Ravza.uz | Rasmiy kanal
35.6K subscribers
25.8K photos
3.72K videos
245 files
36.9K links
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyat vakilligining rasmiy telegram sahifasi

www.ravza.uz
Instagram.com/ravza_uz
facebook.com/ravza.uz.sahifasi
twitter.com/ravzauzsahifasi

Murojaat uchun⤵️
👨🏻‍💻 @ravzauz_bot

Guvohnoma №1151
Download Telegram
ТАВБАНИНГ ҲАҚИҚАТИ

Тавба илм, ҳол ва амалдан иборат бўлиб, бу уч нарса бир-бирига чамбарчас боғлиқдир.
1. Илм гуноҳларнинг зарари жуда ҳам катта эканига ва гуноҳлар банда билан унга маҳбуб бўлган ҳар бир нарса орасидаги тўсиқ эканига маърифат хосил қилишдан иброт.
2. Ҳол мазкур илм туфайли қалбда пайдо бўлган афсус ва надоматдан иборатдир. Зотан, қалб қачон ўзи муҳаббат қўйган нарсадан маҳрум бўлса, алам чекади. Ана шу алам надомат деб аталади.
3. Амал гуноҳнинг зарарини билиб, қалбда ундан алам чекилгандан кейин мазкур аламни йўқотиш учун азми қарор ила гуноҳни тарк этишдир. Бу ўринда гуноҳни тарк қилиш ҳозирги, келаси ва ўтган замонга боғлиқ бўлади.
Ҳозирги замондагиси қилиб турган гуноҳидан дарҳол четланиш ва тавба қилиш ила бўлади.
Келаси замондагиси умриниг охиригача гуноҳ қилмасликка азму қарор қилиш ва гуноҳ шубҳаси бор нарсалардан сақланиш орқали бўлади.
Ўтган замонга боғлиқ бўлиши аввалги гуноҳларга астойдил тавба қилиш ва уларга каффорот бўладиган амалларни бажариш ҳамда қазоларни адо этиш билан бўлади.
Демак, тавбанинг ҳақиқати илм, надомат (ҳол) ва ҳозир, келажак ҳамда ўтган замондаги гуноҳларни тарк қилишдан, яъни амалдан иборатдир.
Гуноҳ маҳбубдан узоқлаштирувчи сабаб эканлигини билмаган одам гуноҳларига тавба қилмайди. Аламга сабаб бўлувчи гуноҳни қилаверади ва оқибатда ҳалок бўлади.

"Руҳий тарбия" китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
ЁМОН ҚЎШНИ

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларида орасида "Аллоҳим! Мен сендан у дунёда ёмон одамга қўшни бўлишдан паноҳ тилайман. Чунки бу дунёдаги қўшнини ўзгартирса бўлади", дейилгани ҳам бор эди".
Шарҳ: Бу дунёдаги қўшнини ўзгартирса бўлади, лекин у дунёдаги қўшнини ўзгартириб бўлмайди. Шунинг учун ҳам ёмон қўшнидан паноҳ сўралар экан. Қўшнининг ёмон бўлиши кишининг бадбахтлигидан бир аломат экан, чунки унинг ёмонлиги сабабли қўшниларда туну кун ҳаловат йўқ, ҳаётлари уриш-жанжал, хавф-хатар, кўнгилсизлик билан ўтади.
Абу Мусодан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "То кишилар қўшнисини, ака-укасини, ота-онасини ўлдирмагунча, қиёмат бўлмайди", дедилар".
Шарҳ: Демак, қўшничилик алоқаларининг ёмонлашиши ҳам қиёматнинг яқинлашиш аломатларидан бири экан.
Қўшниларнинг бир-бирини ўлдириши, боланинг ўз ота-онасини, ака-укасини ўлдириши қиёмат-қоим яқинлашганининг аломатларидан экан, Шунинг учун ота-она, ака-ука, ёр-биродар, қўни-қўшнилар билан ниҳоятда яхши муносабатда бўлишга ҳаракат қилиш лозим.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Қўшнисини ўлдириш қиёмат аломатларидан бири экани.
2. Ака-укасини ўлдириш қиёмат аломатларидан бири экани.
3. Ота-онасини ўлдириш қиёмат аломатларидан бири экани.

"Одоблар хазинаси" китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Умра-2022": Мадина меҳмонхонасидаги шароитлар ва зиёратчиларимиз таассуротлари

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#Умра_2022
#Видео_лавҳа
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🤲 МАСЖИДУ НАБАВИЙДАГИ ХАТМИ ҚУРЪОН ВА ДУОЛАРГА ЖОНЛИ ҚЎШИЛИНГ!

🌙 Бугун, 23 январь куни соат 15:00 дан бошлаб, Мадинаи мунавварада
бўлиб турган умра зиёратчиларимиз “Новза” масжиди имом-хатиби Жалолиддин домла Ҳамроқулов томонидан аҳли илмлар ва мухлис халқимиз томонидан ўқилган хатми Қуръонларнинг якуний дуолари жонли эфирда қилинади.

🤲 Мухлисларимиз қалбларида дуою илтижолари, Расул алайҳиссаломга саломлари ва хатми Қуръонлари бўлса, жонли эфир вақтида изоҳ (коммент) ёзиб, билдиришлари мумкин. Устозлар томонидан ушбу илтижолар ўқилиб, Масжиди Набавий ёнида бахшида этилади.

Бугун Масжиди Набавийдаги пешин намозидан кейин Тошкент вақти билан соат 15:00 дан бошлаб, хатми Қуръон якунлари ва дуоларни жонли эфирда кузатинг ҳамда бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube: Muslimuz

#ЖОНЛИ #Умра2022

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Тилинг гўё бир йиртқич ваҳшийдир. Уни боғлаб қўйсанг, сени қўриқлайди, бўш қўйсанг, ўзингни ҳалок қилади.Тилингни мол-мулкингни сақлагандек сақлагин, болангни танигандек танигин, сарфлаётган пулингга ҳушёр бўлганингдек унга
ҳушёр бўл. Доимо ўйлаб гапир, тилингга эҳтиёт бўл, чунки минг тангани ноўрин сарфлаб қўйиш бир оғиз ноҳақ сўз айтиб қўйишдан енгилроқдир.

«Унваанул байаан» китобидан

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
НАСИҲАТ ОДОБЛАРИ

Насиҳатни аввало инсон ўзига ўзи қилиши керак. Ўзига ўзи насиҳат қила олмаган одам ўзгага ҳам насиҳат қила олмайди. Кимдан насиҳат қилиш талаб этилса, бу ишни ўзига зарар етадиган бўлса ҳам, охирига етказиб ва пухта қилиб адо этиши, бу борада Аллоҳ таолонинг қуйидаги қавлларини ёдда тутиши лозим бўлади.
Аллоҳ таоло Нисо сурасида марҳамат қилади:
"Эй иймон келтирганлар! Адолат ила туринг ҳамда агар ўзингиз, ота-она ва қариндошлар зиддига бўлса ҳам, Аллоҳ учун гувоҳлик берувчи бўлинг" (135-оят).
Аллоҳ таоло Анъом сурасида марҳамат қилади:
"Агар гапирсангиз, қариндошингиз бўлса ҳам адолат қилинг" (152-оят).
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар "Модомики киши ўзидан маслаҳат сўраганга насиҳат қилар экан, ўз фикрининг тўғрилигида бардавом бўлади. Қачон уни алдаса, Аллоҳ таоло унинг насиҳатини ҳам, фикрини ҳам суғуриб олади. Одамларнинг "Бировга насиҳат қилганингда қабул қилмаса, уни алдаш билан Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қил", деган гапларига эътибор берса, бу шайтон унинг тилига ташлаган гапдир.

манба:
"Дин насиҳатдир" китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
АЛЛОҲ ХОҲЛАСА ВА ФАЛОНЧИ ХОҲЛАСА ДЕМА!

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Аллоҳ хоҳласа ва фалончи хоҳласа", деманглар. Лекин "Аллоҳ хоҳласа, сўнгра Фалончи хоҳласа", денглар", дедилар".
Шарҳ: Чунки "ва" билан боғланганда "биргаликда" ва "шерикликда" деган маъно чиқади. "Сўнгра" дейилса, "кейин" деган маъно чиқади. Бу ерда боғловчининг айланиб қолмоқда. Одоб шу. Чунки банданинг хоҳиши доимо Аллоҳнинг хоҳишидан кейин туради.
Абул Малийҳ розияллоҳу анҳудан, у бир кишидан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга мингашиб олган эдим. Бас, у зотнинг улови қоқилиб кетди ва мен:
"Шайтон ноумид бўлди!" дедим.
Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
""Шайтон ноумид бўлди", дема. Агар сен шундай десанг, у катталашиб, уйдек бўлиб кетади ва "Бу менинг қувватим билан бўлди", дейди. Лекин сен "Бисмиллаҳ" дегин. Агар сен шундай десанг, у кичкиналашиб, пашшадек бўлиб қолади", дедилар".
Иккисини Абу Довуд ва Насоий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Демак, тўсатдан ориз бўлган нохуш ҳолатларда шайтонни эмас, Аллоҳ таолони эслаш керак экан. Банда Аллоҳ таолони эслаш билан билан шайтонга катта зарба берган бўлар экан.

"Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Ўтган умрингни мулоҳаза этиб, тавба қилишга шошил. Чунки ажал етса, уни кечиктириш ҳеч кимнинг қўлидан келмайди.

(Маҳмуд Замахшарий)

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022 ЙИЛ 24 ЯНВАР (1443ҳ - 20 Жумадул сони ) ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

ТОНГ - 06:11
ҚУЁШ - 07:31
ҚИЁМ - 12:25-12-35
АСР - 15:38
ШОМ - 17:21
ХУФТОН - 18:39

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-30 ДА -5 ва +5 қилиб олинган
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
|📚 @ilmahllari
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAE04VsBTcDC2aoYBzA
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло бир бандага аҳли аёли, моли ва фарзандида бир неъмат берса, у:

مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ

«Ма ша`аллоҳу ла қуввата илла биллаҳи» деб айтса, шу неъматларда ўлимдан бошқа офат кўрмайди», дедилар.
(Маъноси: Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқада қувват йўқ.)

Ибн Сунний ривоятлари.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Audio
#Бомдод_азони


📖┠ Бомдод азони
💾┠ 4.2 МB
┠ 04 :
34

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
КИЧИК ГУНОҲЛАРНИНГ КАТТАЛАШИШИ

Олдини олиб, тезроқ тавба қилинмаса, кичик гуноҳлар катталашиб кетиши турган гап. Гуноҳи сағийраларнинг катталашувига бир қанча сабаблар бор.

1. Улардан бири гуноҳда қатъий туриш бўлса, бошқаси гуноҳда бардавом бўлишдир.
Бу борада аҳли илмлар “Қатъият ила сағийра қолмайди, истиғфор ила кабира бўлмайди”, деган қавлни келтирадилар.
Банданинг бардавом қилиб юрган гуноҳидан кўра тавба қилиб такрорламаган кабира гуноҳининг авф бўлишидан умидворлик кўпроқ.
Бу худди тошга тўхтамасдан томиб турган сув томчисига ўхшайди. У бориб-бориб тошни ёриши мумкин. Аммо ўша томчиларни жамлаб, тошга бир марта қуйилса, таъсир қилмайди.

2. Кичик гуноҳларнинг катталашиб кетиши сабаларидан яна бири гуноҳни арзимас санашдир. Қачон банда гуноҳни арзимас санаса, Аллоҳ таоло уни катта санайди. Аксинча, қачон банда гуноҳни катта санаса, Аллоҳ азза ва жалла уни кичик санайди. Агар банданинг қалбида гуноҳга нисбатан нафрат ва ёмон кўриш бўлса, уни катта санаган бўлади.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўмин гуноҳларини ўзи тагида ўтирган ва бошига қулаш хавфи бўлган тоғ каби кўради. Фожир эса гуноҳларини бурнига қўнган пашша каби кўради”, дедилар”. (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

Банданинг қалбида Аллоҳ таолонинг жалоли ҳақида илм бўлса, гуноҳ катта бўлиб кўринади. Агар кимга осий бўлаётганини англаб етса, кичик гуноҳни катта кўради.

3. Кичик гуноҳларнинг катталашиб кетиши кетиши сабабларидан яна бири гуноҳи сағийрани қилганидан хурсанд бўлиш ва у билан мақтанишдир. Бунга баъзи ноўрин тасарруф қиладиганларнинг “Фалончининг обрўсини бир пул қилиб ташладим, ўзиям бошини кўтаролмай қолди”, деб мақтанишларини мисол қилиш мумкин. Шунингдек, баъзи тожирларнинг шерикларига: “Ўтмай қолган матоҳни мақташимни кўрдингми, гаранг харидорни алдашга менга етадигани бўлмаса керак”, деган гапига ўхшашлар ҳам шу жумладандир.

4. Кичик гуноҳларнинг катталашиб кетиши кетиши сабабларидан яна бири Аллоҳ таоло бандасининг айбларини фош қилмаётганини, ҳилмига олмаётганини ва фурсат бераётганини писанд қилмасликлари. Эҳтимол, Аллоҳ таоло уни “истидрож” учун тек қўйиб қўйгандир. Аллоҳ таолонинг кофир ва осийларни дарҳол жазоламай, балки яхшилик қилиб тек қўйиб қўйиши “истидрож”-“даражама-даража олиш” деб номланади.
Ўша кофир, золим ва осийларга бериладиган кенг ризқлар, узун умрлар, бадан офияти ташқаридан яхшилик бўлиб кўринади. Ичкаридан эса балодир. Чунки асосий мақсад уларни ўшалар туфайли иқоб ва азобга олишдир. Аллоҳ таоло эса шошилмайди, мағрур банда ҳар гал гуноҳ қилганда унинг бойлигини ёки мансабини ошириб қўяди. Натижада банданинг айби кўпайиб боришига қарамасдан, ўзининг қаёққа кетаётганини сезмайдиган бўлиб қолади ва оқибатда оғир аҳволга тушиб қолади.

5. Кичик гуноҳларнинг катталашиб кетиши кетиши сабабларидан яна бири қилган гуноҳини бошқалар олдида зикр қилишдир.

6. Кичик гуноҳларнинг катталашиб кетиши кетиши сабабларидан яна бири гуноҳкорнинг одамлар иқтидо қиладиган олим бўлишидир.
Олимнинг гуноҳи ошкор бўлса, оламнинг гуноҳига айланади.
Чунки омилар олимнинг қилган ишига тақлид қиладилар ва “Олимлар қилганда, биз қилсак нима бўлибди”, дейдиганлар кўпаяди.
Олим кишининг гуноҳидан ҳазир бўлиши алоҳида таъкидланган. У бошқалар қатори, гуноҳни тарк қилиши лозим, шу билан бирга, мабодо бандалик ила ундан баъзи гуноҳлар содир бўлиб қолса, уни жуда ҳам махфий тутиши керак.
Олим киши содир этган гуноҳларга одамлар эргашса, унинг жазоси бир неча барорбар бўлгани каби, у қилган яхшиликка одамлар эргашса, савоби ҳам бир неча баробар зиёда бўлади.
Олим киши ҳар бир руҳсат берилган нарсада ўртача бўлишга ҳаракат қилмоғи зарур. Чунки одамлар унга назар солиб турадилар. Айниқса одамлар ундан ўрнак оладиган нарсаларда жуда ҳам эҳтиёт бўлиши лозим.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
"Руҳий тарбия" китобидан.
@ravza_uz
АГАР БИРОР ҲОДИСА КЎНГЛИНГИЗНИ ОҒРИТСА, ЎЗИНГИЗГА САВОЛ БЕРИНГ

Ўзимиздан бошимизга тушиши мумкин бўлган энг оғир мусибат нима деб сўрайлик. Сўнгра руҳимизни ўша мусибатга йўлиқиши мумкинлигига ва унга бардош беришга ҳозирлайлик. Аллоҳ таоло айтади:
“Уларга одамлар: “Сизларга қарши (ҳужум учун) одамлар (Макка мушриклари лашкар) тўпладилар. Улардан қўрқингиз!” деганларида, (бу гап) уларнинг иймонларини янада зиёда қилди ва айтдиларки: “Бизга Аллоҳнинг ўзи кифоя. У вакилликка ўта лойиқдир!”. (Оли Имрон сураси, 173-оят).
“...Ким Аллоҳдан қўрқса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини пайдо қилади. Яна уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантиради. Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, Аллоҳнинг ўзи унга етади...” (Талоқ сураси, 2-3-оятлар).
Билгинки, сабрдан кейин ғалаба, тангликдан сўнг кенглик ва албатта қийинчилик билан бирга енгиллик бордир. Аллоҳ банданинг гумонидадир. Бас, у хоҳлаганидек гумон қилсин.
“...Сизни улардан ҳимоя этишга Аллоҳнинг ўзи етади.У Эшитувчи ва Донодир” (Бақара сураси, 137-оят).
“Ўлмайдиган, ҳамиша Барҳаёт Зотга таваккул қилинг...” (Фурқон сураси,58-оят).
“...Ахир, Аллоҳ мусулмонларга ғалаба ато этиб ёки Ўз ҳузуридан бирор буйруқ бериб қолса, ичларида сир тутган нарсаларига пушаймон бўлувчиларга айланиб қолишлари мумкин-ку!” (Моида сураси, 52-оят).
“Яқин бўлувчи (қиёмат) яқин қолди. Унинг учун Аллоҳдан ўзга очувчи (билувчи) йўқдир”. (Нажм сураси, 57-58-оятлар).

“Ўкинма” китобидан.


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Сизларниг ҳеч бирингиз дуо қилишга малолланмасин. Тили билан ҳам, дили билан ҳам ҳеч қачон; “Дуо қилдим, жуда кўп дуо қилдим ижобат бўлганини сезмадим”, демасин...
Аллоҳга бўлган бандалик соҳаси юракдан уриб турувчи доимий дуода кўзга ташланадиган энг биринчи нарсани намоён қилади.
Хаттоки биз, зафар шубҳасиз келувчи эканини билсак ҳам Аллоҳнинг эшигини лозим тутувчилардан ҳамда унинг саҳоват майдонида синиқлик билан унинг остонасига тирмашиб олувчилардан бўлишимиз лозим.

Муҳаммад Саъид Рамазон ал-Бутий.


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#Мақола
ИСРОФ ҚИЛИШДАН ТЎХТАЙЛИК.

Ҳаётимизнинг ҳеч бир жабҳасида исрофгарчиликка йўл қўймасликка амр қилинганмиз.
"Исроф" сўзи араб тилида "ҳаддан ошиш" маъносини билдиради.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:
"Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки У исроф қилувчиларни севмас" (Аъроф сураси, 31-оят).

➡️Батафсил ўқиш👇👇
http://ravza.uz/story/isrof_qilishdan-tuxtaylik

🌐 www.Ravza.uz | Telegram 
Instagram | Facebook | Youtube
#Мақола

Исбот талаб этмас ҳақиқат!

Бир кун келиб вафот этишини эcлаш кишини гуноҳдан тийиб туради, тош қотган қалбини юмшатади. Қайcи бир инcон қийинчиликда, танг ахволда қолганда ўлимни эcлайдиган бўлcа, унга хаёти кенгроқ кўрина бошлайди.

➡️Батафсил ўқиш👇👇

http://ravza.uz/story/Isbot_talab_etmas_haqiqat

🌐 www.Ravza.uz | Telegram 
Instagram | Facebook | Youtube
Audio
#Пешин_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Пешин азони
💾┠ 3.6 МB
┠ 03 : 53


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Унутма! Бир кишини танқид қилиб, бармоғингни бигиз
қилганингда учта бармоғинг ЎЗИНГГА қараб турган бўлади.


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
أذان بصوت الشيخ عبدالباسط
الأذان بعدة أصوات ندية
#Аср_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Аср азони
💾┠ 544.8 КB
┠ 04 : 07


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
«Аллоҳим! Одамларнинг Робби! Шиддатни кетказ! Шифо бер. Шифо берувчи Сенсан. Шифоингдан бошқа шифо йўқ. Ҳеч дардни қўймайдиган шифо бер!»

(«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан)

http://t.me/nozimjonuz

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA