Ravza.uz | Rasmiy kanal
20.7K subscribers
28.2K photos
4.12K videos
245 files
38.9K links
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyat vakilligining rasmiy telegram sahifasi

www.ravza.uz
Instagram.com/ravza_uz
facebook.com/ravza.uz.sahifasi
twitter.com/ravzauzsahifasi

Murojaat uchun⤵️
👨🏻‍💻 @ravzauz_bot

Guvohnoma №1151
Download Telegram
​​Ажойиб дуо.

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
Ҳазрат Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий раҳматуллоҳи алайҳ бир куни илмий мажлисларида шундай деяётган эдилар: Инсонга ҳаётда ғам, мусибат ва машаққатлар етади. Агар инсон ўйлаб кўрса, бу машаққат ва қийинчиликлар ҳам ҳақиқатан Аллоҳ таъолонинг неъматларидир. Беморлик ҳам бир неъматдир. Фақирлик ва мухтожлик ҳам бир неъматдир. Агар инсон ҳақиқатни кўра оладиган бўлса, бу барча нарсалар ҳам Аллоҳ таъолонинг неъматлари эканини кўради.
Энди, бу нарсалар қандай қилиб неъмат бўлади? деган савол пайдо бўлади. Бунинг жавоби ҳадиси шарифда келади, Аллоҳ таъоло охиратда машаққат ва мусибатларга сабр қилганларга беҳисоб ажр савоб беради, ўшанда дунёда кўп машаққат ва мусибатларга учрамган одамлар буни кўриб, кошки, дунёда бизга ҳам мусибат ва машаққатлар етганда эди, биз ҳам сабр қилар эдик ва сабримизга мана шундай ажр савоблар олар эдик, бугун сабр қилувчилар билан бирга бўлар эдик деб орзу қиладилар.
Ҳақиқатда, бу машаққат ва қийинчиликлар неъматдир. Магар биз ожиз бўлганлигимиз сабабли, буларнинг неъмат эканини тасаввур қила олмаймиз.
Ҳазрат Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деб турганларида, мажлисга бир шахс кириб келди. У ногирон эди ва турли хил беморликларга мубтало бўлган эди. У келиб, Ҳазрат Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий раҳматуллоҳи алайҳга: Ҳазрат! Менинг ҳаққимга дуо қилинг, Аллоҳ таъоло менга бу машаққатлардан нажот берсин деди. Ҳазрат Ашраф Али Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ айтадиларки, биз ўша мажлисда ҳозир эдик. Биз ҳайрон бўлдикки, Ҳазрат Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий жаноблари бутун мусибатлар ва қийинчиликлар неъмат бўлади деб турган эдилар. Энди бу шахс ўзидан машаққат ва қийинчиликларни кетишига дуо қилдиряпти. Агар Ҳазрат Ҳожи жаноблари бу шахс учун машаққатларни кетишини сўраб дуо қилсалар, у ҳолда, неъматни кетишини дуо қилган бўлиб қоладилар?
Ҳазрат Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий раҳматуллоҳи алайҳ шу пайт қўлларини дуога кўтардилар ва шундай дуо қилдилар: "Эй, Аллоҳим! Ҳақиқатда, бу барча мусибатлар ва машаққатлар неъматдир. Лекин, Эй, Аллоҳим! Биз ожизмиз. Сен бизнинг ожизлигимизга назар солиб, бу машаққат неъматини, саломатлик неъматига алмаштириб бер!

(“Ислаҳий хутбаат” китобидан. Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ. Абдулқаййум Комил таржимаси)

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
​​ЖАННАТ ТУПРОҒИ

Муаллим ўқувчилардан имтиҳон олди. Жавоб варақаларини текширгач , уларни яна шогирдларига тарқатди. Шунда ўқувчилардан бири:
- Устоз, менинг жавобларимга бирорта ҳам тузатиш киритмагансиз, хатоси йўқ. Аммо нега менга ўн балл эмас, саккиз балл қўйдингиз? -- деб сўради. Муаллим:
-Сен тузган жумлалар менга маъқул келмади, шу туфайли икки балл кам қўйдим, - деб жавоб берди.

Аслида, ўқувчи имтиҳоннинг барча саволларига тўғри жавоб берган, ёзма ишни ҳам маъноли ёзган эди. Бироқ устоз унинг синфдаги энг иқтидорли, аълочи бола эканини тан олгиси келмаётганди. Ўқувчи баҳосидан ҳадеб норози бўлганини кўриб, муаллим унинг таъзирини бериб қўймоқчи бўлди:
-Агар менга жаннат тупроғидан олиб келсанг, сенга ўн балл қўйиб бераман, -деб шарт қўйди.
Эртаси куни ўқувчи ҳамёнини тўлдириб тупроқ олиб келди.
-Бу нима? - сўрали устоз.
-Жаннат тупроғи, - дея жавоб берди бола.
-Қаердан олдинг буни?
-Онамни тупроқ устидан юргизиб, ўшандан олиб келавердим. Эсингизда бўлса, бизга "Жаннат оналар оёғи остидадир", деган ҳадисни ўргатган эдингиз.
Бундай жавобни эшитган устоз шогирдининг заковати-ю фаросатига қойил қолиб, унга энг юқори баҳони қўйди
.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA