Ravza.uz | Rasmiy kanal
21K subscribers
28K photos
4.1K videos
245 files
38.8K links
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyat vakilligining rasmiy telegram sahifasi

www.ravza.uz
Instagram.com/ravza_uz
facebook.com/ravza.uz.sahifasi
twitter.com/ravzauzsahifasi

Murojaat uchun⤵️
👨🏻‍💻 @ravzauz_bot

Guvohnoma №1151
Download Telegram
САВДОДА АЛДАМЧИЛИК ҲАРОМДИР


—Савдода одамларнинг кўзини бўяш, алдамчилик каби ишлар ҳам ҳаромдир.

ومر النبي صلى الله عليه وسلم برجل يبيع طعاما، فسأله، : "كيف تبيع؟" فأخبره، فأوحى إليه أن أدخل يدك فيه، وأدخل يديه، فإذا هو مبلول، فقال النبي صلى الله عليه وسلم: "ليس منا من غش". رواه أبو داود و مسلم والترمذي ولفظهما: فقال: "ما هذا، يا صاحب الطعام؟" قال: أصابته السماء يا رسول الله، قال: "أفلا جعلته فوق الطعام كي يراه الناس"، ثم قال: "من غش فليس مني".

"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таом сотаётган одамнинг олдидан ўтаётиб: "Қандай сотяпсан?" деб сўрадилар. У хабар берди. Шунда у зотга: "Кўлингни у
(таом)нинг ичига киргиз", деб ваҳий қилинди. У зот қўлларини киргизсалар, ҳўл экан. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким алдаса, биздан эмасдир", дедилар".
Абу Довуд, Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

Муслим ва Термизийнинг лафзида:
"У зот: "Эй таом эгаси, бу нимаси?!" дедилар. "Ёмғир теккан эди, Эй Аллоҳнинг Расули", деди. "Одамлар кўришлари учун буни таомнинг устига қилсанг бўлмасмиди?! Ким алдаса, мендан эмас!" дедилар", дейилган.

Ушбу ҳадиси шарифдаги таом деб номланган ва савдога қўйилган мол буғдой бўлиб, унга осмондан тушган ёмғир тегса, шишиб, оғир бўлиб қолади. Шунинг учун сотувчи ўлчовда ботил йўл билан фойда кўради.
Иккинчидан, ёмғир теккан буғдойни сақлаб бўлмайди.
Шунинг учун бундай махсулотларни айбини айтмай сотиш алдамчилик ҳисобланади.

Ушбу ҳадисдан савдо-сотиқ борасида бир қанча фойдалар олинади:
1. Ислом дини савдо-сотиқ, иқтисодий ишларда ҳам ўз таълимотларига эга экани.
2. Масъул кишилар савдо-сотиқ ишлари шариатга мувофиқ боришини кузатиб туриши лозимлиги. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўрашлари ва қўлларини солиб, текшириб кўришлари шуни кўрсатади.
3. Савдо молида айб бўлса, уни харидорга айтиб кўрсатиш лозимлиги. Айбини кўриб, билиб туриб олса ўзининг иши.
4. Савдода алдамчилик қилиш савдогарни мусулмонлик доирасидан чиқариши.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Биздан эмасдир" деганлари "Менинг динимда эмас" деганларидир.

Энди бугунги катта-кичик савдогарларнинг қилаётган ишларига бир назар солайлик.
Савдонинг қайси тури бўлса, ҳаммасида харидорни яхшилаб алдаш услуби ишлаб чиқилган. Сотувчининг нима қилиб бўлса ҳам харидорни алдаб, молини ўтказиб олишдан бошқа ташвиши йўқ.

Бунда кўргазмага яхши, сифатли молни қўйиб, ёмонини тортиб ёки ўлчаб бериш энг осон услуб.
Аввалгиларга ўхшаб, "Ёмғир тегиб қолган эди" дейиш қаёқда, зироат маҳсулотини бозорга олиб чиқиш учун узиб ёки териб олишдан олдин, томиридан сув ичиб, тўйиб олгунича атайлаб сув қўйилади. Маҳсулот тарози босадиган бўлганидан кейингина бозорга олиб чиқилади. Бундай маҳсулотни еган одамнинг эса мазаси қочиши шубҳасиз.

Бозорда шеригининг ширин анорини сўйиб, кўргазмага қўйиб, ўзининг аччиқ анорини пуллайдиганларга жуда кўпчилигимиз алданганмиз.
Озғин қўйнинг оёғидан тешик очиб, насос билан ичига ҳаво пуфлаб шишириб сотишар экан. Ўша қўйни бозордан сотиб олиб келиб, қўйхонага қама қўйиб, бир пиёла чойни ичиб бўлиб қараса, қўйнинг пучайиб ётганидан фиғони фалакка чиққан харидларнинг ҳасратларига шерик бўлганлар ҳам орамизда йўқ эмас.

Қўйингки, бозор ҳеч бир инсон боласининг ақлига сиғмайдиган ҳийла-найранг, алдов, қаллоблик каби иллатларнинг уясига айланган. Ушбу нарсаларни касб қилиб олган алдамчилар ўзини мусулмонман, деб аташга, Муҳуммуд соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматиданман, дейишга ҳақлари бормикан?!

Аллоҳ таолодан қўрқиш, алдамчиликни ташлаш керак. Алдамчилик билан топилган мол-дунё ҳаром бўлади, эгасига юқмайди, бошига битган бало бўлади.
Энг асосийси, Аллоҳ таолодан қўрқмаган, алдамчиликни ўзига касб қилиб олган кимса қиёматда шарманда бўлади.

📚"Бозор ва унга боғлиқ масалалар" китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Audio
#Ҳуфтон_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Ҳуфтон азони
💾┠ 7.2 МB
┠ 03 : 08


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
📌 Агар бу дунё ҳаёти фақат яхшиликлардан, айшу ишратлардан, ҳузур-ҳаловатдан иборат бўлса-ю, бошқа нарсалар бўлмаса, бу ҳаёт синов, имтиҳон эканлиги қаерда қолади? Аллоҳ таолонинг амрига итоат қилиш, қайтарганидан қайтиш, бир сўз билан айтганда, У Зотга сидқидилдан бандачилик қилиш қаердан бўлади?
📌 Агар бу дунё ҳаётида инсон бемор бўлмаса, қаримаса, бировдан сўкиш эшитмаса, озор топмаса, зулм кўрмаса, камбағалликка йўлиқмаса ва бошқа хорликларни кўрмаса, бу дунёнинг синовлари қаерда қолади?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
🕋 ЗИЁРАТЧИЛАР ПАЙҒАМБАР ЮРТИГА ЕТИБ БОРИШДИ

Бугун, 22 январь эрта тонгда “Умра – 2022” мавсумининг илк зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетгани хақида хабар берган эдик.

🤲 Аллоҳга шукр, бугуннинг ўзида дастлабки зиёратчилар Жидда шаҳрига етиб боришди. У ерда бир муддат ҳордиқ олгач, замонавий автобусларда Мадина шаҳрига йўл олишди. Зиёратчиларимиз Пайғамбар алайҳиссалом шаҳрида барча шарт-шароитларга эга бўлган меҳмонхонага жойлашадилар. Эндиликда Масжиду Набавий ва Равзаи муборакни зиёрат қилишга, яқинлари томонидан илтимос қилинган саломларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етказишга киришишади, иншо Аллоҳ...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Янгиликлар

Муносабат: ижтимоий тармоқ ларда Солихон домла билан боғлиқ холат юзасидан тарқатилаётган маълумотлар хусусида

➡️Батафсил ўқиш 👇👇
http://ravza.uz/story/Munosabat_ijtimoiy_tarmoqlarda

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022 ЙИЛ 23 ЯНВАР (1443ҳ - 19 Жумадул сони ) ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

ТОНГ - 06:12
ҚУЁШ - 07:32
ҚИЁМ - 12:25-12-35
АСР - 15:37
ШОМ - 17:19
ХУФТОН - 18:38

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-30 ДА -5 ва +5 қилиб олинган
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
|📚 @ilmahllari
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAE04VsBTcDC2aoYBzA
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Мўминларнинг иймони энг мукаммали, хулқи энг яхшилари – аҳлу аёлига хушмуомала бўлганларидир», дедилар.
Термизий ва Насаийлар ривояти.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#Янгиликлар

Kun.uz мухбири мурожаатига муносабат

Шу йил 22 январь куни илк ўзбекистонлик зиёратчилар икки йиллик танаффусдан сўнг умра ибодати учун Саудия Арабистони Подшоҳлигига етиб бордилар. Мураккаб вазиятга қарамай юртимиз мўмин-мусулмонлари шундай улуғ неъматга етишганлари боисидан бутун диёримиз шодликка тўлди.

➡️Батафсил ўқиш👇👇
http://ravza.uz/story/Kun_uz_muxbiri_murojaatiga_munosabat

🌐 www.Ravza.uz | Telegram 
Instagram | Facebook | Youtube
МАКР ВА АЛДАМЧИЛИК ҲАҚИДА

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мўмин софдил ва карамлидир. Фожир маккор ва бахилдир", дедилар".
Шарҳ: Мўминлик софдил, карамли, хушхулқ бўлиш орқали инсонни бошқалардан ажратиб турар экан.
Фожирлик макр-ҳийла, алдамчилик, бахиллик билан кишини турли ёмонликларга бошлар экан.
Сиз билан биз ушбу ҳадиси шарифдаги теран маънони яхши ўзлаштириб олишимиз, мўминлик сифатларини ўзимизда мужассам, қилиш учун тинмай ҳаракатда бўлишимиз зарур.
Шу билан бир вақтда, макр-ҳийла, алдамчилик, бахиллик каби фожирлик сифатларидан мутлақо четда бўлишимиз лозим.

"Одоблар хазинаси" китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
​​#Дуо

Ёмғир ёғаётганда айтиладиган дуо

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«...Агар ёмғир ёғса:
اللَّهمَّ صَيِّبًا نافِعًا
«Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин», дер эдилар».


Дуонинг ўқилиши: «Аллоҳумма соййибан наафиъан»

Имом Бухорий ривояти

Бизни кузатиб боринг:👇
🌐 www.Ravza.uz | Telegram 
Instagram | Facebook | Youtube