Ravza.uz | Rasmiy kanal
20.4K subscribers
28.2K photos
4.13K videos
245 files
38.9K links
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyat vakilligining rasmiy telegram sahifasi

www.ravza.uz
Instagram.com/ravza_uz
facebook.com/ravza.uz.sahifasi
twitter.com/ravzauzsahifasi

Murojaat uchun⤵️
👨🏻‍💻 @ravzauz_bot

Guvohnoma №1151
Download Telegram
Forwarded from Fitrat.uz
#ТАБРИК

Ўзбекистон Қуръон мусобақасининг қориялар ўртасидаги Тошкент вилояти босқичи ўз ниҳоясига етди. Ҳаяжонли дамлар ортда қолди, узоқ ва қийин кечган мунозаралардан сўнг ғолибалар аниқланди. Марҳамат, совриндорлар билан танишинг:

18-25 ёшдаги қориялар ўртасида ҳифз йўналиши бўйича:
1-ўрин – Лутфуллаева Розияхон Сайфулла қизи
2-ўрин – Мираҳмадова Мадинабону Мирхайдар қизи

26-40 ёшдаги қориялар ўртасида ҳифз йўналиши бўйича:
1-ўрин – Масидиқова Ўғилой Саидакбар қизи
2-ўрин – Фахриддинова Мунисхон Абдухасановна

Қуръон мусобақасининг 18-25 ёшдаги қориялар ўртасида тиловат йўналиши бўйича совриндорлар:
1-ўрин – Муллахонова Дилдора Нематжоновна
2-ўрин – Соқиева Мутриба Сахабиддинзода
3-ўрин – Абдусатторова Зайнабхон Умид қизи

26-40 ёшдаги қориялар ўртасида тиловат йўналиши бўйича:
1-ўрин – Тургунбаева Буойша Абдулбориевна
2-ўрин – Маликова Насиба Акмалджоновна
3-ўрин – Аленова Наргиса Абдуллаевна

Барча совриндорларни чин кўнгилдан муборакбод этамиз!

@fitratuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Табрик
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#Табрик

Наманганликларга муносиб туҳфа.

Наманган шаҳридаги "Муҳаммад ал-Амин" жоме масжидининг очилиш маросимидан фото лавҳа.


t.me/ravza_uz
#Табрик

Наманганликларга муносиб туҳфа.

Наманган шаҳридаги "Муҳаммад ал-Амин" жоме масжидининг очилиш маросимидан фото лавҳа.


t.me/ravza_uz
#Табрик

Наманганликларга муносиб туҳфа.

Наманган шаҳридаги "Муҳаммад ал-Амин" жоме масжидининг очилиш маросимидан фото лавҳа.


t.me/ravza_uz
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

#ТАБРИК

Муҳтарам ватандошлар!

Халқимиз бутун мусулмон уммати билан биргаликда катта шоду хуррамлик ила кутиб олаётган Қурбон ҳайити билан сизларни, гўзал диёримиздаги барча мўминларни чин қалбимдан самимий табриклаб, энг эзгу тилакларимни билдираман.

Асрлар давомида эл-юртимизнинг маънавий ҳаётида беқиёс ўрин эгаллаб, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик тамойилларини янада мустаҳкамлаб келаётган ушбу қутлуғ байрам барчамизга муборак бўлсин!

Мана шундай шукуҳли ва саодатли айёмда ҳаммамиз аввало Аллоҳ таборака ва таолога беадад шукроналар айтишимиз табиийдир.

Сиз, азизларга яхши маълумки, Ўзбекистонда сўнгги йилларда миллий-диний қадриятларимизни тиклаш ва ривожлантириш, эътиқод эркинлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда, турли миллат ва элатлар ўртасида тотувлик, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳити тобора юксалиб бормоқда.

Айниқса, халқимизнинг ислом маданияти ва цивилизациясига қўшган улкан ҳиссасини мамлакатимиз ва дунё жамоатчилигига етказиш, табаррук қадамжоларни обод қилиб, зиёратгоҳларга айлантириш, буюк аждодларимизнинг илмий-маънавий меросини чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш борасида бошлаган хайрли ишларимиз илму маърифатнинг қадрига етадиган эл-юртимиз ва халқаро ҳамжамият томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланмоқда.

Фуқароларимиз учун яратилган янги имконият ва шароитлар туфайли ушбу мўътабар ва улуғ айём кунларида Маккаи мукаррамада муқаддас ҳаж амалларини адо этаётган 7 мингдан зиёд ватандошларимиз бугунги тинч-осойишта, эркин ҳаёт учун Парвардигори оламга ҳамду санолар айтиб, юртимизга равнақ, халқимизга хайр-барака сўраб, дуои фотиҳалар қилишмоқда.

Ҳожиларимизнинг барчасини самимий муборакбод этиб, уларнинг она диёримизга соғ-саломат қайтиб келишларини тилаймиз. Улар ўзларининг ибратли фазилатлари, жамият ҳаётидаги фаол иштироки билан ёш авлодимизни эл-юртга садоқатли ва фидойи, ҳидоят йўлидан борадиган ҳалол ва пок инсонлар этиб тарбиялашга муносиб ҳисса қўшадилар, деб ишонамиз.

Яратганнинг неъматлари зиёда бўлаётган ва шукроналик ҳислари қалбларимизни нурафшон қилаётган ушбу айёмда узоқ ва яқин ҳудудларда жойлашган барча мусулмон мамлакатларининг халқларини, хорижий дўст ва ҳамкорларимизни қутлаб, уларга тинчлик, бардавом тараққиёт ва фаровонлик ёр бўлишини тилаймиз.

Қадрли юртдошлар!

Қурбон ҳайитининг мамлакатимизда мустақиллик байрами арафасида кенг нишонланиши халқимизнинг руҳи ва кайфиятини янада кўтармоқда.

Айни шу кунларда эл-юртимизга хос бўлган меҳр-мурувват, шафқат ва саховат туйғулари яққол намоён бўлиб, барчамизни эҳтиёжманд, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилалар, ногиронлар, ёлғиз кексаларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, зиёратгоҳлар, муқаддас қадамжолар ва қабристонларни обод қилиш каби савобли ишларга даъват этмоқда.

Бундай хайрли амаллар мамлакатимизда ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида рўёбга чиқарилаётган, инсонни азиз ва мукаррам деб билишга, жамиятимизда қонун ва адолат устуворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларимизга ҳар томонлама уйғун ва ҳамоҳангдир.

Биз уларнинг замирида ислом динининг инсонпарварлик моҳияти ва қудратини кўрамиз, буюк маънавий мерос ворислари эканимиздан ҳақли равишда фахрланамиз.

Ҳурматли ватандошлар!

Барчангизни Қурбон ҳайити байрами билан яна бир бор чин юракдан муборакбод этаман.

“Дилинг – Аллоҳда, қўлинг – меҳнатда бўлсин”, деган олижаноб эътиқод билан яшаётган халқимиз доимо омон бўлсин!

Жонажон Ватанимиз, хонадонларимиздан хотиржамлик, аҳиллик, файзу барака ҳеч қачон аримасин!

Эзгу интилиш ва ишларимизда Яратганнинг ўзи ҳамиша мададкор бўлсин!
Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти


t.me/ravza_uz
#Рамазон #Табрик #Жума
ЖУМА КУНИДА ҒУСЛ ҚИЛИНГ!

♻️ ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ ҲАМ РАМАЗОННИНГ ЭНГ ГЎЗАЛ КУНИ ЖУМА КУНИ БИЛАН ТАБРИКЛАНГ!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Табрик
ҚУРБОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН!

🎙 Обидхон домла Икрамов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти бош имом-хатиб ўринбосари

Барча яқинларингизга ҳам улашинг!
Уларни ҳам кўнгилларини кўтаринг!


https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#Табрик
МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 29 ЙИЛЛИГИ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
#Мақола #Рамазон #Табрик

РАМАЗОНИ КАРИМ МУБОРАК!

Бизларни мўмин-мусулмон қилиб, ақл-заковатли мавжудот этиб яратган Аллоҳ таолога беадад ҳамдлар собит бўлсин!
Бизлар учун Рамазони шариф рўзасини тутиш тартиби, фарз, вожиб, мустаҳаб амалларни баён қилган Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга беҳисоб салоту саломлар бўлсин!


🔎Батафсил.... ⤵️
http://ravza.uz/maolalar/bayram_va_maraka_marosimlari/ramazoni_karim_muborak.html


🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Табрик

МУСТАҚИЛЛИК МУБОРАК

Ўтаётган ҳар бир сония бизни энг улуғ, энг азиз байрам Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллигини кенг нишонлашмоқда. Бу йилги мустақиллигимизни 31 йиллик санаси юртимиздаги иқтисодий ва маърифий сохалардаги катта ютуқлар билан кутиб олинмоқда.

Сиз азиз юртдошларимизни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги номидан самимий

МУБОРАКБОД ЭТАМИЗ!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

1)Мақола
2) Мақола
3) Мақола
4) Видео
5) Видео
6) Видео
7) Мақола
8) Видео
9) Видео
10) Видео
11) Видео
12) Видео
13) Видео
14) Аудио
15) Мақола
16) Видео

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
МАВЛИДИ ШАРИФ МУБОРАК БЎЛСИН!
#табрик #эълон

Ҳижрий 1444 йил Рабиъул аввал ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоб бўйича 2022 йил 27 сентябр кунига тўғри келмоқда.

Бутун дунё мусулмонлари ушбу ойни катта хурсандчилик билан кутиб оладилар. Зеро Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Рабиул аввал ойининг 12 куни Маккаи Мукаррамада Қурайш қабиласида таваллуд топганлар. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбарнинг охиргиси ва энг афзалидирлар. Ҳавзи кавсар соҳиби, умматлари жаннат аҳлининг учдан бир қисмини ташкил қиладиган Зотдирлар. У Зот инсониятнинг саййидидирлар.

Аллоҳ таолонинг ҳабиби, Сарвари коинот, Буюк муаллим, Юксак хулқлар ва камтарлик тимсоли, Аллоҳ таолонинг Ўзи “Буюк хулқ узрадирсиз!” деб мақтаган Зот ва оламларга раҳмат қилиб юборилган суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд ойлари барчамизга муборак бўлсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Табрик #Устоз_ва_мураббийлар_куни

Устоз ва мураббийлар байрами  муборак бўлсин! Азиз устозлар!

HD:👉🏻 https://youtu.be/kAK2pooAQx0

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz@ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Табрик #30_йиллик #Конституция

КОНСТИТУЦИЯ - БОШ ҚОМУСИМИЗ!

”Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти мудири Абдулазиз БОБАМИРЗАЕВ

HD👉🏻
https://youtu.be/mDOgyVHb7UY

🔗 t.me/hidoyauzдиний-маърифий канал!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz@ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#Табрик
#Хушхабар
#Аъзолик

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази директори нуфузли халқаро ташкилот аъзосига айланди!

Жорий йилнинг 22 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Халқаро мусулмон уламолар кенгаши аъзоси сифатида қабул қилинганлари идора ҳузуридаги Фатво маркази мутахассислари томонидан катта хурсандчилик билан кутиб олинди. Чунки Муфтий ҳазратлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси бўлиш билан бирга Фатво маркази директори ҳисобланадилар. Марказ у кишининг бевосита раҳбарлиги остида очилган ва Муфтий ҳазратларининг саъй-ҳаракатлари билан доимий равишда ривожлантириб борилмоқда. Бугунга келиб Муфтий ҳазратлари бошчилигида Фатво маркази таркибида бир гуруҳ уламолар жамоаси хизмат қилмоқда ва юртимиз мусулмонлари ҳаётида ўз ўрнини топиб бормоқда.

🌐 Батафсил ўқиш

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐Улашинг: @diniysavollar
#Табрик

🇺🇿 Бугун Ватан байроғи қабул қилинган кун!!!


1991 йил 18 ноябрь — Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган кун.

Ўзбекистон байроғи дунё узра ҳилпирайверсин!

@ravza_uz
#Конституция #Табрик

8 декабрь – “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни”

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги билан барчангизни муборакбод этамиз.

🇺🇿Бош қомусимиз Янги Ўзбекистондаги ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишда ҳамда халқимизнинг тинч, обод ва аҳил ҳаётини таъминлашда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Аллоҳ таоло юртимиз осойишталиги, Ватанимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги ва яқинларимиз саломатлигини бардавом ва зиёда қилсин.

🇺🇿 Юртимиз обод, Ватанимиз тараққий этсин ва халқимиз фаравонлиги бунданда зиёда бўлсин!


@ravza_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#табрик

ЭНГ УЛУҒ АЙЁМ -  ИЙД РАМАЗОН МУБОРАК!

Биз учун мағфират ва раҳмат ойи бўлган Рамазон ойи ниҳоя топди. Бугун мусулмон оламининг энг улуғ айёмларидан бири Рамазон ҳайитини нишонламоқдамиз.
Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Наманган вилоятидаги  вакили, вилоят бош имом-хатиби Мусохон АББОСИДДИНОВ юртдошларимизга меҳр-оқибат, эзгулик, сабр-қаноат, мурувват, яхшилик ва саховат айёми бўлмиш Рамазон ҳайити муносабати билан табрик йўллади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#табрик

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Сиз азизларни шукроналик, саховат ва меҳр-оқибат айёми - муборак Қурбон ҳайити билан самимий қутлайман. Улуғ айём арафасида халқимиз фаровонлиги йўлида олиб бораётган барча ишларингизда Яратганнинг Ўзи мададкор бўлсин.


Билим юрти мудири: Абдулазизхон БОБАМИРЗАЕВ

🔗
t.me/hidoyauzдиний-маърифий канал!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#Табрик

🇺🇿 Бугун Ватан байроғи қабул қилинган кун!!!


1991 йил 18 ноябрь — Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган кун.

Ўзбекистон байроғи дунё узра ҳилпирайверсин!

@ravza_uz