📢 Ла Лигада ҳакамлар ўйиндан кейин ҳам интервью бера бошлайди!
Бу мавсумда Испания чемпионати трансляцияларида муҳим янгилик жорий этилган эди: илк бор ҳакамлар учрашувлардан олдин интервью бера бошлади. Ҳафталар давомида синов тариқасида қўлланилган ушбу ташаббус Ҳакамлар техник қўмитаси (CTA) томонидан илгари сурилган бўлиб, интервьюларни ўйинларни трансляция қилиш ҳуқуқига эга бўлган телеканаллар журналистлари ўтказиб келмоқда.
Энди эса Ла Лига ва CTA яна бир қадам олдинга ташламоқда. Ўйин олди интервьюларига қўшимча равишда, учрашувлардан кейин ҳам ҳакамларнинг фикрларини эшитиш имконияти пайдо бўлади.
Бу Испания футболи тарихида биринчи марта амалга ошириладиган тажриба бўлиб, шу ҳафта охиридан бошланади. Камида икки нафар ҳакамнинг ўйиндан кейинги фикрларини эшитишимиз мумкин.
DAZN маълум қилишича, ҳакам ўйиндан кейин интервью берадиган учрашувлардан бири — Баск дербиси.
Якшанба куни соат 21:00 да «Сан-Мамес» стадионида бўлиб ўтадиган «Атлетик» — «Реал Сосьедад» учрашувидан сўнг баҳснинг бош ҳаками ҳам омма қаршисида сўзга чиқади.
⚖️ Ҳакамларнинг ўйиндан кейинги интервьюлари — баҳсли вазиятларга ойдинлик киритиш ва футболда очиқликни ошириш йўлидаги муҳим қадам.
Манба: Марка
Каналга обуна бўлиш👇👇
https://t.me/+JgaqW4uJVBwzMTMy

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бизда ҳам шу метод доим қўлланила бошланиши ҳақида ЎзФҲМ телеграм каналида пост жойлаган ва баъзи ўйинларда синовдан ҳам ўтказишган эди. Аммо бу лойиҳа туғилди-ю, ўлди. ПФЛ ва ЎзФҲМ айтишича катта маблағ талаб қилар экан, улар маблағ сарифлашни "невигодно" деб ҳисоблаб, лойиҳани ўзини "отмен" қилиб қўяқолишган.
Ростдан-да, мухлис зоти ким ўзи, уларга ҳисоб бериш, очиқ ва шаффоф бўлиш "западло" бўлса керакда, кимдирлар учун, янаям билмадим.
Сиз бу метод футболда очиқлик ва адолат учун хизмат қилади деб ўйлайсизми, ёки ПФЛ ва ЎзФҲМ айтгандек керак эмас, қиммат лойиҳами, бефойда яъни?
Каналга обуна бўлиш👇👇
https://t.me/+JgaqW4uJVBwzMTMy
https://t.me/+JgaqW4uJVBwzMTMy
Ростдан-да, мухлис зоти ким ўзи, уларга ҳисоб бериш, очиқ ва шаффоф бўлиш "западло" бўлса керакда, кимдирлар учун, янаям билмадим.
Сиз бу метод футболда очиқлик ва адолат учун хизмат қилади деб ўйлайсизми, ёки ПФЛ ва ЎзФҲМ айтгандек керак эмас, қиммат лойиҳами, бефойда яъни?
Каналга обуна бўлиш👇👇
https://t.me/+JgaqW4uJVBwzMTMy
https://t.me/+JgaqW4uJVBwzMTMy
😁6❤1
Ҳужумчи (А жамоаси) ва ҳимоячи (B жамоаси) тўп учун қоидалар доирасида кураш олиб бораётганда тўқнашиб кетишади, ерга йиқилишади ва тиббий ёрдамга муҳтож бўлишади.
Ҳакам ўйинни тўхтатади, жароҳатланган футболчиларнинг майдонда тиббий кўрикдан ўтишига рухсат беради. Шундан сўнг, ҳар икки футболчидан бир дақиқа давомида майдонни тарк этишни талаб қилади.
Агар А жамоаси жароҳатланган ҳужумчини дарҳол алмаштиришга қарор қилса, B жамоаси ҳимоячиси эса ўйинни давом эттира оладиган ҳолатда бўлса, нима қилиш керак?
Жавоб:
А жамоасининг жароҳатланган футболчиси алмаштирилганда, захира футболчисининг майдонга кириши учун бир дақиқа кутиш талаб қилинмайди.
Адолат тамойилидан келиб чиқиб, B жамоаси ҳимоячисига ҳам А жамоаси захира футболчиси майдонга кирган вақтнинг ўзида майдонга қайта киришга рухсат берилади.
Ёш ҳакам танишларга юбориб қўйинг👇👇

Referee_time
📢 Ла Лигада ҳакамлар ўйиндан кейин ҳам интервью бера бошлайди! Бу мавсумда Испания чемпионати трансляцияларида муҳим янгилик жорий этилган эди: илк бор ҳакамлар учрашувлардан олдин интервью бера бошлади. Ҳафталар давомида синов тариқасида қўлланилган ушбу…
💶 LaLiga ҳакамлари учун 500 000 евро: шаффофлик ҳам маркетинг маҳсулотига айланмоқда.
Кундузги постимизга муҳим қўшимча: Испанияда ҳакамларнинг ўйиндан кейинги интервьюлари шунчаки шаффофлик ташаббуси эмас, балки молиявий келишувнинг ҳам бир қисми.
LaLiga, Испания футбол федерацияси (RFEF) ва ҳакамлар касаба уюшмаси AESAF ўртасидаги келишувга мувофиқ, ҳакамларнинг телекўрсатувлардаги иштироки учун ҳар йили 500 000 евро миқдорида аудиовизуал бонус ажратилади. Бу маблағ 2030 йил 30 июнгача амал қиладиган келишув доирасида назарда тутилган.
Бу фақат интервью учун тўлов эмас. Ҳакамларнинг ўйин олди ва ўйиндан кейинги чиқишлари, кийиниш хоналарига телеканал камераларининг кириши ҳамда RefCam технологиясидан фойдаланиш ҳам ушбу медиа келишувнинг бир қисмидир.
📊 Испанияда ҳакамлар қанча даромад олади?
AS ва бошқа испан нашрлари келтирган маълумотларга кўра, 2026/27 мавсумида:
▪️ Биринчи дивизион бош ҳакамининг йиллик асосий тўлови — 152 692 евро.
▪️ Ҳар бир бошқарилган учрашув учун — 5 167 евро.
▪️ Имидж ҳуқуқлари учун — 26 206 евро.
▪️ Аудиовизуал бонусдан ўртача — йилига 7 000 евро атрофида.
Умумий даромад эса мавсумдаги учрашувлар сонига қараб, тахминан 300 000 еврога етиши мумкин.
Иккинчи дивизион ҳакамлари учун ҳам алоҳида тарифлар белгиланган. VAR ҳакамларининг тўловлари эса бошқача ҳисобланади.
Бу ерда эътиборли жиҳат бор: LaLiga ҳакамларни фақат майдондаги фаолияти учун эмас, балки футболнинг телевизион маҳсулотини бойитишдаги иштироки учун ҳам рағбатлантирмоқда. Яъни ҳакамлик ҳам футбол индустриясининг медиа ва маркетинг тизимига киритилмоқда.
❓ Энди савол: нега шундай амалиётни Ўзбекистон Суперлигасида ҳам жорий этмаслик керак?
Масалан, бош ҳакам ва VAR ҳакамларининг ўйиндан кейин расмий телеканал ёки ПФЛ платформаси орқали журналистлар саволларига жавоб бериши, баҳсли эпизодларни изоҳлаши ва бу медиа фаолият учун алоҳида рағбатлантириш тизими яратилиши мумкинми?
Албатта, бунинг учун ҳакамларнинг мустақиллиги, касбий обрўси ва интервью бериш чегаралари ҳам аниқ белгиланиши керак.
Сизнингча, Суперлигамизда ҳам ҳакамлик шаффофлигини ошириш ва ҳакамларнинг медиа фаолиятини рағбатлантиришнинг шундай тизими бўлиши керакми?
Манба: AS, Mundo Deportivo, La Razón.
Каналга обуна бўлинг👇👇

👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Супер Лига 26-тур
«Қўқон» — «Қизилқум»
37-дақиқа
Тўп учун курашда кўк либосли 20-рафамли футболчидан олдинроқ, тўпга унинг рақиби 31-рақамдаги қизил либосдаги футболчи улгурди.
Тўпга биринчи бўлиб улгуриш(ўйнаш) бу қоида бузарликдан озод қилади дегани эмас, қизил либосдаги футболчи тўпга ўйнаб бўлгач рақиб оёғининг ҳимояланмаган қисмига, бутсининг тиконлари билан зарба берди. Қизил либосдаги футболчи бемалол контактдан қоча олар эди аммо у рақибнинг таянч оёғига зарба берди. Аҳамиятли жиҳат пастга қараб ҳаракатланаётган оёғини тик ҳолатда юқорига кўтарди ва тик оёқни рақиб тамон ҳаракатлантирди ва бу ҳаракат рақиб соғлики учун жиддий хавф туғдиради. Бу ҳаракат жиддий қоида бузарлик(seriously foul). Ҳакам дастлаб сариқ карточка кўрсатиб қўпол ҳаракат(reckless foul) хато қарор қабул қилди.
VAR ҳакамлари эса вазиятга тўғри аралашишди ва бош ҳакамни мониторга боришни тавсия қилди.
Якуний қарор тўғри, жиддий қоида бузарлик қизил карточка.

❤4
Referee_time
Video
Яна «Пахтакор» жамоаси киритган гол муҳокамалар марказида, VAR нима сабабдан бош ҳакамни мониторга чақирди?!
«Пахтакор» — «Хоразм» дарвозасига ўйинниг сўнги дақиқаларида киритган голида ўйиндан ташқари ҳолат бормиди?
Дарвозага зарба йўлланган вақтда оқ либосли футболчи офсайд ҳолатида эди. Бироқ қоидалар китобида футболчи офсайд ҳолатида бўлишининг ўзи бу қоида бузарлик эканлигини англатмайди.
Офсайд ҳолати одатда VAR ўзи қарор қабул қиладигон фактик жараён. Агар ўйиндан ташқари ҳолатдаги футболчи тўпга тегинса. Бироқ рақибга ҳалал бериш ёки ҳимоячидан тўп борадигон бўлса бундай ҳолат энди талқин талаб қилади яъни футболчи ҳақиқатда рақибга ҳалал бердими, ёки ҳимоячи тўпга атайлаб ўйнадими, буни ҳал этиш бош ҳакамнинг гарданида.
Юқоридаги вазиятда тўп рикошет ҳолатига ҳам учради, ҳимоя вакилига тегиб йўналиш ўзгарди, аммо VAR бош ҳакамни офсайд ҳолатида турган футболчи дарвозабонга ҳалал бердими ёки йўқ ўзинг қарор қабул қил деб мониторга таклиф қилди.
VARнинг фикрича бу ўйиндан ташқари ҳолат эди.
Қоидалар бунга нима дейди, кўриб чиқамиз:
Офсайд ҳолатида турган футболчи қуйидаги ҳаракатлар орқали рақибга халал берса, қоидабузарлик содир этган ҳисобланади:
Рақибнинг кўриш чизиғини аниқ тўсиш орқали унинг тўпни ўйнашига ёки ўйнай олишига тўсқинлик қилиш.
Тўп учун рақиб билан курашиш.
Ўзига яқин бўлган тўпни ўйнашга аниқ уриниш ва бу ҳаракат орқали рақибга таъсир кўрсатиш.
Рақибнинг тўпни ўйнаш имкониятига аниқ таъсир кўрсатадиган яққол ҳаракатни амалга ошириш.
Оқ либосдаги футболчи ва дарвозабон орасида масофа етарлича катта, футболчи дарвозабоннинг кўриш зонасини ёпиб қўймади, футболчи тўпга ҳаракат ҳам қилмади ва рақибга аниқ таъсир қилувчи ҳаракат ҳам содир этмади. Офсайд ҳолатида бўлишининг ўзи эса бу қоида бузарлик эмас.
Шахсий хулосам: Ҳакам қарори тўғри, Гол инобатга олинади.
@referee_time

👍15👎15❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Қўқон»нинг голи нима сабабдан бекор қилинди?
77-дақиқа
Кўк либосли футболчи рақиб билан тўп учун кураш чоғида тўпни қўли билан ўйнади ва айнан шу футболчи гол урди.
15-рақамли ҳимоя вакили у билан тўп учун кураш чоғида либосидан тортиб қолди, бироқ тўп аввалроқ кўк либосли футболчи қўлига тегиб улгурган эди ва рақиб либосидан тортиб қолиши уни эркин ҳаракатланишини чеклаб қўймади.
Футбол қоидалари 12-қоиданинг қўл билан ўйин банди(hand ball)да қуйидагича қоида бор:
Футболчининг қўлига тўп тегиб гол бўлса ёки тўп қўлига текган футболчи дарҳол гол урадигон бўлса, қўлга текгач дарҳол гол урилса қўлнинг ҳолати, танага ёпиш тургани ёки катталаштирилгани аҳамиятсиз, гол бекор қилинади ва бу ҳолат қўл билан ўйин деб баҳоланади.
Бош ҳакам дастлаб голни инобат олган эди.
VAR эса вазиятга тўғри аралашди ва ҳакамни яна монитор қаршисига таклиф қилди. Видео такрордан сўнг ҳакам голни бекор қилди.

❤7
📋 Андижон вилоятида ҳакамлар мактаби ташкил этилмоқда!
Футбол ҳакамлигига қизиқувчи ёшлар учун ажойиб имконият! Андижон вилоятида 16–25 ёшдаги ёшлар учун ҳакамлар мактаби ўз фаолиятини бошламоқда.
⚽️ Дарслар қандай ташкил этилади?
Машғулотлар Андижон футбол ассоциациясининг универсал спорт мажмуасида жойлашган биносида ўтказилади. Дарсларни тажрибали ЎзФҲМ ҳакамлари олиб боради.
⚽️ Ҳакамлар мактабининг мақсади
Ёшларни профессионал футбол ҳакамлиги бўйича тайёрлаш, уларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантириш ҳамда иқтидорли номзодларни Республика ҳакамлар академиясига йўналтириш.
Мактаб битирувчилари келгусида Суперлига, Про лига, Биринчи лига ҳамда республика чемпионатлари учрашувларида ҳакамлик қилиш имкониятига эга бўлишлари мумкин.
📞 Мурожаат учун: +998979977667
⚽️ Футбол ҳакамлиги сари илк қадамингизни бугун қўйинг!

👍8🔥2
62-ДАҚИҚА | VAR ҚАРОРНИ ЎЗГАРТИРДИ
VAR орқали вазият қайта кўриб чиқилганидан сўнг, ҳакам «Челси» фойдасига пенальти белгилашга қарор қилди. Шунингдек, «Манчестер Юнайтед» футболчиси Лисандро Мартинесга қўпол ҳаракати (reckless foul) иккинчи сариқ карточка кўрсатилди.
🎧 VAR ҳаками: «У тўпни ўйнашга уринмаяпти. Бу ерда у рақибига қўли билан олдинга ташланган ҳолда сакрашдан бошқа бирор ҳаракатни амалга оширишга уринганини кўрмаяпман».
🎙 Бош ҳакам: «Вазиятни қайта кўриб чиққач, “Манчестер Юнайтед”нинг 6-рақамли футболчиси қўли билан эҳтиётсиз ҳаракатни амалга оширганини аниқладим. Якуний қарор — пенальти ва “Манчестер Юнайтед”нинг 6-рақамли футболчисига иккинчи сариқ карточка».
Uzfhm ўрганса бўлармиди, агар аудиони беришни хоҳламаса, матнли тарзда, ҳўп жонли эфирда эмас, ўйин тугачач, ижтимоий тармоқларда очиқласа бўлармиди?

👍5👏2❤1🔥1
Кеча канал муҳокама гуруҳига кузатувчимиздан савол келиб тушди, шу уч вазият қўл билан ўйин ва пенальти бормиди?
Уч вазиятнинг бирортасида қўл билан ўйин (hand ball) мавжуд эмас. Асос: биринчи вазият тўп ҳимоя вакилининг оёғига тегиб, йўналиш кескин ўзгариб кейин қўлига тегди, иккинчи вазиятда эса тўп аввал ўз жамоадоши бошидан, ҳимоя вакили қўлига тегди орада масофа яқин бундай вазият жазоланмайдигон контакт ҳисобланади.
47-рақамли Фоден узатмасидан сўнг, 44-рақамли ҳимоя вакили қўлига тўп теккан вазиятда эса қўлнинг ҳолати табиий ва танасини сунъий равишда катталаштириш мавжуд эмас. Шу сабабли қўл билан ўйин мавжуд эмас.
Эслаб қолинг тўпнинг қўлга тегиши бу мутлоқ қоида бузарлик дегани эмас.
Фақат тўп ҳужум вакиллари қўлга тегиб гол бўлиб қолса ёки қўлга текгач дарҳол гол урилса мустасно,(ҳатто тўп тасодифан қўлга текса ҳам).
Бошқа вазиятларда ҳолатга қаралади. Юқорида бу сўзларимга ИФАБдан далил ҳам илова қилганман.

👍7❤2
Водий дербиси «Навбаҳор» — «Андижон» ўйинида «Андижон» фойдасига берилмаган эҳтимолий пенальти, нега VAR бош ҳакамни мониторга чақирмади?
Футбол бу контактли спорт тури, ҳамма тегиниш бу қоида бузарлик дегани эмас. Юқоридаги вазиятда 55-рақамли кўк либослаги футболчи, рақибини елкасига қўли тегди ва ҳужумчи контактни сезиши билан йиқилди. Бу вазиятда 55-рақам рақибини тортиб қолгани, итариб юборгани ёки уни тўпга эркин ҳаракатланишига қаршилик қилгани йўқ. Тўп учун кураш жараёнида елкасига қўли тегди ва дарҳол тортиб олди, бу фол учун етарли эмас.
Бош ҳакам нега VARга бормади?
Асос бу вазиятни VAR текширди ва аниқ ва равшан хато топмади шу сабаб, бош ҳакамни мониторга чақирмади.
VAR протоколига асосан:
Бундай жараён "сукунат текшируви"(Silent check) деб аталади яъни:
VAR эпизодни текширади, аммо майдондаги ҳакамга монитор орқали қайта кўриб чиқишни тавсия қилмайди.
Мен бу вазиятда ҳакамлар ва VAR хулосасига қўшиламан. Тўғри қарор ўйин давом этади, пенальти учун етарли асос мавжуд эмас.

💯42👎27👍10👏4🍌4❤2😁1🎉1
Referee_time
Video
Менинг кўпинча эътироз ва саволларим ЎзФҲМга қаратилган бўлади. Бу сафаргиси эса ПФЛ ва телетрансляция вакилларига!
Нега бизда камералар сони кам?
Айнан шу сабабли айрим вазиятларда қарор чиқариш ва такрорий лавҳаларни кўришда турли муаммолар юзага келмоқда. Баъзи ўйинларда ташкилотчи ва телетрансляция вакилларининг камчиликлари туфайли ҳам ҳакамлар айбдор бўлиб қолмоқда. Оқибатда эса барча танқид ва эътирозлар ҳакамларнинг бошига ёғилмоқда.
VAR хонасига ПФЛ камералари ҳамда ҳудудлардаги телетрансляция вакиллари томонидан узатилган тасвирлар келиб тушади. Қарорлар эса айнан шу тасвирлар асосида қабул қилинади.
«Сурхон»нинг кечаги голи: нега VAR аралашмади?
Голдан кейин ҳакамларга нисбатан турли эътирозлар билдирилмоқда. Аммо VAR ҳар қандай шубҳали вазиятда эмас, балки қарорни ўзгартириш учун етарли асос бўладиган аниқ далил мавжуд бўлганда аралашади.
Барча камералардан олинган тасвирларнинг бирортасида ҳам тўп футболчининг қўлига текканини аниқ тасдиқловчи яққол далил йўқ. Тўп қўлга теккандек кўриниши унинг ҳақиқатдан ҳам қўлга текканини англатмайди. Шахсан мен тўп футболчининг қўлига эмас, танасининг сон қисмига текканини кўрдим.
«Хоразм»нинг бекор қилинган голи: саккиз дақиқалик текширув ва нотўғри ракурс!
Ушбу голни текшириш учун ҳам саккиз дақиқа вақт сарфланди. Бундан ташқари, нотўғри ракурс танланди.
VAR хонасидаги ҳакамларга тасвирларни телетрансляция ходимлари тақдим этади. VAR ҳакамлари эса ўзларида мавжуд кадрлар асосида офсайд чизиқларини чизади. Демак, тасвирларнинг сифати ва тўғри ракурс танланиши ҳам жуда муҳим.
Жонли эфирдаги нотўғри титрлар ҳам ҳакамларга қарши эътирозларни кучайтирмоқда!
Кўп ҳолларда экранда вазиятга мос келмайдиган маълумотлар берилмоқда.
Масалан, ҳакам эҳтимолий қизил карточка вазиятини текшириш учун монитор олдига борган, аммо экранда «Пенальти текширилмоқда» деган титр пайдо бўлган.
Бу ҳолат «Динамо» — «Қизилқум» учрашувида Нурилло Тўхтасинов қизил карточка олган вазиятда кузатилди. Бунақаси биринчи марта эмас.
Нотўғри берилган маълумотлар туфайли мухлисларнинг ҳакамларга нисбатан эътирозлари ва айбловлари янада кўпаймоқда.
Шарҳловчиларнинг нотўғри талқини ҳам бунга қўшимча бўлмоқда.
Жуда кўп ҳолларда футбол қоидаларини етарлича билмаслик оқибатида берилган нотўғри шарҳлар ҳакамларга нисбатан танқидларнинг кўпайишига сабаб бўлмоқда.
«Фалончи шарҳловчи бундай деди, ҳакам эса бошқача қарор чиқарди», деган қарашлар туфайли мухлислар шарҳловчининг фикрини мутлақ ҳақиқат сифатида қабул қилишмоқда.
Шарҳловчи бўладими, футболчи ёки мураббийми — уларнинг ҳеч бири ҳакамлик қоидаларини ҳакамлардан яхшироқ билмайди.
Албатта, ҳар кимнинг ўз фикри бўлиши мумкин, танқид қилиш ҳам мумкин. Аммо вазиятга нотўғри тус бериб қўйган шарҳловчи ортидан миллионлаб мухлислар эргашишини унутмаслиги керак. Шу боис шарҳловчиларга ҳам футбол қоидалари китобини бир бошдан варақлаб чиқишни тавсия қилган бўлардим.
«Навбаҳор» — «ОКМК» баҳсидаги чалкашлик ва кечаги вазият.
«Навбаҳор» — «Пахтакор» ўйинида пенальти тепилаётган вақтда барчани офсайд борлиги ҳақидаги гаплар билан чалғитган журналист кеча яна «Сурхон» футболчисининг қўлига тўп теккани ҳақидаги фикри билан шубҳаларни кескинлаштирди.
Вазият текширилди. Аммо тўп қўлга текканини исботловчи аниқ далил VAR ихтиёрида мавжуд бўлмагани сабабли бош ҳакам монитор олдига чақирилмади. Бундай ҳолатда VARнинг ўйинга аралашиши учун ҳам асос бўлмайди, чунки аниқ далилнинг ўзи йўқ.
Футболчи ҳам, мураббий ҳам, мухлис ҳам кўпинча ҳакамни айбдор қилади. Бу — футболнинг ажралмас қисмларидан бири.
Хулоса ўрнида...
Мухлислардан имкон қадар кенг феълли бўлишни, ҳар бир вазиятга бир томонлама эмас, балки атрофлича ёндашишни сўраган бўлардим.
Ҳакамлар хатога йўл қўйиши мумкин. Аммо ҳар бир баҳсли вазиятда айбни фақат ҳакамдан излаш ҳам тўғри эмас. Камералар сони, тасвирлар сифати, ракурслар, эфирдаги маълумотлар ва шарҳловчиларнинг талқини ҳам вазиятга таъсир кўрсатиши мумкин.
Шунинг учун танқид қилишдан олдин вазиятни ҳар томонлама ўрганайлик. Ҳар қандай шубҳа — ҳали далил дегани эмас!

👍13❤2🔥1