Ravza.uz | Rasmiy kanal
35.3K subscribers
25.9K photos
3.74K videos
245 files
37K links
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyat vakilligining rasmiy telegram sahifasi

www.ravza.uz
Instagram.com/ravza_uz
facebook.com/ravza.uz.sahifasi
twitter.com/ravzauzsahifasi

Murojaat uchun⤵️
👨🏻‍💻 @ravzauz_bot

Guvohnoma №1151
Download Telegram
“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)


2024 ЙИЛ 08 МАЙ (1445ҳ - 29 Шаввол) ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   05:01
🌆 Қиём вақти   12:09-12:19

                                Азон       Такбир
Бомдод     03:30 |   | 04:10
Пешин        12:40 |   | 12:50
Аср              17:11 |   | 17:21
Шом           19:20 |   | 19:20
Хуфтон     20:48 |   | 20:58

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-14 ДА -5 ва +5 қилиб олинган.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#Эслатма
#Тарқатинг

Имом-хатиблар ОЧИҚ ЭШИКЛАР кунини ўтказади!!!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоятида фаолият олиб бораётган барча масжидларда хафтанинг ҳар ЧОРШАНБА куни  "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланди.

Шу муносабат билан Эртага 08-Май, Чоршанба куни  имом-хатибларимиз ўз масжидларида фуқароларни қабул қилади.

Қабул соати: 09:00 дан 12:00 гача

Диний-маърифий ва ижтимоий соҳада саволларингиз бўлса, ўз яшаш ҳудудингиздаги, фаолият юритаётган масжид имом-хатибларига мурожаат қилишингиз мумкин.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ODOB

📹 OTA NOLASI

🎙 MUSOXON DOMLA ABBASIDDINOV,
Namangan viloyati bosh imom xatibi


🌐Saytdan ko'rish
🎞Youtubedan ko'rish

Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyati vakilligi Matbuot xizmati

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda
kuzatib boring:

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Қачонки ниятни хайр-яхшилик устига барпо этиб, қурар экансиз, Аллоҳ таоло ❗️у ниятингиз амалга ошиши учун барча нарсани енгиллаштириб, осон қилиб қаршингиздан чиқариб қўяди.

Кунингиз энг эзгу ниятлар билан бошлансин!


@ravza_uz
БАХТЛИ БЎЛАЙ ДEСАНГИЗ

Имон ташвишларни кетказади, ғамларни узоқлаштиради, Аллоҳни бир деб билувчиларнинг кўз қувончи ва обидларнинг юпанчидир.

Ўтган нарса бўлиб ўтди, кетган нарса ўчди, ўтмиш ҳақида ўйланманг, у ўтиб кетди.

Олдиндан белгиланган қазога ва тақсимланган ризққа рози бўлинг, ҳар бир нарса белгилангандир, ўкинчни қўйинг.

Аллоҳни эслаш билан юраклар таскин топади, гуноҳлар ўчирилади, ғайбларни билувчи Зот рози бўлади ва ғамлар арийди.

Ҳеч кимдан раҳмат кутманг. Сизга Аллоҳнинг савоби етади. Сизни инкор қилган, ёмон кўрган ҳасадчилардан сизга ҳеч қандай зарар етмайди.


«Ўкинма» китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#МАҚОЛА

ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ ЭЗГУ ФАЗИЛАТ.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Баҳодир Шарипов,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Чуст туман бош имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мувафаққиятлар калити (сири)

Дунё шундай бир уйки, у бир кун кулдирса, эртаси куни йиғлатади. Йиғлатган куни у уйдан ёмони йўқ.
• Иззат-ҳурмат ва шарафга эришишнинг калити Аллоҳга ва Расулига ибодат қилишдир.
• Ризқнинг калити истиғфор ва тақво билан ишлашдир.
• Жаннатнинг калити таровеҳдир.
• Иймоннинг калити Аллоҳнинг оятлари ва яратиқлари ҳақида мушоҳада юритишдир.
• Яхшиликнинг калити тўғриликдир.
• Қалбнинг тетик бўлиши калити Қуръонда айтилганларни ўйлаш, тонг саҳарда туриб дуо қилиб, Аллоҳга ёлвориш ва гуноҳларни тарк этиш.
• Илмнинг калити чиройли савол сўраб, жавобни яхшилаб эшитишдир.
• Мувофаққиятнинг калити сабр қилишдир.
• Нажотнинг калити тақводир.
• Орттиришнинг калити шукур қилишдир.
• Охиратни сўрашнинг калити дунёга ортиқча меҳр қўймаслик.
• Ижобатнинг калити дуо қилишдир.

“Ноумид бўлма” китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
ЖАННАТНИНГ САККИЗ ЭШИГИ ОЧИЛУР

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирортангиз таҳорат олса-ю, таҳоратини яхшилаб қилса, сўнгра таҳоратидан фориғ бўлишида: «Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу», деб айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва у хоҳлаганидан кирур», дедилар».

Имом Термизий ривояти.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
МУРОЖААТЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛДИ

Бугун, 8-май чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят вакили, вилоят бош имом-хатиби Мусохон домла Аббасиддинов   ҳудудларидан келган фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини ижобий ҳал этиш чораларини кўрдилар.

📌Қабул жараёнида фуқароларнинг масжидлар ҳолати, имом-хатиблар фаолияти, оилавий масалалар, Ҳаж ва умра каби масалалар юзасидан мурожаатлари кўриб чиқилди.

📝 Оилавий муносабатларда келганларга муаммолар ечими бўйича маслаҳатлар, шаръий масалалар ечими юзасидан эса тавсиялар берилди.

🌙 Дарҳақиқат, бировнинг дардини енгиллатиш,  ташвишни осон бартараф этилишига ҳисса қўшиш – савоби улуғ амалдир!
Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "... Ким биродарининг ҳожатини раво қилса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади. Ким бир мусулмоннинг ташвишни аритса, Аллоҳ унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади", деганлар (Имом Бухорий ривояти).

🟢Ана шу набавий таълимотга мувофиқ, мутасаддилар билан бирга турли масалалар билан мурожаат қилган фуқароларнинг ташвишлари аришига кўмаклашилди. Илиқ кутиб олинган фуқаролар мутасаддилардан мамнун бўлиб, мурожаатлари ижобий ечим топганидан мамнун бўлдилар.

🕌 Қабул жараёнлари ҳудудлардаги барча жоме масжидларида ҳам ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Олимларнинг оналари фарзандларига қандай тарбия бериб, улғайтиришган?!

Муҳаммад Ротиб Набулсий айтадилар:

Бир куни ёшлик чоғимда онам менга: "Ҳалол сўзини икки лабинг очиқ ҳолда айта оласанми?", деди. Ҳалол калимасини айтишга ҳаракат қилиб, икки лабимни бир-бирига ёпиштирмаган ҳолда айтдим. Онам маъқуллаб, мени ўпиб қўйди. Сўнгра онам: "Ҳаром сўзини ҳам икки лабинг очиқ ҳолда айта оласанми?", деди. Айтишга бир неча маротаба ҳаракат қилдим, лекин айта олмадим. Ҳафа бўлган ҳолда онамга, "Онажон, ҳаром сўзини айтишга кўп ҳаракат қилишимга қарамай, охирида икки лабим бир-бирига тегиб, ёпилиб қоляпти", дедим. Онам кулиб, "Ўғлим, бу - ҳалол билан ҳаром орасидаги фарқдир. Ҳаром - (ҳаёт йўллари) ёпиқ ва бахтсизлик, ҳалол - (ҳаёт йўллари) очиқ ва бахт-саодатдир, хоҳлаганингни ихтиёр қил, дунё ва охират эшиклари сен учун очилишини ёки ёпилишини. Агар хато (гуноҳ) қилсанг, онангни лаблари ёпилиб, юзида маҳзунлик бўлади. Агар яхши амал қилсанг, онангни лаблари табассум ила очилиб, хурсанд бўлади. Агар онангни доим табассум ҳолида кўришни хоҳласанг, ҳалол ва яхши (амалларни) лозим тут!", деди. Катта бўлдим ва онамнинг "ажойиб табассуми" ни йўқотмасликка ҳаракат қилдим. Онам вафот этган вақтда, видолашиш учун олдига кириб, охирги марта пешонасидан ўпдим, онамни икки лаби очиқ, табассум ҳолида кўриб, ўзимга-ўзим "Эй Онажон, то сизга йўлиққунимча ҳалолда бўлишлигимга қилган ваъдам, ваъда", деб айтдим.

Болаларингизга бу "айб", дебла эмас, балки, "бу ҳалол" - Аллоҳ бундан рози бўлади, "бу ҳаром" - Аллоҳ бундан ғазаб қилади, деб таълим беринглар! Токи одамлардан қўрқадиган авлод бўлиб эмас, Аллоҳ кузатиб туради деб, махфийда ҳам, ошкорада ҳам Аллоҳдан қўркадиган авлод булиб улгайсин.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#Янгиликлар

Бугун, 8 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим масъул ходимлари Моҳира Зуфарова ва Мунира Абубакирова маҳалла отинойилари билан учрашувлар ўтказиш, муборак ҳаж сафарига отланаётган аёл-қизларга тавсиялар бериш ва аҳоли ўртасида бидъат-хурофотларнинг олдини олиш бўйича қатор тадбирларни ўтказиш мақсадида водий вилоятларидаги хизмат сафарларини бошланган эди.

🔹Сафар давомида мазкур учрашувларда Диний идора вакиллари билан бирга, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоят бош имом-хатибининг биринчи ўринбосари Обидхон домла Икрамов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассиси Сайёра Ғайбуллаева, Дин ишлари бўйича қўмита Наманган вилоят бошқармаси етакчи мутахассиси Сайёра Исақова ҳам иштирок этди. 

🔹Мазкур мулоқотларда соҳа мутасаддилари отинойилик масъулияти, уларнинг ютуқ ва камчиликлари билан бирга фаолиятни янада ривожлантириш бўйича тавсия ва таклифларини бериш баробарида ҳожиларнинг кийиниш одоблари, ҳажнинг фарз, суннат ва вожиб амалларини бажариш, зиёрат одобларига эътиборли бўлиш ва сафардан қайтгандан сўнг маҳалладаги аёл-қизларга ўзининг ҳаётий тажрибаси асосида фойдали маслаҳатлар бериши ва турли маросимларда дабдаба ва исрофдан сақланиш бўйича маърузалар қилиш режа қилинган. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM