида.

@referee_time
2026 йилнинг афсонавий бошланиши — БОДЁ/ГЛИМТ! 🇳🇴

6 та ўйин — 6 та ғалаба. 💯
Пеп Гвардиола бошқараётган «Манчестер Сити» устидан ғалаба 🤯
Диего Симеоне бошқараётган (Атлетико Мадрид»ни мағлуб этди 💪
«Интер»ни уйда ҳам, сафарда ҳам мағлуб қилди 🔵
«Спортинг»ни голларга бой ўйинда тор-мор этди 🔥
Норвегия Кубоги чорак финалига йўлланма олди 🏆
Чемпионлар Лигаси чорак финалига чиқишга фақат бир қадам қолди 🌍
Энг қизиғи — жамоа ноябр ойидан бери ҳали лигада бирорта ҳам ўйин ўтказмаган.
Кўпчилик Норвегия чемпионати тақвими Европада уларга зарар қилади деб айтган эди…
Аммо Бодё/Глимт бунга эътибор ҳам бермади.
Европа Кубокларидаги илк катта юришидаёқ Арктика доирасидан чиққан бу жамоа Европанинг энг кучли 8 клуби қаторига кириш учун курашмоқда. 🌌

❄️ Жаҳон футболининг йил ҳикояси. 🌍🔥

@referee_time
🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Арсенал» ҳисобни тенглаштирди, аммо асоссиз пенальти орқали!

«Байер» футболчисининг хатарли подкат қилиши ноўрин эди, лекин у ён томондан, параллел ҳолда подкат қилади ва фақат тўпни ўйнамоқчи бўлади. У тўпни атиги бир неча сантиметрга ўтказиб юборади. Танаси билан «Арсенал» ўйинчисининг оёғига жуда кичик тегиниш бўлади, лекин бу ҳам футболчи оёғини чап томонга силжитгани сабаб юзага келади.
Шундан кейин «Арсенал» футболчиси ўзи икки оёғи билан ердан узилади — чап оёғини умуман қўймоқчи ҳам эмас, гарчи қўйса бўларди, ўнг оёғи билан ҳам ўзини ташлашга ҳеч қандай сабаб йўқ эди.
Менингча, бу минимал контактдан кейинги симуляция ва бундай вазиятда пенальти берилмаслиги керак эди.
Чунки контакт ҳеч қандай оқибат келтирмагани кўриниб турибди — футболчи ўзи йиқилишга қарор қилади ва икки оёғи билан сакраб тушади.

Сиз қандай фикрдасиз изоҳларда ёзиб қолдиринг.

Дўстларга юбориш учун линк👇👇
https://t.me/+JgaqW4uJVBwzMTMy
https://t.me/+JgaqW4uJVBwzMTMy
2