Rayyon.org
44 subscribers
149 photos
38 videos
9 files
75 links
Hidoyat sari

فَٱعْلَمْ أَنَّهُۥ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا ٱللَّهُ وَٱسْتَغْفِرْ لِذَنۢبِكَ 47.19
«Бас, (Muhammad ﷺ) ҳеч қандай ҳақ илоҳ (маъбуд) йўқ, магар Аллоҳгина бор эканлигини билинг ва ўз гуноҳингиз учун … мағфират сўранг!»

@Inihol_bot
Download Telegram
#Асмоул_Ҳусно/ Аллоҳнинг гўзал исмларининг енгил шарҳи

Ал-Муқит исмининг маъноси

Аллоҳ таолонинг Муқит исми Қуръони Каримда бир жойда келган. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: “Ким бировга бир яхшилик еткизмоқчи бўлиб шунинг йўлида ҳаракат қилса, у учун савобдан бир улуш бўлади. Ким бировга ёмонлик етказишга ҳаракат қиладиган бўлса, у учун ёмонликдан, гуноҳдан улуш бўлади. Аллоҳ таоло ҳар бир нарсага шоҳид ва ҳар бир нарсани сақловчи бўлган зотдир”.

Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ дедилар: Ибн Аббос, Ато, Атийя, Қатода, Матарул-Варроқ "Муқитан" нинг маъноси ҳафизон яъни сақловчи маъносида деганлар.

Мужоҳид шаҳид деб айтганлар, яъни гувоҳ деб. Бошқа бир ривоятда Мужоҳиддан келган-ки, буни Ҳасиб яъни ҳисоблагувчи, ҳисобловчи деган маъносини айтган. Саид ибн Жубаир, Суддий ибн Заидлар эса Қодир деган маънони айтганлар. Абдуллоҳ ибн Касир айтадилар-ки: Муқит доимий маънода, Восиб деган маънода. Доҳҳак айтганлар-ки: Ал-муқит Роззақ дегани. Бу исм мана шу айтилган маъноларнинг ҳаммасини ўз ичига олишида монеълик йўқдир. Унинг маъноси қуйидагича бўлади: яъни, бу Зот барча бандаларини уларнинг аҳволларини, улар муҳтож бўладиган нарсаларни тўла илм билан қамраб олган, яъни ҳаммасини билади. Уларнинг ҳаммасини қудрати билан куч-қудрати билан иҳота қилиб олган. У ҳар бир нарсага қодир. У уларга ёрдам етказиш, уларга ризқ бериш, уларни сақлашни бошқаради. У шундай зоти-ки баданларни таомлар ва ризқлар билан овқатлантирса, бандалардан хоҳлаганларининг қалбларини илм ва иймон билан озиқлантиради.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан баданларларимизни таомлар ва ризқлар билан ризқлантирганидек қалбларимизни илм ва иймон билан озиқлантиришини сўраймиз.

#asmoulhusno
@Rayyonorg
#Асмоул_Ҳусно /Аллоҳнинг гўзал исмларининг енгил шарҳи

Муқаддима

Кабирул-мутаъал, жалолат, азамат ва гўзаллик соҳиби бўлган, У учун гўзал исмлар ва олий сифатлар, улуғворлик ва камолот бўлган, Аллоҳга ҳамду санолар айтаман. Аллоҳдан ўзга барҳақ маъбуд йўқ, деб гувоҳлик бераман ва Муҳаммад Унинг бандаси ва элчиси деб гувоҳлик бераман.
Аллоҳнинг гўзал исмларини тушуниш, бу хусусдаги фиқҳ, илмнинг шарафли бобларидандир. Балки у "Фиқҳул акбар"дир. Бу илм — дин унинг устига қуриладиган асосдир. Шунинг учун ҳам Қуръони Каримда мана шу асосни мустаҳкамловчи далиллар жуда ҳам кўп ворид бўлди. Қуръонда бирон бир оят йўқ-ки унда Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари ва олий сифатлари зикр қилинмаган бўлса. Бу эса мана шу шарафли илмнинг аҳамияти, унинг қадри улуғ эканига, унинг хайротлари кўплигига далолат қилади. Бу илм иймон асосларининг бир асосидир. Дин арконларининг бир рукнидир, пойдеворидир. Ва ҳамда, ислом миллатининг асосларидан бири бўлиб, унинг устига диннинг юксак бинолари ва олий манзиллари қурилади. Инсонлар ўзларининг яратувчилари ва ризқ берувчиларини, йўқдан бор қилувчи бўлган Парвардигорларини билмасларидан туриб ва унинг гўзал исмлари, олий сифатларини, камолоти, жалолaти ва улуғворлигига далолат қилувчи мукаммал сифатларини билмасларидан туриб ва У Ундан ўзга ҳақ мабуд бўлмаган, ёлғиз, ҳақ илоҳ эканлигини билмасларидан туриб қандай қилиб одамларнинг ҳоли яхши бўлади?! Ва инсониятнинг иши тўғри бўлади?! Ва лекин одамларнинг кўпини улар учун яратилган нарсалар улар ўзлари у учун яратилган нарсадан машғул қилиб қўйди. Вужудда бандалар улар учун бир лаҳза ҳам ундан беҳожатлик бўлмаган Раббилари, Яратувчилари, Подшоҳлари, ишларини тадбир қилувчилари ва ризқларини тақдир қилувчи Парвардигорини танишга бўлган ҳожатдан кўра каттароқ ҳожат йўқ. Бандалар учун поклик ва салоҳият фақат Аллоҳ таолони таниш, Аллоҳ таолога ибодат қилиш, ва Унинг ёлғиз Ўзига иймон келтириш билангина бўлади. Шунинг учун ҳам банданинг салоҳиятдан бўлган улуши, унинг мақтов ва санога бўлган лойиқлиги, бу банданинг Рабби субҳанаҳу ва таолони қанчалик таниши ва бу бандани Аллоҳга яқинлаштирадиган тўғри сўзлар ва солиҳ амалларни билишининг миқдорига қараб бўлади.
Шайх Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин ал-Бадр — ҳафизаҳуллоҳ — Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг гўзал исмлари хусусида бир китоб жамлаганлар. Бу китобда Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан юздан ортиғини шарҳлаганлар ва ушбу китобни ўқиш, таржима қилиш ва нашр қилиш осон бўлиши учун мухтасар қилганлар.
Биз ушбу шарафли илмга бу хусусдаги мухтасар-қисқагина шарҳланган китобни дарс қилиб ўрганиш билан киришмоқликни мақсад қилдик. Аллоҳ насиб қилса мухтасарни ўқиб, ўрганганимиздан сўнгра бу китобнинг аслини ҳам ўқиб, ўрганамиз иншааллоҳ.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ушбу китобни тасниф қилиб сизу бизга тақдим қилган шайх Абдурраззоқни чиройли мукофотласин ва ушбу амални Ўзи учун холис қилсин ва барчаларимиз учун фойдали қилсин.



•••┄┄┄༻@rayyonorg༺┄┄┄•••