🕌 АЗОНДА ШАҲОДАТ КАЛИМАСИДАН КЕЙИН САЛАВОТ АЙТИЛАДИМИ?
❓Cавол: Азонда муаззин “Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ” деса, салавот айтиладими ёки шу калиманинг ўзи қайтариладими?
❔Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Азонда шаҳодат калимасидан кейин шу калимани ўзини такрорлаб турилади. Хоссатан шаҳодат калимасидан кейин салавот айтиш ҳадисларда келмаган. Лекин Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг номлари зикр қилинганда салавот айтиш ҳақидаги умумий тавсияларга биноан ва зикр ўрни бўлгани учун бу вақтда ҳам салавот айтиш жоиз. Бу ўринда айтилмаса ҳам, аслида азон тугагандан кейин салавот айтиш ва дуо қилишга буюрилган.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Муаззин (азони)ни эшитсангиз, у айтган сўзни айтинг. Кейин менга салот айтинг. Чунки ким менга битта салот айтса Аллоҳ таоло унга ўнта салот айтади. Кейин Аллоҳ таолодан менга васила сўранглар. У жаннатдаги манзила (мартаба)дир. У Аллоҳ таолонинг бандаларидан биригагина лозим бўлади (насиб қилади). Ўша банда мен бўламан деб умид қиламан. Ким менга васила сўраса, унга шафоат етади”, деганлар (Имом Муслим ривояти). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
#savol_javob #azon
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook

Forwarded from Muslim.uz
🌙 ФАРЗ ЁКИ ВОЖИБ НАМОЗИНИ ЎҚИБ ТУРГАНИДА, НАМОЗ ВАҚТИ ЧИҚИБ КЕТСА
❓ Cавол: Мен витр намозини кечани охирида ўқиётган эдим, учинчи ракъатга турганимда, бомдод намозига азон айтилди. Менинг витр намозим дуруст бўладими ёки қайтадан ўқийманми?
❗️ Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Шу ҳолатда ўқилган витр намози дуруст ҳисобланади. Бу ҳақда манбаларда бундай зикр қилинган: “Вақтлик намозни ўқиб турганида, ушбу намознинг вақти чиқиб кетса, намоз бузилмайди. Шуниси энг тўғрисидир. Ушбу намоз адо, яъни вақтида ўқилган бўлади, қазо қилинган бўлмайди. “Зоҳидийнинг қазо боби”да энг тўғри гап шудир дейилган. Аммо бундан бомдод намозини ўқиётганида вақтнинг чиқиши мустасно бўлиб, зеро, у ҳолатда бомдод намози бузилади” (“Жомиъур-румуз” китоби).
Шунга кўра, бир фарз ёки вожиб намозини ўз вақтида ўқиб турганида, мазкур намознинг вақти чиқиб кетса, ушбу намоз бузилмайди ва ўз вақтида ўқилган ҳисобланади. Фақат тўртта ҳолат бундан истисно қилинган:
1. Бомдод намозини ўқиётганида, қуёш чиқиб қолса. Чунки бу ҳолатда бир намознинг вақти тугаб, иккинчи намознинг, яъни пешиннинг вақти кирмайди;
2. Жума намозини ўқиётганида, асрнинг вақти кирса, ушбу жума намози бузилади. Чунки жума намозининг шартларидан бири пешиннинг вақтидир. Қачонки, жумани ўқиб тугатмасидан олдин, пешиннинг вақти чиқиб кетса, жума бузилади ва унга пешинни қазосини ўқиш вожиб бўлади;
3. Соҳиби узр киши фарз намозларидан бири ёки витрни ўқиб турганида, мазкур намознинг вақти чиқиб кетса, унинг намози бузилади. Зеро, соҳиби узрнинг таҳорати фарз намозининг вақти чиқиши билан синади. Шунинг учун унинг намози ҳам фосид бўлади;
Ийд намозини ўқиб турганида завол пайти кирса, намоз бузилади.
Ушбу тўртта ҳолатдан ташқари ҳолларда бир фарз ёки вожиб намозини ўқиб турса, мазкур намознинг вақти чиқиб кетса, ушбу намоз дуруст ва ўз вақтида ўқилган саналади. Аммо шуни ҳам таъкидлаш жоизки, намозни узрсиз охирги вақтига қадар кечиктириш гуноҳ саналади. Ҳар бир намозни ўз вақтида ўқиш фарздир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
#savol_javob #farz #vojib #namoz #vaqt
MUSLIM.UZ GA😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook

MUSLIM.UZ GA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#savol_javob
Imom Abu Hanifa haqlarida siz bilmagan ma'lumotlar
🎤 Shayx Saloh Abulhoj hafizahulloh
👇👇
🌐 www.Ravza.uz | 📝 Telegram
💻 Instagram | 📝 Facebook | 🎞 Youtube

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#savol_javob
Salafiylarga raddiya